Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
27 январ 2017 y. - 30 январ 2017 y.

Фуқаролар, тадбиркорлар, оммавий ахборот воситалари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари диққатига!

2017 йилнинг 1 февраль куни куни соат 17:00 да Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг кичик мажлислар залида навбатдаги ҳайъат йиғилиши ўтказилади (видеоконференция тарзида).

Ушбу мажлисга қуйидагилар таклиф этилган:

Республика студиясига: ҳайъат аъзолари ҳамда вазирлик марказий аппарати масъул ходимлари, тизимдаги ташкилот, муассаса ва корхоналар раҳбарлари ҳамда кун тартибидаги масалаларга алоқадор ходимлар;

Ҳудудий студияларга: Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, вилоятлар Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари, туманлар Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари, Ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳамда уларнинг тизимидаги идоралар, шунингдек, вазирлик тизимидаги ташкилот, муассаса ва корхоналарнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбар ва мутасадди ходимлари.

Ҳайъат мажлисида қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:

1. Вазирлик тизимида 2016 йил давомида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш якунлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 январдаги мажлисида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини сўзсиз таъминлаш билан боғлиқ чора-тадбирлар тўғрисида.

2. 2016 йилда ва унинг IV чорагида вазирлик марказий аппарати, тизимдаги республика ва ҳудудий ташкилотларда ижро интизоми мониторинги, ҳужжатлар ва мурожаатлар билан ишлаш якунлари ҳамда идоравий иш юритиш натижадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида.

3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йилнинг I ярим йиллиги учун мўлжалланган иш режаси тўғрисида.

4. Бошқа масалалар.

Ушбу очиқ ҳайъат мажлисида иштирок этиш истагини билдирган барча ахборотдан фойдаланувчилар, жумладан, оммавий ахборот воситалари вакиллари жорий йил 30 январь 18:00 га қадар вазирлик Ахборот-таҳлил ва Матбуот хизматининг matbuot@qsxv.uz электрон манзили, (0371) 239-17-81 рақамли телефони ёки 244-23-98 рақамли телефакс орқали мурожаат қилишлари сўралади!

Вазирликда акредитациядан ўтган журналистлар мурожаатсиз қатнашишлари мумкин!

   Ахборот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech