Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

Вазирликнинг вазифалари ва функциялари

Қуйидагилар Вазирликнинг вазифалари ҳисобланади:

  • қишлоқ хўжалигини замонавийлаштириш ва барқарор ривожлантиришга қаратилган ягона агротехника сиёсатини амалга ошириш;
  • замонавий агротехнологияларни такомиллаштириш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши тармоқларига жорий этиш;
  • қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига бозор принциплари ва механизмлари асосида хизмат кўрсатаётган тармоқлар, бўғинлар ва тузилмалар фаолиятини мувофиқлаштириш;
  • аграр секторда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, ижара муносабатларини, оила пудратини, фермер хўжаликларини кенг ривожлантириш ишларини мувофиқлаштириш;
  • қишлоқ хўжалигини юритишни ва қишлоқ хўжалиги экинларини навлар бўйича жойлаштиришни такомиллаштиришга доир тавсиялар ишлаб чиқиш;
  • селекция, уруғчилик, наслчилик ишлари, ветеринария, ўсимликлар карантини соҳасида давлат сиёсатини олиб бориш ҳамда чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш;
  • ирригация тизимларини ҳавзалар бўйича бошқариш принциплари асосида ер усти сув ресурсларининг давлат бошқарувини амалга ошириш ва барча даражаларда сувдан фойдаланишнинг ва сув истеъмолининг бозор принципларини жорий этиш;
  • давлат сув хўжалиги тизимидан фойдаланилишини ва унинг замонавийлаштирилишини таъминлаш;
  • илгаридан суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва янги ерларни ўзлаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
  • қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалигида инвестиция сиёсатини ишлаб чиқишда қатнашиш;
  • ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя этилишини таъминлаш;
  • ўрмон хўжалигидан фойдаланиш, уни қўриқлаш, ҳимоя қилиш ва ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш;
  • ўзига қарашли ташкилотлар ва корхоналарни илмий-техник ва ахборот билан таъминлаш;
  • қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги раҳбарлари ва мутахассисларини ўқитиш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
  • қишлоқ хўжалигида ўсимликларни кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш, ўсимликлар касалликларининг олдини олиш ва қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига, бегона ўтларга ва чигирткага қарши курашиш бўйича ягона техника ва технология сиёсатини ўтказиш.

Юкланган вазифаларга мувофиқ Вазирлик қуйидаги функцияларни амалга оширади:

  • қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, уларни рўёбга чиқариш стратегияси ва механизмлари бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритади;
  • қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалигини ривожлантиришнинг тармоқ ва минтақавий дастурларини ишлаб чиқади;
  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозори конъюнктураси маркетинг тадқиқотларини амалга оширади, қишлоқ товар ишлаб чиқарувчиларини зарур ахборот билан таъминлайди;
  • қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалигига ташқи ва ички инвестицияларни жалб этишда иштирок этади, бюджет маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини таъминлайди;
  • қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги корхоналарининг ишлаб чиқариш ва молиявий-иқтисодий фаолиятини амалга ошириш бўйича методик тавсияларни ишлаб чиқади;
  • навларни синаш, қишлоқ хўжалиги экинларининг янги истиқболли навларини яратиш ва кўпайтиришга ихтисослаштирилган ўзига қарашли элита ва уруғчилик хўжаликлари ишини мувофиқлаштиради;
  • тармоқда ишлаб чиқариш муносабатларини такомиллаштириш ва меҳнатни ташкил этиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритади;
  • давлат карантин қоидалари бажарилишини, эпидемиологияга қарши тадбирлар ўтказилиши ва чорва моллари, паррандалар ва балиқларни касалликлардан ҳимоя қилиш қоидаларига риоя қилинишини белгиланган тартибда назорат қилади;
  • селекция-наслчилик ишларининг асосий йўналишларини белгилайди ва амалга оширилишини мувофиқлаштиради;
  • сув ресурслари балансини ишлаб чиқади, сув манбалари, ҳавза ирригация тизимлари, иқтисодиёт тармоқлари, ҳудудлар бўйича сув олиш лимитларини белгилайди;
  • сувдан лимит бўйича фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби амалга оширилишини таъминлайди;
  • сув истеъмолчилари уюшмалари ва бошқа бирлашмаларини ташкил этиш ва ривожлантиришда методик ва амалий ёрдам кўрсатади;
  • ҳавза принципи асосида ер усти сув ресурслари бошқарилишини амалга оширади;
  • сув ресурсларидан фойдаланишда ўзаро муносабатларнинг бозор принципларини ва иқтисодий механизмларини ишлаб чиқади ва жорий этади;
  • ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва ерларни ўзлаштириш дастурларини ишлаб чиқади;
  • каналлар ва коллекторлардан, сув омборлари, насос станциялари, гидротехника иншоотларидан ва бошқа давлат сув хўжалиги объектларидан фойдаланишни ташкил этади;
  • сув истеъмолчилари уюшмаларининг сув хўжалиги объектларидан техник фойдаланиш, уларни реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини мувофиқлаштиради;
  • сув ресурслари ҳисобини олиб боради ва улардан фойдаланилишини назорат қилади, «Сувдан фойдаланиш» бўлими бўйича давлат сув кадастрини юритишда қатнашади;
  • суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати, суғориш ва коллектор-дренаж сувлари сифати устидан мониторингни амалга оширади;
  • ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларига, магистрал каналлар (тизимлар) бошқармаларига, сув омборларидан фойдаланиш бошқармаларига, трансчегаравий сув объектларидан, вилоятлараро аҳамиятга молик сув объектларидан, йирик ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларидан фойдаланувчи ташкилотларга, насос станциялари, энергетика ва алоқа бошқармаларига, мелиорация экспедицияларига, шунингдек бошқа сувдан фойдаланувчиларга ва сув истеъмолчиларига — республика ёки вилоятлараро аҳамиятга молик сунъий сув объектларидан сувдан махсус фойдаланишга ёки сув истеъмолига рухсатномалар беради, табиатни муҳофаза қилиш органларига табиий юза сув объектларидан сувдан махсус фойдаланиш ва сув истеъмолига рухсатнома бериш тўғрисида таклифлар киритади;
  • сув ресурсларидан комплекс фойдаланишнинг истиқболли схемаларини ишлаб чиқади;
  • трансчегара сув ресурслари ва объектларини бошқариш ва улардан фойдаланиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;
  • қишлоқнинг ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишда қатнашади;
  • ўрмонларни бошқариш, улардан фойдаланиш, уларни қайта тиклаш, муҳофаза қилиш ва қўриқлашни, давлат ўрмон кадастрини юритишни амалга оширади ҳамда қўриқхона ишларини ташкил этишда қатнашади;
  • ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши, ўрмон ва овчилик хўжалигини юритишга доир норматив-техник ҳужжатлар бажарилиши устидан идоравий назоратни амалга оширади;
  • қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги илмий-тадқиқот, лойиҳалаш-қидирув ва конструкторлик ишларининг асосий йўналишларини белгилайди, уларни ташкил этади ва мувофиқлаштиради, уларнинг натижалари амалиётга жорий этилишига кўмаклашади;
  • қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги соҳасида халқаро ҳамкорлик қилишнинг устувор йўналишлари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;
  • республика ўқув юртларида ва илмий муассасаларида, шунингдек хорижда ширкат ва фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассислари малакаси оширилишини ва тажриба алмашувини ташкил этади;
  • комплекс тадқиқотлар амалга оширилишини ташкил этади, зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлар тарқалиши имкониятларини ўрганади ва прогнозлаштиради, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини кимёвий ва биологик ҳимоя воситалари, стимуляторлар билан таъминлайди;
  • ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида қишлоқ хўжалиги корхоналари ва аҳолини методик таъминлашни, шартнома асосида қишлоқ хўжалигига агрокимё хизматлари кўрсатиш ишлари бажарилишини ташкил этади;
  • қишлоқ хўжалиги экинларининг ўта хавфли зараркунандаларини қириб ташлашнинг илмий асосланган тадбирлари ўтказилишини ташкил этади;
  • ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида раҳбарлар ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этади.

8. Вазирлик:

  • пахтачиликни ривожлантириш;
  • ғаллачиликни ривожлантириш;
  • сабзавот-полиз экинлари, мева ва узумчиликни ривожлантириш ҳамда уларни комплекс қайта ишлаш;
  • чорвачиликни ривожлантириш;
  • ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ирригацияни ривожлантириш ва ерлар унумдорлигини ошириш;
  • қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва кимёлаштириш муаммолари бўйича Кенгашлар фаолиятини самарали ташкил этиш учун зарур шарт-шароитлар яратади.


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech