Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
Вазир ўринбосари
Телефон :  (0371) 263-12-18
Факс :  (0371) 260-48-69
Электрон почта :  qabulxona3@agro.uz
Қабул кунлари :  Ҳар ойнинг биринчи жума куни соат 10:00 дан 13:00 гача
Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилиши, мулкчилик ва хўжалик юритишнинг самарали шаклларини, шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳамда қишлоқ инфратузилмаси объектлари фаолиятида шартномавий муносабатлар ривожлантирилиши ва такомиллаштирилишини ташкилий жиҳатдан таъминлайди.
Қишлоқда иқтисодий ислоҳотлар бўйича мажмуа тизимида соҳага оид Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор, фармойиш, мажлис баёнлари ва кўрсатмалари, соҳа тармоқларини ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурлар, вазирлик буйруқлари ва ҳайъат қарорлари изчиллик билан амалга оширилиши юзасидан тизимли чоралар белгилайди, уларнинг бажарилиши устидан идоравий назорат юритади, мутасадди раҳбар ва масъул ходимларнинг ижро интизоми ва ўзига юклатилган вазифаларнинг ўз вақтида ва тўлақонли бажарилиши бўйича шахсий жавобгарлигини ошириш ҳамда масъулиятини кучайтириш чораларини кўради. Иш режаси асосида ўз раҳбарлигидаги мажмуа йиғилишларини ўтказади. Вазир топшириғига асосан вазирлик марказий аппарати мажлислари, селектор йиғилишларини ўтказади.
Вазирлик тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш масалаларига умумий раҳбарликни амалга оширади, улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш билан боғлиқ масалаларни даврий равишда таҳлил ва муҳокама этиб, зарурий чораларни кўриб боради.
Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига бозор принциплари ва механизмлари асосида хизмат кўрсатаётган тармоқлар, бўғинлар ва тузилмалар фаолиятини мувофиқлаштириш ишларини ташкил этади. Тизимда нарх ва таннарх сиёсатини, моддий ресурслар баланси ва ҳисоботини амалга оширади.
Вазирликнинг халқаро ташкилотлар ва молиявий муассасалар, хорижий давлатларнинг грант ва инвестицияларини жалб этиш асосида соҳани модернизациялаш, техник жиҳатдан янгилаш, интенсив технологияларни жорий этиш ҳисобига унинг иқтисодий самарадорлигини оширишга йўналтирилган лойиҳалар фаолиятини мувофиқлаштиришга раҳбарлик қилади.
Вазирлик номидан тузилаётган халқаро ва бошқа турдаги шартномаларни, улар юзасидан вазирлик томонидан билдириладиган ёзма хулоса ва фикрларни, киритилган таклиф ва тавсияларни кўриб чиқиб, розилик бериш ёки рад этишни фақат вазир рухсати билан амалга оширади.
Шунингдек, тизим бўйича маҳсулотлар экспорт ва импорти масалаларини мувофиқлаштиради, ташкилотларнинг молиявий фаолиятини ва ҳисобот ишларини таҳлил қилади ҳамда вазирликнинг молиявий таъминотига жавоб беради, молиявий ҳужжатларига имзо чекади.
Республика агросаноат соҳасига алоқадор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда тизим бўйича чораклик, ярим йиллик, тўққиз ойлик ва йил якунларининг иқтисодий кўрсаткичларини таҳлил қилади, йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар киритиб боради.
Вазирлик марказий аппаратининг Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантиришнинг иқтисодий таҳлили ва прогнозлаш бошқармаси, Фермер ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш бошқармаси, Шартнома муносабатлари мониторинги бошқармаси, Қишлоқда бозор инфратузилмасини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бошқармаси, Хорижий инвестицияларни жалб этиш ва лойиҳалар мониторинги бошқармаси фаолиятига бевосита раҳбарликни амалга оширади.
Шунингдек, Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги, “Деҳқонсавдо” ташқи-иқтисодий фаолият давлат унитар корхонаси, “Агроинновация”, “Ширмонбулоқ тош кони” давлат унитар корхонаси, Республика қишлоқ хўжалиги техникаси ва эҳтиёт қисмлар базаси фаолиятини мувофиқлаштиради.
Вазирлик тизимидаги Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги “Агроинтехника”, Сирдарё вилоятидаги “ЮКО” ММТПларининг ишлаб чиқариш фаолияти иқтисодий-молиявий самарадорлиги устидан назорат олиб боради.
Қишлоқда иқтисодий ислоҳотлар мажмуаси таркибидаги таркибий бўлинмалар ва тизим ташкилотларида ишлаётган ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида домий прописка қилиш бўйича махсус комиссияга ҳамда вазирликнинг вакант лавозимларига кадрлар танлови комиссиясининг мажмуавий гуруҳига раҳбарлик қилади, соҳада кадрларни танлов асосида тавсия этиш ишларини ташкил этади.
Ўз соҳасига оид йўналишлар бўйича амалга ошириладиган фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларнинг мавзуларини шакллантиришда бевосита иштирок этади, тизимдаги илмий-тадқиқот муасссасалари билан вазирлик марказий аппаратининг тегишли таркибий бўлинмалари, тизим ташкилотлари ўртасидаги ўзаро уйғунлашган ва мувофиқлашган фаолиятини ташкил ва таъмин этади. Илмий тадқиқот натижаларини тарғиб ва жорий этишга бевосита раҳбарлик қилади.
Мажмуаси тизимидаги ташкилот, муассаса ва корхоналарда соҳани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг прогноз кўрсаткичлари, жумладан, янги иш ўринларини яратиш, маҳсулотларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, экспорт қилиш, хорижий инвестиция ва грантларни жалб этиш, улардан мақсадли ва самарали фойдаланиш, шунингдек, қора ва рангли метал парча ва резгиларини, қоғоз чиқиндиларини йиғиб топшириш бўйича шартномавий мажбуриятлар бажарилиши ҳамда ёнғин, техника, ҳаракат хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ишлари устидан идоравий назорат юритади.
Соҳага оид қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор, фармойиш ва мажлис баёнлари, топшириқлари, вазирлик буйруқлари ва ҳайъат қарорларининг Қишлоқда иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича мажмуа тизимида белгиланган муддатларда бажарилишини тизимли ташкил этиш ва ижросини изчил равишда таъминлашга шахсан жавобгардир.


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech