Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
30.01.2018 09:32:00

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган 2017 йил 14 январдаги Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак” номли маърузасида қайд этилган хулоса ва кўрсатмалар ҳамда вазифалар, белгилаб берилган устувор йўналишлар вазирлик ва тизимдаги барча ташкилот, корхона ҳамда муассасаларда дастуриламал сифатида қабул қилиниб, жорий йилнинг ўтган даврида қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш бўйича муайян ишлар амалга оширилган.

2017 йил якуни билан 67 трлн. 208 млрд сўмлик (2016 йилда
50,2 трлн. сўм) ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулоти ишлаб чиқарилиб, ўтган йилга нисбатан 101,9 фоизлик ўсишга эришилган.

Якунланган йилда бошоқли дон ишлаб чиқариш 8 млн. 116 минг тоннани (2016 йилга нисбатан 98,2 %), сабзавот ишлаб чиқариш 11 млн. 434 минг тоннани (101,4 %), картошка 3 млн. 15 минг тоннани (101,9 %), полиз 2 млн.
95 минг тоннани, мева 3 млн 76 минг тоннани, узум етиштириш 1 млн.
749 минг тоннани ташкил этди.

Чорвачилик соҳасида ҳам барқарор ўсиш кўрсаткичлари таъминланди. Жумладан, гўшт етиштириш 2 млн. 281 минг тоннани, сут етиштириш 10 млн.
83 минг тоннани, тухум ишлаб чиқариш 6 млрд. 605 минг донани ташкил қилди.

Вазирлик тизимида таққослама баҳоларда 52 млрд. 515 млн. сўмлик
(2016 йилга нисбатан ўсиш 108,1%) саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.

Ҳисобот даврида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 443 млрд. капитал маблағлар ажратилиб, 464,1 млрд. сўмлик капитал қурилиш ишлари бажарилди.

2017 йилги Инвестиция дастури доирасида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимида республика Ҳукумати кафолати остида 13 та лойиҳа бўйича ишлар амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, мазкур лойиҳалар доирасида йил якуни билан режалаштирилган 181,5 млн. доллар ўрнига амалда 198,8 млн. доллар инвестиция маблағлари ўзлаштирилди ва прогноз кўрсаткичлар 109,5% га бажарилган.

“Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастури” бўйича 2017 йилда жами 455,0 млрд сўмлик (2016 йилда 428 млрд сўм) бюджет маблағлари ўзлаштирилиши режалаштирилиб, ҳисобот даврида ушбу маблағлар тўлиқ ўзлаштирилди ва кенг миқёсда мелиорация тадбирлари амалга оширилди.

     М.Қосимов





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech