Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
22 Ноябр 2017 y. - 24 Ноябр 2017 y.

  Uzagroexpo.png                                            Uzprodexpo.png

IEG Uzbekistan кўргазмалар компанияси Сизни 2017 йил 22, 23, 24 ноябр кунлари бўлиб ўтадиган XIII Халқаро қишлоқ хўжалиги кўргазмаси «UZAGROEXPO – 2017» ва XIII Халқаро озиқ-овқат саноати ва озуқа маҳсулотлари кўргазмаси «UZPRODEXPO – 2017» га таклиф этади.

Ўтказиш жойи – «Ўзэкспомарказ» МКМ.

Расмий очилиш маросими – 22 ноябр соат 11:00 да.

Кўргазмани ўтказишни қуйидагилар расмий ташкилий қўллаб-қувватлайдилар:

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги;

Тошкент шаҳар ҳокимияти;

Ўзбекистон Республикаси фермерлар кенгаши;

«Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси.

2017- йилда дунёнинг қуйидаги 16 та мамлакатидан 100 тага яқин компаниялар иштирок этишади:

Беларус, Германия, Исроил, Ҳиндистон, Испания, Италия, Қозоғистон, Хитой, Корея, Латвия, Нидерландия, Россия, Туркия, Украина, Финляндия ва Ўзбекистон. Воқеа кўп сонли хорижий компанияларнинг иштироки билан ажралиб туради.

«UZAGROEXPO» қишлоқ хўжалик кўргазмаси Ўзбекистоннинг куз мавсумидаги йирик тармоқ тадбири ҳисобланади.«UzAgroExpo» кўргазмаси иштирокчилари – бу замонавий қишлоқ хўжалик техникаси ва эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш ва сотишга, деҳқончилик, чорвачилик, ветеринария, технологиялари ва маҳсулотларини қайта ишлаш, ташиш ва сақлашга ихтисослашган корхона ва ташкилотлардир.

Кўргазма Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига замонавий техника, ишлаб чиқариш ва жиҳозларни олиб кириш орқали уни ривожлантиришнинг таъсирчан қуроли ҳисобланади.

Ҳар йили Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимларини «UzAgroExpo» кўргазмасида намойиш этиладиган қишлоқ хўжалик техникаси экспозицияси ўзига жалб этади.

Бу йил фермерлар Россия, Беларус, Узбекистон, Германия каби етакчи ишлаб чиқарувчиларининг қишлоқ хўжалиги техникаси янгиликлари билан танишишлари мумкин.

Ер эгалари қишлоқ хўжалигиги техникаларини сотиб олиш ва Ўзбекистонга олиб келиш масалаларини кўриб чиқишади. Республикамизда агромаҳсулотларни сақлаш ва қайта ишлашга катта эътибор берилади. қишлоқ хўжалигининг бу сегменти учун кўргазмада хитой компаниялари экспозициялари техника ва технологиялари билан бир каторда, таниқли немис, голланд ва россиялик ишлаб чиқарувчилардан уруғларни тозалаш ва саралаш жиҳозлари хам такдим этилади.

Чорвачилик билан бир қаторда, фермер хўжаликларида паррандачиликка ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Республикада Паррандачиликни ривожлантириш давлат дастури амал қилмоқда, унда дастлаб ушбу тармоқ корхоналарини модернизациялаш кўзда тутилган. Шу асосда кўргазмада Туркия, Испания ва Ўзбекистондан қатнашувчи компаниялар сони ошиб бормоқда.

Республика қишлоқ хўжалиги олдида долзарб масала – сувни тежашнинг замонавий технологияларини, шу жумладан, боғлар ва токзорларда томчилаб суғориш тизимини жорий қилиш ишларини давом эттириш турибди.

Бу вазифани бажариш учун зарур бўлган ечимларни кўргазмада Ўзбекистонлик ва Туркиялик компаниялар таклиф этади. «Ўсимликшунослик ва боғдорчилик» секторида Туркия, Россия, Хитой ва Узбекистондан келган компаниялар иштирок этадилар.

«UZPRODEXPO» кўргазмаси озиқ-овқат саноати ва озуқа маҳсулотлари секторида кузнинг бош воқеаси ҳисобланади. Ҳар йили кўргазмада озиқ-овқат тармоғининг етакчи ишлаб чиқарувчилари, етказиб берувчилари ва дистрибьюторлари қатнашадилар, улар ўзбек ва жаҳон озиқ-овқат бозорларини ифода этишади.

Бу йил «Озуқа маҳсулотлари» секторида ўз маҳсулотларини тақдим этувчи мамлакатимиз экспонентлари сони кўпайди, бу эса уларнинг Ўзбекистоннинг озиқ-овқат бозорига қизиқишининг ошишидан далолат беради.

‘’Озиқ-овқат саноати жихозлари, савдо жихозлари, дўкон, кафе ва ресторанлар учун жихозлар’’ бўлими иштирокчилари орасида доимий катнашчилар билан бир қаторда кўргазмада илк бор қатнашувчи компаниялар экспонентларини кўриш мумкин.Россиялик бир нечта компаниялар ичимликларни қуйиш, озиқ-овқат саноати учун жихозлар ва эҳтиёт қисимлари, кичик пивотаёрловчи ускуналарни такдим этади

Озиқ-овқат бозорлари, йирик савдо марказлари, омборхоналар эгалари учун етакчи ишлаб чиқарувчиларнинг дўконлар ва супермаркетларни тўлиқ битказиб топшириш учун автоматик тизимлар, мева-сабзавот омборлари учун жиҳозлар, саралаш ва қадоқлаш марказлари ускуналари, чуқур музлатувчи камералар кабиларни ва шу кабиларни кўргазмага келганлар Нидерландия, Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистондан келган компаниялар стендларида кўришлиги мумкин.

Бу йил ҳам «Идиш ва ўрам» сектори кенг миқёсда тақдим этилади. Хусусан, Германия, Россия, Хитой ва Ўзбекистонлик йирик компаниялардир.

«Бошқариш ва хизматлар» бўлими республиканинг йирик банки - «Hamkorbank» акциядорлик тижорат банки томонидан ифода этилган. «Hamkorbank» АТБ қишлоқ хўжалиги экинзорларини кенгайтириш ва ривожлантириш бўйича мажмуавий кредит маҳсулотини таклиф этади.

Ўзбекистонда жадал ривожланаётган истеъмол товарлари бозори, шунингдек, фаол татбиқ этилаётган, миллий корхоналарни модернизациялаш ва чиқарилаётган маҳсулот рақобатбардошлигини оширишга қаратилган инвестиция сиёсати шуни ишонч билан кўрсатмоқдаки, Республикамизда озиқ-овқат индустриясидаги янги технологиялар ва ғояларни қўллаш ва ривожлантириш учун кенг имкониятлар мавжуддир, чунки 30 миллиондан ортиқ аҳолиси бўлган мамлакат товар ва хизматларнинг муҳим бозори ҳисобланади.

Ахборот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech