Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
Чоп етиш санаси: 14:00   07.02.2017 y.
Муддат: гача: 24.03.2017 y.
Кўришлар: 0
Аризалар: 0

Лойиха номи: “Наманган вилояти Катта Фарғона каналида кичик ГЭС каскади қурилиши” “фойдаланишга тайёр ҳолда”

Лойихани молиялаштириш Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги “Ўзсувэнерго” бирлашмасининг ГЭС ишлаб чиқарилган электр энергияни сотиш хисобидан амалга оширилади.

Буюртмачининг бошланғич нархи: 20 345 942 экв.АҚШ.долл ҚҚС хисоби билан;

16 954 952 экв.АҚШ.долл ҚҚС хисоби сиз.

(Шартнома танлов ғолиби билан танлов таклифлари очилган кундаги Марказий банк томонидан белгиланган АҚШ доллори курси бўйича хисобланиб Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси “Сўм”да тузилади)

Ишнинг тамомлаш муддати: Буюртмачи томонидан аванс тўлови амалга оширилган кундан
48 ой мабойнида.

Буюртмачи: 18-ҚКБД ДУК

Танлов ташкилотчиси: Қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакиллантириш
Тошкент шахар худудий консалтинг маркази

Танлов савдоларига қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун фақат қурилиш-пудрат ташкилотлари рўйхатидан (Реестр) ўтган корхоналар иштирок этишга рухсат этилади.

Танлов савдоларига даъвогар ташкилотлар қуйидагиларга: ташкилотнинг айланма маблағи танлов савдолари бошланғич нархидан 20 фоиздан кам бўлмаслиги ёки кўрсатилган маблағнинг банк томонидан кафолати, ишлаб чиқариш базаси, мехнат ресурси ва мутахассислари бўлиши, гидротехника ва энерготехника иншоотлари қурилиш ишларида тажрибага эга бўлиши, шартнома тузишда фуқаролик хуқуқга ва ваколатга эга бўлиши лозим.

Танлов савдоларида иштирок этувчи махаллий ва ҳорижий қурилиш ташкилотларининг танлов таклифларини баҳолашда, махаллий пудратчиларга қуйидаги баҳолаш имтиёзлари кўзда тутилади: иштирокчиларнинг тижорат таклифларини тенг шартларга келтириш мақсадида қонун ҳужжатларга мувофиқ қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган импорт қилувчилар, импорт товарлар етказиб бериш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) даги тендер таклифлари иштирокчиларининг тендер таклифларини баҳолашда кўрсатилган солиқ суммасини қўшган ҳолда ҳисобланади.

Танлов савдоларида қатнашиш ва танлов ҳужжатларини олиш учун сўровнома билан танлов савдолари ташкилотчиси – Қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш Тошкент шаҳар ҳудудий консалтинг маркази қуйидаги манзил бўйича мурожат этишлари мумкин: Тошкент шаҳри, Абай кўчаси, 6-уй. Тел: 244-12-17, 244-07-65

Бир тўплам танлов ҳужжатларининг нархи -500 000 (беш юз минг) сўм. Таклифлар (оферталар) танлов савдолари ташкилотчиси томонидан юқоридаги манзилда қабул қилинади.

Таклифлар (оферталар)ни танлов савдолари ташкилотчисига тақдим этишнинг охирги муддати- таклифларни (оферталарни) очиш куни ва соатигача. Оферталарни очиш қуйидаги манзилда Тошкент шахар, Навоий кўчаси 4, Ўз.Р ҚСХВ биносида эълон берилган вақтдан 45 кундан сўнг.

   Ахборот хизмати



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech