Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИ

Ўсимликлар карантини тўғрисида

(янги таҳрири)

1-боб. Умумий қоидалар

1-модда. Қонуннинг мақсади ва вазифалари

Ўзбекистон Республикасида ўсимликлар карантини соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш ушбу Қонуннинг асосий мақсади ҳисобланади.

Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • республика ҳудудини хорижий мамлакатлардан кириб келиб, мамлакат иқтисодиётига зарар етказиши мумкин бўлган зарарли организмлар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтлардан муҳофаза этиш;
  • зарарли организмларни, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларни
    ўз вақтида аниқлаш, уларнинг тарқалишига йўл қўймаслик ва уларни йўқ қилиш, шунингдек республиканинг улардан холи бўлган минтақаларига кириб боришининг олдини олиш;
  • ўсимликлар маҳсулотларини етиштириш, тайёрлаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, сотиш ва улардан фойдаланишда ўсимликлар карантинига оид қоидаларга риоя этилиши ва тадбирларнинг амалга оширилиши устидан давлат назоратини олиб бориш;
  • импорт ва экспорт қилинаётган маҳсулотларни кимёвий усулда зарарсизлантириш, шунингдек, ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган ўсимликлар карантини ҳужжатларини белгиланган тартибда расмийлаштириш.

2-модда. Ўсимликлар карантини тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Ўсимликлар карантини тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонундан ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг ўсимликлар карантини тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

3-модда. Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

бегона ўт – маданий ўсимликлар орасида ўсиб кўпайишга мослашган ҳамда уларнинг ўсиб ривожланишига салбий таъсир қилувчиўсимлик;

зарарли организм – ўсимлик ва унинг ҳосилига зарар етказадиган карантин назоратидаги ҳашарот;

зарарсизлантириш далолатномаси зарарли организмларни йўқотиш мақсадида ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар, ўраш, қоплаш воситалари, омборхоналар ва транспорт воситалари фумигантлар билан зарарсизлантирилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

ички фитосанитар сертификат – ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларниреспубликанинг бир ҳудудидан иккинчи ташиш учун расмийлаштириладиган ҳужжат;

карантин кўриги далолатномаси – ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан бериладиган ўсимликлар карантини назорати остидаги маҳсулотларда, объектларда ва транспорт воситаларида карантин организмлари мавжуд ёки мавжуд эмаслигини ёхуд фитосанитар талабларга риоя этилган ёки этилмаганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

карантин объекти – Ўзбекистон Республикасида учрамайдиган ёки айрим ҳудудларда қисман учрайдиган ўсимликлар карантини организмлари рўйхатига киритилган зарарли организм;

карантин объекти фитосанитар зонаси – карантин объекти аниқланиши билан боғлиқ бўлган белгиланган тартибда эълон қилинган зона;

карантин остидаги ҳудуд – карантин объекти аниқланган ва унинг кенг тарқалишига йўл қўймаслик юзасидан тадбирлар ўтказилаётган ҳудуд;

карантин режими – ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлар аниқланган аҳоли яшаш масканлари ёки муайян минтақалардан ўсимлик маҳсулотларини олиб чиқиш, улардан фойдаланишга карантин чеклашларни эълон қилиш ва зарарланиш ўчоқларининг кенг тарқалишига йўл қўймасликка ҳамда уларни йўқ қилишга қаратилган чора-тадбирлар;

карантин рухсатномаси – ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни республика ҳудудига олиб киришга ёки республика ҳудудидан транзит тарзида олиб ўтилишига Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси томонидан белгиланган тартибда рухсат берилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

карантин текшируви – карантин ҳолатини аниқлаш учун ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан ўсимлик ва унинг маҳсулотларини тайёрлайдиган, жамғарадиган, қайта ишлайдиган ва реализация қиладиган корхоналар, ташкилотларнинг ҳудудлари ва биноларини, табиий ва маданий ўсимликлар ўсадиган ерларни, шу жумладан юридик ва жисмоний шахсларга ажратиб берилган ер участкаларини, давлат чегараси ҳудудларини текширувдан ўтказиш,давлат қўриқхоналари, табиат боғлари ва давлат биосфера резерватларининг қўриқхонага айлантирилган ҳудуд ерлари бундан мустасно;

карантин чеклашлар – ўсимликлар карантини зарарли организмлари тарқалишининг олдини олиш мақсадида, карантин остидаги ҳудуддан (аҳоли яшаш масканлари, туманлар, шаҳарлар, вилоятлар, республика) ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни олиб чиқиш, олиб кириш ва улардан фойдаланишни муайян муддатга чеклаш;

раскредитовка – ўсимликлар карантини назорати остидаги импорт маҳсулотларининг карантин рухсатномасида белгиланган жойга (темир йўл станцияси, дарё порти, аэропорт, автомобиль йўлларидаги маскан) етиб келганлигини текшириб, юкни тегишли божхона режимига кўйиш ва олиш учун расмийлаштириладиган ҳужжат;

реэкспорт фитосанитар сертификати – импорт қилинган карантин назоратидаги маҳсулотлар омборда сақланган, бўлакларга бўлинган, қадоқланган ёки бошқа партиялар билан аралаштирилган ҳолатда бошқа мамлакатга экспорт қилинган пайтда бериладиган вакарантин назоратидаги маҳсулотларни зарарли организмлар билан зарарланмаганлигини тасдиқлайдиган ўсимликлар карантини ва муҳофазаси бўйича давлат органлари томонидан берилган халқаро намунадаги ҳужжат;

ўсимликлар карантини давлат хизмати – фаолияти ўсимликлар, ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар ва объектларда зарарли организмлар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларни аниқлаш ва уларга қарши курашиш, ўсимликлар карантинига оид қонун ҳужжатлари бузилишини олдини олиш, Ўзбекистон Республикаси ҳамда хорижий мамлакатларнинг фитосанитар талабларини бажарилишини назорат қилишдан иборат бўлган Ўзбекистон Республикасида ўсимликлар карантини соҳасидаги давлат хизмати;

ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар – ўсимликлар, уларнинг қисмлари ва маҳсулотлари, тупроқ, транспорт, тара, қадоқлаш материаллари ва карантин объектларини ташувчиси бўлиб хизмат қилиши мумкин бўлган ҳар қандай юклар;

ўсимликлар карантини чегара масканлари – Ўзбекистон Республикаси давлат чегараларидаги ва ички ҳудудлараро чегаралардаги ўсимликлар карантини назорат маскани;

фитосанитар сертификати – ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотнинг зарарли организмлар билан зарарланмаганлигини тасдиқловчи экспорт қилаётган мамлакатнинг ўсимликлар карантини ва муҳофазаси бўйича давлат органлари томонидан бериладиган халқаро намунадаги ҳужжат;

фитосанитар хавф таҳлили – ўсимликлар карантини давлат хизмати томонидан ўсимликлар карантини назорати остидаги маҳсулотлар (уруғлар, кўчатлар, ўсимлик қисмлари ва маҳсулотлари) билан зарарли организмларнинг янги ҳудудга тарқалиши хавфини биологик, экологик, илмий ва иқтисодий жиҳатдан баҳолаш;

фумигация – ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар, омборхоналар ва транспорт воситалари ҳамда турли ўраш-қоплаш воситаларини зарарли организмлардан тозалаш мақсадида кимёвий воситалар газлари билан зарарсизлантириш.

2-боб. Ўсимликлар карантини соҳасини давлат томонидан
тартибга солиш

4-модда. Ўсимликлар карантини соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари

Ўсимликлар карантини соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:

5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ўсимликлар карантини соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

  • ўсимликлар карантини соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди, давлат дастурларини тасдиқлайди ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;
  • давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ўсимликлар карантини соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
  • ўсимликлар карантини соҳасида пуллик хизмат турлари ва бундай хизматларга ҳақ тўлаш миқдорини белгилайди;
  • карантин рухсатномаси, фитосанитар сертификати, ички фитосанитар сертификати, реэкспорт фитосанитар сертификати, карантин кўриги далолатномаси ва раскредитовка шаклларини тасдиқлайди;
  • фитосанитар нормалар, стандартлар, низомлар, техник талаблар (шартлар) ва ушбу Қонуннинг амалга оширилиши билан боғлиқ махсус талабларни тасдиқлайди;
  • ўсимликлар карантини соҳасига оид умум эътироф этилган халқаро ҳужжатларни қўллаш масаласини келишади;
  • карантин объекти фитосанитар зоналарини ташкил этиш ва уларни саылаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун маблағ ажратади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

6-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўсимликлар карантини соҳасидаги ваколатлари

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ ўсимликлар карантини соҳасида бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

7-модда.Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини бош давлат инспекциясининг ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси:

  • ўсимликлар карантини бўйича белгиланган тадбирларнинг бажарилиши устидан давлат назоратини амалга оширади, бу тадбирларнинг республика ҳудудида ўз вақтида ўтказилишига жавоб беради;
  • ўз ваколатлари доирасида барча вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалари, ташкилотлар, шунингдек фуқаролар бажариши мажбурий бўлган буйруқлар, йўриқномалар, низом ва қоидаларни қабул қилади ҳамда уларни белгиланган тартибда ижрочиларга етказади;
  • уруғлар, ўсимликлар, ўсимлик хом ашёси ва ўсимликларга оид бошқа маҳсулотлар ва халқ истеъмол товарларини республикага олиб кириш, мамлакат ичкарисида ташиш, экспортга олиб чиқишнинг карантин қоидаларини ҳамда улардан фойдаланиш шартларини белгилайди;
  • халқаро ташкилотларда ўсимликлар карантини бўйича республика манфаатларини ҳимоя қилади;
  • зарарли организмлар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларга қарши кураш олиб боришда шахсий томорқа, деҳқон ва фермер ҳамда ўрмон хўжаликларига, шунингдек бошқа юридик ва жисмоний шахсларга ёрдам кўрсатиш учун заруратга қараб ихтисослаштирилган фумигация бўлинмаларини тузади ва хизматлар кўрсатади;
  • зарарли организмлар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўт уруғларини олиб ўтиши мумкин бўлган уруғлар, ўсимликлар, ўсимлик маҳсулотлари ва бошқа материалларни республика ичида бир ҳудуддан иккинчи ҳудудга олиб ўтиш, сотиш, экспортга олиб чиқиш ҳамда республикага олиб киришда карантин текшируви ва лаборатория экспертизасидан ўтказади;
  • республика ҳудудини карантиндаги ҳудуд ва микроҳудудларга бўлиб чиқади;
  • табиатни муҳофаза қилиш ва санитария назорати давлат органлари билан ўсимликлар карантини соҳасида зарарли организмлар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларга қарши курашишнинг янги, самарали, илғор усулларини амалга оширишни таъминлайди;
  • ўсимликлар карантини назорати остидаги маҳсулотларнинг Ўзбекистон Республикасига олиб кирилиши ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит тарзда олиб ўтилиши учун белгиланган тартибда карантин рухсатномасини расмийлаштиради;
  • ўсимликлар карантини соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
  • ўз ваколати доирасида ҳудудий ўсимликлар карантини давлат инспекциялари, Республика ўсимликлар карантини илмий маркази ва фумигация бўлинмалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;
  • ўсимликлар карантини соҳасидаги фаолиятни ҳамда тадбирлар ва дастурларни амалга оширишда иштирок этувчи органлар ва муассасаларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;

  • тегишли ҳудудда карантин ўрнатиш ёки бекор қилиш тўғрисида маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тавсияномалар киритади;
  • карантин объекти фитосанитар зонаси бўйича хорижий давлатларнинг ўсимликлар карантини ва муҳофазаси бўйича давлат органлари билан шартномалар тузади ва ўсимлик маҳсулотлари карантини объекти фитосанитар зонасини ташкил этади;
  • республикада карантиндаги зараркунандалар, ўсимлик касалликлари, бегона ўтларнинг рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига тасдиқлаш учун киритади;
  • республикадан олиб чиқиб кетилиши мумкин бўлмаган биологик объектлар рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига тасдиқлаш учун киритади ҳамда ҳар беш йилда бир марта қайта кўриб чиқади;
  • ўсимликлар карантини бўйича йиллик чора-тадбирлар ва дастурлари ишлаб чиқади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқлайди.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

8-модда. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар Ўсимликлар карантини давлат инспекцияларининг ваколатлари

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарларнинг Ўсимликлар карантини давлат инспекциялари:

  • зарарли организмлар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларни ўз вақтида аниқлаш мақсадида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган, ўрмон фонди ерларини, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни, ўсимлик маҳсулотлари сақланадиган ва қайта ишланадиган, реализация қилинадиган, карантиндаги маҳсулотлар келиб тушадиган жойларни ва уларга туташ ҳудудни мунтазам равишда назорат текширувидан ўтказиб туришни ташкил этади, давлат қўриқхоналари, табиат боғлари ва давлат биосфера резерватларининг қўриқхонага айлантирилган ҳудуд ерлари бундан мустасно;
  • аниқланган зарарланиш ўчоқларининг тарқалишига йўл қўймаслик ва уларни бартараф этиш ҳамда карантиндаги зарарли организм кириб келиш йўлларини аниқлаб, уларни йўқотиш бўйича шошилинч чоралар кўради;
  • ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар учун зарарсизлантириш далолатномаси, фитосанитар сертификати, реэкспорт фитосанитар сертификати, ички фитосанитар сертификати, раскредитовка, карантин кўриги далолатномаси ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштиради;
  • республикага хорижий мамлакатлардан келтирилаётган ўсимликлар карантини назорати остидаги маҳсулотларни, шунингдек транспорт воситаларини соғломлаштириш ва зарарсизлантиришни ташкил этади;
  • тегишли ҳудудда карантин ўрнатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисида маҳаллий давлат ҳокимият органларига тавсияномалар йўллайди.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарларнинг Ўсимликлар карантини давлат инспекциялари қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириши мумкин.

9-модда. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳамда фуқароларнинг ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланишни таъминлашда иштирок этиши

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари:

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа тадбирларда ҳам иштирок этиши мумкин.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар фитосанитар хавфсизлик ҳамда тозаликни таъминлашда иштирок этувчи давлат органларига ва бошқа органларга кўмаклашиши ҳамда зарур ёрдам кўрсатиши мумкин.

3-боб. Ўсимликлар карантини бўйича давлат
хизмати тизими

10-модда. Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати тизими

Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати тизими Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини давлат инспекциялари, туманлар, шаҳарлар ўсимликлар карантини давлат инспекциялари, темир йўл станциялари, аэропортлар, дарё портлари, почтамтлар ва шосселардаги ўсимликлар карантини бўйича чегара масканлари, ўсимликлар карантини илмий маркази, интрадукцион карантин кўчатхонаси, марказий ва ҳудудий карантин лабораториялари ҳамда карантиндаги зарарли организмларга қарши курашувчи ихтисослашган фумигация бўлинмаларидан иборат.

11-модда. Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизматига раҳбарлик қилиш

Ўзбекистон Республикасининг ўсимликлар карантини бўйича давлат хизматига раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда тайинланади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўсимликлар карантини бўйича давлат хизматига тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ўсимликлар карантини давлат инспекциялари раҳбарлик қилади. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ўсимликлар карантини давлат инспекциялари бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси томонидан тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоят ёки Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишган ҳолда тайинланади.

Туманлар ва шаҳарлардаги Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизматини бошқаришни туман, шаҳар Ўсимликлар карантини давлат инспекциялари амалга оширади. Туман ва шаҳар Ўсимликлар карантини давлат инспекцияларигаЎзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ўсимликлар карантини давлат инспекциялари томонидан тайинланадиган бошлиқлар раҳбарлик қилади.

Темир йўл бекатлари, аэропортлар, дарё портлари, почтамтлар, шосселар ва чегара олди ҳудудларидаги Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизматини Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси томонидан тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган давлат инспекторлари бошқаради.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳар ва туманлардаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциялари, фумигация бўлинмалари, Ўсимликлар карантини илмий маркази Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекциясига бўйсунади.

Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини давлат инспекциясиҚорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига
ва Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекциясига бўйсунади. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ўсимликлар карантини давлат инспекциялари, туманлар ва шаҳарлар Ўсимликлар карантини давлат инспекциялари тегишли равишда ҳокимларга ҳамда юқори турувчи Ўсимликлар карантини давлат инспекцияларига бўйсунади.

Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси тўғрисидаги низом ва унинг ташкилий тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

12-модда. Ўсимликлар карантини давлат инспекторлари мақоми ва уларнинг вазифалари

Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекциясининг бошлиғи ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекторлари ҳисобланади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ўсимликлар карантини давлат инспекцияларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ўсимликлар карантини давлат инспекторлари ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси ўсимликлар карантини бош давлат инспекциясининг бошлиғи ўринбосари Ўсимликлар карантини илмий маркази бошлиғи ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси ўсимликлар карантини бош давлат инспекциясининг бош агрономи, вилоятлар бош ва етакчи агрономлари Ўсимликлар карантини катта давлат инспекторлари ҳисобланади.

Лаборатория мутахассислари, ҳудудий Ўсимликлар карантини давлат инспекциялари ва фумигация бўлинмаларининг агрономлари Ўсимликлар карантини давлат инспекторлари ҳисобланади.

Туманлар ва шаҳарлар Ўсимликлар карантини давлат инспекцияларининг бошлиқлари, темир йўл бекатлари, аэропортлар, дарё портлари, почтамтлар, шоссе йўлларидаги Ўсимликлар карантини чегара маскани мудирлари ўсимликлар карантини давлат инспекторлари ҳисобланади.

Ўсимликлар карантини давлат инспектори қуйидаги ҳуқуқларга эга:

темир йўл станциялари ва автовокзаллар (автостанциялар), аэропортлар, дарё портлари (пристанлар), почтамтлар, омборлар, элеваторлар бино
ва ҳудудига, йўловчи ташиш ва юк вагонларига, самолётларга, дарё флоти кемаларига, маданий ва табиий ўсимлик ўсадиган ерларига, шу жумладан юридик ва жисмоний шахсларга ажратиб берилган ер участкаларига, давлат қўриқхоналари, табиат боғлари ва биосфера резерватларинг қўриқхонага айлантирилган зоналари бундан мустасно, шунингдек уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотларини тайёрлаш, қайта ишлаш ва реализация қилиш билан шуғулланувчи бозорлар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳудудларига монеликсиз кириш;

лаборатория текшируви ўтказиш ва тегишли экспертиза хулосаси бериш учун уруғлардан, ўсимлик ҳамда ўсимлик маҳсулотларидан намуналар олиш;

зарарли организмлар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлар аниқланган тақдирда маҳсулотларни олиб чиқиш, улардан фойдаланишни чеклаш
ва карантин тадбирлари тизимини бажариш юзасидан керакли топшириқлар бериш;

карантин ўрнатилган ҳудуддан олиб чиқилган уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотларини белгиланган тартибда олиб қўйиш ёки келтирилган жойига қайтариб юбориш;

давлат чегарасидан ўтказиш пунктлари, темир йўл станциялари, автовокзаллар (автостанциялар), аэропортлар, дарё портлари (пристанлар), почтамтлар ва бошқа ташкилотлар орқали келаётган ва жўнатилаётган юклар тўғрисида ушбу Қонунга мувофиқ маълумотлар талаб қилиш, зарурият бўлса, улар тасарруфидаги ҳудудда уруғлар, ўсимликлар, ўсимлик маҳсулотларини карантин текшируви кўригидан ўтказиш ҳамда зарарсизлантириш учун керак бўладиган транспорт воситалари, ёрдамчи ишчилар, хизмат бинолари ва ёрдамчи материаллар беришни талаб қилиш.

Хорижий мамлакатлардан республика ҳудудига олиб кирилган уруғликлар, ўсимлик ва ўсимлик маҳсулотларида зарарли организмлар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлар аниқланган тақдирда, карантин остидаги юклар ўсимликлар карантини инспекцияси инспектори томонидан белгиланган тартибда олиб қўйилади, йўқ қилинади ёки қайтариб юборилади.

Ўсимликлар карантини давлат инспекторларининг асосий вазифалари кўйидагилардан иборат:

карантин объекти фитосанитар зонаси бўйича тадбирларни амалга ошириш;

ўсимлик ва ўсимлик маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналарга фитосанитар сертификатларини беришда “ягона дарча” усилида хизматлар кўрсатиш;

карантин хавфсизлигини таъминлаш.

Ўсимликлар карантини давлат инспекторлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

13-модда. Ўсимликлар карантини давлат хизматининг молиявий асоси

Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан таъминланади.

Ихтисослаштирилган фумигация бўлинмалари ўз харажатларини зарарсизлантириш ишларини бажарганлиги учун келган тушумлардан қоплаш асосида фаолият олиб боради.

Республиканинг айрим ҳудудларида тарқалган ўсимликлар карантинидаги зарарли организмларга қарши кураш олиб бориш учун ҳар йили республика бюджети маблағлари ҳисобидан маълум миқдордаги маблағлар ажратилади.

Ўсимликлар карантини соҳасида пуллик хизматдан тушган маблағлар ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати тизимида ходимларни рағбатлантириш ва моддий-техника базани ривожлантириш учун сарфланади.

Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ходимлари махсус кийим-бош билан таъминланади. Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ходимларини махсус кийим-бош билан таъминлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизматининг республикага олиб кирилаётган, республикадан олиб чиқилаётган ва транзит тарзда олиб ўтилаётган карантин остидаги юк ва материалларни текшириш ҳамда кўздан кечириш, шунингдек тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ барча харажатлари юридик ва жисмоний шахслар ҳисобидан қопланади.

14-модда. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқароларнинг ўсимликлар карантини соҳасидаги ҳуқуқлари

Карантин назорати остидаги маҳсулотларни етиштириш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш ва сотиш билан шуғулланувчи давлат ва хўжалик бошқарув органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқаролар ўсимликлар карантини соҳасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

зарур ҳолларда ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати вакиллари билан ҳамкорликда карантин қоидаларининг сўзсиз бажарилишини таъминловчи қўшимча чора-тадбирларни ёки қўшимча чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш;

ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати органларидан карантин объектларини аниқлаш учун ҳудудларни, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларини, омборхона биноларини, ўсимликларни ва ўсимлик маҳсулотларини назорат текширувидан ўтказишни талаб қилиш;

зарарли организмлар ўчоқлари тўлиқ йўқ қилиб бўлингандан кейин ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари олдига карантинни бекор қилиш масаласини қўйиш.

15-модда. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқароларнинг ўсимликлар карантини соҳасидаги вазифалари

Карантин назорати остидаги маҳсулотларни етиштириш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш ва реализация қилиш, экспорт, реэекспорт ва импорт қилиш билан шуғулланувчи давлат ва хўжалик бошқарув органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқаролар:

ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати органларининг назорати остида текшириш (кўрикдан) ўтказишлари ва карантиндаги зараркунандаларга, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларга қарши кураш ишлари ҳамда улар тарқалишининг олдини олиш чора-тадбирларини амалга оширишлари;

уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотларини ташиш ва қабул қилишда уларни фитосанитар сертификатларисиз қабул қилмасликлари;

хорижий мамлакатлардан ва карантин остидаги ҳудудлардан уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотларини олиб келишда карантин қоидаларига қатъий риоя қилишлари керак.

Қуйидагилар:

қишлоқ хўжалик ўсимликлари, доривор ўсимликлар, дарахт ва буталар етиштириш, ўсимликларнинг янги навлари селекцияси билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар зарарли организмлар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларни ўз вақтида аниқлаш мақсадида экинлар ва дарахтларни мунтазам равишда кузатиб боришлари, улар аниқланган тақдирда бу ҳақда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, ўсимликлар карантини давлат инспекциясига, қишлоқ ва сув хўжалиги органларига, ўрмон хўжалиги органларига дарҳол хабар беришлари ҳамда аниқланган ўчоқларни бартараф этиш чораларини кўришлари;

карантин назорати остидаги маҳсулотларни республикага олиб кириш ва ундан олиб чиқиш, сақлаш, сотиш билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг тегишли юклари сақланадиган омборхоналарида ҳар йили камида бир марта Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси тизимидаги махсус фумигация бўлинмалари томонидан профилактик фумигация ишларини амалга оширишлари лозим.

Ўсимлик карантини қоидалари ва фитосанитар хавфсизлиги талаблари бажарилиши давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқаролар учун мажбурийдир.

Давлат ва хўжалик бошқарув органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқаролар ўз вазифаларини бажараётган Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси инспекторларининг ваколатлари доирасидаги талабларига риоя этишлари шарт.

4-боб.Карантин тадбирлари ва таҳлиллар

16-модда. Карантин тадбирлари

Карантин тадбирларининг асосий мақсади республиканинг маълум
бир ҳудудида тарқалган ўсимликлар карантинидаги зарарли организмларнинг фитосанитар тоза ҳудудга кириб келиши, тарқалишининг, бунинг натижасида кўриладиган зарарнинг олдини олиш, чеклаш ва йўқотишдан иборатдир.

Карантин тадбирлари қуйидагиларга тааллуқлидир:

ўрмонларда ва бошқа табиий шароитда ўсадиган ўсимлик дунёсига, қишлоқ хўжалик, доривор, манзарали ўсимликлар ҳамда уларнинг уруғлари, кўчатлари ва қисмларига (қаламчаси, пиёзи, тугунаги, меваси ва бошқалар), шунингдек ўсимлик зараркунандалари, касаллик қўзғатувчилар ва бегона ўтларни олиб ўтиши мумкин бўлган бошқа ҳар қандай ўсимлик маҳсулотлари;

тирик замбуруғлар, бактериялар, вируслар, нематодалар, каналар, ҳашаротлар;

ўсимлик касалликларини қўзғатувчи ҳашаротлар коллекциялари ва улар келтирадиган зарарларнинг намуналари, шунингдек гербарийлар ва уруғлар коллекциялари;

карантин ҳолати остида деб ёки карантин режим эълон қилинган
хорижий мамлакатлардан ва республиканинг бир ҳудудидан иккинчи ҳудудига олиб келинаётган ўсимликлар карантинидаги зарарли организмларни олиб ўтиши мумкин бўлган қишлоқ хўжалик машиналари, ерни ишлаш қуроллари, идишларнинг барча турлари, айрим саноат моллари, қадоқлаш воситалари ҳамда ўсимлик маҳсулотларидан тайёрланган ашёлар, яхлит тошлар, тупроқ намуналари, транспорт воситалари;

ўсимлик маҳсулотларини етиштирадиган, тайёрлайдиган, жамғарадиган, қайта ишлайдиган ва реализация қиладиган корхоналар ва ташкилотларнинг ҳудудлари ва биноларига, қишлоқ ҳужалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларига, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига, шунингдек қишлоқ хўжалик мақсадларида фойдаланилмайдиган ерларга (йўллар, электр ўтказгичлар атрофидаги ва бошқа жойларга) ва давлат чегараси ҳудудлари.

Давлат қўриқхоналари, табиий боғлар ва давлат биосфера резерватларнинг қўриқхонага айлантирилган зоналарида улар режимига мувофиқ бошқа муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда карантин тадбирлари амалга оширилмайди.

17-модда. Фитосанитар кўрик тартиби, тамойиллари, назорат
ва уни ташкил этиш

Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати ўсимликлар карантини бўйича фитосанитар назорат ва ўсимликлар карантини соҳасидахалқаро стандартлар талабларига мувофиқлик; бажариладиган фитосанитар тадбирлар ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати назоратида ўтказилиши;ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлардан намуналар олиш; ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотнинг фитосанитар ҳолати тўғрисида олдиндан олинган маълумотлар; карантин текширувидан ўтказиш лозимлиги тўғрисидаги илмий маълумотлар асосида ташкил этилади
ва ўтказилади.

18-модда. Фитосанитар дала назорати ва уни ташкил этиш

Фитосанитар дала назорати ўсимликлар карантини бўйича давлат инспекторлари томонидан ўсимлик ва ўсимлик маҳсулотлари фитосанитар тозалигини таъминлаш мақсадида ўрмон, табиий, қишлоқ хўжалиги ва бошқа экин майдонларининг карантиндаги зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлар билан зарарланган ёки зарарланмаганлигини аниқлаш мақсадида ташкил этилади. Дала назорати ўтказилгандан сўнг далолатнома тузилади ва амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгиланади.

19-модда. Ўсимликлар карантини соҳасида лаборатория текширувлари

Ўсимликлар карантини соҳасида лаборатория текширувлари ўсимликлар карантини назорати остидаги юклардан олинган намуналар зарарланган ёки зарарланмаганлиги ҳақидаги текширувлар, таркибида карантин организмлар бор ёки йўқлигини аниқлаш билан боғлиқ бир қанча натижаларни ўз ичига олади, лаборатория текширувлари қонун ҳужжатлари асосида аккредитацияланган лабораторияларда ўтказилади.

Лаборатори текширувлари:

ўсимликлар карантини назорати остидаги маҳсулотнинг фитосанитар ҳолати карантин талабларига мос келишини аниқлаш учун;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг фитосанитар карантин ҳолати мониторинги олиб борилиши учун;

фитосанитар хавф таҳлили учун;

фитосанитар сертификатини бериш учун;

карантин рухсатномасини бериш учун;

илмий изланишлар олиб бориш учун;

бошқа фитосанитар карантин мақсадларида ўтказилади.

20-модда. Интродукция карантин кўчатхоналарида текширув ўтказиш

Алоҳида аҳамиятга молик уруғлар, ўсимликлар ёки кўчатлар илмий-тадқиқот муассасалари ва бошқа муассасалар номигахорижий ташкилотлар томонидан жўнатилган бўлса, улар ўсимликлар карантини давлат инспекторининг хулосасига биноан лаборатория экспертизасидан сўнг текшириш учун интродукция-карантин кўчатхонасига юборилади.

Хорижий мамлакатлардан республика ҳудудига олиб кирилган уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотларида зарарли организмлар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлар аниқланган тақдирда белгиланган тартибда кимёвий ёки бошқа усуллар билан зарарсизлантирилиши, бегона ўтлардан тозаланиши, яширин зарарланганлик аниқланиши, мазкур ўсимлик материали соғломлаштириш мақсадида интродукция-карантин кўчатхоналарига экилиши, техникавий йўл билан қайта ишланиши ёки аниқланган зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларнинг тарқалиши хавфи бўлмаган жойларда фойдаланилиши лозим.

21-модда. Фумигация ишлари

Уруғлар, ўсимликлар, ўсимлик хом ашёси ва бошқа маҳсулотларни ҳамда халқ истеъмоли товарларини республикага олиб кириш, мамлакат ичкарисида ташиш, экспортга олиб чиқишда фумигация ишлари фақат Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси ва унинг тизимидаги махсус фумигация бўлинмалари томонидан амалга оширилади ҳамда уларнинг якуни бўйича зарарсизлантириш далолатномаси расмийлаштирилади.

5-боб. Ўсимликлар карантини соҳасида ахборот тизимини
шакллантириш, ундан фойдаланиш ва илмий таъминлаш

22-модда. Ўсимликлар карантини соҳасидаги маълумотлардан фойдаланиш

Ўсимликлар карантини давлат инспекцияларининг ўсимликлар карантини соҳасидаги давлат тадбирлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, назорат қилиш тартиби ва соҳага оид бошқа маълумотлар очиқлик ва фойдаланиш мумкинлигига асосланган ҳолда ахборот-телекоммуникация тамоқлари расмий сайтларининг интернет тизимиларида жойлаштирилади.

23-модда.Ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг олиб бориш

Республика ҳудудининг ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг олиб бориш ўзида ўсимликлар карантинидаги зарарли организмларнинг тарқалишини аниқлаш, кузатиш, таҳлил қилиш, баҳолаш ва прогноз қилиш тизимини ифодалайди.

Ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг олиб бориш қуйидаги мақсадларда жорий қилинади:

ўсимликлар карантинидаги зарарли организмларнинг республика ҳудудига кириб келиши, тарқалиши, биоэкологик хусусиятларини аниқлаш ва баҳолаш;

карантин объектларининг мамлакат ҳудудига кириб келиши йўлларини
ва тарқалиши мумкин бўлган ҳудудларни аниқлаш;

карантин объектларининг ўчоқларини аниқлаш;

карантин объектларига қарши кураш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

фитосанитар хавфни аниқлаш ва таҳлил қилиш.

Ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг олиб боришўсимликлар карантини хизмати органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

24-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг фитосанитар ҳолати тўғрисида миллий ахборот

Ўзбекистон Республикаси ўсимликлар карантини давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси фитосанитар ҳолати бўйича миллий ахборот тайёрлайди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.

Ўзбекистон Республикаси фитосанитар ҳолати бўйича миллий ахборот тўғрисидаги маълумот Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан кўриб чиқилганидан сўнг оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

Ўзбекистон Республикаси фитосанитар ҳолати бўйича миллий ахборот Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатисининг Кенгашида муҳокамага қилинади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг фитосанитар ҳолати тўғрисида миллий ахборот:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тарқалган карантин объектлари;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ҳар бир тур зарарли организимларнинг минтақалар бўйича тарқалиши;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ҳар бир минтақа бўйича зарарли организмларнинг тарқалиши тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади.

25-модда. Ўсимликлар карантини соҳасида давлат бошқарувининг илмий таъминланиши

Ўсимликлар карантини соҳасида давлат бошқарувининг илмий таъминланишини Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини илмий маркази амалга оширади.

Ўсимликлар карантини илмий маркази зарарли организмларнинг биоэкологик хусусиятлари ва уларга қарши кураш чораларини ўрганиш бўйича илмий изланишлар олиб боради.

Зарарли организмлар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларга қарши курашда соҳа ходимларининг касбий маҳоратини оширишни, истедодли ёш олимлар, магистр, катта илмий ходим-изланувчиларнинг илмий-тадқиқот ишларига раҳбарлик қилиш, илм-фан ютуқлари ва илғор технологияларни, тавсияномалар, қўлланмалар ва янги усулларни тарғиб қилиш ҳамда уларни ишлаб чиқаришга кенг жорий этишни, карантин объектлари тўғрисидаги билимларни аҳоли орасида кенг ёйишни йўлга қўяди.

6-боб. Халқаро савдо алоқаларига қўйиладиган талаблар

26-модда. Ўсимликлар карантини назоратидаги импорт, экспорт
ва транзит юкларга қўйиладиган талаблар

Ўсимликлар карантини назоратидаги импорт, экспорт қилинаётган
ва транзит тарзда олиб ўтилаётган юкларга қуйидаги талаблар қўйилади:

ўсимликлар карантини назоратидаги юклар зарарли организмлар билан зарарланмаган бўлиши шарт;

ўсимликлар карантини назоратидаги юкларнинг ҳар бир транспорт бирлиги фитосанитар сертификатининг асл нусхаси билан таъминланган бўлиши шарт;

карантин чекловлар эълон қилинган ҳудудлардан, ишлаб чиқариш объектларидан ўсимликлар карантини назоратидаги юкларни импорт, экспорт қилиш ва транзит тарзда олиб ўтишга йўл қўйилмайди.

27-модда. Ўсимликлар карантини назорати остидаги юкларни республикага олиб кириш

Хорижий мамлакатлардан республикага уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотларини олиб киришга:

Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси томонидан расмийлаштирадиган карантин рухсатномаси;

экспорт қилаётган мамлакатнинг ўсимликлар карантини ва муҳофазаси бўйича давлат органлари берадиган фитосанитар сертификати ёки гувоҳнома бўлган тақдирда йўл қўйилади.

Ўсимликлар карантини ва муҳофазаси бўйича давлат органлари бўлмаган хорижий мамлакатдан уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотларини республикага олиб киришга Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси томонидан ҳар бир маҳсулотга алоҳида бериладиган карантин рухсатномаси бўлганда йўл қўйилади.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар ўсимлик маҳсулотларини республикага олиб кириш жараёнида:

уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотларини хорижий мамлакатлардан республикага етказиб бериш ёки уларни республика ҳудудидан олиб ўтиш ҳақида тузиладиган савдо шартномаларига (битимларига/контрактларига) ўсимликлар карантини бўйича давлат хизматининг зарарли организмлар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлар республика ҳудудига ўтиб қолмаслигини таъминлайдиган талабларни киритишлари;

хорижий мамлакатлардан кўплаб миқдорда уруғларни, ўсимликларни
ва ўсимлик маҳсулотларини сотиб олиш вақтида бу мамлакатларда қишлоқ хўжалик экинлари ва кўчатларининг фитосанитар ҳолатини ўрганиш учун, ўсимликлар карантини ва муҳофазаси бўйича мутахассисларни юборишни назарда тутишлари шарт. Бунда барча харажатлар юк олувчи ҳисобидан амалга оширилади.

Хорижий мамлакатлардан республикага олиб келинаётган уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотлари республика ҳудудига келиб тушган жойларда улар ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати инспекторлари томонидан мажбурий текширувдан ўтказилади.

Уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотлари олиб кириладиган чегара масканлари ёки ҳудудларни Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси белгилайди.

Қўшни давлатлардан (республика ичида эса, бир ҳудуддан иккинчисига) зарарли организмлар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлар республика ҳудудига (ёки бир ҳудуддан иккинчисига) ўтиб тарқалиши хавфи пайдо бўлган тақдирда, ваколатли органларнинг қарорига биноан хавф остидаги ҳудудларда чегара вақтинча ёпиб қўйилади.

Хорижий мамлакатлардан республикага таркибида зарарли организмлар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлар борлиги аниқланган уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотларини, барча турдаги тирик замбуруғлар, бактериялар, каналар ва нематодаларни (илмий мақсадларда келтириладиган намуналардан ташқари) олиб кириш ман этилади. Бундай карантин объектлари аниқланган тақдирда ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулот эгасига ундан қай тарзда фойдаланиш юзасидан тавсия беради, ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар эгаси эса бир сутка муддат ичида юкни тасарруф этиши шарт.

Уруғлик ва кўчатларни хорижий мамлакатлардан республикада яшовчи фуқароларга почта ва курьерлик жўнатмаларида юбориш, шунингдек юк билан олиб ўтиш мумкин эмас. Зарарли организмлар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлардан холи бўлган, улардан зарарланмаган янги мева ва сабзавотларнинг айрим намуналарини йўловчиларнинг қўлидаги юк билан ўтказишни ўсимликлар карантини давлат инспектори ҳал қилади.

Алоҳида аҳамиятга эга бўлган уруғлар, ўсимликлар ёки кўчатлар илмий-тадқиқот муассасалари номига йўлланган бўлса, улар ўсимликлар карантини давлат инспекторининг хулосасига биноан текшириш учун интродукция-карантин кўчатхонасига юборилади.

Хорижий мамлакатларнинг зарарли организмлар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтлар кенг тарқалган ҳудудларидан республика ҳудудига кўчат ва уруғларни олиб кириш тақиқланади.

Ўсимлик карантини остидаги юкларни хорижий мамлакатлардан Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари, халқаро хукуматлараро ташкилотлар ва савдо ваколатхоналари учун юк билан олиб ўтиш ва почта орқали жўнатиш, шунингдек уруғлар, ўсимликлар, ўсимлик хом ашёси ва ўсимликларга оид бошқа маҳсулотлар ва халқ истеъмоли товарларини республикага олиб кириш, мамлакат ичкарисида ташиш, экспортга олиб чиқиш ҳамда улардан фойдаланиш карантин қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

Хорижий мамлакатлардан республикага олиб кирилган уруғлар, ўсимликлар, ўсимлик маҳсулотларида зарарли организмлар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлар аниқланган тақдирда улар белгиланган тартибда кимёвий ва бошқа усуллар билан зарарсизлантирилади ёки бегона ўтлардан тозаланади.

Яширин зарарланганликни аниқлаш ва ўсимлик материалини соғломлаштириш мақсадида уларнинг интродукция-карантин кўчатхоналарига
ва оранжереяларга сепилиши ёки экилиши, лаборатория шароитида ўрганилиши, техникавий йўл билан қайта ишланиши талаб этилади.

Хорижий мамлакатлардан республикага олиб келинган уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотларини зарарсизлантириш билан боғлиқ барча харажатлар, шу жумладан ишчи кучидан, транспорт, бино ва ёрдамчи материаллардан фойдаланиш тегишли юкни олувчилар ҳисобидан амалга оширилади.

Республика ҳудудидан транзит тарзда олиб ўтилаётган, ичида уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотлари бўлган юклар ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати органларининг мажбурий текширувидан ўтказилади. Мазкур юкларда зарарли организмлар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтлар аниқланган тақдирда, бу юкларни жўнатиш тўхтатилиши, улар зарарсизлантирилиши (жўнатувчининг розилиги билан) ёхуд экспорт қилган мамлакатга қайтариб юборилиши шарт.

28-модда. Ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни республикадан олиб чиқиш ва республиканинг ичида ташиш

Экспорт қилинаётган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларнинг ҳар бир туркуми ва транспорт бирлигига белгиланган нусхадаги фитосанитар сертификати ва республика ичида ташилаётган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларнинг ҳар бир туркуми ва транспорт бирлигига ички фитосанитар сертификати жойлардаги ўсимликлар карантини давлат инспекторлари томонидан юк жўнатувчининг ёзма тақдимномасига асосан белгиланган тартибда расмийлаштирилади.

Уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотларини экспорт қилиш
ва республика ичида ташиш билан шуғулланувчи ташкилотлар ана шу маҳсулотларни жўнатиш мўлжалланаётган вақтдан камида ўттиз кун олдин тегишли вилоят, туман ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати органларини хабардор этишлари, улар билан биргаликда маҳсулотларни жўнатиш учун мақбул жойни аниқлашлари, маҳсулот тури ва миқдорига қараб жўнатишга уч кундан беш кунгача вақт қолганда, жўнатилаётган маҳсулотни текшириб кўриш учун тақдим қилишлари шарт.

29-модда. Ўзбекистон Республикаси давлат чегараларида ўсимликлар карантини масканлари

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига давлат чегарасидан ўтказиш пункталари орқали олиб кирилган ўсимликлар карантини назорати остидаги юклар (шу жумладан, транзит юклар) ўсимликлар карантини давлат инспекторлари томонидан чегара ҳудудида алоҳида белгиланган ўсимликлар карантини масканида текширувдан ўтказилади.

Ўсимликлар карантини чегара маскани Ўзбекистон Республикаси давлат чегара масканларида ички ҳудудлараро чегара масканларида ташкил қилинади
ва давлат бюджети ҳисобидан текшириш, намуналар олиш, фитосанитар экспертиза, фумигация ишларини ўтказиш учун хоналар, анжомлар, алоқа воситалари ва интернет тармоғи билан таъминланади.

Барча ўсимликлар карантини назорати остидаги импорт ва транзит юклар ўсимликлар карантини чегара масканида фитосанитар назоратдан ўтказилиши шарт.

Агар ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан юк учун берилган фитосанитар сертификатидаги маълумотлар тўлиқ бўлмаса, сохталаштирилган ёки қалбаки эканлиги аниқланса, ушбу юк ичида карантин объекти борлигига шубҳа қилинса фитосанитар сертификатида келтирилган маълумотларга мос келмаса юк ўсимликлар карантини чегара масканида ушлаб қолинади ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош инспекторига хабар қилинади.

30-модда. Карантин ҳолатини ўрнатиш ва уни бекор қилиш тартиби

Ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлар аниқланган ҳолларда туман (шаҳар) ўсимликлар карантини давлат инспектори тавсиясига биноан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан деҳқон ва фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги ва бошқа корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, шахсий томорқалар, темир йўл бекатлари, аэропортлар, дарё портлари, давлат чегара ҳудудлари, қишлоқ, шаҳарчалар ва бошқа ерларнинг ҳудуди носоғлом деб эълон қилиниб, уларда карантин ҳолати ёки зарур карантин чеклашлар ўрнатилади.

Туманлар, шаҳарлар, вилоятларни ўсимликлар карантини бўйича носоғлом деб эълон қилиш ва уларда карантин ёки бошқа чеклашлар ўрнатиш тегишли ўсимликлар карантини давлат инспекторлари тавсияномасига биноан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори ёки Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекторининг тавсияномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан амалга оширилади.

Карантин ўрнатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинганидан сўнг карантин ҳолати эълон қилинган ҳудудлардан тарқалган карантин объекти ташувчиси бўлиб хизмат қилиши мумкин бўлган уруғлар, кўчатлар ва бошқа ўсимлик маҳсулотларини бошқа жойларга олиб чиқиш ман этилади.

Карантин ўрнатилган ҳудудлардан олиб чиқиб кетилган уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотлари олиб қўйилади ҳамда техникавий (саноат йўли билан) қайта ишлаш ёки умумий овқатланиш корхоналарида фойдаланиш учун тайёрлов ташкилотларига берилади, зарур ҳолларда эса, зарарсизлантирилади, жўнатувчига қайтариб юборилади ёки йўқ қилиб ташланади.

Карантин ўрнатилган ҳудудларда карантин ўчоғи локализация қилинадикарантин объекти аниқланган ҳудуд ва унинг атрофидаги ҳудудларда ушбу объект тарқалиб кетишининг олдини олишга қаратилган фитосанитар тадбирлар ўтказилади.

Карантин ўрнатилган ҳудуддаги (аҳоли пункти, туман, вилоят)
ер майдонларидан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини фақат тайёрлов ташкилотлари орқали олиб чиқиб кетишга йўл қўйилади, зарарланган маҳсулотлар бундан мустасно (улардан қай тарзда ва қандай шартларда фойдаланиш ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан карантин қоидаларига мувофиқ белгиланади).

Ҳудудда ўрнатилган карантин режим ёки карантин чеклаш белгиланган карантин тадбирлари ўтказилиб, карантиндаги зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларнинг ўчоқлари бутунлай йўқ қилинганидан кейин, ўсимликлар карантини бўйича тегишли давлат инспекторининг тавсияномасига биноан карантин ёки чеклашларни ўрнатган туманлар, шаҳарлар, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари,Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қарори билан ёки Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекторининг тавсияномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан бекор қилинади.

31-модда. Ўзбекистон Республикасининг Ўсимликлар карантини соҳасида халқаро ҳамкорлиги

Ўзбекистон Республикасининг ўсимликлар карантини соҳасидаги халқаро ҳамкорлиги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси ўсимликлар карантини давлат инспекцияси халқаро ҳамкорлик доирасида:

хорижий мамлакатларнинг ўсимликлар карантини ва муҳофазаси бўйича давлат органлари билан ўсимликлар карантини ҳамда фитосанитар хавфсизлик соҳасида зарур маълумотларни алмашишади;

Ўзбекистон Республикасига юборган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар Ўзбекистон Республикаси фитосанитар карантин талабларига мос келмаслиги тўғрисида хорижий мамлакатларўсимликлар карантини ва муҳофазаси бўйича давлат органларинихабардор қилади;

карантин назоратидаги маҳсулотларга кўйилган талаблар ва уларга нисбатан хорижий давлатларнинг ўсимликлар карантини ва ҳимояси органлари томонидан белгиланган чекловлар тўғрисида республика ташкилотларини хабардор қилади;

фитосанитар зоналар бўйича хорижий давлатларнинг ўсимликлар карантини ва муҳофазаси бўйича давлат органлари билан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда халқаро шартномалар тузиш ва уларни амалга оширишда қатнашишади;

Ўзбекистон Республикасидан хорижий мамлакатларга юборилган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар хорижий мамлакатларнинг фитосанитар талабларига жавоб бермаган ҳолларда текширувлар олиб боради.

Ўзбекистон Республикаси ўсимликлар карантини хизмати халқаро ташкилотларда ва уларнинг махсус бўлимларида Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳимоя қилади.

Ўзбекистон Республикаси ўсимликлар карантини хизмати ўсимликлар карантини соҳасини ривожлантиришда ахборот алмашинувининг самарали усули ва технологияларини қўллаш асосида республиканинг халқаро савдо алоқаларини ривожлантиради.

7-боб. Якунловчи қоидалар

32-модда. Ўсимликлар карантини бўйича қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

Ўсимликлар карантини бўйича қонун ҳужжатлари бузилишида айбдор шахслар белгиланган тартибда жавоб беради.

Ўсимликлар карантини тўғрисида (янги таҳрири)
Рўйхатдан ўтиш муддати: 29.11.2016 y.
Файлни юкламоқ
Размер: 61.26 KB



Рўйхатга қайтиш
Комментарии (0)
Комментарии отсутствуют
Фақатгина рўйхатга олинган фойдаланубчилар изоҳ қолдиришлари мумкин.
Киринг, пожалуйста.


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech