Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
22 Август 2017 y. - 24 Август 2017 y.

2017 йилнинг 22-24 август кунлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжали ташкилоти (FАО) билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикаси ва Марказий Осиёда органик қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг илмий ва институционал асослари” мавзусида халқаро анжуман ўтказади.

Анжуманнинг назарий сессиялари 22-23 август кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилгандан сўнг, 24 август куни Самарқанд шаҳрига ишчи ташриф режалаштирилган. Анжуманда Европа, Туркия, Марказий Осиё мамлакатлари ва бошқа хорижий давлатлардан органик қишлоқ хўжалиги бўйича еткакчи олим ва экспертлар иштирок этади.

Анжуманнинг мақсади:

· органик қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва унинг жараёнларини умумлаштириш бўйича Марказий Осиё мамлакатлари орасида истиқболдаги ҳамкорликни ривожлантириш учун маҳаллий тажрибалар ва замонавий технологияларни муҳокама қилиш ва тажриба алмашиш;

· органик ишлаб чиқариш учун институционал ва ҳуқуқий доирадаги талаблар ва муаммоли масалларни муҳокама қилиш;

· органик қишлоқ хўжалиги тўғрисидаги билимларни кенгайтириш ва унинг Марказий Осиё мамлкатлари ўртасида савдо ва қишлоқ минтақаларни ривожлантиришга таъсирини муҳокама қилиш;

· минтақа ва жаҳон даражасида органик маҳсулотлар бозорлари тенденцияси ва ўсиш имкониятларини кўриб чиқишдан иборат.

Қуйидаги мавзулар бўйича масалалар муҳокама қилиниши ва тақдимот этилиши кутилмоқда:

· органик қишлоқ хўжалиги амалиёти ва тамойиллари, сиёсати ва барқарорлиги;

· қонунчилик, стандартлар ва мувофиқликни баҳолаш;

· ўсимлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш: бўлиниш, кўпайтириш, нав, бошқариш усуллари, ҳосил олдидан ишлов бериш ва ҳосилни йиғиш, қайта ишлаш, сифат;

· чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш: бўлиниш, ем-хашак, бошқариш усуллари, қайта ишлаш;

· фермаларни бошқариш, қишлоқ минтақларини ривожлантириш, агроэкотуризим, ижтимоий инновация, қишлоқ хўжалиги ва табиий ландшафтлар;

· маркетинг, истеъмол афзаллиги, соғлиқ учун асорати;

· тадқиқотлар, таълим, малакали тайёргарлик ва маслаҳатлар.

Иштирокчилар анжуман якуни бўйича қуйидаги имкониятларга эга бўлади:

· глобал даражада ва мамлакатлар даражасида қишлоқ хўжалик тармоқларида органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш соҳасидаги муаммолар ва имкониятларни баҳолаш;

· органик ишлаб чиқаришни кафолатлашнинг халқаро тан олинган тизимларини яратиш, шунингдек, қонунчилик, ишлаб чиқариш стандартлари, алоҳида экспортёр-давлатлар томонларидан тан олиш имкониятлари ва мувофиқликни баҳолаш жараёнлари учун қишлоқ хўжалик сиёсатига тузатишлар киритиш, институционал ва ҳуқуқий доирада ҳужжатларни янгилаш ва ишлаб чиқишдаги талабни баҳолаш;

· органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш қоидаларини тушиниш, қабул қилиш ва замонавий технологияларни қўллаш;

маҳаллий, миллий ёки минтақавий даражада органик қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича режаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

      Ахборот хизмати



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech