Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
05.10.2017

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган 2017 йил 14 январдаги Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак” номли маърузасида қайд этилган хулоса ва кўрсатмалар ҳамда вазифалар, белгилаб берилган устувор йўналишлар вазирлик ва тизимдаги барча ташкилот, корхона ҳамда муассасаларда дастуриламал сифатида қабул қилиниб, жорий йилнинг ўтган даврида қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш бўйича муайян ишлар амалга оширилган.

Вазирлик тизимида таққослама баҳоларда 36 млрд. 283,6 млн. сўмлик (2016 йилга нисбатан ўсиш 107,8%) саноат маҳсулотлари ва 4 млрд. 587 млн. сўмлик (103%) халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқарилган.

ҳисобот даврида молиялаштиришнинг барча манбалари ҳисобидан 1 трлн. 416 млрд. сўм (2016 йилнинг шу даврида 1 трлн. 26 млрд сўм, ўсиш 137,9%) ҳажмида капитал қўйилмалар ўзлаштирилиб, шундан давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 361 млрд сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилдган

2017 йилги Инвестиция дастури доирасида Қишлоқ ва сув ҳўжалиги вазирлиги тизимида республика Ҳукумати кафолати остида 11 та лойиҳа бўйича ишлар амалга оширилиши режалаштирилган. Мазкур лойиҳаларнинг жорий йилнинг 9 ойи давомида маблағ ўзлаштириш режаси 130,2 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, амалда 100% бажарилган.

“Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастури” бўйича 2017 йилда жами 449,0 млрд сўмлик (2016 йилда 422 млрд сўм) бюджет маблағлари ўзлаштирилиши мўлжалланиб, ҳисобот даврида 329,5 млрд. сўм (йиллик прогнозга нисбатан 73,4%) маблағ ўзлаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 декабрдаги ПҚ-2698-сонли “2017–2019 йилларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюм ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастури тўғрисида”ги қарори асосида тизим корхоналари томонидан 4 та лойиҳа бўйича 6 млрд. 84 млн. сўмлик (9 ойлик прогнозга нисбатан 100%) маҳсулот ишлаб чиқарилиб бажарилган.

X Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасида тизимдаги корхона ва ташкилотлар томонидан мамлакатимиз саноат корхоналаридан маҳсулот харид қилиш бўйича умумий қиймати 116 млрд. 683 млн.сўмлик (ҚҚСсиз) 841 та шартномалар тузилган бўлиб, ҳисобот даврида тузилган шартномаларга асосан 90 млрд. 775 млн.сўмлик (103,6%) маҳсулотлар харид қилинган.

Инвестиция, маҳаллийлаштириш, касаначилик ва соҳанинг турли тармоқларини ривожлантириш мақсадли дастурлари доирасида жами 14 минг 530 та (прогнозга нисбатан 102 %) янги иш ўринлари яратилган.

    М.Қосимов





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech