Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги марказий аппаратига ҳамда тизимдаги республика ва ҳудудий ташкилотларга ишга қабул қилинадиган раҳбар-ходимлар номенклатурасига қўйиладиган талаблар

Вазирлик ваколатига мувофиқ марказий аппарат, тизимдаги республика ва ҳудудий ташкилот, муассаса ҳамда корхоналарга ишга қабул қилинадиган кадрлар номенклатураси танлов (алтернатив) асосида тайинланади ва унда қатнашиш учун камида икки нафар номзод бўлиши зарур.

Вазирлик марказий аппаратидаги бўлим ва сектор бошлиғи, бош ва етакчи мутахассис лавозимларига – соҳа бўйича камида 3–5 йил, бош бошқарма, бошқарма бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари лавозимларига – соҳа бўйича камида 5–7 йил;

вазирлик тизимидаги республика ва ҳудудий ташкилот, муассаса ва корхоналар раҳбарлари лавозимларига соҳа бўйича камида 8–10 йил иш стажига эга, олий маълумотли (бакалавр ва магистр даражали) номзодларнинг ҳужжатлари қабул қилинади.

Бунда тавсия этилаётган номзодни лавозимга тайинлаш, бошқа ишга ўтказиш зарурлиги асосланган тақдимнома тақдим этилади. Ушбу тақдимномага номзоднинг объективкаси, паспорт нусхаси, шахсий варақа (сўровнома-шакл асосида), таржимаи ҳоли, диплом (дипломлар) нусхаси, раҳбар имзолаган 3 йиллик меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотномаси, тавсифнома, жамоатчилик фикри баён этилган камида учта фикрнома, 4х6 см ҳажмдаги 4 дона рангли (орқа фони оқ) расм илова этилади.

Вазирлик ваколатига киритилган лавозимларга тавсия этилаётган номзодларнинг ҳужжатлари марказий аппарат бўйича бош бошқарма ва бошқармалар бошлиқлари томонидан, республика ташкилотлари, ҳудудий бошқармалар бўйича уларнинг биринчи раҳбарлари томонидан вазирнинг тааллуқли ўринбосари билан келишилган ҳолда Кадрлар ва ўқув юртлари бошқармасига танлов Комиссиясида кўриб чиқиш учун тақдим қилинади.

Вазирлик тизимидаги республика ва ҳудудий ташкилот, муассаса ҳамда корхоналарнинг раҳбарлари лавозимларига вазир ўринбосарлари томонидан, ҳудудий ва ҳавзавий ташкилотлар раҳбарлари лавозимларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан номзодлар тавсия этилади. Тавсия этилаётган номзодга расмийлаштирилган тавсифнома ва фикрномаларда уларнинг ижобий томонлари (касбий, ишчанлик ва инсонийлик фазилатлари) билан бир қаторда, камчиликлари ҳам қайд этилади.

Тавсия этилаётган номзодларни ўрганиб чиқишда, биринчи навбатда уларнинг махсус маълумотга ва соҳада амалий тажрибага эга эканлиги, сиёсий ва маънавий савияси, аҳлоқий жиҳатлари, янгича фикрлаш, ташаббускорлик, тадбиркорлик, ташкилотчилик, давлат ва чет тилларини билиш, компьютерда ишлай олиш қобилиятларига алоҳида эътибор қаратилади.

Кадрларни ишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 19 июндаги 164-сонли қарорига мувофиқ тасдиқланган “Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари Классификатори” ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2014 йил 19 ноябрдаги 226-н-сонли буйруғига кўра ишлаб чиқилган “Вазирликда кадрлар масаласини кўриб чиқиш Тартиби” талабларига асосан амалга оширилади.

Перейти на сайт ЕПИГУ

Ғаллачиликни ривожлантириш бошқармасининг Ғалла уруғчилиги сектори бош мутахассиси

12 Июн 2017 y.    16:53

Ғаллачиликни ривожлантириш бошқармасининг Ғалла уруғчилиги сектори бош мутахассиси

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг иқтисодий таҳлили ва прогнозлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари

12 Июн 2017 y.    16:47
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг иқтисодий таҳлили ва прогнозлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари

Таржимаи ҳол жўнатиш


CAPTCHA
Кодни ўзгартиринг
* Тўлдириш мажбурий бўлган катакчалар


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech