Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
Вазирнинг биринчи ўринбосари
Телефон :  (0371) 263-06-77
Факс :  (0371) 260-48-69
Электрон почта :  qabulxona2@agro.uz
Қабул кунлари :  Ҳар ойнинг иккинчи жума куни соат 10:00 дан 13:00 гача

Янги замонавий технологиялар, ресурстежамкор ва самарали агротехника усулларини жорий этиш, қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси, уруғчилигини ривожлантириш, уларни ҳудудларнинг тупроқ ва иқлим шароитини ҳисобга олиб нав бўйича жойлаштириш, ўсимликларни ҳимоя қилиш, зараркунандалар ва касалликлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида фитосанитария назоратини амалга ошириш, ердан унумли фойдаланиш, интенсив технологияларни қўллаш, қишлоқ хўжалигини модернизациялаш, техник жиҳатдан янгилаш, механизациялаштириш ва кимёлаштириш бўйича сиёсатни юритиш, чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликда наслчилик ишларини, сервис хизматларини ривожлантириш, пиллачиликни ривожлантириш, чет эл инвестицияларини ва грантларни жалб этиш асосида соҳанинг иқтисодий самарадорлигини оширишга қаратилган масалаларига умумий раҳбарлик қилади.

Агротехнологиялар масалалари бўйича мажмуа тизимида соҳага оид Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор, фармойиш, мажлис баёнлари ва кўрсатмалари, соҳа тармоқларини ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурлар, вазирлик буйруқлари ва ҳайъат қарорлари изчиллик билан амалга оширилиши юзасидан тизимли чоралар белгилайди, уларнинг бажарилиши устидан идоравий назорат юритади, мутасадди раҳбар ва масъул ходимларнинг ижро интизоми ва ўзига юклатилган вазифаларнинг ўз вақтида ва тўлақонли бажарилиши бўйича шахсий жавобгарлигини ошириш ҳамда масъулиятини кучайтириш чораларини кўради. Иш режаси асосида соҳалар бўйича кенгашлар йиғилишларини ўтказиш ишларини ташкил қилади ҳамда ўз раҳбарлигидаги мажмуа йиғилишларини ўтказади. Вазир топшириғига асосан вазирлик марказий аппарати мажлислари, селектор йиғилишларини ўтказади.

Мажмуа таркибий бўлинмалари ҳамда тизимдаги ташкилотларда идоравий иш юритишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш, улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш билан боғлиқ масалаларни даврий равишда таҳлил ва муҳокама этиб, зарурий чоралар кўриб боради.

Вазирлик марказий аппарати агротехнологиялар масалалари бўйича мажмуа фаолиятини самарали ташкил этиш билан боғлиқ вазифаларни бошқаради.

Вазирлик марказий аппарати тузилмасида Пахтачиликни ривожлантириш, Ғаллачиликни ривожлантириш, Сабзавот-полиз экинлари, мева ва узумчиликни ривожлантириш ҳамда уларни комплекс қайта ишлаш, Чорвачиликни ривожлантириш, Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва кимёлаштириш муаммоларини ҳал этиш бўйича ташкил этилган Кенгашлар ва уларнинг ишчи органларининг биргаликдаги самарали фаолиятини ташкил этади ва мувофиқлаштиради. Шу жумладан, Кенгашлар тавсиялари асосида қабул қилинган ҳайъат қарорларининг бажарилиши назоратини олиб боради.

Вазирлик марказий аппаратининг Пахтачиликни ва техника экинларини ривожлантириш бошқармаси, Ғаллачиликни ривожлантириш бошқармаси, Сабзавот-полизчиликни, боғдорчиликни, узумчиликни ривожлантириш ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш бошқармаси, Чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичиликни ривожлантириш бош бошқармаси, Пиллачиликни ривожлантириш бошқармаси, Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва агрокимё бошқармаси фаолиятига бевосита раҳбарликни амалга оширади.

Шунингдек, вазирлик тасарруфидаги Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси, Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш давлат комиссияси, Ғўза уруғчилиги республика маркази, Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш давлат маркази (“Ўздавуруғназоратмарказ”), Бошоқли дон экинлари уруғчилиги республика маркази, Қишлоқ ва сув хўжалигида стандартлаштириш маркази, “Ўздавтехназорат” машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш бош давлат инспекцияси, Давлат ветеринария бош бошқармаси, Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекцияси, “Ўзбек қоракўли” компанияси, “Ўззооветтаъминотхизмат” республика бирлашмаси, уларнинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятига раҳбарликни амалга оширади.

Шу билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси “Паррандасаноат”, “Ўзсабзавотнавуруғлари”, “Ўзбек-Асал”, “Чорвачиликда насл-хизмат” уюшмалари билан ўзаро ҳамкорлик бўйича шартнома асосида фаолият юритишни ташкил этади.

Вазирлик тизимидаги Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти “Агроинтехника”, Сирдарё вилоятидаги “ЮКО” ММТПларнинг юқори унумли хорижий техникалардан мақсадли ва самарали фойдаланиш билан боғлиқ ишлаб чиқариш фаолиятини мувофиқлаштиради.

Ўз соҳасига оид йўналишлар бўйича амалга ошириладиган фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларнинг мавзуларини шакллантиришда бевосита иштирок этади, тизимдаги илмий-тадқиқот муассасалари билан вазирлик марказий аппаратининг тегишли таркибий бўлинмалари, тизим ташкилотлари ўртасидаги ўзаро уйғунлашган ва мувофиқлашган фаолиятини ташкил ва таъмин этади. Илмий тадқиқот натижаларини тарғиб ва жорий этишга бевосита раҳбарлик қилади.

Мажмуаси таркибидаги таркибий бўлинмалар ва тизим ташкилотларида ишлаётган ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида домий прописка қилиш бўйича махсус комиссияга ҳамда вазирликнинг вакант лавозимларига кадрлар танлови комиссиясининг агротехнологиялар масалалари мажмуаси бўйича гуруҳига раҳбарлик қилади, соҳада кадрларни танлов асосида тавсия этиш ишларини ташкил этади.

Мажмуаси тизимидаги ташкилот, муассаса ва корхоналарда соҳани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг прогноз кўрсаткичлари, жумладан, янги иш ўринларини яратиш, маҳсулотлар ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, экспорт қилиш, хорижий инвестиция ва грантларни жалб этиш, улардан мақсадли ва самарали фойдаланиш, шунингдек, қора ва рангли метал парча ва резгиларини, қоғоз чиқиндиларини йиғиб топшириш бўйича шартномавий мажбуриятлар бажарилиши ҳамда ёнғин, техника, ҳаракат хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ишлари устидан идоравий назорат юритади.

Вазирлик тизимида қора ва рангли метал парча ва резгиларини, қоғоз чиқиндиларини йиғиб топшириш бўйича шартномавий мажбуриятлар бажарилишини ташкил ва назорат қилиш, даврий равишда бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳолатини муҳокама этиб, мазкур йўналишларда прогноз топшириқлар бажарилишини таъминлашда умумий раҳбарликни амалга оширади.

Вазирлик марказий аппарати ходимларини хизмат сафарларига юборишга доир буйруқларни имзолайди ҳамда уларнинг хизмат сафари якунлари бўйича тақдим этилган ҳисоботларини тасдиқлайди.

Соҳага оид қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор, фармойиш ва мажлис баёнлари, топшириқлари, вазирлик буйруқлари ва ҳайъат қарорларининг Агротехнологиялар масалалари бўйича мажмуа тизимида белгиланган муддатларда бажарилишини тизимли ташкил этиш ва ижросини изчил равишда таъминлашга шахсан жавобгардир.



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech