Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
09 декабр 2016 y. - 12 декабр 2016 y.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2016 йил 26 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2016 йилнинг II ярим йиллиги учун мўлжалланган иш режаси тўғрисида”ги 5/3-сонли ҳайъат қарори билан тасдиқланган Иш режага мувофиқ жорий йилнинг 12 декабрь куни соат 11 00 да Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг кичик мажлислар залида аудиоселектор шаклидаги навбатдаги ҳайъат йиғилиши ўтказилади.

Йиғилиш кун тартибига “Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятлари ҳудудларида жойлашган вазирлик тизимидаги олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, корхона ва ташкилотларда ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ҳукумат қарорлари ва топшириқларининг ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги масала киритилган.

   Ахборот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech