Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 12-сон, 98-модда; 2004 й., 22-23-сон, 262-модда; 2006 й., 48—50-сон, 488-модда; 2007 й., 1-2-сон, 13-модда, 52-сон, 534-модда; 2009 й., 5-сон, 36-модда; 2010 й., 23-сон, 183-модда; 2011 й., 7-8-сон, 62-модда; 2012 й., 52-сон, 587-модда; 2014 й., 50-сон, 595-модда)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари тўғрисида» 2003 йил 24 мартдаги ПФ-3226-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда бозор иқтисодиёти талабларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ташкилий тузилмаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан фаолияти мувофиқлаштириладиган ташкилотлар ва корхоналар рўйхати 1, 2-иловаларга мувофиқ;
 LexUZ шарҳи
1-банднинг иккинчи хатбошисини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ташкилий тузилмасига оид қисми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 4 июндаги 257-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ходимларининг чекланган сони 146 (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) нафардан иборат бўлган марказий аппарати тузилмаси 3 ва 3а-иловаларга мувофиқ;
 LexUZ шарҳи
1-банд учинчи хатбошининг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги марказий аппарати тузилмасига оид қисми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 4 январдаги 7-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган.
Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги аппарати тузилмаси, вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси аппаратининг намунавий тузилмаси 4 ва 4а-иловаларга мувофиқ;
туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимларининг тузилмаси, аппарати ходимларининг тоифаларига кўра чекланган сони 4б-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ;
вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси ҳамда туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими тўғрисидаги намунавий низомлар 6, 6а-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида 15 кишидан иборат ҳайъат тузилади. Ҳайъат таркибига Қишлоқ хўжалиги етакчи тармоқлари ва соҳалари муаммоларини ҳал этиш бўйича кенгашлар раислари киради. Ҳайъатнинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
3. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги хизмат кўрсатувчи, тайёрлов ҳамда қайта ишлаш корхоналари ва ташкилотларининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари билан ўзаро муносабатларига доир фаолиятини мувофиқлаштиради.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаларига хўжаликлар томонидан ғўза ва дон экинларини навлар бўйича жойлаштиришга доир тавсияларга риоя этишлари устидан назоратни таъминлаш юкланади.
5. Белгилаб қўйилсинки:
Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар, туманлар ҳокимликларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига бўйсунадилар ва ҳисоб берадилар;
Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғи Кенгеси томонидан лавозимга тайинланади;
вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари раҳбарлари вилоятлар ҳокимларининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири томонидан лавозимга тайинланади;
туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари раҳбарлари туманлар ҳокимлари тақдимномасига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ҳамда вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади.
6. Туманлар ҳокимликларига вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари билан келишган ҳолда, ходимларнинг мазкур қарорда тасдиқланган чекланган сонидан (4б-илова) ҳамда туманларнинг қишлоқ хўжалиги ихтисослашувидан келиб чиқиб 1, 2 ва 3-тоифага кирувчи қишлоқ туманлари учун белгиланган ягона тариф сеткасига қатъий мувофиқ ҳолда туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари аппарати ходимларининг аниқ сонини ва штат жадвалини белгилаш ҳуқуқи берилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, шунингдек тегишли уюшмалар, ташкилотлар ва корхоналар муассисларининг 7-иловага мувофиқ корхоналар ва ташкилотларни тугатиш, қайта ташкил этиш ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги таркибидан чиқариш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда мазкур қарорга 7-иловага мувофиқ корхоналар ва ташкилотларнинг белгиланган тартибда тугатилишини, қайта ташкил этилишини таъминласин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Ҳукумат қарорлари лойиҳасини киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Белгилаб қўйилсинки, Республика чорвадорлар илғор тажрибаси мактабида ва Республика боғбонлар мактабида 2008 йилдан бошлаб ўқишга қабул қилинадиган ўқувчиларни ўқитиш бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сонли қарори асосида учинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 534-модда)
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда мазкур қарорга 7-иловага мувофиқ хўжалик бирлашмаларининг, ташкилотлар ва корхоналарнинг тугатилиши босқичма-босқич Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги таркибидан чиқарилиши, ҳамда қайта ташкил этилиши муносабати билан бўшаётган бинолар, иншоотлар ва бошқа мол-мулкдан самарали фойдаланиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги республика ташкилотлари ва ҳудудий бўлинмаларининг давлат корхоналарини келгусида хусусийлаштириш юзасидан бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 8-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 28 июнь,
290-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 4 июндаги 257-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўпламлари, 2004 й., 22-23-сон, 262-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 28 июндаги
290-сон
қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан фаолияти мувофиқлаштириладиган ташкилотлар ва корхоналар
РЎЙХАТИ
1. Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси
2. Ғўза уруғчилиги республика маркази
3. «Ўззооветтаъминотхизмат» республика бирлашмаси
4. «Ўзбек қоракўли» компанияси
5. «Сувмахсустаъмирқурилиш» уюшмаси
6. «Ўзсувхорижийқурилиш» республика ташқи иқтисодий корхонаси
7. «Ўзмахсуссувдренаж» уюшмаси
8. «Ўзсувлойиҳа» уюшмаси
9. «Ўзиртаъмирқурилиш» уюшмаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 27 январдаги ПҚ-1049-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 5-сон, 36-модда)
11. Сув хўжалиги саноат корхоналари уюшмаси
12. САНИИРИ илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси
13. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази
14. Ветеринария бош давлат бошқармаси ва унинг бўлинмалари
15. «Ўзсувтаъмирфойдаланиш» республика бирлашмаси
16. Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси ва унинг бўлинмалари
17. Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекцияси
18. «Ўздавтехназорат» машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш бош давлат инспекцияси
19. «Ўзсувназорат» республика сув инспекцияси
20. Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш давлат комиссияси
21. Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш давлат маркази («Ўздавуруғназоратмарказ»)
22. Давлатлараро мувофиқлаштириш сув хўжалиги комиссиясининг илмий-ахборот маркази
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 12 декабрдаги 256-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 48-50-сон, 488-модда)
24. Марказий технология ва диспетчерлик хизмати
25. Тошкент давлат аграр университети
26. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти
27. Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти
28. Андижон қишлоқ хўжалиги институти
29. Сув хўжалигининг фойдаланиш ва бошқа ташкилотлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимиё маркази
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 4 июндаги 257-сон қарорига мувофиқ 30-банд билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўпламлари, 2004 й., 22-23-сон, 262-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. «Пилла» ҳудудий бирлашмалари.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 4 январдаги 7-сонли қарори асосида 31-банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 1-2-сон, 13-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 4 январдаги 7-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 1-2-сон, 13-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 28 июндаги
290-сон
қарорига
3а-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Сув хўжалиги бош бошқармаси аппарати
тузилмаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
(схема Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 12 декабрдаги 256-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 48-50-сон, 488-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 28 июндаги
290-сон
қарорига
4-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги аппарати тузилмаси
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 28 июндаги
290-сон
қарорига
4а-ИЛОВА
Вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси аппаратининг намунавий тузилмаси
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 28 июндаги
290-сон
қарорига
4б-ИЛОВА
Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимларининг тузилмаси ва аппарати ходимларининг чекланган сони

Лавозимлар номи

Қишлоқ туманлари тоифалари

I гуруҳ

II гуруҳ

III гуруҳ

Туман бўлими бошлиғи

1

1

1

Бўлим бошлиғининиг ўринбосари

2

2

1

Бош мутахассис

3

2

1

Етакчи мутахассис

4

2

2

Мутахассис

4

3

2

Сувдан фойдаланиш ва ерларни
мелиорациялаш масалалари:
Бошлиқ ўринбосари

1

1

1

Бош мутахассис

1

1

1

Етакчи мутахассис

3

2

1

мутахассис

4

3

2

Жами ходимларнинг чекланган сони

23

17

12

Изоҳ: мутахассис атамасига агрономлар, механизаторлар, муҳандислар, иқтисодчилар, бухгалтерлар, мелиораторлар, чорвадорлар ҳамда қишлоқ ва сув хўжалигига тааллуқли бошқа мутахассисликлар киради.
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 28 июндаги
290-сон
қарорига
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) вазифалари, функциялари, ваколатларини ва фаолиятининг ташкилий асосларини белгилайди.
2. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
3. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.
4. Вазирлик қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги ишларни мувофиқлаштиради, ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек ўз тасарруфидаги республика органлари ва ҳудудий органлар орқали ҳал этади.
5. Вазирлик юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, банк муассасаларида ҳисоб рақамларига эгадир.
II. Вазирликнинг вазифалари ва функциялари
6. Қуйидагилар Вазирликнинг вазифалари ҳисобланади:
қишлоқ хўжалигини замонавийлаштириш ва барқарор ривожлантиришга қаратилган ягона агротехника сиёсатини амалга ошириш;
замонавий агротехнологияларни такомиллаштириш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши тармоқларига жорий этиш;
қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига бозор принциплари ва механизмлари асосида хизмат кўрсатаётган тармоқлар, бўғинлар ва тузилмалар фаолиятини мувофиқлаштириш;
аграр секторда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, ижара муносабатларини, оила пудратини, фермер хўжаликларини кенг ривожлантириш ишларини мувофиқлаштириш;
қишлоқ хўжалигини юритишни ва қишлоқ хўжалиги экинларини навлар бўйича жойлаштиришни такомиллаштиришга доир тавсиялар ишлаб чиқиш;
селекция, уруғчилик, наслчилик ишлари, ветеринария, ўсимликлар карантини соҳасида давлат сиёсатини олиб бориш ҳамда чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ирригация тизимларини ҳавзалар бўйича бошқариш принциплари асосида ер усти сув ресурсларининг давлат бошқарувини амалга ошириш ва барча даражаларда сувдан фойдаланишнинг ва сув истеъмолининг бозор принципларини жорий этиш;
(6-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 40-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 62-модда)
давлат сув хўжалиги тизимидан фойдаланилишини ва унинг замонавийлаштирилишини таъминлаш;
илгаридан суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва янги ерларни ўзлаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалигида инвестиция сиёсатини ишлаб чиқишда қатнашиш;
ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя этилишини таъминлаш;
ўрмон хўжалигидан фойдаланиш, уни қўриқлаш, ҳимоя қилиш ва ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш;
ўзига қарашли ташкилотлар ва корхоналарни илмий-техник ва ахборот билан таъминлаш;
қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги раҳбарлари ва мутахассисларини ўқитиш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қишлоқ хўжалигида ўсимликларни кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш, ўсимликлар касалликларининг олдини олиш ва қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига, бегона ўтларга ва чигирткага қарши курашиш бўйича ягона техника ва технология сиёсатини ўтказиш.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 4 июндаги 257-сон қарорига мувофиқ хатбоши билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўпламлари, 2004 й., 22-23-сон, 262-модда)
7. Юкланган вазифаларга мувофиқ Вазирлик қуйидаги функцияларни амалга оширади:
қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, уларни рўёбга чиқариш стратегияси ва механизмлари бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритади;
қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалигини ривожлантиришнинг тармоқ ва минтақавий дастурларини ишлаб чиқади;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозори конъюнктураси маркетинг тадқиқотларини амалга оширади, қишлоқ товар ишлаб чиқарувчиларини зарур ахборот билан таъминлайди;
қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалигига ташқи ва ички инвестицияларни жалб этишда иштирок этади, бюджет маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини таъминлайди;
қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги корхоналарининг ишлаб чиқариш ва молиявий-иқтисодий фаолиятини амалга ошириш бўйича методик тавсияларни ишлаб чиқади;
навларни синаш, қишлоқ хўжалиги экинларининг янги истиқболли навларини яратиш ва кўпайтиришга ихтисослаштирилган ўзига қарашли элита ва уруғчилик хўжаликлари ишини мувофиқлаштиради;
тармоқда ишлаб чиқариш муносабатларини такомиллаштириш ва меҳнатни ташкил этиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритади;
давлат карантин қоидалари бажарилишини, эпидемиологияга қарши тадбирлар ўтказилиши ва чорва моллари, паррандалар ва балиқларни касалликлардан ҳимоя қилиш қоидаларига риоя қилинишини белгиланган тартибда назорат қилади;
селекция-наслчилик ишларининг асосий йўналишларини белгилайди ва амалга оширилишини мувофиқлаштиради;
сув ресурслари балансини ишлаб чиқади, сув манбалари, ҳавза ирригация тизимлари, иқтисодиёт тармоқлари, ҳудудлар бўйича сув олиш лимитларини белгилайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
сувдан лимит бўйича фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби амалга оширилишини таъминлайди;
(7-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 40-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 62-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
сув истеъмолчилари уюшмалари ва бошқа бирлашмаларини ташкил этиш ва ривожлантиришда методик ва амалий ёрдам кўрсатади;
(7-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 40-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 62-модда)
ҳавза принципи асосида ер усти сув ресурслари бошқарилишини амалга оширади;
сув ресурсларидан фойдаланишда ўзаро муносабатларнинг бозор принципларини ва иқтисодий механизмларини ишлаб чиқади ва жорий этади;
ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва ерларни ўзлаштириш дастурларини ишлаб чиқади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
каналлар ва коллекторлардан, сув омборлари, насос станциялари, гидротехника иншоотларидан ва бошқа давлат сув хўжалиги объектларидан фойдаланишни ташкил этади;
(7-банднинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 40-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 62-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
сув истеъмолчилари уюшмаларининг сув хўжалиги объектларидан техник фойдаланиш, уларни реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини мувофиқлаштиради;
(7-банднинг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 40-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 62-модда)
сув ресурслари ҳисобини олиб боради ва улардан фойдаланилишини назорат қилади, «Сувдан фойдаланиш» бўлими бўйича давлат сув кадастрини юритишда қатнашади;
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати, суғориш ва коллектор-дренаж сувлари сифати устидан мониторингни амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларига, магистрал каналлар (тизимлар) бошқармаларига, сув омборларидан фойдаланиш бошқармаларига, трансчегаравий сув объектларидан, вилоятлараро аҳамиятга молик сув объектларидан, йирик ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларидан фойдаланувчи ташкилотларга, насос станциялари, энергетика ва алоқа бошқармаларига, мелиорация экспедицияларига, шунингдек бошқа сувдан фойдаланувчиларга ва сув истеъмолчиларига — республика ёки вилоятлараро аҳамиятга молик сунъий сув объектларидан сувдан махсус фойдаланишга ёки сув истеъмолига рухсатномалар беради, табиатни муҳофаза қилиш органларига табиий юза сув объектларидан сувдан махсус фойдаланиш ва сув истеъмолига рухсатнома бериш тўғрисида таклифлар киритади;
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 40-сонли қарорига асосан йигирма биринчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 62-модда)
сув ресурсларидан комплекс фойдаланишнинг истиқболли схемаларини ишлаб чиқади;
трансчегара сув ресурслари ва объектларини бошқариш ва улардан фойдаланиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;
қишлоқнинг ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишда қатнашади;
ўрмонларни бошқариш, улардан фойдаланиш, уларни қайта тиклаш, муҳофаза қилиш ва қўриқлашни, давлат ўрмон кадастрини юритишни амалга оширади ҳамда қўриқхона ишларини ташкил этишда қатнашади;
ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши, ўрмон ва овчилик хўжалигини юритишга доир норматив-техник ҳужжатлар бажарилиши устидан идоравий назоратни амалга оширади;
қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги илмий-тадқиқот, лойиҳалаш-қидирув ва конструкторлик ишларининг асосий йўналишларини белгилайди, уларни ташкил этади ва мувофиқлаштиради, уларнинг натижалари амалиётга жорий этилишига кўмаклашади;
қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги соҳасида халқаро ҳамкорлик қилишнинг устувор йўналишлари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;
республика ўқув юртларида ва илмий муассасаларида, шунингдек хорижда ширкат ва фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассислари малакаси оширилишини ва тажриба алмашувини ташкил этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
комплекс тадқиқотлар амалга оширилишини ташкил этади, зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлар тарқалиши имкониятларини ўрганади ва прогнозлаштиради, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини кимёвий ва биологик ҳимоя воситалари, стимуляторлар билан таъминлайди;
ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида қишлоқ хўжалиги корхоналари ва аҳолини методик таъминлашни, шартнома асосида қишлоқ хўжалигига агрокимё хизматлари кўрсатиш ишлари бажарилишини ташкил этади;
қишлоқ хўжалиги экинларининг ўта хавфли зараркунандаларини қириб ташлашнинг илмий асосланган тадбирлари ўтказилишини ташкил этади;
ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида раҳбарлар ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 4 июндаги 257-сон қарорига мувофиқ хатбошилар билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўпламлари, 2004 й., 22-23-сон, 262-модда)
8. Вазирлик:
пахтачиликни ривожлантириш;
ғаллачиликни ривожлантириш;
сабзавот-полиз экинлари, мева ва узумчиликни ривожлантириш ҳамда уларни комплекс қайта ишлаш;
чорвачиликни ривожлантириш;
ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ирригацияни ривожлантириш ва ерлар унумдорлигини ошириш;
қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва кимёлаштириш муаммолари бўйича Кенгашлар фаолиятини самарали ташкил этиш учун зарур шарт-шароитлар яратади.
III. Вазирликнинг ҳуқуқлари
9. Вазирлик қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўз ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган материалларни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан, муассасалар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
келишиш учун ўзига тақдим этиладиган ер, сув ва ўрмон ресурсларидан фойдаланиш тўғрисидаги қарорлар лойиҳалари ва таклифлар юзасидан хулосалар бериш;
жисмоний ва юридик шахслар томонидан республика ҳудудига жаҳоннинг эпизоотик жиҳатдан носоғлом минтақаларидан чорва моллари ва чорвачилик маҳсулотлари, шунингдек деҳқончилик маҳсулотлари ва уруғлик келтирилишини тақиқлаш;
сув манбаларига сув келиши ўзгарган тақдирда сув олиш лимитларига ўзгартиришлар киритиш;
лимитдан ортиқ сув олинган, сув ресурсларидан хўжасизларча, нооқилона фойдаланилган тақдирда сув беришни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
сув тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибини бузганлик учун мансабдор шахслар ва фуқароларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чораларини қўллаш;
(9-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 40-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 62-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
сув ресурсларини самарали бошқарганлик ва улардан тежамли фойдаланганлик учун сувдан фойдаланувчиларни ва сув истеъмолчиларини иқтисодий рағбатлантиришни ташкил этиш;
(9-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 40-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 62-модда)
Вазирлик бошқаруви соҳасига тегишли давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларини Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан келишган ҳолда ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш;
ўзига қарашли бюджет корхоналари ва ташкилотларида давлат мулкини белгиланган тартибда бошқариш;
оммавий ахборот воситалари таъсис этиш.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.
10. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг вазирликлар, идоралар, муассасалар, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ҳамда мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
IV. Қишлоқ хўжалиги тармоқлари ва соҳаларини ривожлантириш муаммоларини ҳал этиш бўйича Кенгашлар
11 Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги бошқаруви марказий аппарати тузилмасида:
пахтачиликни ривожлантириш;
ғаллачиликни ривожлантириш;
сабзавот-полиз экинлари, мева ва узумчиликни ривожлантириш ҳамда уларни комплекс қайта ишлаш;
чорвачиликни ривожлантириш;
ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ирригацияни ривожлантириш ва ерлар унумдорлигини ошириш;
қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва кимёлаштириш муаммоларини ҳал этиш бўйича Кенгашлар тузилади.
Кенгашлар тўғрисидаги низомлар Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири томонидан тасдиқланади.
12. Қуйидагилар Кенгашларнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
тегишли тармоқларни ислоҳ қилиш ва ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги салоҳиятидан самарали фойдаланиш бўйича аниқ тавсияларни ишлаб чиқиш;
қишлоқ хўжалигининг устувор тармоқларини ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини, улар самарадорлигини ошириш йўналишлари ва йўлларини белгилаш;
ҳар бир минтақанинг иқлим, об-ҳаво шароитларини ва хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда экинларни келгусида ва ҳар бир қишлоқ хўжалиги йилида оқилона жойлаштириш бўйича аниқ агротехнология тавсияларини ишлаб чиқиш;
қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва уруғчилигида, шунингдек наслчилик ишларида устувор йўналишларни белгилаш;
замонавий, ресурсларни тежовчи технологияларни жорий этиш, суғориладиган ерларнинг унумдорлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.
13. Кенгашларнинг таркибига, эгаллаб турган лавозимлари ва илмий унвонларидан қатъи назар, фан ва амалиётнинг тегишли соҳаларида обрўси эътироф этилган етакчи мутахассислар ва олимлар жамоатчилик асосида кирадилар. Кенгашлар аъзолари сони ва шахсий таркиби Вазирлик ҳайъати томонидан тасдиқланади.
14. Кенгашларнинг раислари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳайъати аъзолари ҳисобланади ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
15. Кенгашларнинг барча тавсиялари Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳайъати мажлисларида муҳокама қилинади, унинг қарорларининг бажарилиши мажбурийдир.
16. Кенгашларнинг ишчи органлари функциялари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг тегишли бошқармалари ва бўлимларига юкланади.
V. Вазирлик фаолиятини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимдан озод этиладиган вазир бошчилик қилади.
Вазирнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган беш нафар ўринбосарлари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 183-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Вазирнинг сув хўжалиги масалалари билан шуғулланувчи ўринбосари айни вақтда Сув хўжалиги бош бошқармасининг бошлиғи ҳисобланади.
Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг бош директори лавозимига кўра вазир ўринбосари ҳисобланади.
Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи лавозимига кўра вазир ўринбосари ҳисобланади.
Сув хўжалиги бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосарлари ижтимоий ва маиший хизмат кўрсатиш даражаси бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 12 декабрдаги 256-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 48-50-сон, 488-модда)
19. Вазир:
Вазирлик фаолиятига раҳбарлик қилади ҳамда Вазирликка юкланган вазифалар ва мажбуриятлар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
вазир ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
Вазирлик марказий аппаратининг штат жадвалини белгиланган тартибда тасдиқлайди ва зарурат бўлганда ходимларнинг штатда белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Вазирлик марказий аппаратининг ва ўзига қарашли бюджет ташкилотларининг тасдиқланган тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга;
Вазирлик марказий аппарати ходимларини, унинг ҳудудий органлари раҳбарларини, шунингдек тасарруфидаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг раҳбарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Вазирлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, қишлоқ хўжалиги тармоқлари ва соҳаларини ривожлантириш муаммолари бўйича Кенгашлар тўғрисидаги низомларни, Ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари, Магистрал каналлар (тизимлар) ва ирригация тизимлари бошқармалари тўғрисидаги низомларни, шунингдек тасарруфидаги бюджет ташкилотлари тўғрисидаги низомларни (уставларни) тасдиқлайди;
Вазирликнинг, унинг ҳудудий органларининг, тасарруфидаги ташкилотларнинг ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар ва йўриқномалар чиқаради, уларнинг ижроси устидан назоратни ташкил қилади;
ҳудудий органлар ва тасарруфидаги ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари бузилган ҳолда қабул қилинган қарорларни (кўрсатмаларни) бекор қилади;
қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлар доирасида бошқа ваколатларни амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Вазирликда Вазир (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), қишлоқ хўжалиги тармоқлари ва соҳалари муаммоларини ҳал этиш Кенгашлари раислари, агросаноат комплекси тизимининг айрим бўлинмалари, вазирликлари ва идоралари раҳбарларидан, шунингдек Вазирлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби Вазирнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳайъат қуйидагилар билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлик фаолиятининг қишлоқ хўжалигини замонавийлаштириш ва барқарор ривожлантиришга қаратилган ягона агротехника сиёсатини амалга оширишни давом эттириш, замонавий агротехнологияларни такомиллаштириш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши тармоқларига жорий этиш, аграр секторда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ишларини мувофиқлаштириш, шунингдек селекция, уруғчилик, наслчилик ишлари, ветеринария, ўсимликлар карантини соҳасида давлат сиёсатини олиб бориш ҳамда чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш, ирригация тизимларини ҳавзалар бўйича бошқариш принциплари асосида ер усти сув ресурсларининг давлат бошқарувини амалга ошириш ва барча даражаларда сувдан фойдаланишнинг ва сув истеъмолининг бозор принципларини жорий этиш, шунингдек илгаридан суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва янги ерларни ўзлаштириш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
(20-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 40-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 62-модда)
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Вазирлик раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.
Ҳайъат Вазирлик ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
Ҳайъат мажлисига Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Ҳайъат қарорлари Вазирнинг буйруқлари билан амалга оширилади. Вазир ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда раис пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.
Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъат тасдиқлайдиган регламентида белгиланади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 183-модда)
21. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари ҳамда туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари, Ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари, Магистрал каналлар (тизимлар), ирригация тизимлари бошқармалари Вазирликнинг ҳудудий органлари ҳисобланади.
Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари ҳамда туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва туманлар ҳокимликларига ҳамда Вазирликка бўйсунадилар ва ҳисоб берадилар.
22. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғи Кенгеси томонидан лавозимга тайинланади.
Вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари раҳбарлари вилоятлар ҳокимлари тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири томонидан лавозимга тайинланади.
23. Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари бошлиқлари туман ҳокимлари тақдимномасига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ҳамда вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади.
24. Ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, Магистрал каналлар (тизимлар), ирригация тизимлари бошқармалари бошлиқлари лавозимга Вазир томонидан танлов асосида тайинланади.
Танловни ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири томонидан тасдиқланади.
Вазирлик ва унинг ҳудудий органлари эксперт ва маслаҳат органлари ташкил этишга ҳақлидир, улар тўғрисидаги низомлар тегишли равишда Вазир ёки ҳудудий орган раҳбари томонидан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида Вазирлик таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг, шу жумладан қишлоқ хўжалиги корхоналарининг хўжалик ҳисобидаги фаолиятидан шартномалар асосида (ихтиёрий тартибда) ўтказиладиган ажратмалар унинг манбалари ҳисобланадиган Ижтимоий ривожлантириш ва рағбатлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) белгиланган тартибда ташкил этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма маблағлари Вазирликнинг илмий-тадқиқот, ноширлик ишларига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги марказий аппаратини, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигини, қишлоқ ва сув хўжалиги вилоятлар бошқармаларини ва туманлар бўлимларини, вазирлик ҳузуридаги Лойиҳаларни амалга ошириш марказини таъминотига йўналтирилади.
(25-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 декабрдаги 336-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 50-сон, 595-модда)
Ижтимоий ривожлантириш ва рағбатлантириш жамғармаси тўғрисидаги Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Вазир томонидан тасдиқланади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ-1887-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 52-сон, 587-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Бюджетдан ажратиладиган маблағлар ва Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигини, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигини, қишлоқ ва сув хўжалиги вилоятлар бошқармаларини ва туманлар бўлимларини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.
(26-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 декабрдаги 336-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 50-сон, 595-модда)
Бунда бюджет маблағлари ҳисобидан — иш ҳақини ва бир ойлик маош миқдоридаги мукофотни, Жамғарма ҳисобидан эса — бир ойлик маош миқдоридаги мукофотни ва бир ойлик маош миқдоридаги моддий ёрдамни тўлаш харажатлари, шунингдек бошқа харажатлар молиялаштирилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ-1887-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 52-сон, 587-модда)
27. Вазирлик фаолияти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатилади.
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 28 июндаги
290-сон
қарорига
6-ИЛОВА
Вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси тўғрисида
Намунавий низом
I.Умумий қоидалар
1. Вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси (кейинги ўринларда Бошқарма деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ҳудудий органи ҳисобланади ҳамда ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни тегишли вилоят ҳудудида амалга оширади.
2. Бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳайъати қарорларига ва Вазирлик буйруқларига, вилоят ҳокимлиги қарорларига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
3. Бошқарма ўзига юкланган вазифаларни бевосита, шунингдек туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари ҳамда ўзига қарашли ташкилотлар ва корхоналар орқали ҳал этади.
4. Бошқарма юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, банк муассасаларида ҳисоб рақамларига эга бўлади.
II. Бошқарманинг вазифалари ва функциялари
5. Бошқарма вилоятда аграр сиёсат ўтказилиши учун масъул ҳисобланади.
Қуйидагилар унинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
минтақада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг муҳим турларини барқарор етиштиришни таъминловчи деҳқончилик, агротехнологиялар ва сувдан фойдаланишнинг ва сув истеъмолининг илғор тизимларини жорий этишга қаратилган аграр сиёсатни амалга ошириш;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 40-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 62-модда)
ғўза ва дон экинларини навлар бўйича жойлаштириш юзасидан тавсияларга хўжаликлар томонидан риоя этилиши устидан назоратни таъминлаш;
қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, уларнинг рўёбга чиқарилиши ва ҳудудда мулкчилик ва хўжалик юритишнинг турли шакллари ривожлантирилиши мониторингини олиб бориш;
ер ресурсларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини, тупроқ унумдорлигини оширишни таъминлаш;
контрактация шартномалари тузилиши ва бажарилиши мониторингини олиб бориш, тузилган шартномаларни умумлаштириш асосида пахта хом ашёси ва бошоқли экинлар дони хариди ҳажмлари тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиш;
чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш, наслчилик ишларини, ветеринария ва сервис хизматларини ривожлантириш ишларини ташкил этиш;
қишлоқ хўжалиги экинлари ўстиришнинг янги илғор агротехнологиялари жорий этилишини ташкил этиш;
селекция, уруғчилик, наслчилик ишлари соҳасидаги илмий тадқиқотлар ютуқларини, ресурсларни ва сувни тежовчи технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этишга кўмаклашиш;
инвестицияларни жалб этиш, инвестиция лойиҳаларини амалга оширилиши мониторингида қатнашиш;
қишлоқда ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бозор инфратузилмаларини ривожлантириш ишларини ташкил этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қишлоқ хўжалиги сувдан фойдаланувчиларига маъмурий туманлар бўйича сув олиш лимитларини белгилаш юзасидан таклифлар тайёрлаш ва уларга риоя этилишини назорат қилишда қатнашиш;
(5-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 40-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 62-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
сув ресурсларидан оқилона фойдаланилишига, уларнинг самарадорлигини оширишга, сув истеъмолчилари уюшмалари, фермер ва деҳқон хўжаликлари, шунингдек қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун бошқа сув истеъмолчилари томонидан сувдан фойдаланишнинг бозор принциплари ва механизмларини жорий этишга, сувдан фойдаланувчилар томонидан сувнинг ҳисобга олинишини ташкил этишга кўмаклашиш;
(5-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 40-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 62-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
лимитланган сувдан тежаб фойдаланиш учун сув истеъмолчилари уюшмалари, фермер ва деҳқон хўжаликлари, шунингдек қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун бошқа сув истеъмолчилари рағбатлантирилишини ташкил этиш;
(5-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 40-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 62-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
сув истеъмолчилари уюшмаларининг сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш ишлари ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш чора-тадбирлари бажарилишини, шунингдек сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолини ҳисобга олишни ташкил этиш, шунингдек уларни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштириш;
(5-банднинг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 40-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 62-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
вилоятда сув истеъмолчилари уюшмалари ташкил этилиши, фаолият кўрсатиши ва ривожланишида кўмаклашиш;
(5-банднинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 40-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 62-модда)
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги таркибига кирувчи, зиммасига назорат функциялари юкланган вилоят инспекциялари фаолиятини мувофиқлаштириш;
кадрлар билан ишлашни такомиллаштириш, уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш.
6. Юкланган вазифаларга мувофиқ Бошқарма қуйидаги функцияларни амалга оширади:
қишлоқ ва сув хўжалиги корхоналарига ишлаб чиқариш ва иқтисодий фаолиятни ташкил этишда методик ёрдам беради;
фермерликни ривожлантиришга кўмаклашади, қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари)ни фермер хўжаликларига айлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини бозор конъюнктураси тўғрисидаги ахборот ҳамда илғор технологиялар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш тажрибаси ҳақидаги бошқа илмий-техника ва ахборот материаллари билан таъминлайди;
контрактация шартномалари тузилиши ва бажарилиши мониторингини юритади, тузилган шартномалар асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосий турларини етиштириш ҳажмлари тўғрисида таклифлар ишлаб чиқади;
қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ва қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи корхоналар, ташкилотлар ўртасида тузилган шартномаларнинг бажарилишини назорат қилади;
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ва ер-сув ресурсларидан фойдаланишдаги илғор технологиялар ва тажрибаларни жорий этиш бўйича семинарлар ташкил этади;
қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун инфратузилмани ташкил этиш ва ривожлантиришга кўмаклашади;
меҳнатни ташкил этиш ва ички хўжалик муносабатларини такомиллаштириш бўйича тавсияларни амалга оширади;
алмашлаб экишни жорий этишни ташкил қилиш, экин майдонлари таркибини, навларни алмаштиришни ва қишлоқ хўжалиги экинларини навлар бўйича жойлаштиришни такомиллаштириш, тупроқни ҳимоя қилувчи ва сувни тежовчи самарали технологияларни ўзлаштириш ишларини амалга оширади;
чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш, наслчилик ишларини, ветеринария ва сервис хизматларини ривожлантириш ишларини ташкил этади;
селекция-наслчилик ишларини яхшилаш, сунъий қочириш тадбирларини амалга оширади, уларнинг мониторингини олиб боради;
Ҳавза ирригация тизимларининг сув хўжалиги кенгашлари ишида қатнашади;
қишлоқ хўжалиги сувдан фойдаланувчиларига маъмурий туманлар бўйича сув бериш лимитларини белгилаш юзасидан Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларига таклифлар киритади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
умуман вилоят бўйича сув истеъмолчилари уюшмалари, фермер ва деҳқон хўжаликлари, шунингдек бошқа қишлоқ хўжалиги сув истеъмолчилари билан сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолига шартномалар тузиш бўйича ишларга кўмаклашади ва уларни мувофиқлаштиради;
(6-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 40-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 62-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
таклифларни ишлаб чиқишда ҳамда сувдан фойдаланишнинг ва сув истеъмолининг бозор принциплари ва механизмларини жорий этишни ташкил этишда қатнашади;
(6-банднинг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 40-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 62-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
сув ресурсларидан фойдаланишни таҳлил қилади ва Сув хўжалиги бош бошқармасига лимитланган сувдан тежаб фойдаланганлик учун сувдан фойдаланувчиларни ва сув истеъмолчиларини рағбатлантириш бўйича таклифлар киритади;
(6-банднинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 40-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 62-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
сув истеъмолчилари уюшмаларини ривожлантириш юзасидан таклифлар киритади ва уларни ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурлар таъминланишида кўмаклашади, уларни ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши бўйича методик ва амалий ёрдам кўрсатади;
(6-банднинг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 40-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 62-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
сув истеъмолчилари уюшмалари фаолияти, уларнинг сув хўжалиги объектларида таъмирлаш-тиклаш ишлари ўтказилиши ва сувни тежайдиган технологиялар жорий этилиши устидан мониторинг олиб боради;
(6-банднинг ўн тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 40-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 62-модда)
хўжалик ички гидромелиорация тизимларини сув ўлчаш қурилмалари билан жиҳозлаш ишларига кўмаклашади ва уларни мувофиқлаштиради;
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва уларни реконструкция қилиш ҳамда тупроқ унумдорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
корхоналарнинг қишлоқ ва сув хўжалиги кадрларига бўлган эҳтиёжини ўрганади, қишлоқ ёшларини ўқишга юбориш учун танлашда, шунингдек уларни ишга жойлаштиришда ёрдам кўрсатади;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳайъатининг Кенгашлар тавсиялари асосида қабул қилинган қишлоқ хўжалиги салоҳиятидан самарали фойдаланиш бўйича қарорларини амалга ошириш ишларини ташкил этади;
қишлоқ ва сув хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари раҳбар ходимлари ва мутахассисларининг, шунингдек фермер хўжаликлари раҳбарларининг малакасини оширишни ташкил этади;
туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимларига кадрлар билан ишлашни такомиллаштиришда ва уларнинг малакасини оширишда амалий ёрдам кўрсатади.
III. Бошқарманинг ҳуқуқлари
7. Бошқарма қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўз ваколатларига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган материалларни корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш тўғрисида келишиш учун унга тақдим этиладиган қарорлар лойиҳалари юзасидан хулосалар бериш;
ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишида айбдор бўлган шахсларни тегишли жавобгарликка тортиш тўғрисида илтимосномалар киритиш;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.
8. Бошқарманинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари бошқарманинг тегишли ҳудудий органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
IV. Бошқарма фаолиятини ташкил этиш
9. Бошқармага вилоят ҳокимининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири томонидан лавозимга тайинланадиган бошлиқ бошчилик қилади.
10. Бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари вилоят ҳокимининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири томонидан лавозимга тайинланади.
11. Бошқарма бошлиғи:
бошқарма фаолиятига якка бошчилик асосида раҳбарлик қилади ва Бошқармага юкланган вазифалар ва мажбуриятларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
вилоят бошқармаси аппарати штат жадвалини белгиланган тартибда тасдиқлайди ва зарурат бўлганда тасдиқланган тузилмага штатдаги ходимларнинг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга;
вилоят бошқармаси аппарати ходимларини, ўзига қарашли ташкилотлар ва муассасалар раҳбарларини, шунингдек туманлар ҳокимларининг тақдимномасига кўра ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан келишган ҳолда туман қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиқларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
вилоят бошқармаси аппаратининг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, ўзига қарашли давлат корхоналари ва ташкилотлари тўғрисидаги низомларни (уставларни) тасдиқлайди;
ўз ваколатлари доирасида бошқарманинг тегишли ҳудудий органларига, юридик ва жисмоний шахсларга қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилишларини тўхтатиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради;
вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси ва туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари, ўзига қарашли ташкилотлар ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради, кўрсатмалар беради, уларнинг бажарилишини назорат қилади;
туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари ҳамда ўзига қарашли ташкилотларнинг улар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини бузган ҳолда қабул қилинган қарорларини (ёзма кўрсатмаларини) бекор қилади.
12. Бошқарма ҳузурида таркибига бошқарма бошлиғи (Кенгаш раиси), лавозимига кўра Кенгаш таркибига кирувчи бошлиқ ўринбосарлари, шунингдек бошқа юқори малакали ходимлар кирадиган Кенгаш ташкил этилади. Кенгаш 9 кишидан иборат таркибда тузилади. Кенгашнинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири томонидан тасдиқланади, Кенгаш қарорлари Бошқарма бошлиғининг буйруқлари билан ҳаётга татбиқ этилади.
Бошқарма бошқа эксперт ёки маслаҳат органларини ҳам ташкил этиши мумкин, улар тўғрисидаги низомлар вилоят бошқармаси бошлиғи томонидан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Бюджет маблағлари ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ижтимоий ривожлантириш ва рағбатлантириш жамғармаси маблағлари, сув ресурсларини бошқариш бўйича эса — бюджет маблағлари Бошқармани молиялаштириш манбалари ҳисобланади.
Бунда бюджет маблағлари ҳисобидан — иш ҳақини ва бир ойлик маош миқдоридаги мукофотни, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ижтимоий ривожлантириш ва рағбатлантириш жамғармаси ҳисобидан эса — бир ойлик маош миқдоридаги мукофотни ва бир ойлик маош миқдоридаги моддий ёрдамни тўлаш харажатлари, шунингдек бошқа харажатлар молиялаштирилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ-1887-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 52-сон, 587-модда)
14. Бошқарма фаолияти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатилади.
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 28 июндаги
290-сон
қарорига
6а-ИЛОВА
Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими тўғрисида
Намунавий низом
I.Умумий қоидалар
1. Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими (кейинги ўринларда Бўлим деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ҳудудий органи ҳисобланади ҳамда ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни тегишли туман ҳудудида амалга оширади.
2. Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳайъати қарорларига ва Вазирлик буйруқларига, вилоят ҳокимлиги қарорларига ва бошқа қонун ҳужжатларига, Кенгаш қарорларига ҳамда вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси буйруқларига, туман ҳокимлиги қарорларига ва бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
3. Бўлим юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, банк муассасаларида ҳисоб рақамларига эга бўлади.
II. Туман бўлимининг вазифалари
4. Бўлим туманда аграр сиёсат ўтказилиши учун масъул ҳисобланади.
Қуйидагилар Бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
селекция, уруғчилик ва агротехнологияларни яхшилаш ишларини ташкил этиш;
қишлоқ хўжалиги экинларини ўстиришнинг янги агротехнологияларини жорий этиш;
қишлоқда иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилиши, қишлоқ хўжалигида ижара ва пудрат муносабатлари ривожлантирилиши ишларини ташкил этиш ва мониторингини юритиш;
фермер хўжаликларининг кенг ривожланишига ҳар томонлама кўмаклашиш;
қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига хизмат кўрсатиш бўйича бозор инфратузилмаси ривожлантирилишини ташкил этиш;
ер ва сув ресурсларидан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
туман сув истеъмолчилари уюшмалари бўйича сув олиш лимитларини белгилаш бўйича таклифлар тайёрлаш, бозор принциплари ва механизмлари амалга оширилишига кўмаклашиш, шунингдек лимит бўйича сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибига риоя қилиш;
(4-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 40-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 62-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
лимитланган сувдан тежаб фойдаланилиши учун сув истеъмолчилари уюшмалари, фермер ва деҳқон хўжаликларини ва туманнинг бошқа қишлоқ хўжалиги сув истеъмолчиларини рағбатлантиришни ташкил этиш;
(4-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 40-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 62-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
сув истеъмолчилари уюшмалари, деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги сув истеъмолчилари томонидан сув ресурсларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилиши устидан назорат қилишда қатнашиш;
(4-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 40-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 62-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
сув истеъмолчилари уюшмаларини ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурларни таъминлаш, уларнинг ташкил этилишига ва самарали фаолият кўрсатишига кўмаклашиш;
(4-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 40-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 62-модда)
хўжалик ички гидромелиорация тизимларини, сувни ҳисобга олиш тизимларини таъмирлаш ва ривожлантириш ҳамда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, шунингдек сувни тежовчи технологияларни жорий этиш ишларини мувофиқлаштириш;
илғор тажрибани, илмий тадқиқотлар ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий этиш ишларини ташкил этиш;
давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари хариди бўйича контрактация шартномалари бажарилиши мониторингини ташкил этиш;
наслчилик ишларини, ветеринария ва сервис хизматларини ривожлантириш, шунингдек чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги таркибига кирувчи, зиммасига назорат функциялари юкланган туман инспекциялари фаолиятини мувофиқлаштириш;
мутахассислар малакасини оширишни ташкил этиш.
5. Бўлим қуйидаги функцияларни амалга оширади:
қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари, тайёрлов ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида шартномалар тузилишини ташкил этишда кўмаклашади;
тузилган контрактация шартномаларини умумлаштириш асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини етиштириш ҳажмлари тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқади;
контрактация шартномалари бажарилиши мониторингини амалга оширади;
қишлоқ хўжалиги ширкатлари бошқаруви, оилавий пудратчилар ва ижарачилар ўртасида тузилган хўжалик ички шартномаларини рўйхатдан ўтказади ва уларнинг бажарилиши мониторингини амалга оширади;
фермер хўжаликларини ривожлантиришга кўмаклашади;
тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш, экология жиҳатидан хавфсиз технологияларни жорий этиш тадбирларини ташкил қилади;
қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига минерал ва органик ўғитлардан самарали фойдаланишда ёрдам кўрсатади;
қишлоқ хўжалиги экинлари касалликлари ва зараркунандаларига қарши курашиш бўйича ҳимоя ва олдини олиш комплекс тадбирларини ўтказишда кўмаклашади;
чорвачиликда селекция-наслчилик ишлари амалга оширилишини ташкил этади;
чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш, ветеринария ва сервис хизматларини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга оширади;
чорва моллари юқумли касалликларига йўл қўймаслик ва карантин тадбирларига риоя қилишнинг профилактика чора-тадбирларини амалга оширади;
суғоришнинг илмий асосланган режимлари, сувни тежовчи тадбирлар ва технологиялар жорий этилишини ташкил этади;
магистрал каналлар (тизимлар) ва ирригация тизимлари бошқармаларининг Сув хўжалиги кенгашлари ишида қатнашади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ирригация тизимлари бошқармасига туман сув истеъмолчилари уюшмалари бўйича сув олиш лимитларини белгилаш юзасидан таклифлар киритади;
(5-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 40-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 62-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
туманда сувдан фойдаланиш юзасидан сув истеъмолчилари уюшмалари, деҳқон ва фермер хўжаликлари, шунингдек бошқа қишлоқ хўжалиги сув истеъмолчилари билан шартномалар тузиш ишларига кўмаклашади ва уларни мувофиқлаштиради;
(5-банднинг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 40-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 62-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
таклифлар ишлаб чиқишда ҳамда сувдан фойдаланишнинг ва сув истеъмолининг бозор принциплари ва механизмларини жорий этишни ташкил этишда қатнашади;
(5-банднинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 40-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 62-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
суғориш сувидан фойдаланилишини таҳлил қилади ҳамда сув истеъмолчилари уюшмалари, фермер ва деҳқон хўжаликлари, шунингдек бошқа қишлоқ хўжалиги сув истеъмолчиларини лимитланган сувдан тежаб фойдаланганлиги учун рағбатлантириш бўйича вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасига таклифлар киритади;
(5-банднинг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 40-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 62-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
сув истеъмолчилари уюшмаларини ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурлар таъминланишига кўмаклашади, улар бажарилишининг мониторингини олиб боради, уларни ташкил этишда ва уларнинг фаолият кўрсатишида методик ва амалий ёрдам кўрсатади;
(5-банднинг ўн тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 40-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 62-модда)
хўжалик ички гидромелиорация тизимларини сувни ўлчаш қурилмалари билан жиҳозлаш ишларига кўмаклашади ва уларни мувофиқлаштиради;
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва реконструкция қилиш ҳамда тупроқ унумдорлигини ошириш ишларини ташкил этади;
хўжалик ички гидромелиорация тизимларини таъмирлаш ва уларни ривожлантириш, шунингдек сувни тежовчи технологияларни жорий этиш ишларини умумий мувофиқлаштиришни олиб боради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзсувназорат» инспекцияси билан биргаликда, шунингдек ирригация тизимлари бошқармаси билан ўзаро ҳамкорликда сувдан лимит бўйича фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибига риоя этилишини назорат қилишда қатнашади;
(5-банднинг йигирма учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 40-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 62-модда)
вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасига суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича таклифлар киритади;
ахборот таъминотини амалга оширади ҳамда фан ютуқлари, агротехника, ресурсларни ва сувни тежовчи технологияларни жорий этишда кўмаклашади;
муқобил машина-трактор парклари фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашади ва уларнинг мониторингини олиб боради;
қишлоқ ва сув хўжалиги раҳбарлари ва мутахассислари малакасини оширишни ташкил этади.
III. Бўлимнинг ҳуқуқлари
6. Бўлим қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўз ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган материалларни корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
ер ва сув ресурсларидан фойдаланишга доир қарорлар лойиҳалари юзасидан хулосалар бериш;
ер тўғрисидаги амалдаги қонун ҳужжатлари бузилишида айбдор бўлган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида илтимосномалар киритиш;
қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қонунлар бузилишини тўхтатиш ва уларнинг оқибатларини тугатиш тўғрисида ўз ваколатлари доирасида юридик ва жисмоний шахсларга бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар бериш;
қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари манфаатларини кўзлаб хўжалик судларига даъво аризалари бериш;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларни амалга ошириш.
7. Бўлимнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
IV. Бўлим фаолиятини ташкил этиш
8. Бўлимга туман ҳокимининг тақдимномасига кўра вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи томонидан лавозимга тайинланадиган бошлиқ бошчилик қилади.
9. Бўлим бошлиғи:
бўлим фаолиятига якка бошчилик асосида раҳбарлик қилади ва бўлимга юкланган вазифалар ва мажбуриятларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
бошлиқ ўринбосарлари лавозимига тайинлаш учун номзодларни вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасига тақдим этади;
Бўлим аппарати ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Бўлим ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар ва фармойишлар чиқаради, кўрсатмалар беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Бюджет маблағлари ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ижтимоий ривожлантириш ва рағбатлантириш жамғармаси маблағлари Бўлимни молиялаштириш манбалари ҳисобланади.
Бунда бюджет маблағлари ҳисобидан — иш ҳақини ва бир ойлик маош миқдоридаги мукофотни, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ижтимоий ривожлантириш ва рағбатлантириш жамғармаси ҳисобидан эса — бир ойлик маош миқдоридаги мукофотни ва бир ойлик маош миқдоридаги моддий ёрдамни тўлаш харажатлари, шунингдек бошқа харажатлар молиялаштирилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ-1887-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 52-сон, 587-модда)
11. Бўлим фаолияти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатилади.
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 28 июндаги
290-сон
қарорига
7-ИЛОВА
Тугатиладиган, қайта ташкил этиладиган ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги таркибидан чиқариладиган ташкилотлар ва корхоналар
РЎЙХАТИ

Т/р

Ташкилотлар ва корхоналар номи

Қайта ташкил этиш ва тугатиш

1. Меҳнат бўйича республика норматив-тадқиқот станцияси Унинг функциялари ва мутахассисларини Аграсаноат комплексида бозор ислоҳотлари Ўзбекистон илмий-тадқиқот институтига берган ҳолда тугатилади
2. Шартнома мажбуриятларининг бажарилишини назорат қилиш бош давлат инспекцияси Мол-мулки ва штатлар сонини ташкил этилаётган туманлараро хўжалик судларига берган ҳолда тугатилади
3. Республика сув хўжалиги кенгаши (Ирригация ва дренаж бўйича миллий қўмита) Ирригация ва дренаж бўйича миллий қўмитага айлантирилади
4. «Ўзсабзавотнавуруғлари» уюшмаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги таркибидан чиқарилади
5. «Ўзпаррандасаноат» уюшмаси Унинг таркибига кирувчи корхоналарни хусусий мулк этиб қайта ўзгартирган ҳолда тугатилади
6. «Асал» уюшмаси Унинг таркибига кирувчи хўжаликларни ҳудудий қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари тасарруфига берган ҳолда тугатилади
7. «Ўзмевасабзавот» уюшмаси Унинг таркибига кирувчи хўжаликларни ҳудудий қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари тасарруфига берган ҳолда тугатилади
8. «Сувмахсустаъмирқурилиш» ишлаб чиқариш-молия уюшмаси Бошқарувнинг 2 бўғинли тизимига ўтказилади
9. «Ўзиртаъмирқурилиш» уюшмаси Бошқарувнинг 2 бўғинли тизимига ўтказилади
10. «USUB» АЖ («Ўзсувускунабутлаш») Тўлиқ хусусийлаштиришни ҳисобга олган ҳолда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги таркибидан чиқарилади
11. «Сувиншоотмаш» уюшмаси «НЭМ» уюшмаси билан сув хўжалиги саноат корхоналарининг ягона уюшмасига бирлаштирилади
12. «НЭМ» насос-куч ва энергетика машинасозлиги уюшмаси «Сувиншоотмаш» уюшмаси билан сув хўжалиги саноат корхоналари ягона уюшмасига бирлаштирилади
13. «Ўзмелиосувтранс» уюшмаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги таркибидан чиқарилади
14. «Насл-хизмат» республика уюшмаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги таркибидан чиқарилади
15. Ўзбекистон ветеринария санитарияси ва акарология илмий-тадқиқот институти Мол-мулки ва штатлар сонини Ўзбекистон ветеринария илмий-тадқиқот институтига берган ҳолда тугатилади
16. «Племэлита» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси ҳузуридаги республика чорвадорлар илғор тажриба мактаби «Племэлита» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси тасарруфига берилади
17. Республика боғбонлар мактаби «Мева-шарбат» боғдорчилик, узумчилик ва вино ишлаб чиқариш илмий-ишлаб чиқариш корпорацияси тасарруфига берилади
18. «Мевасабзавот» Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бирлашмаси Тугатилади
19. «Мевасабзавот» Андижон ҳудудий бирлашмаси Тугатилади
20. «Мевасабзавот» Жиззах ҳудудий бирлашмаси» Тугатилади
21. «Мевасабзавот» Қашқадарё ҳудудий бирлашмаси Тугатилади
22. «Мевасабзавот» Наманган ҳудудий бирлашмаси Тугатилади
23. «Мевасабзавот» Самарқанд ҳудудий бирлашмаси Тугатилади
24. «Мевасабзавот» Сурхондарё ҳудудий бирлашмаси Тугатилади
25. «Мевасабзавот» Тошкент ҳудудий бирлашмаси Тугатилади
26. «Мевасабзавот» Фарғона ҳудудий бирлашмаси Тугатилади
27. Самарқанд вилоятидаги Булунғур агрофирмаси Тугатилади
28. Самарқанд вилоятидаги Нуробод агрофирмаси Тугатилади
29. Самарқанд вилоятидаги Самарқанд агрофирмаси Тугатилади
30. Самарқанд вилоятидаги Қўшработ агрофирмаси Тугатилади
31. Самарқанд вилоятидаги Тойлоқ агрофирмаси Тугатилади
32. Наманган вилоятидаги Янгиқўрғон агрофирмаси Тугатилади
33. Тошкент вилоятидаги Оҳангарон агрофирмаси Тугатилади
34. Тошкент вилоятидаги Бўстонлиқ агрофирмаси Тугатилади
35. Тошкент вилоятидаги Зангиота агрофирмаси Тугатилади
36. Тошкент вилоятидаги Қибрай агрофирмаси Тугатилади
37. Тошкент вилоятидаги Паркент агрофирмаси Тугатилади
38. Тошкент вилоятидаги Тошкент агрофирмаси Тугатилади
39. Фарғона вилоятидаги Сўх агрофирмаси Тугатилади
40. Фарғона вилоятидаги Қувасой агрофирмаси Тугатилади
41. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги лойиҳалар экспертизаси бўлими Сув хўжалиги комплексидаги лойиҳалар экспертизаси бўйича инжиниринг фирмасига айлантирилади
42. Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларидаги жамоа хўжаликлариаро кенгашлар Тегишли вилоятларнинг қурилаётган корхоналар бирлашган дирекциясига айлантирилади
43. Амударё энергетика насос станциялари ва алоқа бошқармаси Қорақалпоғистон энергетика насос станциялари ва алоқа бошқармаси билан бирлаштирилади
44. Денов ҳудудий насос станциялари бошқармаси Сурхондарё энергетика насос станциялари ва алоқа бошқармаси билан бирлаштирилади
45. Қашқадарё вилояти коллектор-дренаж тармоқлари бошқармаси Қашқадарё вилояти гидрогеология-мелиоратив экспедициясига айлантирилади
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 28 июндаги
290-сон
қарорига
8-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1996 йил 26 ноябрдаги 419-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 11-сон, 33-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2001 йил 17 январдаги 32-сон қарорининг 1—3 ва 6-бандлари ва қарорга 1—8-иловалар (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 1-сон, 2-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси, Сув хўжалиги департаменти, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Шартнома мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш бош давлат инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2001 йил 30 мартдаги 160-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 3-сон, 32-модда) 1-бандининг иккинчи ва олтинчи хатбоши, шунингдек қарорга 1 ва 5-иловалар.