Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг Республика Ҳукуматининг 2011 йил 21 январдаги мажлисида “Барча режа ва дастурларимиз ватанимиз тараққиётини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилади” номли маърузасида қайд этилган қоида, хулоса ва кўрсатмалар, белгилаб берилган 2011 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим 7 та устувор вазифалари вазирлик, тизимдаги барча корхона, ташкилот ва муассасалар фаолиятида дастуриламал сифатида қабул қилиниб, соҳанинг барча тармоқларини модернизация қилиш, замонавий агротехнологияларни жорий этишни таъминлайдиган чора-тадбирлар комплекси, шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати қўшма мажлисининг шу йил 15 июлдаги қароридан келиб чиқадиган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирлар дастури”даги тадбирлар амалга оширилиши натижасида соҳанинг барча тармоқ ва йўналишларида макроиқтисодий мувозанатлилик ва барқарор ўсиш суръатлари таъминланди. 
Амалдаги баҳоларда 14 трлн 168,4 млрд сўмлик ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулоти ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қиёслама баҳоларда 6,8 фоизлик ўсишга эришилди, вазирлик тизимида қиёслама баҳоларда 75,7 млрд сўмлик (ўсиш даражаси ГЭСлар кўрсаткичисиз 20,3%) саноат маҳсулоти ва 5 млрд 321,7 млн сўмлик (12,8%) халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқарилди. 
Мамлакатнинг 2011 йил товарлар ва хизматлар экспорт дастури” доирасида 9 ойлик прогнозига нисбатан 1,4 баравар кўп ҳажмда товарлар экспортга чиқарилди. 
Лимит доирасида 325,8 млрд сўмлик (103,6%) давлат капитал қўйилмалари ўзлаштирилиб, 229.6 млрд сўмлик (103,0%) қурилиш-монтаж ишлари бажарилди ва 45,6 млрд сўмлик асосий фондлар ишга туширилди, шу жумладан “Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил Инвестиция Дастури”га мувофиқ республика Ҳукумати кафолати остида Манзилли дастурлар доирасида вазирлик тизимида 10 та лойиҳа бўйича 77,68 млн доллар (111,0%) маблағ жалб этилиб, унинг 46,52 млн доллари ўзлаштирилди. “Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастури” доирасида жами 408 та (159 + 249 та) лойиҳа бўйича мелиоратив объектларни реконструкция қилиш ва қуриш ҳамда таъмирлаш ва тиклаш тадбирларида 123,9 млрд сўм (йиллик прогнозга нисбатан 67,2%) маблағ ўзлаштирилди. 
"Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни Маҳаллийлаштириш дастури” доирасида тизимдаги саноат корхоналари томонидан 10 та лойиҳа бўйича 2120,3 млн сўмлик (100,0%) маҳсулот ишлаб чиқарилди. 
Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида тизимдаги сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари томонидан мамлакат саноат корхоналаридан 389 та шартномаларга асосан жами 18 млрд 160,8 млн сўмлик маҳсулот харид қилинди. 
Вазирлик тизимидаги корхона ва ташкилотлар томонидан касаначилик асосида жами 185 та (100,5%) ишчи ўринлари яратилиб, улар томонидан 53,7 млн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. 
Молия вазирлиги ҳузуридаги Жамғарма томонидан Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган бошоқли дон экинлари ва пахта хом ашёсини етиштириш учун жами 1 трлн 597,0 млрд сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари йўналтирилди, фермер хўжаликларига лизинг асосида жами 4629 та (104,3 млрд сўмлик) қишлоқ хўжалик техникалари етказиб берилди. 
Мамлакат бўйича салкам 6 млн 800 минг тонна дон ишлаб чиқарилиб, шунинг 2 млн 361,5 минг тоннаси давлатга топширилди, ғаллачиликда ўртача ҳосилдорлик гектарига 48,5 центнерни ташкил этгани ҳолда, бу кўрсаткич суғориладиган майдонларда 50,2 центнер ва лалмикор майдонларда 8,6 центнерни ташкил қилди, шу йилнинг 12-13 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Пахта ва тўқимачилик: бозорнинг янги истиқболлари” VII Халқаро Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик ярмаркаси бўлиб ўтди ва унинг ишида дунёнинг 38 мамлакатидан 660 дан зиёд вакиллар иштирок этишди, шу йилнинг 14 октябрига қадар бўлган муддатда жами 3 млн 351,5 минг тонна (98,6%) пахта хом ашёси давлатга топширилди, мамлакат бўйича жами 9 млн 155,0 минг тонна (104,8%) ёки ўтган йилнинг шу даври кўрсаткичларига нисбатан +888,5 минг тонна (10,7%) миқдорида мева-сабзавот маҳсулотлари ва картошка кўп ишлаб чиқарилди, шу йилнинг 1 октябрь ҳолатига жами 1719 тонна кунгабоқар ва 9486 тонна масхар ҳосили йиғиштириб олинди, ҳозирда ўрим-йиғим ишлари давом эттирилмоқда. 
Чорвачиликни комплекс ривожлантириб боришга жиддий эътибор қаратилмоқда. Бунда шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида боқилаётган 7871,7 минг бош чорва молларига жами 2596 та зооветеринария пунктлари орқали 6,0 млрд сўмлик пулли хизмат кўрсатилиб, республика бўйича бир шартли чорва молига кўрсатилган хизмат баҳоси ўртача 763 сўмни ташкил этмоқда, бугунги кунда қишлоқ аҳоли пунктларида 181 та сунъий уруғлантириш пунктлари очилиб, улар томонидан аҳолидаги мавжуд 1207,7 минг бош (101,7%) сигир ва таналар сунъий уруғлантирилди, аукцион майдончалари орқали 8155 бош (121%) наслли моллар сотилди ва кам таъминланган 7776 нафар оилаларга бепул сигир берилди. Натижада барча тоифа хўжаликларида йирик шохли қорамоллар бош сони 2010 йилнинг шу даврига нисбатан +534,8 минг бош ёки 6,0 фоизга кўпайиб, уларнинг умумий сони 9428,2 минг бошга етди: бунда сигирлар +187,4 минг бош, 5.1 фоизга (3872,1 минг бош); қўй ва эчкилар +714,9 минг бош, 4.7 фоизга (15917,6 минг бош) ва барча турдаги паррандалар +4933,5 минг бош ёки 14,0 фоизга (40247,4 минг бош) кўпайди. 
Ўз навбатида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,9 фоиз ёки +73,6 минг тонна тирик вазнда гўшт (жами 1132,8 минг тоннани ташкил қилди), 7,2 фоиз, +331,9 минг тонна сут (4910,4 минг тонна); 13,0 фоиз, +294,8 млн дона тухум (2562,6 млн дона); 6,6 фоиз, +1401 тонна (22782 тонна) жун ва 980,9 минг дона (11,3 фоиз) ёки 99,4 минг дона қоракўл тери кўп ишлаб чиқарилди. 
Республика бўйича умумий қиймати 65,2 млрд сўмлик 24 минг 666,9 тонна (98,7%) тирик пилла етиштирилиб, ҳар қути ипак қуртидан олинган тирик пилла ҳосили ўртача 56,3 килограммни ташкил қилди. 
Сув истеъмолчилари уюшмалари томонидан иккиламчи сувдан фойдаланувчиларга амалда 20,2 млрд сўмлик хизмат кўрсатилиб, унинг 12,0 млрд сўми (59,4%) тўлаб берилди. Бунда ўртача бир гектар майдонга тўланган маблағ республика бўйича ўртача 3093 сўмни ташкил қилди, вазирлик тасарруфидаги сув хўжалиги ташкилотларида белгиланган лимитга нисбатан 150,0 млн кВт/соат электр энергияси ёки 12 млрд 548,0 млн сўмлик маблағ иқтисод қилинди. 
Тизимдаги ўрмон хўжаликларида жами 16,4 минг гектар янги ўрмонзорлар барпо қилинди, шу жумладан 2713 минг дона (йиллик режага нисбатан 96,1%) “Япон софораси” ва 277,1 минг дона (90,9%) “Каштан” дарахти кўчатлари экилиб, парваришланмоқда. 
Соҳа илм-фанини ривожлантириш мақсадида илмий-тадқиқот ишлари кўлами ва уларнинг натижадорлигига жиддий эътибор қаратилиб, бир қатор илмий янгиликларга эришилди. 
Ахборот хизмати 
14.10.2011 й.




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech