Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири
Телефон :  (0371) 260-50-70
Факс :  (0371) 260-48-69
Электрон почта :  info@agro.uz
Қабул кунлари :  Ҳар ойнинг тўртинчи жума куни соат 10:00 дан 13:00 гача

Вазир Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятига раҳбарлик қилади ҳамда унга юклатилган вазифалар ва мажбуриятлар бажарилиши учун шахсан жавоб беради. Ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси олдида жавобгардир.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига, Президент Девонига, Вазирлар Маҳкамасига қишлоқ хўжалигини замонавий технологиялар асосида барқарор ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, жумладан, соҳа ва унинг тармоқларини модернизациялаш, техник жиҳатдан янгилаш, уларни рўёбга чиқариш стратегияси ва механизмлари бўйича таклифлар киритади, уларга тақдим этилаётган ҳужжатлар, маълумотнома, хат ҳамда вазирликнинг молиявий ва бошқа ҳужжатларини имзолайди.
Агросаноат соҳасига алоқадор вазирлик, компания, бирлашма, уюшмалар билан республика миқёсидаги соҳага оид кенг кўламли, истиқболли долзарб масала-муаммоларни ҳамкорликда кўриб чиқиб, уларни ҳал қилиш юзасидан тааллуқли юқори ташкилотларга аниқ тизимли тадбирларни ўз ичига олган таклиф киритади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига биноан вазирлик ваколатларига тааллуқли масалаларга оид халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикаси номидан иш кўради, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларида назарда тутилган бошқа вазифаларни бажаради.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимида соҳага оид Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор, фармойиш, мажлис баёнлари ва кўрсатмалари, изчиллик билан амалга оширилиши юзасидан тизимли чоралар белгилайди, уларнинг бажарилиши устидан идоравий назорат юритади, мутасадди раҳбар ва масъул ходимларнинг жавобгарлигини ошириш чораларини кўради, вазирлик Иш режаси асосида ҳайъат ва марказий аппарат йиғилишларини ўтказади.
Вазирлик томонидан қабул қилинадиган буйруқлар, ҳайъат қарорлари ва йиғилиш баёнларини тасдиқлайди, уларнинг ижросини назорат қилади.
Ходимларни моддий ва маънавий рағбатлантириш ёки уларга нисбатан тегишли интизомий чораларни қўллаш юзасидан буйруқ қабул қилади.
Вазир ҳайъат мажлиси ҳамда қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ҳамда соҳа илм-фан тармоқлари бўйича Кенгашларнинг йиғилишларига раислик қилиш, вазирлик ваколатига кирувчи масалалар юзасидан буйруқлар қабул қилишга, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар Қишлоқ хўжалиги бошқармалари, вазирлик тизимидаги уюшма, бирлашма, компания, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда уларнинг таркибидаги ташкилот ва корхоналар томонидан амалдаги қонунларга зид равишда қабул қилинган буйруқ ва қарорларни бекор қилиш ҳуқуқига эга.
Вазирликнинг пул маблағлари ва унинг оператив бошқарувида бўлган давлат мол-мулкларини белгиланган тартибда тасарруф этади.
Вазир Давлат кимё комиссияси ҳамда Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази ҳузуридаги Илмий-техника Кенгашининг раиси ҳисобланади.
Вазирлик марказий аппаратининг Кадрлар ва ўқув юртлари, Молиялаштиришни ва бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш, Юридик, Ишлар бошқармалари, Махсус бўлим ҳамда Котибият фаолиятига бевосита раҳбарлик қилади.
Вазирлик вакант лавозимларга номзодлар танлов комиссияси, тизимдаги ходимларнинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий пропискага қўйиш юзасидан мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича уй-жой комиссиясининг раиси ҳисобланади.
Вазирлик марказий аппаратида, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар Қишлоқ хўжалиги бошқармалари ва уларнинг тизимидаги ташкилотлар, вазирлик тасарруфидаги уюшма, бирлашма, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, ташкилот ва корхоналарда фаолият юритаётган ходимларнинг билими, ташкилотчилик ва омилкорлик қобилияти, юклатилган вазифага фидойилик ва масъулият билан ёндашиш каби ҳислатларини ҳисобга олиб, республика тизим ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тавсиялари асосида кадрларни танлаш, тайинлаш ҳамда ёш истиқболли ходимлардан иборат захирасини яратиш, уларнинг илм-фан ютуқлари, хорижий илғор тажриба, замонавий технологиялар бўйича малака ва тажрибасини ошириш чораларини кўради.


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech