Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
05.05.2015
    Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 16 январдаги мажлисидаги “2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш – устувор вазифамиздир” номли маърузасида қайд этилган устувор вазифалар, 2015 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг энг муҳим йўналишлари вазирлик ва тизимдаги барча корхона, ташкилот ҳамда муассасалар фаолиятида дастуриламал сифатида қабул қилиниб, ҳисобот даврида кўрилган ташкилий чоралар ва амалга оширилган ишлар самарасида муайян ижобий натижаларга эришилди.
     2015 йилнинг биринчи чорагида:
    амалдаги баҳоларда 3 трлн 146,4 млрд сўмлик ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулоти ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қиёслама баҳоларда 106,3 фоизлик ўсишга эришилди;
    вазирлик тизимида қиёслама баҳоларда 24,0 млрд сўмлик (ўсиш 130,5%) саноат маҳсулоти ва 7 млрд 634,8 млн сўмлик халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқарилди;
   вазирлик тизимидаги ташкилотлар томонидан прогнозга нисбатан 101,3% товарлар ва хизматлар экспорт қилинди;
  манзилли дастурлар доирасида вазирлик томонидан 20 та инвестицион лойиҳа бўйича ҳисобот даврида амалда прогнозга нисбатан 107,0% маблағлар ўзлаштирилди;
   Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш давлат дастури бўйича ҳисобот даврида 72,6 млрд сўм (йиллик прогнозга нисбатан 20,7%) маблағ ўзлаштирилди;
  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 11 февралдаги “2015–2019 йилларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюм ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастури тўғрисида”ги қарори асосида тизим корхоналари томонидан 4 млрд 788,1 млн сўмлик (прогнозга нисбатан 102,3%) маҳсулот ишлаб чиқарилди (2014 йилнинг шу даврида 2160,2 млн сўм).
   Тасдиқланган дастурларда жорий йилда 21 минг 231 та фермер хўжаликларида кўп тармоқли фаолиятни йўлга қўйиши белгиланган. Ушбу мақсадлар учун жами 938 млрд. 20 млн сўм, шундан лойиҳа ташаббускорларининг ўз маблағлари ҳисобидан 612 млрд 129 млн сўм, тижорат банклари кредитлари ҳисобидан 325 млрд 557 млн сўм жалб этилиши режалаштирилган.
   2015 йилнинг 1 апрель ҳолатига 8 минг 241 та фермер хўжалигида кўп тармоқли фаолият йўлга қўйилди ва натижада 34 минг 278 та янги иш ўринлари яратилди. Республика бўйича жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига 4,8 минг гектар интенсив боғ, 4,5 минг гектар янги токзорлар барпо этилди. Шунингдек, ҳисобот даврида ҳудудларда 11,1 минг гектар боғ ҳамда 4,4 минг гектар токзорлар реконструкция қилинди.
  Чорвачилик соҳасида мамлакатимизда фаолият юритаётган шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллари бош сонини кўпайтиришни рағбатлантириш, соҳага замонавий ва илғор агротехнологияларни жорий этиш ва сервис хизматлари тармоғини ташкил этишга доир чора-тадбирлар дастурининг амалга оширилиши натижасида ҳисобот даврида барча тоифа хўжаликларида 2014 йилга нисбатан қорамоллар бош сони 2,9 фоизга, шундан сигирлар бош сони 2,0 фоизга, қўй ва эчкилар бош сони 4,3 фоизга, паррандалар бош сони 9,3 фоизга ошди. Шунингдек, 2014 йилга нисбатан 106,0 кўп тирик вазнда гўшт, 106,4% кўп сут, 113,1% кўп тухум ишлаб чиқарилди.
   Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларидаги чорва молларига мавжуд 2613 та зооветеринария пунктлари орқали 3306,3 млн сўмлик зооветеринария хизматлари кўрсатилди. Сунъий уруғлантиришни амалга ошириш мақсадида маҳаллий шароитда наслли буқаларнинг музлатилган уруғларини қадоқлаш ташкил этилган бўлиб, жорий йилда жойларга 431 минг дозадан ортиқ наслли буқаларнинг уруғи етказиб берилди ва 316 минг бош сигир ва урғочи таналар сунъий уруғлантирилди.
   Сув хўжалиги тармоғида амалга оширилган тадбирлар натижасида эришилган натижалар ҳам эътиборга молик. Вазирлик тасарруфидаги сув хўжалиги ташкилотлари томонидан ҳисобот даврида жами 4623,4 километр узунликдаги хўжаликлараро суғориш тармоқлари тозаланди. Шунингдек, 4958 дона гидротехник иншоот ҳамда 4891 дона гидропост, сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликларининг 94835,3 километр масофадаги (режага нисбатан 105,3%) хўжалик ички суғориш ариқлари тозаланди ва улардаги 14247 дона гидротехник иншоот ҳамда 19762 дона гидропостлар таъмирланди. Фермер хўжаликларининг 22468 дона сув олиш қулоқлари жиҳозланди.
   Илмий йўналишда ҳисобот даврида илмий-техник дастурлар доирасида амалга оширилаётган изланишлар натижалари бўйича халқаро журналларда 8 та, маҳаллий журналларда 106 та мақола эълон қилинди ҳамда халқаро ва республика миқёсидаги илмий-амалий анжуманларда 90 га яқин маърузалар, илмий тезислар чоп этилди.
   Ўрмон хўжалигида ҳисобот даврида 16,6 минг гектар, шундан Орол денгизининг қуриган тубида 6,3 минг гектар янги ўрмонзорлар ҳамда 152,0 гектар майдонда янги ниҳол ва кўчатхоналар барпо қилинди. Бундан ташқари 3000 туп Лола дарахти, 32000 туп Қрим қарағайи ва 37000 тупдан ортиқ чилонжийда кўчатлари экилиб, парваришланмоқда. Ўрмонзорлар барпо қилиш ва қайта тиклаш билан бир қаторда уларни қўриқлаш, турли касаллик ва зараркунандаларга қарши 1835 минг гектарда, шундан 374 гектар майдонда биологик усул билан кураш чоралари ўтказилди.
   Умуман олганда, Юртбошимиз томонидан белгилаб берилган 2015 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларини амалга ошириш орқали соҳа иқтисодиётини ривожлантиришнинг юқори суръатларинининг бардавомлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.
    Ахборот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech