Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари тўғрисида» 2003 йил 24 мартдаги ПФ-3226-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда бозор иқтисодиёти талабларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ташкилий тузилмаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан фаолияти мувофиқлаштириладиган ташкилотлар ва корхоналар рўйхати 1, 2-иловаларга мувофиқ;
LexUZ шарҳи
1-банднинг иккинчи хатбошисини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ташкилий тузилмасига оид қисми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 4 июндаги 257-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ходимларининг чекланган сони 146 (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) нафардан иборат бўлган марказий аппарати тузилмаси 3 ва 3а-иловаларга мувофиқ;
LexUZ шарҳи
1-банд учинчи хатбошининг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги марказий аппарати тузилмасига оид қисми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 4 январдаги 7-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган.
Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги аппарати тузилмаси, вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси аппаратининг намунавий тузилмаси 4 ва 4а-иловаларга мувофиқ;
туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимларининг тузилмаси, аппарати ходимларининг тоифаларига кўра чекланган сони 4б-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ;
вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси ҳамда туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими тўғрисидаги намунавий низомлар 6, 6а-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида 15 кишидан иборат ҳайъат тузилади. Ҳайъат таркибига Қишлоқ хўжалиги етакчи тармоқлари ва соҳалари муаммоларини ҳал этиш бўйича кенгашлар раислари киради. Ҳайъатнинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
3. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги хизмат кўрсатувчи, тайёрлов ҳамда қайта ишлаш корхоналари ва ташкилотларининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари билан ўзаро муносабатларига доир фаолиятини мувофиқлаштиради.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаларига хўжаликлар томонидан ғўза ва дон экинларини навлар бўйича жойлаштиришга доир тавсияларга риоя этишлари устидан назоратни таъминлаш юкланади.
5. Белгилаб қўйилсинки:
Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар, туманлар ҳокимликларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига бўйсунадилар ва ҳисоб берадилар;
Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғи Кенгеси томонидан лавозимга тайинланади;
вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари раҳбарлари вилоятлар ҳокимларининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири томонидан лавозимга тайинланади;
туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари раҳбарлари туманлар ҳокимлари тақдимномасига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ҳамда вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади.
6. Туманлар ҳокимликларига вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари билан келишган ҳолда, ходимларнинг мазкур қарорда тасдиқланган чекланган сонидан (4б-илова) ҳамда туманларнинг қишлоқ хўжалиги ихтисослашувидан келиб чиқиб 1, 2 ва 3-тоифага кирувчи қишлоқ туманлари учун белгиланган ягона тариф сеткасига қатъий мувофиқ ҳолда туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари аппарати ходимларининг аниқ сонини ва штат жадвалини белгилаш ҳуқуқи берилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, шунингдек тегишли уюшмалар, ташкилотлар ва корхоналар муассисларининг 7-иловага мувофиқ корхоналар ва ташкилотларни тугатиш, қайта ташкил этиш ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги таркибидан чиқариш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда мазкур қарорга 7-иловага мувофиқ корхоналар ва ташкилотларнинг белгиланган тартибда тугатилишини, қайта ташкил этилишини таъминласин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Ҳукумат қарорлари лойиҳасини киритсин.
Белгилаб қўйилсинки, Республика чорвадорлар илғор тажрибаси мактабида ва Республика боғбонлар мактабида 2008 йилдан бошлаб ўқишга қабул қилинадиган ўқувчиларни ўқитиш бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда мазкур қарорга 7-иловага мувофиқ хўжалик бирлашмаларининг, ташкилотлар ва корхоналарнинг тугатилиши босқичма-босқич Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги таркибидан чиқарилиши, ҳамда қайта ташкил этилиши муносабати билан бўшаётган бинолар, иншоотлар ва бошқа мол-мулкдан самарали фойдаланиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги республика ташкилотлари ва ҳудудий бўлинмаларининг давлат корхоналарини келгусида хусусийлаштириш юзасидан бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 8-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ

Тошкент ш.,
2003 йил 28 июнь,
290-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш туғрисида"
Рўйхатдан ўтиш муддати: 21.07.2003 y.
Файлни юкламоқ
Размер: 204.48 KB



Рўйхатга қайтиш
Комментарии (0)
Комментарии отсутствуют
Фақатгина рўйхатга олинган фойдаланубчилар изоҳ қолдиришлари мумкин.
Киринг, пожалуйста.


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech