Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

Олма қурти. Энг кўп тарқалган зараркунандадир. У республикамизнинг ҳамма минтақаларида учрайди, олма, нок ва беҳи меваларини пишиш муддатига қараб, 30-40 дан 80-90% гача зарарлаб, тўкиб юборади. Минтақаларнинг иқлимига боғланган ҳолда олма қурти 2-3 ва қисман 4 насл беради. 
Кураш чоралари: Баҳор ва ёз даврида мевали дарахтлар зараркунанданинг биринчи ва иккинчи авлодига карши ёппасига дориланади. Биринчиси олмалар гуллаб бўлгандан кейин ўтказилади, иккинчи марта биринчи дорилашдан 12-15 кун ўтгач, кузги олма навлари учинчи марта олма гуллагандан 45-47 кун ўтгандан сўнг пуркалади ҳамда феромонли тузоқлардан ҳам фойдаланилади. Томорқада 10 л. сувга Карате 3-4 мл. Циперфос 10мл, Фозалон 20 мл. эритилиб пуркалади. Тамаки қайнатмасидан ҳам фойдаланганда бунда пуркаш хар бир авлодга қарши 2-3 марта ўтказилади. Тузоқ белбоғлар дарахт танасига боғланади, тушган қуртлар йўқотилади. 
Калифорния, гунафшаранг ва сохта қалқондорилар. Барча мевали дарахтларнинг кенг тарқалган сўрувчи зараркунандаси. У дарахтнинг тана, шох ва новдаларининг пўстлоғини ва меваларини зарарлайди. Зарарланган жойларида қизғиш рангли доғ пайдо бўлади. Дарахтларнинг пўстлоғи ёрилади. Агар ҳимоя чоралари олиб борилмаса, дарахтлар 3-4 йилда қурийди. 
Кураш чоралари. Эрта баҳорда, куртаклар бўрткунга қадар қуйидаги эмульсияни қўлласа бўлади; 200 гр. совун 2 литр сувда эритилади, 800 гр. солярка. билан 7 литр сувга қўшилади. Мавсумда – май ойининг ўртасида ва июлнинг биринчи 10 кунлигининг охирида қуйидаги препаратларнинг бири қўлланилади; 10 л. сувга Донитол 15 мл, Конфидор 2-3 мл. эритиб ишлатилади. 
Парша касаллиги. Замбуруғли касаллик; олма ва нокнинг барг, гул новдалари ва меваларини зарарлайди. Кучли зарарланган дарахтларнинг барглари тўкилиб кетади, меваларига қора доғ тушиб ёрилади, сифати кескин пасаяди. Баҳор ва ёз мавсуми серёғин келган йилллари касаллик кўп зарар келтиради. 
Кураш чоралари. Эрта баҳор дарахт атрофи ағдариб чопилади. Куртаклар бўртиш даврида Бордо суюқлигининг 3%лиси, барглар ёзила бошлагач, 1%лиси сепилади. Қўшимча самарали препаратлар- Топсин 10л сувга 10 гр. Вектра, Байлетон 10 л сувга 3-4 гр. сарфи билан қўлласа ҳам бўлади. Парша касаллигига қарши кураш чоралари монилиоз ва бошқа замбуруғли касалликларга қарши ҳам самаралидир. 
Монилиоз (монилиал куйиш). Бу замбуруғли касаллик охирги 4-5 йилда кенг тарқалди. Уруғли мевалилардан беҳи дарахти энг кўп зарарланади, натижада гул ва мева тугунчалари кучли шикастланади ва қуриб қолади. Данакли мева дарахтларини ҳам зарарлайди. 
Кураш чоралари. Эрта баҳорда куртак бўртиш арафасида дарахтларни 3-4%ли бордо суюқлиги (10 л сувга 300-400гр мис купороси ва шунча охак) билан жиққа ҳўллаб ювиш зарур. 5 градусли оҳак-олтингугурт қайнатмасини (ООҚ, ИСО) ёки 3%ли (10 л сувга 300 гр) темир купоросини қўлласа ҳам бўлади. Дарахтлар гулдан чиққач 1%ли бордо суюқлиги (10 л сувга 100 гр мисс купороси ва шунча охак) билан 1-2 марта пуркалади. Топсин-М-10 г, Вектра, Байлетон, Бампер-3г ҳам самаралидир. Беҳи гуллагандан сўнг 15-20 кун ўтгач барча шикастланган мевали новда ва шохлар кесиб олиб ташланади. Касалланган барглар ва мева тугунчалари дарахт атрофини 20-30 см. чуқурликда ағдариб чопиш йўли билан йўқ қилинади. 




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech