Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан 2015 йилнинг 9 ойида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш борасида амалга оширилган ишлар якуни ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан
2015 йилнинг 9 ойида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш борасида амалга оширилган ишлар якуни ҳақида

М А Ъ Л У М О Т

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 16 январдаги мажлисидаги “2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш – устувор вазифамиздир” номли маърузасида номли маърузасида белгилаб берилган кўрсатмалари, 2015 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифалари вазирлик ва тизимдаги барча ташкилот, муассаса ҳамда корхоналар фаолиятида дастуриламал сифатида қабул қилиниб, ҳисобот даврида қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, соҳанинг барча тармоқларини модернизация қилиш, ер-сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, замонавий ресурстежамкор агротехнологияларни жорий этиш, ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш ва маҳсулот таннархини пасайтириш, меҳнат унумдорлигини оширишни рағбатлантириш ҳамда шартномавий-иқтисодий муносабатларни янада такомиллаштиришни таъминлайдиган ташкилий чора-тадбирлар амалга оширилиши натижасида ҳисобот даврида муайян натижаларга эришилган.

Жумладан:

ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми ўсиши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан таққослама баҳоларда 106,6 фоизни ташкил этди;

вазирлик тизимида қиёслама баҳоларда 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 147,2 % кўп саноат маҳсулотлари, 19 млрд 169 млн сўмлик халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқарилди;

“Мамлакатнинг 2015 йил товарлар ва хизматлар экспорти дастури” доирасида маҳсулотлар экспорти кўрсаткичи 116,2 % ўсиши таъминланди;

молиялаштиришнинг барча манбалари ҳисобидан 551,2 млрд сўм (2014 йилнинг шу даврида 514,9 млрд сўм) ҳажмда капитал қўйилмалари ўзлаштирилиб, шундан давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 392,7 млрд сўмлик (2014 йилда 381,6 млрд сўм) қурилиш-монтаж ишлари бажарилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 17 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Инвестиция дастури тўғрисида”ги қарорига асосан республикамиз ҳукумати кафолати остида манзилли дастурлар доирасида вазирлик томонидан амалга оширилаётган 18 та лойиҳа бўйича ҳисобот даврида 42,87 млн доллар маблағ жалб этилди ва 43,35 млн доллар ҳажмидаги инвестициялар ўзлаштирилди.

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастури бўйича 2015 йилда жами 350,4 млрд сўмлик бюджет маблағлари ўзлаштирилиши мўлжалланиб, ҳисобот даврида 278,3 млрд сўм маблағ ўзлаштирилди. Ушбу маблағлар ҳисобига амалга оширилган ишлар натижасида 381,6 минг гектардан (2014 йилда 226,0 минг гектар) зиёд суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 февралдаги “2014–2016 йилларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюм ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастури тўғрисида”ги ҳамда 2015 йил 15 февралдаги “2015–2019 йилларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюм ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастури тўғрисида”ги қарорлари асосида тизим корхоналари томонидан 13 та лойиҳа бўйича 14995,6 млн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди.

Тизимдаги сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари томонидан VIII Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида мамлакат саноат корхоналаридан маҳсулот харид қилиш бўйича 68,9 млрд сўмлик (ҚҚСсиз) шартномалар тузилиб, уларга асосан ҳисобот даврида жами 56,5 млрд сўмлик маҳсулотлар харид қилинди.

Вазирлик тизимида инвестиция, локализация, касаначилик ва соҳанинг турли тармоқларини ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш доирасида ҳисобот даврида жами 12 минг 780 та янги иш ўринлари яратилди.

Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш борасидаги ишлар ҳақида

Жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига республика бўйича жами 76 минг 804 та фермер хўжалиги фаолият кўрсаётган бўлиб, уларга 5 млн 847 минг 170,6 гектар ер майдонлари ижарага берилган. Бунда бир фермер хўжалигига тўғри келган ўртача ер майдони 76,1 гектарни ташкил этмоқда;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 22 октябрдаги “Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, бугунги кунда фермер хўжаликларининг моддий манфаатдорлиги таъминлаш ва рағбатлантириш ҳамда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш бўйича тасдиқланган дастурлар асосида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан биргаликда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш бўйича тасдиқланган Дастурларга мувофиқ, 2015 йилда 21 минг 231 та фермер хўжалигида 22 минг 787 та лойиҳани амалга ошириш белгиланган. Ушбу мақсадлар учун жами 938 млрд 20 млн сўм, шундан ўз маблағлари ҳисобидан 612 млрд 129 млн сўм, тижорат банклари кредитлари ҳисобидан 325 млрд 557 млн сўм жалб этилиши ҳамда мазкур лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобидан 94 минг 341 та янгидан ишчи ўринлари яратилиши белгиланган.

2015 йилнинг 1 октябр ҳолатига 20 минг 570 та фермер хўжалигида қўшимча ишлаб чиқариш соҳаларини ташкил этиш бўйича лойиҳалар амалга оширилди ва бунинг натижасида қишлоқ жойларда 92,5 мингта янги иш ўринлари яратилди. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун жами 834,2 млрд сўм маблағлар, шундан, 237,7 млрд сўм банк кредитлари ва 596,5 млрд сўм фермер хўжаликларининг ўз маблағлари йўналтирилди.

Жумладан, 858 та фермер хўжалигида 5285 гектар майдонда интенсив боғлар, 565 та фермер хўжалигида 1848 гектар майдонда маҳаллий боғлар ва 1315 та фермер хўжалигида 5124 гектар майдонда янги токзорлар, 288 та фермер хўжалигида 173 гектар майдонда иссиқхоналар, 106 та фермер хўжалигида 174 гектар майдонда кўчат етиштириш ва 8922 та фермер хўжалигида 28008 гектар майдонда сабзавотчилик ташкил этилди.

Шунингдек, ҳисобот даврида 1947 та фермер хўжалигида қорамолчилик, 917 та фермер хўжалигида паррандачилик, 721 та фермер хўжалигида балиқчилик ва 785 та фермер хўжалигида асаларичилик йўналишларидаги, 48 та фермер хўжалигида гўштни қайта ишлаш, 89 та фермер хўжалигида сутни қайта ишлаш ва 105 та фермер хўжалигида мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, 19 та фермер хўжалигида қандолатчилик ва 58 та фермер хўжалигида ун ва ун маҳсулотларини қайта ишлаш, 20 та фермер хўжалигида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, 82 та фермер хўжалигида музлатгичли омборхоналар ташкил этиш йўналишидаги лойиҳалар амалга оширилди.

Сервис хизмати кўрсатишни ташкил этиш бўйича 3733 та фермер хўжалигида 5197 та лойиҳа амалга оширилган бўлиб, ушбу мақсадларга 23,9 млрд сўм банк кредитлари ва 119,0 млрд сўм фермер хўжаликларининг ўз маблағлари жалб этилди.

Республикамизда фермерлик ҳаракатини янада ривожлантириш, кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолиятини ташкил этишни жадаллаштириш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Мамлакатимизда фаолият юритаётган шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллари бош сонини кўпайтиришни рағбатлантириш, сервис хизматлари тармоғини ташкил этишга доир чора-тадбирлар дастурининг амалга оширилиши натижасида чорвачилик соҳасида ижобий натижаларга эришилмоқда.

Амалга оширилаётган ишлар натижасида ҳисобот даврида барча тоифадаги хўжаликларда қорамоллар бош сони ўсиши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 103,4, шундан сигирлар бош сони 102,3, қўй ва эчкилар бош сони 105,6, паррандалар бош сони 109,2 фоизни ташкил этмоқда.

Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларидаги чорва молларига мавжуд 2615 та зооветеринария пунктлари орқали турли зооветеринария хизматлари кўрсатилди ҳамда чорва моллари наслини яхшилаш ва маҳсулдорлигини ошириш мақсадида 1814 минг бош сигир ва урғочи таналар сунъий уруғлантирилди.

Республикамизда ҳозирги кунда фаолият юритаётган 423 та қорамолчилик наслчилик хўжаликлари томонидан 7 минг 456 бош наслли моллар тайёрланиб “ким ошди” аукционларида сотиш ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган тармоқларни ривожлантириш дастурларига асосан амалга оширилган тизимли ишлар натижасида:

қорамолчилик йўналиши бўйича янгидан 2750 та лойиҳа ташкил этилди ва уларда 80 минг 464 бош қорамоллар парвариш қилинмоқда. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун 502 млрд 373 млн сўм маблағлар йўналтирилган бўлса, унинг 262 млрд 458 млн сўмини тижорат банкларининг кредит маблағлари ташкил этади. Ушбу лойиҳалар ҳисобига қўшимча 9389 та янги ишчи ўринлари яратилди;

паррандачилик йўналишида 943 та паррандачилик хўжалиги ташкил этилиб, уларда 14 млн 799 минг бош паррандаларни парвариш қилиш йўлга қўйилди. Мавжуд 320 та инкубаторларда очирилган 3,2 млн бошга яқин наслли жўжалар паррандачилик хўжаликлари ва аҳолига етказиб берилди. Бу йўналишдаги лойиҳаларни амалга оширишга жами 237 млрд 695 млн сўм, шу жумладан, 100 млрд 206 млн сўмлик банк кредитлари сарфланди ва 4509 та янги ишчи ўринлари яратилди;

аҳоли хонадонларига парранда тарқатиш бўйича 69 минг 564 та янги лойиҳа ташкил этилди ва уларда 5 млн 384 минг бош паррандани парвариш қилиш йўлга қўйилди. Ушбу тадбирларни амалга ошириш учун жами 20 млрд 40 млн сўм маблағлар ўзлаштирилган бўлса, унинг 3 млрд 59 млн сўми банк кредити маблағлари ҳисобига тўғри келади;

балиқчилик тармоғини ривожлантириш бўйича 898 та янги лойиҳа ташкил этилди. Натижада 1999 гектар табиий ва 2528 гектар сунъий кўлларда балиқчилик хўжаликлари ташкил этилди. Бу лойиҳаларни амалга ошириш учун 62 млрд 234 млн сўм сарфланган бўлса, тижорат банкларидан 19 млрд 448 млн сўм кредит маблағлари ажратилди. Ташкил этилган ушбу лойиҳалар ҳисобидан 3070 та янги ишчи ўринлари яратилди;

асаларичилик йўналишида 988 та лойиҳани амалга ошириш ҳисобидан 49 минг 47 та асалари оилалари боқиш ташкил этилди ва ушбу лойиҳаларга жалб қилинган 34 млрд 538 млн сўм маблағнинг 9 млрд 694 млн сўмини тижорат банклари кредитлари ташкил этади. Янги лойиҳалар ҳисобидан 1870 та иш ўринлари яратилди;

қўйчилик йўналиши бўйича 377 та лойиҳа ташкил этилди. Бу лойиҳаларга 47 млрд 377 млн сўм ажратилган бўлиб, шунинг 12 млрд 124 млн сўми тижорат банкларининг кредит маблағлари ҳисобланади. Ташкил этилган янги лойиҳалар асосида 1011 та янги ишчи ўринлари яратилди;

эчкичилик бўйича 136 та лойиҳа ташкил этилди. Бу лойиҳаларга 13 млрд 643 млн сўм маблағ сарфланган, жумладан, тижорат банкларидан 4 млрд 869 млн. сўм кредит маблағлари ажратилган. Ташкил этилган янги лойиҳаларда 415 та янги ишчи ўринлари яратилди.

Амалга оширилган ишлар натижасида аҳоли дастурхонига гўшт, сут, тухум ва бошқа турдаги чорвачилик маҳсулотлари етказиб бериш ҳажмлари ошишига эришилди.



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech