Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Сув хўжалигини бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари тўғрисида» 2003 йил 24 мартдаги ПФ-3226-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда ирригация тизимларини бошқаришнинг маъмурий-ҳудудий принципидан ҳавза принципига ўтиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг мавжуд сув хўжалиги ташкилотлари ва хизматлари тузилмалари ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари негизида:
Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси;
Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси;
Сирдарё-Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси;
Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси;
Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси;
Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси;
Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси;
Аму-Бухоро ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси;
Қуйи Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси;
Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси;
Бирлашган диспетчерлик марказига эга бўлган Фарғона водийси магистрал каналлари тизими бошқармасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Республика минтақаларининг ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларига 1-иловага мувофиқ биркитиб қўйилишига розилик берилсин.
2. Қуйидагилар ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
сувдан фойдаланишнинг ва сув истеъмолининг бозор принциплари ва механизмларини жорий этиш асосида сув ресурсларидан мақсадли ва оқилона фойдаланишни ташкил этиш;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 40-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 62-модда)
илғор технологияларни жорий этиш асосида сув хўжалигида ягона техника сиёсатини ўтказиш;
истеъмолчиларни сув билан узлуксиз ва ўз вақтида таъминлашни ташкил этиш;
ирригация тизимлари ва сув хўжалиги иншоотларининг техник ишончлилигини таъминлаш;
ҳавза ҳудудида сув ресурсларини оқилона бошқариш ҳамда унинг тезкорлигини ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари бўйича сув ресурсларидан фойдаланишнинг аниқ ҳисоби ва ҳисоботини таъминлаш.
(2-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 40-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 62-модда)
3. Қуйидагилар:
республика сув хўжалигини бошқаришнинг ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари бўлинмалари рўйхати ва улар аппарати ходимларининг чекланган сони 3-иловага мувофиқ;
Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси, Магистрал каналлар бошқармаси аппаратининг намунавий тузилмалари 4, 4а ва 4б-иловаларга мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Сув хўжалиги бош бошқармаси тўғрисидаги Низом, шунингдек Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва Магистрал каналлар бошқармаси тўғрисидаги Намунавий низомлар 5, 5а ва 5б-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
4. Белгилаб қўйилсинки, Ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, Магистрал каналлар бошқармалари бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири томонидан танлов асосида лавозимга тайинланади. Танловни ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири томонидан тасдиқланади.
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда:
2003 йил 1 октябргача бўлган муддатда Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларини ташкил этишни тугалласин;
вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаларининг, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимларининг, шунингдек уларга қарашли сув хўжалиги корхоналарининг асосий фондлари, лимитлари, моддий-техника ресурслари, механизмлари, автотранспорти, ходимлар штатлари, бюджет маблағлари янги ташкил этилган Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларига белгиланган тартибда берилишини таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг мазкур қарорга мувофиқ янги ташкил этилган тузилмаларининг штат жадвалларини ва харажатлар сметаларини 2003 йил 1 июлдаги ҳолатига кўра қайта рўйхатдан ўтказсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда 2003 йил 1 декабргача бўлган муддатда:
Сув ресурсларидан фойдаланишда бозор принципларини жорий этиш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
ҳудудий Насос станциялари, энергетика ва алоқа бошқармалари, шунингдек вилоят гидрогеология-мелиорация экспедицияларининг белгиланган тартибда тегишли Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларига берилишини таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси, Сув хўжалиги департаменти, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Шартнома мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш бош давлат инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2001 йил 30 мартдаги 160-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 3-сон, 20-модда) 4-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ

Тошкент ш.,
2003 йил 21 июль,
320-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори "Сув хўжалигини бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида"
Рўйхатдан ўтиш муддати: 21.07.2003 y.
Файлни юкламоқ
Размер: 145.60 KB



Рўйхатга қайтиш
Комментарии (0)
Комментарии отсутствуют
Фақатгина рўйхатга олинган фойдаланубчилар изоҳ қолдиришлари мумкин.
Киринг, пожалуйста.


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech