Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
18 Апрел 2017 y. - 19 Апрел 2017 y.

Фуқаролар, тадбиркорлар, оммавий ахборот воситалари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари диққатига!

2017 йилнинг 21 февраль куни куни соат 15:00 да Тошкент давлат аграр университетининг кичик мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳайъатининг навбатдаги йиғилиши ўтказилади.

Ушбу мажлисга ҳайъат аъзолари ҳамда вазирлик марказий аппарати масъул ходимлари, тизимдаги ташкилот, муассаса ва корхоналар раҳбарлари ҳамда кун тартибидаги масалаларга алоқадор ходимлари таклиф этилган.

Ҳайъат мажлисида қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:

1. Вазирлик тизимида 2017 йилнинг I чорак давомида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
18 апрелдаги мажлисида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини сўзсиз таъминлаш билан боғлиқ чора-тадбирлар тўғрисида.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида”ги ПҚ-2881-сонли қарорининг ижросини таъминлаш билан боғлиқ чора-тадбирлар ҳақида.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 январдаги “Ҳўл мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2717-сонли қарорининг ижросини таъминлаш, 2017 йил ҳосили учун сабзавот экинлари жумладан, помидор, бодринг, кўчатлар ва бошқа сабзавотлар, картошка ва полиз экинлари уруғчилигини ривожлантириш, кўпайтириш ва турлари бўйича экилиши юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.

4. Бошқа масалалар.

Ушбу очиқ ҳайъат мажлисида иштирок этиш истагини билдирган барча ахборотдан фойдаланувчилар, жумладан, оммавий ахборот воситалари вакиллари жорий йил 19 апрель соат 18:00 га қадар вазирлик Ахборот-таҳлил ва Матбуот хизматининг matbuot@qsxv.uz электрон манзили, (0371) 239-16-41 рақамли телефони ёки 244-23-98 рақамли телефакс орқали мурожаат қилишлари сўралади!

Вазирликда акредитациядан ўтган журналистлар мурожаатсиз қатнашишлари мумкин!

    Ахборот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech