Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
Вазир ўринбосари – Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директори
Телефон :  (0371) 260-51-83
Факс :  (0371) 260-51-83
Электрон почта :  iim@agro.uz
Қабул кунлари :  Ҳар ойнинг тўртинчи жума куни соат 14:00 дан 16:00 гача

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида ривожланган мамлакатларда эришилган илғор тажриба ва ютуқларни, айниқса селекция ва уруғчилик соҳасида замонавий, ресурстежамкор самарали технологияларни ўрганиш, уларни мамлакатимизнинг турли минтақаларининг тупроқ-иқлим шароитларида синаш ва жорий этиш ҳисобига чорва маҳсулдорлиги ва экинлар ҳосилдорлигини ошириш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ягона илмий-техника ва технология сиёсатини амалга ошириш юзасидан таклифлар тайёрлайди. Илмий ишларнинг самарадорлигини таъминлаш, уларнинг натижаларини амалиётга жорий ва тарғибот этиш, илмий инновациялар ва замонавий техника воситаларини, технологияларини яратиш ва улардан унумли фойдаланиш ишларига раҳбарлик қилади.

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази тизимида соҳага оид Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор, фармойиш, мажлис баёнлари ва кўрсатмалари, соҳа тармоқларини ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурлар, вазирлик буйруқлари ва ҳайъат қарорлари изчиллик билан амалга оширилиши юзасидан тизимли чоралар белгилайди, уларнинг бажарилиши устидан идоравий назорат юритади, мутасадди раҳбар ва масъул ходимларнинг ижро интизоми ва ўзига юклатилган вазифаларнинг ўз вақтида ва тўлақонли бажарилиши бўйича шахсий жавобгарлигини ошириш ҳамда масъулиятини кучайтириш чораларини кўради. Иш режаси асосида соҳалар бўйича кенгашлар йиғилишларини ўтказиш ишларини ташкил қилади ҳамда ўз раҳбарлигидаги мажмуа йиғилишларини ўтказади. Вазир топшириғига асосан вазирлик марказий аппарати мажлислари, селектор йиғилишларини ўтказади.

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази бошқаруви аппарати ва тизимдаги илмий-тадқиқот муассасаларида идоравий иш юритишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш, улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш билан боғлиқ масалаларни даврий равишда таҳлил ва муҳокама этиб, зарурий чораларни кўриб боради.

Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштириш, пахта, ғалла, мойли ва бошқа экинлар селекцияси, уруғчилиги ва агротехникаси, ўсимликларни ҳимоя қилиш, зараркунандаларга қарши курашиш, чорвачилик, балиқчилик ва паррандачиликда наслчиликни илмий асосда ривожлантириш ишларини мувофиқлаштириш масалаларига умумий раҳбарлик қилади.

Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги илмий-тадқиқот институтлари фаолиятига бевосита раҳбарлик қилади ҳамда вазирлик тизимидаги Тошкент давлат аграр университети, Тошкент ирригация ва мелиорация институти, Андижон қишлоқ хўжалик институти, Самарқанд қишлоқ хўжалик институтлари фаолиятини мувофиқлаштиради.

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази ҳузуридаги Илмий-техника Кенгаши фаолиятини ташкил қилади. Фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларнинг долзарблиги, уларнинг самарадорлиги бўйича эксперт хулосалари тайёрланишига умумий раҳбарлик қилиб, тадқиқотларнинг натижаларини тарғиб ва амалиётга жорий этиш бўйича тизимдаги илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштиради. Қишлоқ хўжалиги фанини ривожлантириш бўйича хорижий илмий марказлар билан ҳамкорликни, халқаро ташкилотлар ва молиявий муассасалар, хорижий давлатларнинг грант ва инвестицияларини жалб қилишни амалга оширади.

Шунингдек, қишлоқ хўжалигини замонавийлаштириш асосида янада ривожлантириш, янги самарали ресурстежамкор технология ва агротехника усулларини қўллашга доир ишлар ва киритилган таклифларга илмий асосланган хулосалар берилишини ташкил этади.

Ходимларни моддий ва маънавий рағбатлантириш ёки уларга нисбатан тегишли интизомий жазо чораларини қўллаш юзасидан буйруқлар қабул қилади.

Марказнинг пул маблағлари ва унинг оператив бошқарувида бўлган давлат мол-мулкларини белгиланган тартибда тасарруф этади, улардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлайди.

Вазирлик тизимидаги олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказида ишлаётган ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида домий прописка қилиш бўйича махсус комиссияга, вазирлик илмий-инновация маркази ва “Ёш олимлар кенгаши”га ҳамда вакант лавозимларга кадрлар танлови комиссиясининг мажмуавий гуруҳига раҳбарлик қилади, соҳада кадрларни танлов асосида тавсия этиш ишларини ташкил этади.

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази тизимидаги ташкилот, муассаса ва корхоналарда соҳани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг прогноз кўрсаткичлари, жумладан, янги иш ўринларини яратиш, маҳсулотларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, экспорт қилиш, хорижий инвестиция ва грантларни жалб этиш, улардан мақсадли ва самарали фойдаланиш, шунингдек, қора ва рангли метал парча ва резгиларини, қоғоз чиқиндиларини йиғиб топшириш бўйича шартномавий мажбуриятлар бажарилиши ҳамда ёнғин, техника, ҳаракат хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ишлари устидан идоравий назорат юритади.

Соҳага оид қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор, фармойиш ва мажлис баёнлари, топшириқлари, вазирлик буйруқлари ва ҳайъат қарорларининг мажмуаси тизимида белгиланган муддатларда бажарилишини тизимли ташкил этиш ва ижросини изчил равишда таъминлашга шахсан жавобгардир.



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech