Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 ноябрдаги “2011 йилда мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз ва узум ишлаб чиқариш ҳамда улардан фойдаланиш прогноз параметрлари тўғрисида”ги 261-сонли қарорида сабзавот 6605 минг тонна, полиз 1225,5 минг тонна, картошка 1832,9 минг тонна, мева 1746,8 минг тонна, узум 998,9 минг тонна маҳсулотлар етиштириш белгиланган. Республика бўйича барча тоифа хўжаликларида 2011 йилда асосий майдонга ва боғ-токзоралр қатор оралиқларга жами 214 минг гектар сабзавот (сабзи, помидор, пиёз, карам ва бошқа экинлар), 72 минг гектарга картошка ва 51 минг гектарига полиз экинлари экиш белгиланган бўлиб, 231 минг гектар сабзавот, 57 минг гектар полиз ва 81 минг гектар майдонга картошка экинлари экилган. Режалаштирилган майдонларга сабзавот, полиз ва картошка экинлари тўлиқ экилиб, шунингдек кечки муддатларда сабзавот ва картошка экинлари экиш давом эттирилмоқда. 
Талаб этиладиган 1,9 минг тонна сабзавот уруғи, 430 тонна полиз уруғи, 342 минг тонна уруғлик картошка етказиб берилмоқда ҳамда таъмирталаб боғ-токзорлар ораларига ва Янги боғ-токзорлар барпо этиш учун 14,4 млн.дона мевали дарахтлар, 12,1 млн.дона ток кўчатлари ўтказилган. 
Мева-узум маҳсулотлари кўпайтириш, сифатли маҳсулотлар етиштириш мақсадида жорий йилда республика бўйича 14,6 минг гектар мевали боғлар, 5,3 минг гектар янги токзорлар ҳамда 2,4 минг гектар пакана ва ярим пакана мевали боғлар барпо этилган. Бундан ташқари республика бўйича 12,3 минг гектар боғ ҳамда 5,4 минг гектар токзорлар қайта реконструкция қилинган. 
Республикада мавжуд 235 минг гектар майдондаги боғлардан 185 минг гектари ҳосилли боғлар, 128 минг гектар майдондаги токзорлардан 113 минг гектари ҳосилли токзорларда бугунги кунда улардан сифатли ва юқори ҳосил олиш учун ўз муддатларида агротехник ишловлари олиб борилмоқда. 
2011 йил 1 июлгача етиштирилган маҳсулотлар: сабзавот – 1675,1 минг тонна, картошка – 874,8 минг тонна, полиз – 107,8 минг тонна, мева – 582,3 минг тонна, узум – 15,7 минг тонна ишлаб чиқарилган. Прогноз кўрсаткичларда белгиланган ҳажмлардаги маҳсулотларни асосий қисмини йиғиб олиш давом эттирилмоқда. 
Агрофирмалар бўйича. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2011 йилда 267 та агрофирмалар фаолият юритмоқда. Республикада агрофирмалар томонидан маҳсулот етиштирувчи фермер хўжаликлар билан жами 1608 минг тонна мева-сабзавот, полиз, узум ва картошка маҳсулотлари сотиб олиш бўйича шартномалар тузилган. Агрофирмалар томонидан маҳсулотлар етиштирувчи субъектларга тузилган шартномалар асосида 39,6 млрд. сўмлик бўнак маблағлари берилган. Маҳсулот етиштирувчи субъектлардан тузилган шартномалар асосида агрофирмалар томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни сотиб олиб, ушбу маҳсулотларни тайёрловчи корхоналарига тузилган шартномалар асосида етказиб бериб борилмоқда.

Сабзавот-полизчиликни, боғдорчиликни ривожлантириш ва 
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бошқармаси





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech