Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
21.12.2015

Тавсия Самарқанд вилоятининг тупроқ-иқлим шароитлари ва етиштирилаётган бошоқли дон экинлари навларининг биологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда экиш меъёр ва муддатлари, озиқлантириш режими, сув ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминловчи ғалла етиштиришда ўтказиладиган агротехник тадбирларни ўз ичига олади. Унда навларни жойлаштириш, ерни ва уруғни экишга тайёрлаш, экиш, озиқлантириш, суғориш, бегона ўт, касаллик ва зараркунандаларга қарши кураш, уруғлик майдонларни апробация кўригига тайёрлаш ва ўтказиш ҳамда ҳосилни йиғиб олиш тадбирлари келтирилган.

Тавсия Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институти Илмий кенгашининг 2015 йил - сонли йиғилишида тасдиқланган. Тавсия қишлоқ хўжалиги мутахассислари, фермер хўжалиги раҳбарлари ва кенг ўқувчилар оммаси учун мўлжаланган.

                                                                               К И Р И Ш

Мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб мамлакатимиз ҳукумати томонидан аҳолини дон ва дон маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини тўла қондириш, дон мустақиллигини янада мустаҳкамлаш борасида комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Ушбу чора-тадбирлар негизида Республикамизнинг ўзгарувчан ва мураккаб тупроқ-иқлим шароитида маҳаллий шароитларда мос, серҳосил, дон сифати юқори, касаллик ва зараркунандаларга чидамли бошоқли дон экинлари навларини яратиш, уруғчилигини ривожлантириш, турли тупроқ-иқлим шароитида бошоқли дон экинларидан юқори ва сифатли дон ҳосили олиш агротехникасини ишлаб чиқиш ҳамда ишлаб чиқаришга жорий этиш каби вазифалар белгиланган.

Дарҳақиқат, аҳолини турмуш фаровонлигини яхшилаш дон маҳсулотларига бўлган талабни қондириш, дон маҳсулотларини экспорт қилинадиган маҳсулотлар қаторига киритиш, соҳа олимлари ва мутахассисларидан ушбу соҳани янада ривожлантириш учун жонкуярлик ва фидоийлик намуналарини кўрсатишни тақозо этади.

Муҳтарам Президентимиз “Дунёда нон деган шундай тенгсиз ва буюк бир бойлик, улуғ ва табаррук бир неъмат борки, унинг баҳоси, қадр-қимматини ҳеч нарса билан ўлчаб, қиёслаб бўлмайди. Бундан 23 йил олдин биз 21 миллиондан зиёд аҳолимизнинг эхтиёжи учун зарур бўлган 5 миллион тонна ғаллани четдан, катта-катта маблағлар эвазига, кимларгадир мухтож бўлиб, ялиниб-ёлвориб олиб келишга мажбур эдик. Бугунги кунда эса биз 31 миллиондан ортиқ аҳолимизни ўз донимиз, ўз беминнат нонимиз билан тўла таъминлабгина қолмасдан, балки чет элга ғалла экспорт қиладиган мамлакатга айландик. Аслида эса бундай ютуқларимиз замирида аввало деҳқон ва фермерларимиз, механизаторларимизнинг машаққатли мехнати ва фидойилиги, селекционер ва олимларимизнинг билим ва тажрибаси, барча қишлоқ хўжалиги мутахасисларининг неча йиллар давомида ягона бир мақсад йўлида қатъият ва сафарбарлик намунасини кўрсатиб қилган хизматлари, ташаббускорлик ва изланувчанлик фазилатлари мужассам бўлиб, бунинг учун уларга ҳар қанча тасаннолар айтсак арзийди” деб таъкидлаб ўтган эдилар ғаллакорларимизга йўллаган табрикларида.

Самарқанд вилоятида суғориладиган майдонларда 108,7 минг гектар майдонда буғдой экилиб 61,0 ц/га ни ташкил этди.

Республикамизда бошоқли дон экинлари жумладан буғдой етиштириш ўн баробарга, ҳосилдорлик уч баробарга ошди. Шу билан биргаликда Республикамизда дон маҳсулотларига бўлган эҳтиёж йилдан йилга ошиб бормоқда. Бу эҳтиёжни тўла таъминлашда ғалла экинлари ҳосилдорлиги ва сифатини ошириш, деҳқончилик маданиятини юксалтириш, навдорлик, ҳосилдорлик ва экинбоплик сифатлари юқори уруғлик экиш муҳим аҳамиятга эга.

Самарқанд вилоятининг тупроқ ва иқлим шароити

Самарқанд вилоятининг умумий ер майдони 2012 йил 1 январь ҳолатига 1677,3 минг гектарни, шундан суғориладигани 379,2 минг гектарни, экин ерлари 435,8 минг гектарни, шундан суғориладигани 253,7 минг гектарни, лалми экин ерлари 182,9 минг гектарни ташкил этади.

Вилоят суғорладиган экин ерларининг асосий қисми дехқончилик учун қулай бўлган ўрта қумоқ (169,9 минг гектар) механик таркибга эга. Қумли, қумлоқ ва енгил қумоқ механик таркибли тупроқлар майдони 43,2 минг гектарни, оғир қумоқ ва лойли тупроқлар майдони 43,2 минг гектарни ташкил этади.

Вилоят ҳудудларида суғориш эрозияси жараёнлари ҳам фаоллашган бўлиб бу жараёнлар таъсиридаги тупроқлар майдони 99,1 минг гектарни ташкил этади. Бу ерларда албатта суғориш эрозиясига қарши чора-тадбирлар мажмуаси қўлланилиши лозим. Вилоятда турли даражада шўрланган ерлар майдони 52,7 минг гектарни, тош аралашган ерлар 22,6 минг гектарни, зичлашган ерлар 5,4 минг гектарни, гипсли ерлар 0,9 минг гектарни ташкил этади.

Бошоқли дон экинлар навларининг тавсифи

Самарқанд вилояти суғориладиган ер майдонларида кузги бошоқли дон экинларининг асосан Аср, Андижон-2, Дурдона, Аср, Таня, Нота, Краснодарская-99, Грация, Первица, Гром навлари етиштирилади.

Кузги буғдойнинг Аср нави

Ўрта эртапишар, ўсимлик бўйи 95-105 см, ётиб қолишга чидамли. Лютесценс тур хилига мансуб. Потенциал дон хосилдорлиги юқори гектаридан 110-120 центнер. Совуққа чидамли. 1000 дона дон вазни 46-48 гр. Етиштириш технологиясига қараб кучли ва «қимматбахо» дон беради. Касалликларга ва ташқи мухитнинг ноқулай омилларига чидамлилиги.

Кузги буғдойнинг Таня нави

Ўртапишар, ярим пакана нав, ётиб қолишга чидамлилиги юқори. Лютесценс тур хилига мансуб. Ҳосилдорлиги юқори агрофонда гектаридан
122 центнерни ташкил этади. Сифат кўрсаткичлари бўйича «қимматбахо» буғдой гурухига киритилган. Сариқ ва поя занги, ун шудринг, чанг қоракуя касалликларига чидамли. Қўнғир занг, септориоз ва бошоқ фузариози касалликларига ўртача чидамли. Совуққа ва қурғоқчиликка чидамлилиги юқори.

Кузги буғдойнинг Нота нави

Ўрта эртапишар, ўсимлик бўйли, 85-90 см., ётиб қолишга чидамли. Лютесценс тур хилига мансуб. Дони ўртача йирикликда 1000 дона дон вазни 40-42 гр. Навнинг ҳосилдорлик потенциали юқори. Республикамизда суғориладиган шароитларда ҳосилдорлик гектаридан 75,0-80,0 центнер. Занг касалликларига чидамлилиги юқори, ун шудринг ва бошоқ фузариозига ўртача чидамли. Совуққа ва қурғоқчиликка чидамлилиги ўртача.

Кузги буғдойнинг Гром нави

Ўртапишар нав, паст бўйли, бўйи 85-90 см, ётиб қолишга, дон тўкилишига чидамли. Лютесценс тур хилига мансуб. Нав ҳосилдорлиги 85-110 центнерни ташкил этади. Дон сифати бўйича “қимматбаҳо” навлар гуруҳига киради. Нав касаллик сунъйи юқтирилган фонда ун шудринг, сариқ ва қўнғир зангга ўта чидамли, септариозга чидамли, бошоқ фузариози ва қаттиқ қоракуяга бироз берилувчан. Совуқ ва қурғоқчиликка чидамлилиги юқори. Вилоятнинг барча туманларида экишга тавсия этилади.

Кузги буғдойнинг Андижон-2нави.

Нав ўрта бўйли, ётиб қолишга чидамли, дони тўкилмайди. Купава навидан 2-3 кун эрта бошоқлайди. Lutescens (лютесценс) тур ҳилига киради. Бошоғи цилиндрсимон, бошоқ зичлиги ва узунлиги ўртача, бошоқ маҳсулдорлиги юқори. қилтиқсимон ўсимталари қисқа. Бошоқча қилтиғи елкаси тўғри, энглилиги ўртача, тишчалари тўғри ва қисқа. Бошоғи оқ. дони қизил узунчоқ шаклда. Ҳосилдорлиги гектаридан 80-90 центнер. Ўртача ҳосилдорлик 60-центнергача, 1000 дона дон вазни 42-43 гр. Қўнғир ва поя занги, септориоз касалликларига чидамли, экиш нормаси 200-220 кг/га ҳисобида.

Навларни жойлаштириш

Жорий йилда ғалла парваришлаш жараёнида йўл қўйилган хато ва камчиликларни аниқлаш ва келгуси йилда ғалла экинлари вегетацияси даврида мазкур хато ва камчиликларга йўл қўймаслик чора-тадбирларини ишлаб чиқиш зарур. Ана шундай чора-тадбирлардан бири келгуси йил ҳосили учун кузги ғаллани очиқ майдонга ва ғўза қатор орасига экиш хажмини аниқлаш. Сув танқислигини иноботга олиб, келгуси йил ҳосили учун сувни иқтисод қилиш мақсадида ғўза қатор орасига экиладиган ғалла майдонларини кенгайтириш зарурияти туғилади.

Ҳар бир худудда, эртапишар ғалла навларини жойлаштиришда, контурлар орасидаги масофа узоқ бўлмасилиги учун, массив ҳолатда жойлаштириш ва уларни контурлар кесимида харитага тушириш зарур. Сув билан қийин таъминланадиган ҳудудлардаги ғалла майдонларини, иложи борича ғалла учун сув таъминоти ва об – ҳаво шароити қулай бўлган ҳудудларга жойлаштириш керак.

Сув танқислиги юзага келадиган ҳудудларда сув ресурсларидан тежамли ва самарали фойдаланиш мақсадида ғалла жойлаштирилган контурлардаги сув йўлларини картага тушириб, 2014 йил ҳосили учун жойлаштирилган ғалла майдонларининг охирги даласигача сувни етказиш, бунинг учун амалга ошириладиган ишлар (ариқ тозалаш, янги ариқ қазиш, қўшимча насос ва трансформаторлар ўрнатиш, лотокларни таъмирлаш) тадбири тузилади.

Суғориш тизимини ташкил этиш, буни амалга ошириш учун биринчи навбатда, суғоришни сув манбаидан узоқда жойлашган ғалла майдонларидан бошлаб суғориш графиги асосида ишлаш лозим.

Уруғни экишга тайёрлаш

Бошоқли дон экинларидан мўл ҳосил етиштиришда уруғликни сифатли тайёрлаш муҳим аҳамиятга эга. Тайёрланган бошоқли дон экинларининг уруғлари сифат кўрсаткичлари бўйича Давлат андозаси талабларига тўлиқ жавоб бериши лозим. Ғалла экинлари уруғи сифатини белгилашда уруғнинг тозалиги, унувчанлиги, намлиги, минг донасининг оғирлиги ва бошқалар ҳисобга олинади. 1000 дона уруғ оғирлиги навнинг биологик хусусиятига қараб 35-45 граммдан, унувчанлиги эса 90 фоиздан кам бўлмаслиги лозим.

Тайёрланган уруғлик Давлат инспекцияси назоратидан ўтиши керак. Инспекция рухсати бўлмаган уруғликларни экиш қатъиян тақиқланади.

Қоракуя, занг ва бошқа касалликларга чалинмаслиги учун уруғ экишдан олдин камида 20-25 кун олдин мутахассислар иштирокида дориланган бўлиши шарт. Бошоқли дон экинлари уруғликларини экишда уларнинг сертификатланганлигига алоҳида эътибор бериш лозим.

Кузги буғдойни юқори сифатли навдор уруғлик билан экиш юқори ва сифатли дон олишнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади. Экиш учун белгиланган давлат андозалари талабига жавоб берадиган бир хил йирикликда ва текис, соғлом, массаси бўйича ўртача соғлом бегона ўтлардан тоза, унувчанлиги 92-95 % ва униб чиқиш қуввати 80 % дан кам бўлмаган уруғликдан фойдаланиш тавсия этилади. Уруғликни турли хилдаги замбуруғ касалликларидан зарарсизлантириш, жумладан қоракуя, илдиз чириш ва бошқа касалликларга қарши 1 тонна уруғликка 2 %ли Буғдойдор сус.к 2,5-3,0 л ҳисобида, 12,9 %ли Виал ТТ с. сус.к 0,25-0,3 л, Тебу 60 мэ 60г/л 0,4 л билан ишлов бериш ижобий натижа беради.

1-жадвал.

Ғалла экинлари уруғининг сифат кўрсаткичлари (Давлат андозаси)

Буғдой тури

Синф

Тозалиги, %

Бошқаўсимликуруғиаралашмаси,

дона 1 кг уруғликда

Унувчан-лик, %

Ҳаммаси

Бегона ўт

уруғи

Юмшоқ буғдой

I

II

III

99,5

98

95

10

40

200

5

20

70

95

92

90

Қаттиқ буғдой

I

II

III

99,5

99

99

10

40

200

5

20

70

90

87

85

Ўтган йиллар мобайнида вилоятнинг асосий майдонларида кўпчилик навлар ғўза қатор орасига экилганлиги боис ушбу тадбирга уюшқоқлик билан ёндашиш талаб этилади. Вилоятнинг асосий ғалла майдонларида экиладиган ва амал даври ўрта кечпишар (Восторг, Дурдона, Андижон-1) ва ўртапишар (Гром, Таня, Краснодар-99, Сила) навларини 25-27 августдан ҳамда эртапишар (Яксарт, Звезда, Нота) навларни 5 сентябрдан бошлаб экиш тавсия этилади.

Уруғни экиш меъёр ва муддатлари

Кузги бошоқли дон экинларининг экиш муддати ҳар бир ҳудуднинг
тупроқ-иқлим шароитини инобатга олган ҳолда, куз ойларидаги об-ҳаво, сув таъминоти, нав биологияси, техника ва ишчи кучи ресурслари ва бошқа имкониятлар тўлиқ ҳисобга олинган ҳолда белгиланиши лозим.

2-жадвал.

Экиш муддати

Экиладиган майдон

Эрта муддат

Ўрта муддат

Кеч муддат

1

Очиқ майдонга

1 сентябрдан –
1 октябргача


1 октябрдан –

10 октябргача

2

Ғўза қатор орасига

10 сентябрдан –

1 октябргача

1 октябрдан – 15 октябргача

1 октябрдан –

1 ноябргача

Кузги бошоқли дон экинлари қишлашга ўтиш давригача (5-декабр)
450-6500С фойдали ҳароратни олиб улгурганда, камида 3-4 тача туплайди. Шунинг учун, кечки ва ўртапишар кузги буғдой навларини яровизациядан ўтиш даври 60-70 кун, эртапишар кузги буғдой навларининг яровизация даври
30-40 кунга тўғри келади.

Шуни ҳисобга олиб, навларнинг экиш муддатларини вилоятнинг турли деҳқончилик ҳудудларига мос равишда табақалаштириш лозим. Ўрта муддатда эса яровизация даври қисқа бўлган, эртапишар кузги буғдой навларини экиш мақсадга мувофиқ ва самарали бўлади. Кечки муддатда эса яровизация даври қисқа бўлган (Звезда, Нота) навларни экиш мақсадга мувофиқ.

Кузги буғдой кеч муддатларда экилганда уруғ сийрак униб чиқади, ўсимлик тупланишга улгурмайди. Майсалар нимжон бўлиб, қишга чидамлилиги паст бўлади. Бундай далаларда бегона ўтлар кўп бўлиб, буғдой дон ҳосилдорлигини
8-10 центнерга камайишига олиб келади.

Ўсимлик қишловга камида 3-4 поя чиқариб кириши учун кузги буғдой дастлабки совуқ тушишидан 50-55 кун илгари экилиши лозим.

3-жадвал.

Кузги буғдойни униб чиқишидан пишиш давригача ҳарорат миқдори

Фазалар

Кунлик ҳарорат

Фойдали ҳарарат йиғиндиси

Униб чиқиш, майсалаш

12-200с

120-1400с

Туплаш фазаси

8-120с

250-3200с

Найчалаш фазаси

13-200с

380-5000с

Бошоқлаш фазаси

20-300с

300-3800с

Гуллаш фазаси

18-250c

200-2600с

Тулиқ пишиш фазаси.

25-300c

650-7500с

Жами

1900-2350

Шунда жами 50С дан юқори бўлган ҳароратлар йиғиндиси 560-5800С га тенг бўлади. Экиш муддати учун қулай ўртача ҳарорат 16-170С ҳисобланади.

Экиш меъёрини асосан ғалла экиш сеялкаларини инобатга олган
ҳолда, буғдой навига ҳамда экиладиган муддатига кўра қуйидагича ташкил этиш лозим:

4-жадвал.

Эртаги муддатда

4,5 – 5,0 млн.дона унувчан уруғ ҳисобида (ёки 200-220 кг/га)

Ўрта муддатда

5,0 – 5,5 млн.дона унувчан уруғ ҳисобида (ёки 220-240 кг/га)

Кечки муддатда

5,5 – 6,0 млн.дона унувчан уруғ ҳисобида (ёки 240-260 кг/га)

Ғалла экилган майдонлардан бир текис ва тўлиқ кўчат олиш учун уруғнинг экиш чуқурлигига аҳамият бериш лозим. Уруғ экишда махсус дискали сеялкалар ёрдамида 3-5 см чуқурликка етарли миқдорда туширилса ва тупроқ билан яхши кўмилса энг кўп ва текис кўчат олинади.

Ғаллани озиқлантириш

Органик ўғитлардан фойдаланиш. Буғдойдан юқори дон ҳосили етиштиришда минерал ўғитлар билан бир қаторда органик ўғитлар ҳам катта аҳамиятга эга. Тупроқ унумдорлигини оширишнинг энг муҳим воситаларидан бири бу алмашлаб экиш тизимида гўнг ва бошқа органик ўғитлардар самарали фойдаланиш ҳисобланади. Айниқса, деҳқончилик интенсив тарзда ривожланаётган бугунги кунда органик ўғитларга бўлган талаб ортиб бормоқда.

Органик ўғитлар тупроқ унумдорлигини кўтариш билан бир қаторда, минерал ўғитлар самарадорлигини ҳам оширади. Мунтазам тарзда органик ўғитлардан фойдаланиш тупроқ ҳайдалма қатламини озиқа моддаларга бойитиш билан бир қаторда, унинг барча хусусиятларини яхшилайди. Озиқа балансининг камида
40 % органик ўғитлар хисобига тўғри келиши лозим.

Ғаллачиликда қўлланиладиган асосий органик ўғитларга- гўнг, торф, турли компостлар ва яшил ўғитлар киради. Органик ўғитлар кўпинча асосий ўғит сифатида шудгорлаш олдидан қўлланилади. Гўнг - асосий, энг кенг тарқалган органик ўғит ҳисобланади. Унинг таркибида ўсимлик учун зарур бўлган – азот, фосфор, калий, кальций, магний, темир, бор, молибден сингари барча озиқа моддалари мавжуд. Гўнгдан оқилона фойдаланилганда тупроқнинг агрофизик, агрокимёвий, сув ва ҳаво хоссалари кескин яхшиланади, шўрланиш ва тупроқнинг кислоталик даражасининг буғдойнинг ўсиш ва ривожланишига, микроорганизмларнинг ҳаёт фаолиятига салбий таъсири камаяди.

Кўп йиллик илмий тадқиқот натижаларига кўра гектарига 20 тоннадан гўнг қўлланилганда кузги буғдой дон ҳосилдорлиги 6-12 ц/га ошади. Гўнг минерал ўғитлар билан бирга қўлланилганда самарадорлик янада юқори бўлади.

Гўнгнинг сифати-чорва ҳайвонининг тури ва боқилишига боғлиқ. Турли чорва хайвонлари гўнгининг кимёвий таркиби тўғрисидаги маълумотлар
5-жадвалда кетирилган.

5-жадвал.

Турли чорва ҳайвонлари гўнгининг кимёвий таркиби

Гўнг

Умумий

азот,

%

Аммиакли

азот,

%

Фосфор,

%

Калий,

%

Органик

кислота,

%

Кул,

%

Сув,

%

рН

С:N

Қорамол

0,54

0,07

0,28

0,6

21

14

65

8,1

19

Қўй ва

эчки

0,86

0,14

0,47

0,88

28

23

49

7,9

17

От

0,59

0,09

0,26

0,59

22,6

8,4

69

7,9

21

Чўчқа

0,84

0,15

0,58

0,62

21,9

17,4

60,7

7,9

13

Ғаллачилиқда гўнг асосан кузда шудгор олдидан, экиш олдидан ва ўсув даври давомида шарбат усули билан оқизиш тарзида қўлланилади. Органик ўғитлар меъёри тупроқ унумдорлиги, органик ўғит заҳираси ҳамда ўсимликнинг эҳтиёжига қараб белгиланади.

Республикамизнинг суғориладиган ерларида кузги буғдой учун органик ўғитлар, жумладан чорва ҳайвонлари гўнгининг қўллаш меъёри 15-20 т/га сифатида белгиланган. Эрозияга мойил, унумдорлиги паст ерларда гўнгнинг меъёрини 25-30 т/га сифатида белгиланганда самараси юқори бўлади.

Кузги буғдой ҳосилдорлиги ва дон сифати ўсимликни бутун ўсув даврида етарли миқдордаги озиқа элементлари билан таъминланиш даражасига боғлиқ.

Суғориладиган ерларда ғалла ва дуккакли ўсимликлар илмий тадқиқот институти ва унинг филиалида ўтказилган тажриба натижалари шуни кўрсатдики, вилоятни турли хил худудларида кузги буғдойни ҳар бир гектар ер майдонидан юқори дон ҳосили етиштириш мумкин.

Бундай ҳосилдорликка эришиш технологиясининг асоси: - ҳар бир худудни тупроқ ва иқлим шароитини хисобга олган холда юқори маҳсулдор навларни жойлаштириш, минерал ўғитлар нисбатини илмий асосланган холда қўллаш, турли хил касаллик ва зараркунандаларга қарши курашни самарали усулларидан фойдаланиш ва етиштирилган ҳосилни ўз муддатида йиғиштириб олишдан иборат.

Кузги буғдойдан юқори ҳосил етиштиришнинг агротехник асослари ғалла етиштиришдаги барча технологик жараёнларни ўз муддатида сифатли қилиб ўтказишдан иборат.

Кузги буғдойдан юқори ҳосил етиштириш тупроқ унумдорлигига боғлиқ. Юқори ҳосил етиштириш технологиясида ўғит хал қилувчи ўринга эга.

Бу борада азотли ўғитлар юқори самарали хисобланади. Азотли ўғитларни табақалаштирилган холда кузда, эрта баҳорда тўла найчалаш, бошоқлаш ва дон тўлиши фазасида берилиши юқори ва сифатли дон етиштиришда ўз самарасини кўрсатади.

6-жадвал.

Минерал ўғитлар ва улардаги озиқа моддалари

Т/р

Ўғитлар номи

Озиқа элементлари миқдори, %

Озиқа моддалари меъёрини тўла айлантириш коэффициенти

N

P

K

1

Аммиакли селитра

34



2.94

2

Аммоний сульфат

20.8



4.88

3

Карбамид

46



2.17

4

Аммиакли сув

25




5

Суперфосфат (20%)


19-20


5

6

Суперфосфат (15%)


15


6.67

7

Аммонийлашган суперфосфат

1.5-2.5

14-15



8

Калий хлорид



62

1.66

9

Калий тузи



40

2.5

10

Калий сульфат



45


11

Нетрафос

23.5-24

14-17



12

Нетрафоска

11

10

11


13

Аммофос

9-12

42-50


2.17

Шу сабабли куз фаслида тупроқ таркибидаги озиқа моддалар миқдорини аниқлагандан кейин озиқлантириш лозим. Буғдой дони таркибидаги оқсил миқдори ўсув даврида ўсимликда тупланган азот миқдори билан белгиланади.

Минерал ўғитлар (азот, фосфор, калий) тўғри нисбатларда қўлланилгандагина кузги буғдойдан юқори ва сифатли дон ҳосили олишга эришиш мумкин. Озиқлантириш ўсув даврини бошланишидан бошланиши керак.

Минерал озиқа элементларидан бирортаси етишмасдан қоладиган бўлса, ўсимликдаги барча физиологик ва биокимёвий жараёнларга ўз таъсирини кўрсатади, ҳосилдорликни пасайтиради.

Фосфорли ва калийли ўғитларни йиллик меъёри шудгор остига ёки ерни экишга тайёрлаш олдидан берилиши керак.

Азотли озиқлантириш. Суғориалдиган ерларда ғалла ва дуккакли ўсимликлар илмий тадқиқот институтида ўтказилган тажрибалар шуни кўрсатдики, азотли ўғитларни 15 фоизи кузда, 25 фоизи эрта баҳорда, 40 фоизи найчалаш, 20 фоизи эса бошоқлаш фазасида берилганда яхши самара беради.

Буғдойдан мўл ҳосил етиштиришда азотли ўғитлар муҳим рол ўйнайди. Чунки, азот ўсимликдаги оқсил моддасининг асосий компоненти бўлиб, деярли барча бирикмаларнинг таркибига киради.

Азотли ўғитларнинг самарадорлигини оширишнинг муҳим омилларидан бири ўғитлар таркибидаги азотнинг миқдорини тўғри ҳисобга олишдир. Масалан, аммиакли селитра таркибида 34 % нитрат ва аммиак шаклидаги соф азот мавжуд. Мочевина таркибида эса 46 % аммиак шаклидаги соф азот бор.

Ғаллачиликдаги муҳим вазифалардан бири азотли ўғитлардан тўғри фойдаланиш, тупроқ унумдорлиги ва ўсимликнинг эҳтиёжига қараб вегетация давомида тўғри озиқлантиришни ташкил этиш ҳисобланади.

Кузги буғдой–кузда, баҳорда ва бошоқлаш даврида азот билан етарли миқдорда таъминланиши ўсимликнинг яхши тупланишига, ўсиш-ривожланиш жараёнларининг мақбул қечишига ижобий таъсир кўрсатади.

Азотли ўғитлар етарли қўлланилганда буғдойнинг бошоқлари йирик бўлиб, бошоқчалар ва донлар сони ортади, донлари тўлиқ бўлади.

Шунингдек, 1000 дона дон вазни, доннинг ялтироқлиги ортиб, донларнинг сифати юқори бўлади ва ундан сифатли ун олинади.

Аммо, азотли ўғитлар ортиқча меъёрда ва кечикиб қўлланилганда ўсимлик бўйига ўсиб кетади, поялари нимжонлашиб кетади.

Бундай ўсимликлар ётиб қолишга мойил бўлади. Буғдой ётиб қолганда ҳосилнинг салмоқли қисми нобуд бўлади, натижада дон ҳосили кескин камаяди.

Эрта баҳорги озиқлантириш. Эрта баҳорда буғдой экилган ер майдонларида ўсимлик илдиз тизими жойлашган тупроқ қатламидаги азот миқдори камайиб кетган бўлади, нихоллар нозик ҳолда қишдан чиқади ва озиқ моддаларга мухтож бўлади. Шуни ҳисобга олган ҳолда эрта баҳорда азотли озиқлантиришни ўтказиш шарт.

Вилоят худудларини жойлашган ўрнига қараб эрта баҳорги озиқлантиришнинг йилнинг келишига караб таҳминий муддати 10-20 февралга тўғри келади. Эрта баҳорги озиқлантиришда азотли ўғитларни йиллик меъёрини таъсир этувчи модда ҳисобида 25 фоизини бериш тавсия қилинади. Эрта баҳордаги азотли озиқлантиришда энг биринчи навбатда қишловдан қийинчилик билан чиққан майдонларда, ундан кейинги уруғлик етиштириш учун экилган майдонларда ўтказилиши тавсия қилинади.

Эрта баҳорги озиқлантириш кўчат қалинлигини барқарорлаштиради. Ўсимликда тупланиш жараёни жадаллашади, 1 кв.м.да 500-600 тагача поя ҳосил қилишга эришиш мумкин. Эрта баҳорги озиқлантириш ҳисобига бир гектар ердан 4-6 центнергача қўшимча ҳосил олишга эришилади.

Эрта баҳорги озиқлантиришда азотли ўғитлар меъёрини аниқлашда ўсимликларда ўсиш жараёнининг бошланиши мухим ўрин тутади, яъни эрта бахорда ўсимликлар ранги тўла яшил тус олади.

Агарда ўсимликларда ўсиш жараёни кеч бошланса, бу даврга келиб ҳаво харорати тез кўтарилади, ривожланиш фазаларини ўтиш вақти ва озиқа моддаларни ўзлаштирилиши пасаяди. Шу даврда ўсимликда тупланиш ва генератив органлар ривожланишини кучайтириш мақсадида азот меъёрини йиллик меъёрига нисбатан 25 фоиз эмас 30 фоизга оширилиши тавсия қилинади.

Кузги буғдойни бундан кейинги озиқлантириш найчалаш фазасининг бошланишида ўтказилади.

Найчалаш фазасида озиқлантириш: Буғдойнинг найчалаш фазасини эрта баҳорги ҳолатига нисбатан фарқи шундан иборатки, бу фазада ўсимликни вегетатив органлари кўпайган ва энг асосийси поялар сони ортган бўлади.

Шу сабабли буғдойни найчалаш фазасида азотли ўғитлар йиллик меъёрини 40 фоизи берилса ижобий натижа беради. Бугдой найчалаш фазасида ўсимликларни намлик ва озиқа моддалари билан таъминланиши муҳим ўрин тутади. Найчалаш фазасининг давомийлиги 25-30 кунни ташкил этади. Шу киска даврда буғдой ўсимлиги бутун ўсув даврида туплайдиган қуруқ модданинг50-60 фоизини тўплайди. Найчалаш фазасида намлик ва озиқа моддалар етишмаслиги ҳосидорликка салбий таъсир қилади. Бундан кейинги озиқлантириш бошоқлаш фазасида ўтказилади.

Бошоқлаш фазасида озиқлантириш. Буғдой ўсимлигида гуллаш жараёни тугаганидан кейин ўсимлик томонидан тупроқдаги фосфор ва калийни қабул қилиш камайиб тўхтаб қолиши ҳам мумкин. Аммо азотни ўсимлик томонидан ўзлаштирилиши олдинги даражадагидек давом этади. Будаврга келиб, ўсимликни бутун ўсувдаврида тўпланадиган азотнинг 20-30 фоизи тупланади. Бундай ҳолатни амалга ошиши учун тупроқдаги намлик ва ўсимлик томонидан осон ўзлаштириладиган азотли бирикмалар етарли миқдорда бўлиши керак.

Кузги буғдойни азотли ўғитлар билан озиқлантириш дон таркибидаги оқсил миқдорини оширади. Фосфорли ва калийли ўғитлар эса клейковина сифатини яхшилайди. Булардан ташқари клейковина сифат кўрсаткичлари ҳамда экилаётган нав хусусиятига ҳам боғлиқ.

Ғалла майдонларини суғориш

Уруғлик экиб бўлинган майдонларга ер текислигига қараб ҳар
80-100 метрга ўқ ариқлар олиниб, суғорилади, яъни уруғликка нам етиб бориши учун гектарига 500-600 метр куб ҳисобида, уруғ тушган тупроқ қатламининг намлиги унинг униб чиқиши учун етарли бўлгунча сув берилади.

Вилоятнинг турли тупроқ шароитида бошоқли дон экинлари ҳосилдорлигига салбий таъсир қилиб келаётган омиллардан бири вегетация давомида юзага келаётган сув танқислиги бўлса, иккинчи томондан аскарият хўжаликларда кузги ғаллани суғоришда хамда ўғитлашда маҳаллий тупроқ иқлим шароитларни, навларнинг биологик хусусиятлари шунингдек уларнинг турли ўсиш ва ривожланиш босқичларида сувга, ўғитга бўлган хақиқий талабини хисобга олмаслиги оқибатида кўзланган хосилдорлик олинмаяпти.

Суғориладиган деҳқончиликда намликни меъёрида сақлаш керак. Сувли шароитда 1 м2. майдонда 550-600 донадан ва ундан ортиқ маҳсулдор буғдой пояларини шакллантириш мумкин. Бундай кўрсаткичга ўсимликларни намлик ва етарли миқдордаги озиқа моддалар билан таъминланиши асосида эришилади.

Вилоят шароитида 90 фоиз майдонга кузги буғдой ғўза қатор ораларига экилади. Бундай майдонларда ерни экишга яхши тайёрлаш ва тупроқда намлик тыплаш учун экишдан 10-12 кун олдин ғўза эгатлари орқали гектарига 800-900 м3. Дан сув берилади ва ер етилиши билан экишга тайёрлаб экилади.

Бундай майдонларда экилган уруғ бир текисда униб чиқади. Ҳар бир ғалла экиладиган ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда буғдой етиштириш учун 1 гектар ер майдонига сарфланадиган сувнинг мавсумий меъёри
3000-4500 м3, суғориш меъёри эса 700-800 м3 ни ташкил этади. Ер ости сувларини жойланишига нисбатан кузги буғдойни мавсумий суғориш меъёри
2500-3000 м3 ҳам бўлиши мумкин.

Кузги буғдой ўсув даврида шароитдан келиб чикиб 4-7 марта суғорилади. Суғоришдан асосий мақсад-буғдой илдизи жойлашган тупроқ қатламидаги намликни дала нам сиғимига нисбатан 70-75 фоиздан кам бўлмаслигини таъминлашдан иборат.

Кузги буғдойни суғориш муддати ва меъёри тупроқнинг 0,5 метр қатламидаги намлик миқдорига нисбатан белгиланади. Буғдойни дон шаклланиш ва тўлиш фазаси тўла якунлангандан кейингина сув беришни тўхтатиш мумкин.

Суғориладиган деҳқончилик шароитида кузги буғдойдан юқори ҳосил етиштириш учун тупроқдаги намликни меъёрида сақлаш керак.

Сувли шароитда 1 м2 майдонда 550-600 донадан ва ундан ортиқ маҳсулдор буғдой пояларини шакллантириш мумкин. Бундай кўрсаткичга ўсимликларни намлик ва етарли миқдордаги озиқа моддалар билан таъминланиши асосида эришилади.

Ҳар бир ғалла экиладиган ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда буғдой етиштириш учун 1 гектар ер майдонига сарфланадиган сувнинг мавсумий меъёри 3000-4500 м3, суғориш меъёри эса 700-800 м3 ни ташкил этади.

Ер ости сувларини жойланишига нисбатан кузги буғдойни мавсумий суғориш меъёри 2500-3000 м3 ҳам бўлиши мумкин. Кузги буғдой ўсув даврида шароитдан келиб чикиб 4-7 марта суғорилади. Суғоришдан асосий мақсад-буғдой илдизи жойлашган тупроқ қатламидаги намликни дала нам сиғимига нисбатан
70-75 фоиздан кам бўлмаслигини таъминлашдан иборат.

Кузги буғдойни суғориш муддати ва меъёри тупроқнинг 0,5 метр қатламидаги намлик миқдорига нисбатан белгиланади. Буғдойни дон шаклланиш ва тўлиш фазаси тўла якунлангандан кейингина сув беришни тўхтатиш мумкин.

Ғалла экилган карталар тепасига камида 5 тоннадан маҳаллий ўғит ва фекал сигадиган хажмда «Ҳосил-чуқур» ларини ташкил этиб, уларни маҳаллий ўғит ва фекаллар билан тулдириб суғоришни фақат «Шарбат» усулида олиб бориш лозим бўлади. Хар галги суғоришда шарбат чиқарувчиларини қайтадан тўлдириб борилади. Шарбат усулида суғориш, биринчидан ўсимликка етишмайдиган микро ва макро ўғитлар билан таъминлашга, иккинчидан тупроқда намни узоқ муддатгача сақланишига имкон яратади. Ғалла майдонларини бирор ерида кўллатиб ёки чўллатиб қўймаслик керак. Акс ҳолда шу ерларда уруғлар бир текис униб чиқмайди, уларни сийраклашишига олиб келади.

Барг орқали озиқлантириш (суспензия)

Барг орқали озиқлантиришни ўсимликни вегетация давомида озиқа элементлар билан таъминлаб турувчи қўшимча озиқа деб қараш лозим.

Барг орқали озиқлантириш айниқса ғаллачиликда, хусусан кузги буғдой етиштиришда катта аҳамиятга эга. Суғориладиган шароитда кузги буғдойни азотли озиқлантиришда бу усулни қўллаш юқори самарадорликка эришишишни таъминлайди.

Кузги буғдойни азотга бўлган эҳтиёжи бутун ўсув даври давомида юқори бўлади. Буғдой ўсимлигида 75-80 % азот бошоқлаш фазасига қадар ўсимликнинг барг ва поясида тўпланади. Ана шу тўпланган азот ҳисобидан дон таркибидаги оқсилнинг асосий қисми ҳосил бўлади. Ҳосилдорлик юқори (65-70 ц/га) бўлганда ўсимликнинг барги ва поясида тўпланган азот миқдори донда оқсил моддасини етарли миқдорда бўлишини таъминлай олмайди. Айниқса азот танқислиги кузги буғдойда ҳосил элементлари шаклланаётган вақтда, яъни ривожланишнинг бошоқлаш, гуллаш ва сут пишиш фазаларида кузатилади. Бироқ, бу фазада кузги буғдойни озиқлантиришда бир қатор муаммолар мавжуд. Масалан, бошоқлаш, гуллаш фазаларида ўсимлик ўсиб кетганлиги, ёғингарчиликни кам бўлиши ёки сувнинг етишмаслиги сабабли тупроқ орқали озиқлантиришда бир қатор қийинчиликлар туғдиради. Шу сабабдан кузги буғдой бошоқлаганда тупроқ таркибида ўсимлик томонидан ўзлаштирилиши осон бўлган азот миқдори етишмайди. Бу ўз навбатида буғдой дон ҳосили ва сифатига салбий таъсир кўрсатади.

Шунинг учун кузги буғдой етиштиришда ўсимликни илдиздан ташқари баргдан озиқлантириш усулидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Кузги буғдой етиштиришда, ҳатто дон ҳосилдорлиги юқори бўлган шароитда ҳам баргдан озиқлантириш самарали хисобланади.

Баргдан озиқлантириш учун азотли ўғитлардан бири бўлган мочевинадан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Мочевинадаги амид шаклидаги азот баргдан озиқлантирилганда аммиакли селитрага нисбатан кам энергия сарфлаган ҳолда метоболизмга киришади, бунда аспарагин ва глутамин сингари дастлаб аммиакка айланмасдан бевосита азот алмашиниш жараёнига киришади. Мочевина сувда яхши эрийди. Шуннгдек бу ўғитнинг молекулалари ўсимлик барглари томонидан яхши ўзлаштирилади.

Мочевина эритмасининг реакцияси нейтрал бўлиб, ўсимликка ҳеч қандай салбий таъсир кўрсатмайди. Шунингдек, мочевина таркибидаги таъсир этувчи модда энг юқори (46%) ҳисобланади.

Мочевина эритмаси сепилгандан қейин кечқурунга келиб, ҳаво намлиги ортади ва буғдой баргларида шудринг томчилари пайдо бўлади. Тадқиқотларда барг орқали озиқлантирилганда доннинг сифат кўрсаткичлари сезиларли ортиши кузатилади.

Олиб борилган тажриба натижаларига кўра, кузги буғдойни бошоқлаш даврида 10-15 % карбамид эритмаси билан озиқлантирилганда дон таркибидаги оқсил миқдори 1,0-1,5 % га, клейковина миқдори 2-3% га ортади. Шунингдек, ўсимлик тўқималарида хўжайра ширасининг биокимёвий таркиби ўзгариши натижасида ўсимликнинг касаллик ва зараркунандаларга чидамлилиги ортади.

· Ўғитни суспензия тариқасида найчалаш фазасида 7-8 кг, бошоқлаш фазасида 8-10 кг ҳисобида пуркаш.

· Суспензия пуркашда фақат карбамидли ўғитни қўллаш.

Суспензия билан аралаш ҳолда калий ва фосфорли ўғитларни, гербицид, фунгицид ва инсектицидларни қўллаб биргаликда ишлатишни ташкил этиш зарур.

Ўсимликларни ҳимоя қилиш

Бегона ўтларга қарши кураш чоралари

Ҳозирги кунда ғаллакорларимизнинг олдида турган долзарб муомолардан бири ғалла майдонларида учрайдиган бегона ўтларга қарши курашни ўз вақтида сифатли қилиб ўтказиш, ғалла экинларида юқори хосил олишда алоҳида аҳамият касб этади.

Ғалла майдонларида учрайдиган бегона ўтларга қарши кураш қуйидагича табақалашган ҳолда ўтказилади:

Эрта баҳорда ғалланинг туплаш фазасида биринчи навбатда униб чиқадиган эфемер бегона ўтларнинг ботаник таркибини ўрганилиб 100 % кимёвий ишлов берилади. Кечроқ униб чиқадиган кўп йиллик ва бир йиллик (шўра, печак) ҳамда бошоқли ( ёввойи сули, так–так) бегона ўтларга кечроқ ишлов берилади. Бунинг учун ёввойи сули, шўра ва печакнинг сони ва ривожланишини ўрганилиб харитага туширилади.

Об-ҳаво шароити ҳамда мазкур бегона ўтларни контурлар кесимида ривожланиш фазасига қараб кимёвий ишлов бериш графиги ишлаб чиқилади ва ишлов берилади.

Бир йиллик икки паллали бегона ўтларга қарши "Гранстар", "Далстар", "Биостар", "Энтостар", "Моерстар", "Тайфун" каби гербицидлар билан кимёвий кураш олиб борилади.

Бу гербицидларнинг номлари турлича бўлсада, таъсир этувчи моддаси ва қўллаш меъёрлари бир хилдир. Яъни, улар гектарига 10-20 грамм миқдорида қўлланилади.

Шунингдек, бу жараёнда экин майдонларидаги бегона ўтларнинг тури, баландлиги ва қалинлиги ҳисобга олинган ҳолда, гербицидни сарфлаш меъёри мутахассис томонидан белгиланади. Гербицидлар трактор пуркагичлари
(ОВХ-28) ёрдамида сепилганда гектарига сув сарфи 200 литрни, моторли қўл пуркагичлар ёрдамида қўлланилганда 100 литрни ташкил этиши лозим. Шундан сўнг 4-5 кун ўтиб, бегона ўсимликлар сарғая бошлайди, 10-14 кундан кейин эса бутунлай қуриб, нобуд бўлади.

Ушбу гербицидларни об-ҳаво очиқ кунлари ҳарорат ўртача
5 даражадан юқори бўлганда қўллаш тавсия этилади. Тунги қисқа муддатли ҳароратнинг пасайиши самарадорликка салбий таъсир кўрсатмайди. Ишлов ўтказилгандан кейин уч соатгача ёмғир ёғмаган тақдирдагина гербицидларнинг таъсир этувчи моддаси бегона ўтлар танасига тўлиқ сингиб улгуради. Гербицидлар, фунгицидлар ва инсектицидлар билан биргаликда қўлланганда сарф харажатлар анча камаяди.

Биринчи навбатда ғалласимон, қолаверса, бошқа бегона ўтлар билан қарши курашиш ишлари самарасини ошириш учун, мутахассислар ўқуви ташкил этилиши лозим. Чунки, айнан шўра, печак ва ёввойи сулига қарши кимёвий кураш самараси пастлигича қолмоқда. Гербицидлар қўллаш самарадорлигининг юқори бўлишлиги учун мутахассислар юқоридаги бегона ўтлар биологияси ва белгиларини ўзлаштиришлари зарур.

Ғалла майдонларидаги бошоқдошлар оиласига мансуб бўлган ёввойи сули, райграс, так-так каби бегона ўтларга қарши "Топик" (гектарига 0,3 литр), "Пума супер" (гектарига 0,6-0,8 литр), "Далзлак" (гектарига 0,6-0,8 литр), "Авена супер" (гектарига 0,6-0,8 литр), "Тердок" (гектарига 0,3-0,4 литр) "Овсюген экстра" (гектарига 0,3-0,4 литр) гербицидларини қўллаш юқори самара беради. Улар асосан ўсимликларнинг туплаш фазасида, айрим ҳолларда эса бошоқ тортгунга қадар ҳаво очиқ кунлари ҳарорат 15 даражадан юқори бўлганда ишлатилади.

Ғалла майдонларида бегона ўтларга қарши кураш ишларини вилоятнинг Ургенч, Боғот, Хозарасп, Хонқа, Хива туманларида ҳамда иккинчи йил ғалла экилган майдонларда биринчи навбатда амалга ошириш тавсия этилади.

Касалликларга қарши кураш чоралари

Ўзбекистонда бошоқли дон экинларида бир қатор касалликлар учрайди. Уларнинг асосийларига қоракуялар, ун-шудринг, занг ва доғланиш касалликларини киритиш мумкин. Шулардан бугунги кунда ғалла экинлари учун сариқ занг касаллиги ўта хавфли ҳисобланади. Сариқ занг ҳатто дон тўлиш фазасида учраганда ҳам 30-35 фоизгача ҳосил нобуд бўлади.

Касаллик экинларда эрта бошланган бўлса, мисол учун бошоқ чиқариш арафасида сариқ занг ривожланиши даражаси ўртача 50-60 фоизга етса ҳосилнинг 34-40 фоизи йўқотилади. Занг касалликларига чидамли бўлган кузги буғдой навларини экиш мақсадга мувофиқдир.

Занг касалликлари кузатиладиган учоқлар мавжуд майдонларга занг касалликлари пайдо бўлишини доимий мониторинг қилиб бориш ҳамда касаллик споралари кузатилган ҳолда кимёвий ишлов бериш, касалликлар тарқалишини олдини олади.

Буғдойнинг занг касаллигига чидамлилигини ошириш учун ўсимликни фосфорли ва калийли ўғитлар эритмаси билан барги орқали озиқлантирилади. Бунда гектарига 8-10 кг хлорли калий ва 7-10 кг суперфосфат ёки аммофосни
200-300 литр сувда эритиб буғдойнинг туплаш даврида махсус ОВХ-14 ёки
ОВХ-28 агрегати билан пуркалади.

Зангга карши кимёвий курашиш ишлари занг билан 5 % зарарланганда бошланади. Захкаш ва олдиндан занг билан касаланишга мойил худудларда эса зангга қарши профилактик кимёвий кураш ўтказилади. Кимёвий курашда занг касаллигига қарши фунгицидлардан Фоликур БТ 0.3-0.5 л/га Коласал 0.3-0.5 л/га, Фолкон 0.3-0.5 л/га, Импакт 0.3-0.5 л/га, Алто-супер 33 фоизли э.к 0.3 л/га қўллаш яхши натижа беради.

Юқорида қайд этилган агротехник чор–тадбирлар мажмуини сифатли ва белгиланган муддатларда оғишмай амалга ошириш келгуси йилда мўл ва сифатли ғалла етиштиришга пухта замин яратади.

Зараркунандаларга қарши кураш чоралари

Республикада суғориладиган майдонларнинг кенгайиши билан ғалла зараркунандаларининг ҳам йилдан-йилга кўпайиши кузатилмоқда. Зараркунандаларга қарши агротехник кураш чораларидан бири экинлар ҳосили йиғиб олингандан сўнг, ерни суғориб ағдариб ҳайдаш, далалар атрофида бегона ўтларни мунтазам равишда йўқотиб туриш, атрофдаги дарахтларнинг қуриган пўстлоғи ва шохларини майдондан чиқариб куйдириш лозим.

Дон экинларини зараркунандалардан ҳимоя қилишда кимёвий курашни ташкил қилиш ва ўз вақтида ўтказиш яхши самара беради. Шунинг учун ҳам зарарли хасвага қарши кураш ишлари тизимли олиб бориш лозим. Бунинг учун зарарли хасванинг эрта баҳорда қишлов жойи аниқланиб (чунки, зарарли хасва имогалари тўп–тўп бўлиб қишлайди) агротехник ва механик усулда қарши курашилади.

Қишловдан чиққан хасва имогалари, баҳорда уйғониши билан энг яқин масофадаги буғдой даласига етиб келиб, дала четидан бошлаб, дала ичига
25–30 м масофагача кириб боради. Айни шу даврда имогаларга қарши кимёвий кураш ишлари бошланади.

Хасва билан зарарланган майдонлардан олинган уруғлик доннинг униб чиқиши 50 фоизгача камаяди. Битта урғочи хасва 100-180 ва ҳатто 300 донагача тухум қўяди, 14–15 кундан сўнг личинкалари пайдо бўлади. Лекин, личинкалар
2 ёшдан 3 ёшга ўтгандан сўнггина кимёвий курашни бошлаш керак.

Бунда кимёвий курашнинг самараси юқори бўлади. Агар далада 1 м2 хасвадан иккита қўнғиз шилимшиқ қуртнинг личинкаси бештагача учраса, кимёвий курашни албатта ўтказиш лозим. Бунда хасванинг имога холида ёки 2-3 ёш личинкаси даврида кимёвий ишлов беришлар кимёвий дориларни суспензияга аралаштириб бериш мумкин.

Дон экинларига катта зарар келтирувчи сўрувчи ҳашоратлардан шира, трипс, зарарли хасва, шилимшиқ қурт. Буларга қарши курашда Булдок
2.5 фоиз э.к. 0.5 л/га, Карате 5 фоизли 0.15-0.20 л/га, Сумми–Алфа 20 фоизли э.к 0.07 л/га, Атилла 0.2-0.3 л/га, Суперфос 55 фоизли э.к 0.5 л/га ишлатилади.

Юқорида келтирилган зараркунанда ва ҳашоратлардан энг кўп зарар келтираётгани зарарли хасвадир. Хасва буғдой ва арпа поялари бошоғининг ширасини сўриши натижасида ҳосил анча камайиб кетади. Хасва пояни кечроқ зарарласа унинг ичидаги дон пуч ва оқсил миқдори камаяди ва натижада бундай дондан тайёрланган нон сифатсиз, хамири ёпишқоқ бўлмайди.

Ғалла ўрим йиғимга тайёргарлик ва уни ўтказиш

Ўрим – йиғим мобайнида дон тўкилиб нобуд бўлишининг олдини олиш муҳим тадбирлардан бири ҳисобланади.

Нобудгарчиликнинг асосий сабаблари:

Биринчидан ўрим-йиғимнинг ташкилий шароитлари:Ўрим -йиғимнинг вақтида бошланмаслиги ва чўзиб юборилиши, далаларни бўлакларга нотўғри тақсимланиши, ишнинг ёмон ташкил қилиниши.

Иккинчидан агротехник сабаблар:Ғалла парваришлашда агротехник талабларнинг бузилиши, даланинг нотекислиги, кучли бегона ўт босганлиги, ўсимликларнинг ётиб қолиши ва бошқалар.

Учинчидан техник сабаблар:Ўрим комбайнларинингишчи қисмлариталаб даражасида соз ҳолга келтирилмаганлиги, техника ишига ёмон тайёрланганлиги.

Тўртинчидан технологик сабаблар: Ўрим-йиғимни узлуксиз давом эттирмаслиги, ишни нотўғри ташкил қилиниши натижасида комбайнлар кўпроқ тўхтаб қолиши.

Бешинчидан биологик сабаблар:Ғалла тупларининг ётиб қолиши, доннинг паст сочилувчанлик хусусиятига эгалиги, қийин янчилиши ўрим-йиғим графигининг ғалла навлари пишиш даврини (эртапишар, ўртапишар, кечпишарлигини) ҳисобга олмасдан тузилиши.

Олтинчидан ўрим-йиғим даврида табиий офатлар:Жала, ёмғир, дўл, қаттиқ шамол таъсирида, донни зараркунандалар, кемирувчилар ва қушлар ейиши.

Еттинчидан, комбайнчининг касб маҳоратининг пастлиги,тажрибасизлиги сабабли нобудгарчиликка йўл қўйилиши.

Бундай сабаблар етиштирилган доннинг нобуд бўлишига турлича таъсир қилади. Шунинг учун ўрим-йиғим бошланишидан олдин, бу сабаблар чуқур ўрганилиб, қуйидаги чора тадбирларга аҳамият берилса, ҳосил нобудгарчиликсиз йиғиштириб олинади:

1. Ғалла пишгандан сўнг бегона ўтлар (қамиш, қора шўра, қўйтикан ва бошқа) босадиган майдонларни аниқлаш;

2. Ўримни биринчи навбатда бегона ўтлар босадиган ғалла майдонларидан бошлаш;

Ўзбекистонда буғдойнинг пишиб етилиши йилнинг энг иссиқ муддатларига тўғри келади. Буғдой пишгандан кейин қисқа вақт давомида йиғиштириб олнмаса, унинг бошоқларидаги дон ўз-ўзидан тўкила бошлайди. Шамол, ёввойи қушлар ва кемирувчиларнинг зарарли таъсири натижасида ҳосил нобудгарчилиги белгиланган миқдордан ошиб кетади.

Кузатишлар шуни кўрсатадики буғдой пишиб етилгандан кейин бир хафта ичида йиғиштириб олинмаса, бошоқдаги доннинг ўзидан-ўзи тўкилиши натижасида кунига 1-1.2 фоиздан ошиб бораверади. Тўлиқ пишиб етилган ғаллани ўриб-йиғиб олишда бир хафта ичида нобудгарчилик 7-9 фоиз бўлса, иккинчи хафтасидан бошлаб 12-15 фоизга ошади.

Демак, пишиб етилаётган ғалла майдонлари бешюзбошилар томонидан доимий кузатувга олиниб, қайси далада ўрим ишлари биринчи бошланиши ва кейин комбайн қайси далага ўтиши лозимлиги аниқ кўрсатилиши керак.

Ўрим бошлашга 2-3 кун қолганда комбайн жаткасининг қирқиш аппаратига тушиш қийин бўлган дала четларида жойлашган ҳосил қўлда ўрилиб, тик турган пояларга суяб кетилади, даладаги бегона ўтлар йўқотилади. Шундан кейин дала бошидан, ўртасидан ва охиридан ўтган ўқ ариқлар текислагичлар ёрдамида текисланади, далага кирадиган йўллар тайёрланади.

Даладаги ҳосилнинг 90-95 фоизи тўлиқ пишиб етилганда ва доннинг намлиги 18-20 фоиз бўлгандан сўнг уни комбайнлар ёрдамида тўғридан-тўғри йиғиштириб олишга киришилади.

Ғалла етиштирадиган фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалик корхоналарида ғалла ўримидан камида 10 кун аввал йўл, кўприк, тарози хўжалиги, хирмон, дала шийпонларини тайёрлаш, дон ташиш транспорт воситаларини тахт қилиб қўйиш керак.

Ғалла ўриш камбайнлари, дон тозалагич машиналари, техник хизмат кўрсатадиган воситалар ва транспорт воситаларини ёнилғи ва мойлаш материаллари билан таъминлайдиган воситалар тайёр туриши шарт.

Ўрим техникасини тайёрлаш вақтида барча машиналар таъмири ва уларни тайёрлаш сифати жиддий назорат қилинади, бунда камчилликлар бўлган, айниқса ўриш, янчиш ва тозалаш қисмларининг носозлигига ва салник ва бриктириладиган жойлардан мой ёки ёнилғи оқадиган комбайнлар, машиналар мутлоқо ишга қўйилмайди.

Ғалла ўримига камида 10 кун қолгунга қадар ғалла ўриш комбайнларининг механик хайдовчиларини тайёрлаш, қайта ўқитиш ва уларга камбайн ҳамда пайкалларни бириктириб бериш ишлари тугалланиши керак. Ғалла ўрими бошлангунга қадар мутахасисларни жалб қилган холда механик хайдовчилар учун комбайнлардан самарали ва унумли фойдаланиш, ҳосилни нес-нобуд қилмай йиғиштириб олиш бўйича кўрик семинар ўтказиш керак.

Юқорида келтирилан шарт бажарилмаган жойларда дон камбайнларининг иш унуми 15-20 фоизга камайиб кетади ва уларнинг тез ишдан чиқиш холатлари кузатилади, дон нобудгарчилиги ортади, баъзи холларда бункердаги дон ифлосланиб унинг сифати пасайишига олиб келади.

Дон нобудгарчилигини аниқлашда 0.25 м2 ли рамкадан фойдаланилади, жумладан рамка ўрилган даланинг 5 та хар хил жойига қўйилади. Сўнгра олдиндан ҳисоб китоб асосида тузилган жадвал ёки номограмма бўйича тўкилган доннинг умумий сони ҳисобланади. Комбайнчилар учун комбайннинг иш сифатини қуйидаги яна бир жуда оддий усулда баҳолаш қулайдир. Буғдой массаси ўрилгандан кейин даланинг ихтиёрий 1м2 ли қисми кўриб чиқилади. Бу майдонда 20 тадан ортиқ дон топилиши ва 3 тадан ортиқ ўрилган бошоқлар учраши, дон нобудгарчилигига йўл қўйилганлигидан далолат беради.

    Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий ишлаб чиқариш маркази олимлари





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech