Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
28.01.2015
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 январдаги мажлисидаги “2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади” номли маърузасида қайд этилган қоида, хулоса ва кўрсатмалар, белгилаб берилган 2014 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг энг муҳим йўналишлари ва 6 та устувор вазифалари вазирлик ва тизимдаги барча корхона, ташкилот ҳамда муассасалар фаолиятида дастуриламал сифатида қабул қилиниб, қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, соҳанинг барча тармоқларини модернизация қилиш, ер-сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, замонавий ресусртежамкор агротехнологияларни жорий этиш, ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш ва маҳсулот таннархини пасайтириш, меҳнат унумдорлигини оширишни рағбатлантириш ҳамда шартномавий-иқтисодий муносабатларни янада такомиллаштиришни таъминлайдиган чора-тадбирлар амалга оширилиши натижасида бир қатор ижобий кўрсаткичларга эришилди.
    2014 йилнинг қисқа якунлари:
  Амалдаги баҳоларда 36 трлн. 957 млрд. сўмлик ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулоти ишлаб чиқарилиб(дастлабки маълумотлар), 2013 йилга (30 трлн. 849,4 млрд. сўм) нисбатан қиёслама баҳоларда 106,9 фоиз ўсишга эришилди.
    Вазирлик тизимида таққослама баҳоларда 125,6 млрд. сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилиб, 2013 йилга нисбатан 97,2 фоизни ташкил қилди, шундан ГЭСлар кўрсаткичисиз 53,7 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 2013 йилга нисбатан 118,4 фоиз ўсишга эришилди. Шунингдек, вазирлик тизимида 26 млрд. 439,2 млн. сўмлик халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқарилиб, прогноз кўрсаткичи 105,3 фоизга бажарилди ва 2013 йилга нисбатан 105,6 фоиз ўсишга эришилди.
   “Мамлакатнинг 2014 йилда товарлар ва хизматлар экспорти дастури” 113,2 фоизга бажарилди.
  Лимит доирасида давлат бюджетидан 484 млрд. 957,7 млн.сўм, (2013 йилда 461 млрд. 888,8 млн.сўм, 105,0%) ҳажмдаги капитал маблағлар ўзлаштирилиб, шундан 462,0 млрд. сўмлик (2013 йилда 444,3 млрд. сўм) қурилиш-монтаж ишлари бажарилди;
  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 18 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2014 йил Инвестиция дастури тўғрисида”ги ПҚ-2069-сонли қарорига мувофиқ республика Ҳукумати кафолати остида Манзилли дастурлар доирасида вазирлик томонидан амалга оширилаётган 15 та хорижий инвестиция лойиҳалари доирасида умумий қиймати 70,07 млн. доллар маблағ жалб этилиб, 75,64 млн. доллар (100%) ҳажмдаги (2013 йилда 82,02 млн. доллар) инвестициялар ўзлаштирилди.
   “Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастури” бўйича 2014 йилда жами 272,1 млрд сўмлик бюджет маблағлари ўзлаштирилиши мўлжалланиб, ҳисобот даврида ушбу маблағлағлар тўлиқ ўзлаштирилди. Ушбу маблағлар ҳисобига амалга оширилган мелиорация тадбирлари натижасида 295,6 минг гектардан ортиқ суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга эришилди.
  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 февралдаги ПҚ-2120-сонли “2014–2016 йилларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюм ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастури тўғрисида”ги қарори асосида ҳисобот даврида тизим корхоналари томонидан 9 та лойиҳа бўйича 6388,0 млн. сўмлик, (прогнозга нисбатан 150,5 %) маҳсулот ишлаб чиқарилди (2013 йилнинг шу даврида 9 та лойиҳа бўйича 5334,6 млн. сўм).
   Жумладан: “Ўзмахсуссувтаъмиртаъминот” ёпиқ акциядорлик жамияти томонидан 1 млрд 378,9 млн сўмлик 19 дона 4А-400У-4 630 кВт 1500 об/мин 6 кВт қувватдаги электродвигателлар; “SUVMASH” очиқ акциядорлик жамияти томонидан қиймати 2 млрд. 940,6 млн. сўм бўлган 496 дона “ЭЦВ 10-160-35МК” ва 56 дона “ЭЦВ 8-10-60МК” русумидаги электр насос агрегатлари ҳамда 5 дона Д2500-62 русумидаги насослар; “Тошкент электродвигатель” МЧЖ қўшма корхонаси томонидан 5 та лойиҳа бўйича қиймати 2 млрд 68,5 млн сўм бўлган 59 дона турли русумдаги электродвигателлар ишлаб чиқарилди.
   VII Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида тизимдаги сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари томонидан мамлакат саноат корхоналаридан маҳсулот харид қилиш бўйича 47,1 млрд. сўмлик 353 та (2013 йилда 37,3 млрд. сўмлик 417 та) шартномалар тузилиб, уларга асосан жами 47,1 млрд. сўмлик, 100 % (37,6 млрд сўм) маҳсулот ҳарид қилинди. Шунингдек, маҳсулотни экспортга маҳсулот чиқариш бўйича 8 млн. 692,0 минг АҚШ доллари миқдорида шартномалар тузилиб, уларга асосан 9,8 млн. АҚШ доллари миқдорида маҳсулотлар экспорт қилинди (йиллик прогнозга нисбатан 113 %).
  Вазирлик тизимидаги корхона ва ташкилотлар томонидан касаначилик асосида жами 26 та, (прогнозга нисбатан 104,0 %) ишчи ўринлари яратилди.
    Ахборот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech