Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
23 Октябр 2017 y. - 27 Октябр 2017 y.

Логотип (Пахта-+2017).jpg

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июндаги “Пахта бўйича Халқаро консультатив қўмитанинг 76-ялпи мажлиси ва XIII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркасини ўтказишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармойиши қабул қилинган эди. Унга кўра, «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда пахта бўйича Халқаро консультатив қўмита (ПХКҚ) котибияти билан ҳамкорликда 2017 йил 23-27 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида ПХКҚнинг “Глобаллашув ва технологик тараққиёт даврида пахта” мавзусидаги 76-ялпи мажлиси ва XIII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркасини ўтказиш белгиланган.

Ҳозирда мазкур тадбирларни юксак даражада ўтказишга қизғин тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Айтиш керакки, режалаштирилган йиғилиш ва ярмарка ишида дунёнинг 44 дан ортиқ мамлакатидан 1500 га яқин хорижий меҳмон ҳамда маҳаллий мутахассиснинг иштирок этиши кутилмоқда. Шунингдек, маълум бир мамлакатларда пахта ва тўқимачилик соҳаси ривожланиши, жаҳон пахта бозори тенденциялари, савдо, логистика ва суғурта масалаларига бағишланган 16 га яқин очиқ ва мавзули сессиялар ўтказилиши назарда тутилган.

Анжуманлар ишида пахтанинг селекцион навларини яратишнинг генетикаси ва биотехнологияси, пахта етиштириш агротехникаси, уни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилиш масалалари ҳам кенг муҳокама этилади. Пахтага бирламчи ишлов бериш, пахта толаси сифатини инструментал баҳолаш, уни тўқимачилик йўли билан қайта ишлаш соҳаларидаги муаммо ва ютуқларга ҳам алоҳида эътибор қаратилади.

Ярмарка Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси, Фанлар академияси, “Ўзбекенгилсаноат” давлат акциядорлик компанияси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси, Ўзбекистон “Сифат” маркази ва бошқа тегишли тузилмалар кўмагида ташкил этилади. 

Ярмарка ҳақидаги маълумотлар билан www.cottonfair.uz сайти орқали ҳам танишиш мумкин.

        Ахборот хизмати





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech