Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

Мева-сабзавот, полиз, узум ва картошка маҳсулотларини етиштириш прогноз кўрсаткичлари: 
Сабзавот – 6 млн. 605 минг тонна; 
Полиз – 1 млн. 225,5 минг тонна; 
Картошка – 1 млн. 832,9 минг тонна; 
Мева – 1 млн. 746,8 минг тонна; 
Узум – 998,9 минг тонна 
Республика бўйича 2011 йилда 213,7 минг гектар асосий ва оралиқ майдонга сабзавот (сабзи, помидор, пиёз, карам ва бошқа экинлар), 72 минг гектарга картошка ва 50,6 минг гектарига полиз экинлари экиш белгиланган. Жойлардан олинган даслабки маълумотларга кўра жорий йилнинг 1 апрелигача 172,8 минг гектар майдонга сабзавот, 25 минг гектар майдонга полиз ва 72,3 минг гектар майдонга картошка экинлари экилган. 
Республика фермер ва деҳқон хўжаликларининг 235,4 минг гектар майдондаги боғлардан 185 минг гектари ҳосилли боғлар, 127,9 минг гектар майдондаги токзорлардан 113 минг гектари ҳосилли токзорларнинг ҳосилдорлигини ошириш ва ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун боғ ва токзорларда агротехник тадбирларини фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан ўз вақтида ўтказилмоқда.
2011 йилнинг биринчи чорагида 14,4 минг гектар янги мевали боғлар, 2,2 минг гектар интенсив мевали боғлар ва 5,3 минг гектар янги токзорлар барпо этилган. 
Ҳисобот даврида 12,3 минг гектар мевали боғлар, 5,4 минг гектар токзорлар қайта реконструкция қилинди ва уларнинг ораларига 3746,8 минг дона мевали кўчатлар, 5505,6 минг дона узум кўчатлари ўтказилган. 
2011 йил 1 чорак якуни билан 28,3 минг тонна сабзавот маҳсулотлар етиштирилган. 
Прогноз кўрсаткичларида белгиланган хажмларда маҳсулотларни йиғиштириш ишлари мавсумий давом эттирилмоқда.




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech