Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
05.01.2017

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 4 январдаги “2016 йилда мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз ва узум ишлаб чиқариш ҳамда улардан фойдаланишнинг истиқбол кўрсаткичлари тўғрисида”ги 1-сонли қарорига асосан 10 млн 458 минг тонна сабзавот, 1 млн 980 минг тонна полиз, 2 млн 833 минг тонна картошка, 2 млн 874 минг тонна мева ва 1 млн 601 минг тонна узум маҳсулотлари етиштириш белгилаб олинган.

2016 йилда барча тоифа хўжаликларининг асосий, оралиқ ва такрорий майдонларига сабзавот, полиз ва картошка экинларини экиш учун жами 2875 тонна сабзавот уруғи, 613 тонна полиз уруғи ва 446 минг тонна ортиқ картошка уруғлари ҳамда 12 млн туп мевали ва 10 млн тупга яқин ток кўчатлари фермер хўжаликлари ва аҳоли хонадонларига ўз муддатида экилган.

Маҳсулот етиштирувчи субъектлар билан тайёрловчи, қайта ишловчи ва экспортёр корхона ва ташкилотлар ўртасида мева-сабзавот, полиз, картошка ва узум маҳсулотларига шартномалар тузилиб, тузилган шартномалар асосида маҳсулотлар етказиб берилган.

Республика бўйича барча тоифа хўжаликларининг асосий майдонларга 205 минг гектар сабзавот, 84 минг гектар картошка ва 61 минг гектар полиз ҳамда ғалладан бўшаган майдонларга такрорий 188 минг гектар сабзавот, 31 минг гектар картошка ва 60 минг гектар полиз экинлари экилиб, уларнинг агротехник тадбирлар ўз муддатида сифатли ўтказилиб борилган ва етиштирилган маҳсулотлар йиғиштириб олинган.

Республиканинг деҳқон ва фермер хўжаликларда 267 минг гектар боғлардан 211 минг гектари ҳосилли ҳамда 144 минг гектар токзорлардан 119 минг гектари ҳосилли бўлиб, уларнинг ҳосилдорлигини ошириш, сифатини яхшилаш ва ишлаб чиқаришни кўпайтириш муҳим агротехник тадбирлари фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан сифатли ва ўз муддатида ўтказилмоқда.

Республика бўйича жорий йилнинг баҳор ойларида 8,4 минг гектар пакана ва ярим пакана (интенсив) мевали боғлар ҳамда 5,2 минг гектар янги токзорлар барпо этилди.

Республикадаги боғдорчилик ва узумчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларининг яроқсиз боғ ва токзорлар реконструкция қилиш ишлари бўйича 6 минг гектар мевали боғлар ва 3,5 минг гектар токзорлар реконструкция қилинган.

2016 йил якунида 21,1 млн тонна (ўтган йилга нисбатан 11,1 фоизга) шундан, 11,3 млн тонна (11,3 фозига) сабзавот, 2,1 млн.тонна (10,4 фоизга) полиз, 3,0 млн тонна (9,7 фоизга) картошка, 3,0 млн тонна (10,8 фоизга) мева ва 1,7 млн тонна (9,9 фоизга) узум маҳсулотлари етиштирилган.

    Ахборот хизмати


Файл
Файлни юкламоқ
Размер: 35.00 KB




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech