Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
Чоп етиш санаси: 29.08.2017 y.
Муддат: гача: 30.10.2017 y.
Кўришлар: 1
Аризалар: 0

Ўзбекистон Республикаси “Сурхандарё вилоятида амалга оширилаётган Хазарбоғ-Оққопчиғай каналлар тизимини қайта тиклаш лойиҳаси” № ICB/MC: IWRMISR/ICB-MC/04 “Шеробод Магистрал Канали (ШМК)га боғланиш канали ва Тангимушсай каналини кайта тиклаш” (4-пакет) 2014 йил 3 августда ИТБнинг веб-саҳифасида жойлаштирилган Тендер танловлари бўйича лойиха учун умумий харид ҳақидаги таклифнома.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати “Сурхондарё вилоятида сув ресусларини бошқаришни яхшилаш (Хазарбоғ-Оққопчиғай каналлар тизимини қайта тиклаш)” лойиҳасини молиялаштиришига Ислом тарақкиёт банки (ИТБ) томонидан маблағ қабул қилди ва шу маблағнинг бир қисмини “ШМКга боғланиш канали ва Тангимушсай каналини кайта тиклаш (4-Пакет)” шартномасига йўналтирилиши режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув ҳўжалиги вазирлиги, тендер танловларида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган иштирокчиларни “ШМКга боғланиш канали ва Тангимушсай каналини кайта тиклаш (4-пакет)” учун таклифларни тақдим этишга таклиф килади.

Харидлар ИТБга аъзо давлатлар учун халқаро танлов савдолари доирасида ўтказилади, тендер танлови жараёнлари Ислом Тараққиёт Банки иш ва товар харидлари йўриқномаси (2009 йилги май ва ўзгартиришлар киритилган 2012 йил февралдаги нашриёти)да кўрсатилган тендер танлов жараёнлари асосида амалга оширилади. Мазкур йўриқнома матни билан ИТБнинг www.isdb.org манзилидаги сайтида танишиб чиқишингиз мумкин ва бу танлов жараёнида фақат ИТБга аъзо давлатлар иштирок этиши мумкин.

Мазкур шартнома бўйича потенциал иштирокчилар тендер ҳужжатларида белгиланган энг кам бўлган малакавий мезонларига жавоб бера олишлари лозим. Мезонлардан бирига асосан, савдо иштирокчилари камида иккита ўхшаш бўлган шартнома бўйича тажрибага эга бўлиши ва уларнинг ҳар бири минимал қиймати 6 000 000 (олти миллион) АҚШ доллари бўлган ва 2009 йил 1 январдан то таклифларнинг охирги очилиши кунигача бўлган вақт оралиғида якунланган бўлиши керак.

Қизиққан ваколатли талабгорлар эълонда кўрсатилган манзилда соат 9.00 дан 16.00 гача қўшимча малумотларни олишлари ва тендер танлови ҳужжатларини кўриб чикишлари мумкин.

Қизиққан талабгорлар тендер ҳужатларини тўлиқ ҳолда инглиз тилида (a) қуйида кўрсатилган манзилга ариза тақдим этганидан кейин ва (b) хорижий қомпаниялар учун қайтарилмайдиган 300 АҚШ доллари миқдорида ёки маҳаллий қомпаниялар учун тўлов кунидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича тўлов тўланганидан кейин харид қилишлари мумкин. Тўлов усули қуйида кўрсатилган тегишли валюта ҳисобига тўғридан-тўғри депозит қилишдан иборат.

АҚШ долларида

Ўзбекистон сўмида

Олувчи номи:

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳи Олувчининг ҳисоб рақами:

2021 0840 1050 1216 9004

Банк номи:

ЦОУ АО “Туронбанк”

Банк қоди: 00446

SWIFT: TUROUZ22

СТИР 207 166 241

Олувчи номи:

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳи Олувчининг ҳисоб рақами:

2262 6000 9050 1216 9001

Банк номи:

ЦОУ АО “Туронбанк”

Банк қоди: 00446

СТИР 207166241

Барча тендер таклифлари 230000 (икки юз ўттиз минг) АҚШ доллари ёки эркин конвертация қилинадиган валюта миқдорига тенг бўлган банк кафолати билан биргаликда тақдим этилиш лозим.

Тендер таклифлари муҳрланган конвертларда тақдим қилиниши лозим ва қуйидаги кўрсатилган манзилга 2017 йил 30 октябр Тошкент вақти билан соат 15:00 гача юборилиши ва унда “ШМКга боғланиш канали ва Тангимушсай каналини кайта тиклаш (4-пакет)” деб аниқ кўрсатилган бўлиши лозим. Ўз вақтида берилмаган тендер таклифлари қабул килинмайди. Тендер таклифлари танлов қатнашчилари иштирокида 2017 йил 30 октябр куни Тошкент вақти билан соат 15:00 да очилади ва тендер танловларида иштирок этишни ҳохлаганлар қуйидаги кўрсатилган манзилга мурожат килишлари мумкин.

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳи

Кимга: Юсупов Бахтияр Абдуллаевич - Араб мувофиқлаштириш гуруҳи лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳи раҳбари

100128, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Лабзак кўчаси, 1а-уй, 3-қават , 306-хона,

Ўзбекистон Республикаси

Телефон: (+998 71) 2414603

Факс: (+998 71) 2414607

Электрон почта: tashsaqa@gmail.com

     Ахборот хизмати



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech