Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
26.10.2016
Мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, соҳанинг барча тармоқларини модернизация қилиш, ер-сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, замонавий ресурстежамкор агротехнологияларни жорий этиш, ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш ва маҳсулот таннархини пасайтириш, меҳнат унумдорлигини оширишни рағбатлантириш ҳамда иқтисодий муносабатларни янада такомиллаштириш орқали ишлаб чиқариш самарадорлиги ва барқарорлигини таъминлайдиган ташкилий чора-тадбирлар амалга оширилиши натижасида ҳисобот даврида қуйидаги натижаларга эришилди.

Жумладан, ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулоти ишлаб чиқаришда ўсиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан таққослама баҳоларда 6,4 фоизни ташкил этди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан вазирлик тизимидаги корхоналарда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилишининг ўсиши 113 фоизни ташкил этди. Шунингдек, халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқариш прогноз кўрсаткичлари 104,5 фоизга бажарилди.

Мамлакатнинг 2016 йил товарлар ва хизматлар экспорти дастури доирасида вазирлик тизими бўйича ҳисобот даврида прогнозга нисбатан 161,6% маҳсулотлар экспорт қилинди.

Лимит доирасида молиялаштиришнинг барча манбалари ҳисобидан 691,5 млрд сўм (2015 йилнинг шу даврида 565,52 млрд сўм) ҳажмда капитал қўйилмалари ўзлаштирилиб, шундан давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 360 млрд 551,9 млн сўмлик ёки режага нисбатан 102 фоиз қурилиш-монтаж ишлари бажарилди;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 25 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги Инвестиция дастури тўғрисида”ги қарорига асосан республика Ҳукумати кафолати остида Манзилли дастурлар доирасида вазирлик томонидан 13 та лойиҳа бўйича ҳисобот даврида амалда 82,4 млн доллар ёки прогнознозга нисбатан 115,7 % маблағлар ўзлаштирилди.

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастури бўйича 2016 йилда жами 422,0 млрд сўмлик (2015 йилда 350,4 млрд сўм) бюджет маблағлари ўзлаштирилиши режалаштирилиб, ҳисобот даврида 314,9 млрд сўм (йиллик прогнозга нисбатан 75%) маблағ ўзлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 11 февралдаги “2015–2019 йилларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюм ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастури тўғрисида”ги қарори асосида тизим корхоналари томонидан 16 млрд 494 млн сўмлик (прогнозга нисбатан 100,2%) маҳсулот ишлаб чиқарилди (2015 йилнинг шу даврида 13 та лойиҳада, 10,3 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган).

Оптималлаштириш натижаларига кўра, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликларининг сони 1 октябрь ҳолатига жами 160 минг 372 тани ташкил этиб, уларнинг ўртача ер майдони 22,3, шу жумладан пахтачилик ва ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжаликлариники 55,2 гектарни гектарни ташкил этмоқда.

Умуман олганда, вазирлик тизимида 2016 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларини амалга ошириш орқали соҳа иқтисодиётини ривожлантиришнинг юқори суръатларини ошириш бўйича барча ташкилий чоралар кўрилмоқда.

Ахборот хизмати


Файл
Файлни юкламоқ
Размер: 59.50 KB




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech