Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
03.11.2014
Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, соҳанинг барча тармоқларини модернизация қилиш, ер-сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, замонавий ресусртежамкор агротехнологияларни жорий этиш, ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш ва маҳсулот таннархини пасайтириш, меҳнат унумдорлигини оширишни рағбатлантириш ҳамда шартномавий-иқтисодий муносабатларни янада такомиллаштиришни таъминлайдиган чора-тадбирлар амалга оширилиши натижасида ҳисобот даврида муайян кўрсаткичларга эришилди.
   Ҳисобот даврида амалдаги баҳоларда 28 трлн. 94,5 млрд. сўмлик ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулоти ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 106,8 фоизлик ўсишга эришилган;
    вазирлик тизимида қиёслама баҳоларда 101,3 млрд. сўмлик саноат маҳсулоти ва 20 млрд. 863,3 млн. сўмлик халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқарилди. Лимит доирасида молиялаштиришнинг барча манбалари ҳисобидан 541,7 млрд. сўм, 104,9% ҳажмда капитал қўйилмалари ўзлаштирилиб, шундан давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 381,6 млрд. сўмлик ёки режага нисбатан 111,0 фоиз қурилиш-монтаж ишлари бажарилди;
  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 18 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2014 йил Инвестиция дастури тўғрисида”ги ПҚ-2069-сонли қарорига мувофиқ республика Ҳукумати кафолати остида Манзилли дастурлар доирасида вазирлик томонидан амалга оширилаётган 15 та хорижий инвестиция лойиҳалари доирасида ҳисобот даврида 45,64 млн. доллар (100,0%) маблағ жалб этилди ва 53,07 млн. доллар (100,0%) ҳажмидаги инвестиция ўзлаштирилди.
   “Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастури” бўйича 2014 йилда жами 272,1 млрд сўмлик бюджет маблағлари ўзлаштирилиши мўлжалланиб, ҳисобот даврида 188,0 млрд. сўм (йиллик прогнозга нисбатан 69,1%) маблағ ўзлаштирилди. Йил давомида ушбу маблағлар ҳисобига амалга оширилган мелиорация тадбирлари натижасида 226,0 минг гектардан ортиқ суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланиши кутилмоқда.
  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 февралдаги ПҚ-2120-сонли “2014–2016 йилларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюм ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастури тўғрисида”ги қарори асосида тизим корхоналари томонидан 9 та лойиҳа бўйича 5321,0 млн. сўмлик, 147,5 % маҳсулот ишлаб чиқарилди.
  VII Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида тизимдаги сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари томонидан мамлакат саноат корхоналаридан маҳсулот харид қилиш бўйича 47071,2 млн.сўмлик, 353 та шартномалар тузилиб, уларга асосан ҳисобот даврида жами 34 млрд. 986,4 млн. сўмлик, 100,7 % маҳсулот харид қилинди.
    Тизимдаги корхона ва ташкилотлар томонидан касаначилик асосида жами 23 та (9 ойлик режага нисбатан 100,0%) янги ишчи ўринлари яратилди.
  Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш борасидаги ишлар ҳақида. Жорий йилнинг 1 октябр ҳолатига республика бўйича жами 73 минг 588 та фермер хўжаликлари фаолият олиб бораётгани ҳолда уларга 5 млн 939 минг 118 гектар ер участкалари ижарага берилган бўлиб, бунда бир фермер хўжалиги ихтиёридаги ер майдони ўртача ер майдони 80,7 гектарни ташкил этмоқда.
   Шундан: пахтачилик ва ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари 39 минг 691 та бўлиб, уларга 4 млн 11 минг 68 гектар ёки бир фермерга ўртача 101,1 гектар ер майдони ижарага берилган;
    сабзавот ва полизчилик йўналишидаги фермер хўжаликлари сони 5 минг 394 тани ташкил этиб, уларга ижарага берилган ер майдони жами 138 минг 54 гектарга тенг ёки бир фермерга ўртача 25,6 гектар ер тўғри келади;
    боғдорчилик ва узумчилик йўналишидаги фермер хўжаликлари 16 минг 683 та бўлиб, уларга 255 минг 538 гектар ер майдони ижарага берилган, бунда бир фермер хўжалигидаги ўртача ер майдони 15,3 гектарни ташкил этади;
   чорвачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари сони 7 минг 257 та бўлиб, уларга 1 млн 329 минг 193,6 гектар ёки бир фермер хўжалигига ўртача 183,2 гектар ер майдони ижарага берилган;
   бошқа йўналишдаги фермер хўжаликлари эса 4 минг 563 та бўлиб, уларга 205 минг 263,5 гектар ер майдони ижарага берилган бўлиб, бир фермер хўжалигига бириктирилган ер майдони ўртача 45,0 гектардан иборат бўлмоқда.
  Жорий 2014 йилда Ўзбекистон Фермерлари Кенгашлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш бўйича қабул қилинган ҳудудий Дастурларга асосан 19 мингдан ортиқ фермер хўжаликларини кўп тармоқли фермер хўжаликларига айлантириш белгилаб олинди.
  2014 йилнинг 1 октябр ҳолатига 18 минг 916 та (йиллик режага нисбатан 98,7%) фермер хўжаликларида қўшимча ишлаб чиқариш соҳаларини ташкил этиш бўйича лойиҳалар амалга оширилди ва бунинг натижасида қишлоқ жойларда 78,87 мингта (102,5%) янги иш ўринлари яратилди.
  Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун жами 502,8 млрд. сўм (84%) маблағлар, шундан, 119,3 млрд сўм (йиллик режанинг 58,5 фоизи) банк кредитлари ва 383,5 млрд. сўм (97,3%) фермер хўжаликларининг ўз маблағлари йўналтирилди.
    2014 йил ҳосили учун жами 1336,4 минг гектар, шундан сувли майдонларда 1143,4 минг гектар, лалми майдонларда 193 минг гектар майдонларга кузги бошоқли дон экилган. Дастлабки маълумотларга асосан фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналарида йиғиб олинган ғалла жами 8 млн 50 минг тоннани ташкил қилди.
  2014 йил 1 октябрь ҳолатига жами 6 млн. 712,6 минг тонна (2013 йилга нисбатан 111,4 фоиз) сабзавот, 1 млн. 214,7 минг тонна (109,3 фоиз) полиз, 1 млн. 862,1 минг тонна (111,0 фоиз) картошка, 1 млн. 712,1 минг тонна (111,5 фоиз) мева ва 991,6 минг тонна (109,3 фоиз) узум етиштирилган.
   Мамлакатимизда фаолият юритаётган шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллари сонини кўпайтиришни рағбатлантириш, сервис хизматлари тармоғини ташкил этишга доир чора-тадбирлар дастурининг амалга оширилиши натижасида чорвачиликни ривожлантиришда ижобий силжишлар қайд этилмоқда.
   Амалга оширилаётган ишлар натижасида жорий йилнинг 1 октябр ҳолатига барча тоифа хўжаликларида қорамоллар бош сони 10877,4 минг бошни (2013 йилга нисбатан 104,1 фоиз), шундан сигирлар 4141,8 минг бошни (ўсиш 101,4 0%), қўй ва эчкилар 18 млн. 214,9 минг бошни (ўсиш 103,9%), паррандалар 54,6 млн. бошни (ўсиш 107,6%) ташкил этмоқда. Шунингдек, 1 млн 384,5 минг тонна (2013 йилга нисбатан 106,8%) гўшт (тирик вазнда), 6 млн. 30 минг тонна (107,0%) сут, 3 млрд. 748,9 млн. дона (112,3%) тухум, 27,5 минг тонна балиқ (112%) ва 6,4 минг тонна асал (117,5%) ишлаб чиқарилди.
    Ҳисобот даврида шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларидаги чорва молларига мавжуд 2595 та зооветеринария пунктлари орқали 8647,1 млн. сўмлик зооветеринария сервис хизматлари кўрсатилди ва наслини яхшилаш мақсадида жорий йилда 1726 минг бошдан ортиқ сигир ва урғочи таналар сунъий уруғлантирилди. Сунъий уруғлантиришни амалга ошириш мақсадида ўзимизда маҳаллий шароитда наслли буқаларнинг музлатилган уруғларини қадоқлаш ташкил этилган бўлиб, жорий йилда жойларга 2270 минг дозадан ортиқ наслли буқаларнинг уруғи етказиб берилди.
   Республикамизда ҳозирги кунда фаолият юритаётган 404 та қорамолчилик наслчилик хўжаликларида бугунги кунда 7,1 минг бош наслли моллар тайёрланиб аукционларда сотиш ташкил этилди.
  Илмий йўналишда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 10 февралдаги “Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-2125-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан қуйидаги тадбирлар амалга оширилди:
  Илмий марказнинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси, Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси раҳбар ва мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, мавжуд илмий тадқиқотлар мавзулари қайтадан кўриб чиқилди.
   Илмий марказ олдига қўйилган янги вазифалардан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан ва суғориладиган ва лалми деҳқончилик қилинадиган, тоғли ҳамда чўл ҳудудлари ерлардан самарали фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини оширишга қаратилган 1 монография, 25 та амалий тавсиялар ишлаб чиқилиб, чоп этилди;
    Фундаментал ва илмий-техник дастурлар доирасида амалга оширилаётган изланишлар натижалари ҳақида маҳаллий нашрларда 502 та, хорижий давлатлар нашрларда 42 та илмий мақолалар, 11 та монографиялар ва 78 та дарслик ва ўқув қўлланмалар, халқаро илмий анжуманларда 123 та ва республика илмий анжуманларида 570 та илмий мақолалар чоп этилди.
  Ҳисобот даврида 18,8 минг гектар ёки 101 %, шу жумладан, Орол денгизининг қуриган тубида 7,4 минг гектар майдонда чўл ўсимликларидан янги ўрмонзорлар барпо этилди ва табиий тикланишига кўмак бериш тадбирлари олиб борилди. Жами 240 гектар майдонда (режага нисбатан 105%) ниҳолхона ва кўчатхоналар ташкил этилди.
  Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги лола дарахти ва қирим қарағайи кўчатларини экишни кўпайтириш борасидаги 683-Ф-сонли Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида республика бўйича жорий йилда 2100 дона лола дарахти ва 8800 дона қрим қарағайи кўчатлари экилиб, парваришланмоқда. Ўрмонзорлар барпо қилиш ва қайта тиклаш билан бир қаторда уларни қўриқлаш, муҳофаза қилиш, касаллик ва зараркунандалардан асраш мақcадида режадаги 244,1 минг гектар, 100 фоиз (23 минг га) майдонда ўрмон касалликлари ва зараркунандаларига қарши, шундан 15,1 гектар майдонда биологик кураш ишлари олиб борилди.
   Доривор ўсимликларни маданий ҳолда кўпайтириш мақсадида жорий йилнинг III чорагида 52 гектар майдонда 18 турдаги доривор ўсимликлар экилди, 110 тонна доривор ўсимликлар хомашёси тайёрланди. Тизимдаги ўрмон хўжаликларининг мавжуд цехларида 10 турдаги доривор ўсимликларни 30-50-100 граммли қутичаларда қадоқлаш 32 минг донадан ортиқни ташкил этиб, “Ўзфармсаноат” концерни томонидан рўйхатдан ўтказилган дори-дармон корхоналарига, сихатгоҳларга ва бошқа шифохоналарга етказиб берилмоқда. Ўрмон фонди ерларидан қўшимча фойдаланиш тармоқларида 524,6 млн. сўмлик халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилди ва 52,9 минг сўмлик ахолига пуллик хизмат кўрсатилди.
     Ахборот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech