Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
27.04.2016 14:25:44

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 15 январдаги мажлисидаги маърузасида белгилаб берилган устувор вазифалар, 2016 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг энг муҳим йўналишлари вазирлик ва тизимдаги барча ташкилот, муассаса ва корхоналар фаолиятида дастуриламал сифатида қабул қилиниб, кўрилган ташкилий чоралар ва амалга оширилган ишлар натижасида ҳисобот даврида амалдаги амалдаги баҳоларда 3 трлн 627,2 млрд сўмлик ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулоти ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қиёслама баҳоларда 6,7 фоизга ўсишига эришилди.

Вазирлик тизимида қиёслама баҳоларда 31761,3 млн сўмлик саноат маҳсулотлари (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 111,4 %) ва 7 млрд 801 млн сўмлик (104%) халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқарилди;

Чораклик лимит доирасида жами 94,4 млрд сўм (102%) ҳажмдаги капитал қўйилмалари ўзлаштирилиб, шундан давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 92,1 млрд сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилди;

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастури бўйича 2016 йилда жами 422 млрд сўм, биринчи чоракда 91,4 млрд сўм бюджет маблағлари ўзлаштирилиши режалаштирилган бўлиб, ҳисобот даврида ушбу маблағлар тўлиқ ўзлаштирилди;

2015–2019 йилларда янги турдаги маҳсулотлар, бутловчи қисм ва деталлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастурига киритилган 16 та лойиҳа бўйича умумий қиймати 5 млрд 355,5 млн сўмлик (2015 йилнинг шу даврида 13 та лойиҳа бўйича 4788,1 млн сўм) маҳсулот ишлаб чиқарилди;

Вазирлик тизимида инвестиция, локализация, касаначилик ва соҳанинг турли тармоқларини ривожлантириш дастурлари доирасида ҳисобот даврида жами 6102 та янги иш ўринлари яратилди.

Қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ этиш ва ривожлантириш дастурига мувофиқ, жорий йилда пахта майдонлари 30,5 минг гектарга қисқартирилди. Пахтадан бўшаган ерлар ҳисобга олинган ҳолда, асосий экин майдонларига, 172,6 минг гектарга сабзавот, 86,3 минг гектарга картошка ва 26,3 минг гектарга полиз экинлари экилди. 5,2 минг гектар майдонда янги интенсив боғлар барпо этилди, 5,7 минг гектар майдондаги боғ ва 3,2 минг гектар токзор реконструкция қилинди, 163 гектар майдонда 4264 иссиқхона ташкил этилди.

Умуман олганда, вазирлик тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар соҳа иқтисодиётини янада ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг барқарор фаолиятини таъминлаш, маҳсулот етиштириш ҳажмларини ошириш, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилмоқда.

   Ахборот хизмати





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech