Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
Чоп етиш санаси: 08:47   01.05.2018 y.
Муддат: гача: 16:48   31.05.2018 y.
Кўришлар: 2754
Соҳа: Кадрлар бошқармаси
Аризалар: 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги “Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5418-сонли Фармонида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгилаб берилиб, “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3671-сонли қарори билан вазирликнинг ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларининг намунавий ташкилий тузилмалари тасдиқланди.

Вазирлик марказий аппаратидаги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар Қишлоқ хўжалиги бошқармалари, туманлар Қишлоқ хўжалиги бўлимлари лавозимларига номзодлар танлови эълон қилинади. Номзодлар танловида уларнинг маълумоти ва мутахассислиги, касбий малакаси ва тажрибаси билан биргаликда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда бошқарув аппарати ходимлари учун қўйиладиган талабларга мутаносиблиги ҳисобга олинади. Истиқболда ўзига юклатиладиган функционал вазифаларни бажаришда инновацион ёндашуви, АКТ ва хорижий тиллар бўйича зарурий билим ва кўникмага эга бўлган ҳолда фан-техника ютуқлари, янги самарали технологиялар, илғор тажрибани ўрганиш, уларни тарғиб ва жорий қилиш, чет эл давлатларида амалиёт ва стажировкада бўлиб, хориж тажрибасини ўрганган, магистр ва ундан юқори илмий даражага эга бўлган номзодларга танловда устуворлик берилади.

Танловда иштирок этиш учун лавозимлар рўйхати:

1. Вазирликнинг оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан алоқа сектори бошлиғи – вазирлик матбуот котиби;

2. Пахтачилик ва техника экинлари бўйича мутахассислар;

3. Ғаллачилик, дуккакли дон ва мойли экинлар бўйича мутахассислар;

4. Қишлоқ хўжалигида сув истеъмолини (суғоришни) режалаштириш ва аниқлаш бўйича мутахассислар;

5. Қишлоқ хўжалигини механизациялаш, агрокимё ва техник модернизациялаш, ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича мутахассислар;

6. Шартнома муносабатларини мониторинги ва қишлоқ хўжалигида давлат харидларини шаклланиши бўйича мутахассислар;

7. Чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, наслчилик бўйича мутахассислар;

8. Балиқчилик жумладан, ихтиология ва ихтиопотология, аквакультура, гидрохимия, балиқчилиқ озуқаси бўйича мутахассислар;

9. Пиллачилик ва тутчилик бўйича мутахассислар;

10. Боғдорчилик ва узумчилик бўйича мутахассислар;

11. Озиқ-овқат хавфсизлиги жумладан, биотехнологиялар, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат махсулотларини қайта ишлаш, қадоқлаш, сақлаш технологиялари, стандартлаш, сертификатлаштириш, логистика ва экспорти бўйича мутахассислар;

12. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат ишлаб чиқаришининг иқтисодий таҳлили, прогнозлаш бўйича мутахассислар;

13. Қишлоқ хўжалигида инфраструктурани ва соҳалар бўйича кластерларни ривожлантириш бўйича мутахассислар.

Танловда иштирок этиш ҳоҳиши бўлган номзодлар қуйидаги хужжатлар ва маълумотларни тақдим этишлари талаб этилади:

1. Маълумотнома (справка-объективка) телефон рақамлари кўрсатилган ҳолда;

2. Паспорт копия;

3. Диплом нусхаси.

Вазирликнинг Кадрлар бошқармасининг қуйидаги 241-27-20 телефони рақамига ҳамда kadr@agro.uz электрон манзилига мурожаат этиш сўралади.


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech