Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 5 декабрдаги “2010 йилда мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум ишлаб чиқариш ҳамда улардан фойдаланиш прогноз параметрлари тўғрисида”ги 306-сонли қарори билан 2010 йилда: сабзавот 5865,3 минг тонна, полиз 1122,6 минг тонна, картошка 1566,6 минг тонна, мева 1575,3 минг тонна, узум 937,0 минг тонна маҳсулотлар етиштириш белгиланган эди. 
Республика бўйича 2010 йилда жами 1293 та уруғ, кўчат, ўғит сотишга ихтисослашган дўконлар орқали фермер ва деҳқон хўжаликларига талаб этиладиган уруғ ва кўчатларни тўлиқ етказиб берилган. 
Талаб этиладиган -1,4 минг тонна сабзавот уруғи, -385 тонна полиз уруғи, -281 минг тонна уруғлик картошка экилган ҳамда таъмирталаб боғ-токзорлар ораларига, янги боғ-токзорлар барпо этиш ҳамда йўл четлари дала атрофларига -3,5 млн. дона мевали дарахтлар, -4,5 млн. дона ток кўчатлари ўтказилган. 
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги барча тоифадаги хўжаликларда 2010 йилда мева-сабзавот, полиз, картошка ва узум маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича жами 11 млн. 66,8 минг тонна маҳсулотларини етиштириш белгиланган. 2010 йил якунлари бўйича жами 11 млн. 919,5 минг тонна маҳсулотлари етиштирилган. Шу жумладан, 1271,1 минг тонна қайта ишлаш корхоналарига топширилган, 408,1 минг тонна уруғлик учун ажратилган, 628,1 минг тонна экспорт қилинган, 9612,2 минг тонна мева-сабзавот, узум, полиз ва картошка маҳсулотлари ички бозор ва ички исътемол учун ишлатилган. 
Жумладан: 
Сабзавот етиштириш режага нисбатан 108,2 фоиз ёки 6346,4 минг тонна (2009 йилга нисбатан 111 фоизга кўп); 
Картошка етиштириш режага нисбатан 108,1 фоизга ёки 1692,9 минг тонна (2009 йилга нисбатан 111 фоизга кўп); 
Полиз етиштириш режага 105,3 фоизга ёки 1182,4 минг тонна (2009 йилга нисбатан 110 фоизга кўп); 
Мева етиштириш режага нисбатан 108,6 фоизга ёки 1710,4 минг тонна (2009 йилга нисбатан 111 фоизга кўп); 
Узум етиштириш режага нисбатан 105,4 фоизга 987,4 минг тонна (ўтган йилга нисбатан 110 фоизга кўп) маҳсулот ишлаб чиқарилган. 
Республикадаги фаолият юритаётган 269 та агрофирмалар томонидан маҳсулот етиштирувчи субъектлар томонидан шартномалар тузилиб, шартномалар асосида 2010 йилда жами 1366,3 минг тонна маҳсулотларлар сотиб олиниб, сотиб олинган маҳсулотларни тайёрловчи, қайта ишловчи ва экспортёр ташкилотлар шартномалар асосида етказиб берилган. 
Аҳолини йил давомида сабзавот маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаб бориш мақсадида иссиқхоналар қурилишига Ҳукумат томонидан алоҳида эътибор берилиб, зарурий шарт-шароитлар яратилаётганлиги боис 2010 йил фермер, деҳқон хўжаликлари ва тадбиркорлар томонидан муқобил иссиқлик манбааларидан фойдаланган ҳолда 290 гектар майдонда жами 522 та янги иссиқхоналар қишлоқ туманларида қурилди.

Сабзавот-полизчиликни, боғдорчиликни ривожлантириш ва 
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бошқармаси





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech