Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
03.02.2017

Лимон – энг қимматли шифобахш ва тетиклаштирувчи мева ҳисобланади. Унинг эти таркибида 2 фоизга яқин шакар, 6–8% турли кислоталар (асосан лимон кислотаси), 1 фоиздан кўпроқ пектин моддалари, 0,5 фоизга яқин ҳар хил минерал тузлар, 60–90 мг/% С витамини, маълум миқдорда А, В1, В2, РР гуруҳи витаминлари бўлади. Лимон узоқ сақланганда ва қайта ишланганда ҳам таркибидаги витаминлар яхши сақланади, бу унинг қимматли хусусиятидир.

Турли юрак-томир тизими касалликларида, цинга, сил, бод, ангинани даволашда, организмда моддалар алмашинуви бузилганда лимон истеъмол қилиш тавсия этилади. РР гуруҳи витаминлари қон босимининг пасайишига ёрдам беради ва мияга қон қуйилишининг олдини олади.

Лимон қандолат ва консерва санотида ҳам кўп ишлатилади. Унинг турли қисмларидан ажратиб олинадиган эфир мойлари парфюмерия саноатида ва тиббиётда қўлланилади. Ҳар хил қандолат маҳсулотлари ва ичимликлар (айниқса, лимонад) тайёрлашда лимондан кенг фойдаланилади.

Апельсиннинг серсув, хушбўй, қимматбаҳо мевалари бутун дунёга машҳур. Апельсин меваси турли катталикда бўлиб, айрим навларида унинг диаметри 8 см. га етади, вазни 200–250 г. дан ортиқ келади. Апельсин мевасининг таркибида 6–10% шакар, 1,0–1,4% турли кислоталар, 1 фоизгача пектин моддалари, 60–100 мг% С витамини, маълум миқдорда А, В1, В2, РР гуруҳи витаминлари бўлади. Пўсти қалин ва шарбати кислотали бўлганлигидан таркибидаги витаминлар яхши сақланади.

Одатда апельсин янгилигида ейилади ёки ундан табиий ичимлик (сок) таёрланади. Меваларидан пектин моддалар, эфир мойлари олинади, мураббо пиширилади, мармелад ва концентратлар тайёрланади.

Мандарин цитрус ўсимликлари орасида кўп тарқалган. Мевалари дисерт сифатида жуда машҳур бўлиб, асосан янгилигида ейилада. Уларнинг йирик-майдалиги, шакли, ранги ва таъми ҳар хил бўлади. Мандарин мевасининг таркибида 7–9% шакар сақлайди, кислотаси кам, 0,8–1,0% турли кислоталар, 0,6–0,8 фоизгача пектин моддалари, 30–60 мг/% С витамини, маълум миқдорда А, В1, В2, РР гуруҳи витаминлари бўлади.

Апельсин ва мандарин мевалари таркибида лимондигига қараганда витаминлар ав лимон кислоталар миқдори камроқ, шакар анча кўп, кислоталиги паст бўлади; мазжуда ширин ва хушбўй бўлганлиги учун апельсин ва мандарин жуда севиб истеъмол қилинади. Умуман эса мандарин таъм сифатларига кўра апельсиндан кейин туради.

Грейпфрут эти аччиқ-чучуклиги ва тахирроқлиги билан ажралиб туради. Меваси таркибида 5–10% шакар, 1,0–2,5% органик кислоталар, 35–50 мг/% С витамини, маълум миқдорда А ва Е витаминлари бўлади.

Грйепфрут мевалари янгилигида ва шарбат ҳолида истеъмол қилинади. Организмни мустаҳкамловчи шифобахш дори сифатида ишлатилади, ҳазм қилиш оргинлари ишига ёрдам беради, қон босимини пасайтиради, ортиқча семириб кетишга йўл қўймайди. Доим яшил цитрус ўсимликлари иссиқсевар, совуққа чидамсиз, меваларининг етилиши учун жуда кўп фойдали ҳарорат йиғиндисини талаб қилади, ўсув даври анча узоқ. Шунинг учун республикамизда цитрус ўсимликлари қишки совуқдан ҳимоя қилинган жойларда – траншея ва иссиқхоналарда экиб ўстириш мумкин; ёзда бу иншоотларнинг усти очиб ташланади.

Академик М.Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтида олиб борилган кўп йиллик тажрибаларда цитрус ўсимликларини исиқхона ва траншеяларда экиб ўстириш технологиясининг асосий жиҳатлари: цитрус ўсимликларни кўпайтиришнинг усуллари ишлаб чиқилди; усти ёпиқ иншоотларда ўстиришга мўлжалланган серҳосил, истиқболли навлар танлаб олинди; зараркунанда ва касалликларга қарши самарали кураш чоралари яратилди.

Цитрус ўсимликларининг ботаник таснифи ва тарқалиши

Цитрус авлоди рутадошлар авлодига киради ва 33 авлод, 250 турни ўз ичига олади. Булар ёввойи ҳолда асосан Осиё, Зоид архипелаги ва бошқа ерлардаги муссон шамоли эсадиган жойларда ўсади. Вакиллари бошқа оилаларда учрамайдиган ўзига хос, резаворсимон мева тугади, шунинг учун уларни махсус ном билан, яъни геспередум деб юритилади, пўстли ёки қалин мева қатли ва мева этли бўлади. Улар меваси баргларининг ички деворларида серсув, ўсиқлар шаклида ҳосил бўлади.

Маданий цитрус ўсимликлар меваси уч қаватдан тузилган. Ташқи қавати (эпикарпий) қалин, тиғиз, зарғалдоқ рангда бўлиб, унда эфир мойлари сақланадиган кўп ҳужайрали бўшлиқлар мавжуд. Бу қават фловедо деб аталади. Меванинг ўрта қавати (мезокарпий) рангсиз, ғовак (юмшоқ), бир оз қуруқ, протопектинга бой бўлиб, этининг паллалари орасида тўсиқ ва ўзак ҳосил қилади; бу қават альбедо деб аталади. Ички қавати (эндикарпий) ёки меванинг эти паллаларга бўлинган ва ҳар бир палласи пўстга ўралган. Бу паллалар урчиқсимон кўпгина ўсиқлардан ҳосил бўлган; бу ўсиқлар шира халтачалари деб аталади, улар ғуж шира массаси ҳосил қилади. Ҳужайра шираси таркибида шакар, органик кислоталар, витаминлар, эфир мойлари ва бошқа моддалар бўлади.

Турли цитрус меваларда уруғлар миқдори ҳар хил бўлади. Айрим навлар уруғсиз (ёки жуда кам миқдорда) бошқа навлар эса жуда серуруғдир.

Лимон – бўйи 3–5 метрга етадиган доим яшил кичик дарахт. Шох-шаббаси ёйиқ, новдалари эгилувчан, кўпинча тиканли бўлади. Ёш новдаларининг учи баргли бўлиб, қирмизи рангда. Барглари қалин, ялтироқ, оч яшил, чўзиқ тухумсимон ёки учи ўткир эллипссимон, баъзан учи юмшоқ, чети майда тишчали ёки дўмбоқчали. Барг бандисиз, қанотчали ёки қанотчасиз. Барглари ўзига хос ҳидли бўлади.

Гуллари анча йирик бўлиб, якка-якка ёки барглар қўлтиғида, новдалар учида кичик шингил ҳосил қилади. Тож баргларининг орқа томони оч қирмизи, ички томони оқ овал шаклда, қайрилган бўлади. Гулкосаси туташ баргли, чети бир оз тишчали. Гултожисининг барглари 4–8 та. Чангдони 20–30 та, бир неча боғ бўлиб қўшилиб ўсади. Тугунчаси ширасимон (юмалоқ) ёки бочкасимон. Устунчаси йўғон бўлиб, кейинчалик тўкилиб кетади. Уруғдони ривожланмаган, гуллари ҳам бўлади.

Меваси овал ёки тухумсимон шаклда бўлиб, учида ўзига хос сўрғичсимон ўсиғи бор, пўсти альбедо ҳисобига ўртича қалин ёки юпқа, юзаси силлиқ ёки бўртиб чиққан мой безлари бўлганлигидан ғадир-будир, бир оз тахир, ўзига хос ҳидли бўлади. Эти жуда нордон, серсув, оч яшил-сариқ, майда донадор, 8–10 паллали. Уруғи бўлиқ, ўртача йирик, силлиқ, эти кўпинча уруғсиз бўлади; эндосперимсиз, муртаги 1–3 та, лимони ёввойи ҳолдагиси номаълум.

Лимоннинг бошқа турдаги цитрус мевалар билан чатиштирилган ҳар хил дурагайлари бор: ломонанжи (лимон×апелсин) – мейер лимони, лимонайм (лимон×лайм), лимондарин (лимон×мандарин)лар қизил, оқ лимонлардир.

Лимон дарахтининг тузилиши, катта-кичиклиги, барглари, мевасининг шакли, йирик-майдалиги ва бошқа белги-хусусиятларига кўра бир-биридан фарқ қиладиган жуда кўп формалари бор: ҳақиқий лимон билан бошқа цитрус мевалар тури ўртасида оралиқ формалар ҳам учрайди.

Ширин апельсин – бўйи 5–12 метрга, баъзан 20 метргача етадиган дарахт; пакана (карлик) бўйли гуруҳидаги апельсинларнинг бўйи 4–5 метргача бўлади, шох-шаббаси юмалоқ ёки пирамидасимон, сербарг шохлари тик ўсади, барглари қўлтиғидан кўпинча ҳар хил узинликдаги тиканлари бўлади. Ёш новдалари ва барглари оч яшил рангда.

Барглари йирик, қалин, ялтироқ, туксиз, тухумсимон шаклда, учи ўткир, асоси юмалоқ, чети текис ёки юқориси майда тишчали бўлади.

Гули ўртача йирик, гултожиси оқ, барг қўлтиғидан чиқади, якка-якка ёки кичик қалқонча шаклида. Чангдони 20–25 та. Айрим навлари гулининг чанги бўлмайди. Тугунчаси юмшоқ, кейинчалик тушиб кетадиган ингичка устунчаси бор, 10–13 та уяли.

Меваси юмалоқ, ясси ёки овал шаклда, ҳар хил катталикда бўлади. Айрим навлари мевасининг учида киндакча шаклидаги ўсиғи бор. Пўсти одатда силлиқ, қалин, аччиқ эмас, оч-тўқ сариқ, жуда кўп хушбўй мой безчалари бўлиб, улар пўстининг бўртиб чиққан жойлари остида жойлашган, этидан ажралиши қийин. Айрим навларида альбедо (мезокарпий) жуда қалин бўлади. Меваси 10–13 паллали. Эти тиғиз, серсув, баъзан рангли, нордон ширин. Уруғи понасимон-тухумсимон шаклда, ичи оқ, муртаги кўп бўлади. Айрим навлари уруғсиз ёки кам уруғли бўлади.

Апельсини 300 га яқин нави бўлиб, улар 3 та асосий гуруҳларга бирлаштирилади:

1. Оддий апельсин. Меваси йирик-майда (5×5см), эти оч сариқ, аччиқ чучук, кўп уруғли. Серҳосил: камдан-кам ҳолда уруғсиз навлари учрайди.

2. Киндакли (ўсиқчали) апельсин мевасининг йириклиги (500–600 граммгача) билан ажралиб туради, одатда 200–250 грамм атрофида бўлади. Мевасининг учида сўрғичсимон ўсиқ бўлиб, унинг ичида бошланғич мева жойлашади, у баъзан пўстидаги кичик тешик (киндак) орқали кўриниб туради.

3. “Корольки” апельсинининг меваси етилганда эти ва суви тўқ қизил (қирмизи) рангга киради. Меваси ўртача йирик, жуда сифатли, ниҳоятда мазали, ўртача ва кеч муддатларда етилади.

Апельсиннинг юқорида таърифлаб ўтилган навлари билан бир қаторида хилма-хил дурагай формалари: Тангори (ширин апельсин×мандарин), Цитранж (ширин апельсин×трафилиат), Климинтин (ширин апельсин×бигарадия) ва бошқалар бор.

Бигарадия – нордон апельсин, яъни померенец. Дарахтининг бўйи 10 метргача етади, сербарг бўлади. Ёш навдалари 5–8 см узунликда, тиканли, барг банди кенг қанотли.

Гули хушбўй, йирик, икки жинисли, функционал эркак гуллари ҳам учраб туради. Меваси юмалоқ, икки томони бир оз ботиқ, пўсти қалин, тўқ сариқ бўлиб, қизғиш рангда товланади, юзаси ғадир-будир. Мой безлари пўстлоқ чуқурчалари остида жойлашган. Меваси 10–12 паллага ажралади. Эти жуда нордон. Пишганда пўчоғи этидан ажралади, меваси ичида бўшлиқ ҳосил бўлади, уруғи кўп.

Кўп мамлакатларда бигарадия асосий пайвандаг ҳисобланади, гаммоз, мальсекко касалликларга чидамли, лекин тез чирийди.

Мандарин – ниҳоятда полиморф ва полиген тур бўлиб, у кўпгина помологик гуруҳларни ўзига бирлаштиради, бироқ айрим ботаниклар уларни алоҳида-алоҳида турга ажратилади. Мандаринни систематикаси ҳали мунозаралилигича қолмоқда.

Мандариннинг 7 та асосий помологик гуруҳи мавжуд. 1. Уншу мандарин, асосан ана шу гуруҳга мансуб навлар экилади. 2. Благародний мандарин – (Ҳиндистон-Хитой-Малайзия гуруҳи) меваси энг йирик, пўсти билан ейилади, эти жуда мазали бўлади; Сиам (Сиам Қирол×Кинг), Куненбо (Уватимикан), Тсао-цзе навлари ана шу гуруҳига киради. 3. Сухойкан, Хитой-Ўрта денгиз гуруҳи, яъни Италия мандарини ушбу гуруҳга киради. 4. Танжирин – меваси тўқ сариқ, уншуникидан анча ширин бўлган Хитой навларидир. 5. Сунтра-понкана, меваси сифатли бўлган Хитой-Ҳиндистон навлари гуруҳи бўлиб, унга Понкан, Сунтара, Батангас навлари киради. 6. Майда мевали мандаринларга меваси нордон (Шиво-микан) ва жуда ширин (Кишиу, Мукакукишиу) Хитой-Япония навлари киради. 7. Дурагай формаларни ўз ичига олган бошқа барча навлар: каламандин (мандарин билан кинкан дурагайи), рангпур (мандарин билан лайм дурагайи).

Грейпфрут. Бўйи 6–7 метрли дарахт бўлиб, шох-шаббабаси юмалоқ ёки конуссимон, сербарг, ёшнавдалари туксиз ёки кам тукли. Барглари йирик, тухумсимон, асосан кенг юмалоқлашган, барг банди тескари тухумсимон, кенг қанотчали. Меваси йирик, диметри 9–13 сантиметр, юмалоқ ёки ботиқ юмалоқ. Пўсти сариқ рангда, баъзан тўқ сариқ товланади, қалинлиги 1–1,5 сантиметр, эти оч рангда, серсув, донадор, таъми ширин-аччиқ бўлиб, ўзига хос тахирроқдир, уруғи йирик, кўп муртакли. Ёввойи ҳолдаги грейпфрут топилмаган.

Цитрус ўсимликлар деҳқончилик бошланиши билан экила бошлаган. Уларнинг маданий формалари келиб чиққан асосий жойлар Шимолий-Шарқий Ҳиндистон ва Шимолий Бирмадир. Бу ерларда цитрус авлодларининг энг кўп вакилари ёввойи ҳолида ўсади.

Қайта-қайта чанглантиришлар ва ўсиликларнинг ўзгарувчанлиги, кўп йиллар давомидаги сунъий танлаш натижасида маданий цитрус ўсимликларнинг ниҳоятда такомилашган прототиплари яратилди.

Цитрус ўсимликлар Жануби-Шарқий Осиёда ва унга ёндош зоналарда секин аста субтропик ва тропик иқлимли бошқа мамлакатларга тарқалган.

Ўрта денгиз бўйи мамлакатларда цитрус меваларнинг иккинчи маркази пайдо бўлади, бутун дунё цитрус мевачилигининг ҳозирги ҳолатига ана шу марказнинг таъсири бор. Италияда цитрус мевалар етиштиришга алоҳида аҳамият берилади: бу ерда цитрус ўсимликлар биринчи марта қадимги Рим империяси даврида пайдо бўлган; асосан лимон ва корольки апельсин етиштирилар эди. Кейинроқ, цитрус мевачилиги Испанияда кенг ривож топди; у ерда асосан апельсин етиштириларди. ХIХ асирнинг иккинчи ярмидан бошлаб цитрус мевачилиги Шимолий Америка, Австралия, кейинроқ Бразилия, Антиль ороллари, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатларда жадал ривожлана бошлайди. Япония цитрус мевачилигида Уншиу дейиладиган уруғсиз мандарин асосий ўрин эгаллайди.

Цитрус ўсимликлар (помиранец ва апельсин) эрамизнинг илк асрларда энг аввало Кавказ ортида пайдо бўлган. Кейинроқ мандарин ва лимон ўстирила бошланган. Ўзбекистонга цитрус ўсимликлари ХХ асрнинг иккинчи ярмида келтирилиб, совуққа чидамсиз бўлганлиги боис улар иссиқхоналарда ҳамда траншеяларда ўстирилиб парвариш қилина бошланган.

Экологик хусусиятлари

Цитрус ўсимликларининг кўпгина турлари иссиқ, нам суптропик ҳамда тропик иқлимли Жануби-Шарқий Осиёдан келиб чиққан. Доим яшил цитрус ўсимликлари жуда иссиқ севар ва совуққа чидамсиз бўлади.

Ўрта Осиё Республикаларида цитрус ўсимликлар ўсув даврида керагидан ортиқча иссиқ олади. Лекин қишда ҳаво ҳарорати кўпинча шунчалик пасайиб кетадики, уларни совуқ уриб кетади. Шунинг учун цитрус ўсимликларини совуқдан сақлаш чорасини кўриш керак бўлади.

Цитрус ўсимликлари нормал пишиши, ривожланиши ва ҳосил тугиши учун 4000оС дан ортиқ фойдали ҳарорат йиғиндисини талаб қилади. Масалан, апельсин мевалари пишиб етилиши учун камида 4500оС иссиқлик зарур. Цитрус ўсимликлари ўсув даврида иссиқликка талабчанлигига кўра бир-биридан анча фарқ қилади. Лимонга қараганда мандарин ва айниқса апельсин ҳаво ва тупроқнинг юқори ҳароратига чидайди. Бироқ ҳарорат 30–35оС дан ортиб кетса, лимон, апельсин ва мандарин ўсимликларида модда алмашинуви бузилиб, ҳаёт фаолияти сўна бошлайди.

Цитрус мевалари орасида иссиқа энг талабчани апельсиндир. У нармал ҳосил тугиши учун суткалик ўртача ҳарорат 220–240 кун давомида 10оС дан юқори бўлиши керак. Мандарин учун эса бундай ҳарорат 190–210 кун зарур.

Цитрус ўсимликларнинг тур ва навлари паст ҳароратга чидамлилигига кўра ҳам бир-биридан фарқ қилади. Маданий цитрус ўсимликлар орасида Уншиу мандарини совуққа чидамлироқ; унинг ўртача йилги барглари новдалари -7–8оС; кўп йиллик новдалари ёки ер усти қисми -11–12оС гача бўлган совуққа бардош беради. Абсолют минимум ҳарорат -8–9оС дан пасаймайдиган жойларда фақат мандарин эркин ўса олади. Бундай жойларда лимон билан апельсин пакана шаклда ва ерга ётқизилиб ўстирилади.

Апельсин мандаринга қараганда совуққа чидамсизроқ, энг чидамли навларининг барги ва бир йиллик новдаларини -5–6оС да, кўп йиллик танаси -8–9оС да совуқ уради, -9–10оС да эса ер усти қисми нобуд бўлади.

Лимон цитрус ўсимликлари ичида совуққа энг чидамсиздир. Ҳаво ҳарорати пасайиб, -4–5оС га тушганда барглари ва ёш новдалари, -6–7оС да эса кўп йиллик танаси; -8–9оС да ер усти қисми нобуд бўлади, шона ва гуллари -1,0–1,5оС да, меваси -1,5–2,5оС да зарарланади.

Цитрус ўсимликлари ҳар хил қисмларининг ҳароратнинг паст-баландлигига чидамлилик кўрсаткичлари ўсимликларнинг ҳолатига, қишга таёргарлигига, совуқ тушиши ва қанча давом этишига ҳамда бошқа сабабларга қараб ўзгариш мумкин. Ҳарорат бирдан пасайиб кетса, совуқ унча қаттиқ бўлмаса ҳам улар нобуд бўлиши мумкин.

Цитрус ўсимликлар тупроқ намлигига ниҳоятда талабчан, бу айниқса гуллаш ва мева тугиш даврида аниқ намоён бўлади. Лекин тупроқдаги ортиқча намлик ҳам зарарлидир. Улар нормал ўсиб-ривожланиши учун тупроқнинг оптимал намлиги дала нам сиғимга нисбатан 75–85 фоизни ташкил қилиши керак.

Тупроқда бир оз нам етишмаса ҳам ўсимликлар (айниқса ёзда) сўлғин ҳолатда бўлади. Ўрта Осиё шароитида ҳаво намлигининг юқори бўлиши цитрус ўсимликларининг яхши ўсиб, ҳосил тугишига қулайдир.

Цитрус ўсимликлари ҳавонинг қуруқ бўлишига чидамлидир. Етарлича суғориб турилса, ҳатто ёзда ҳавонинг нисбий намлиги кундузлари 20оС ва ундан пасайиб кетадиган ҳудудларда ҳам улар яхши ўсиб, ҳосил тугаверади.

Ўрта Осиё шароитида қуёш энергияси юқори ва ҳаво намлиги кам бўлганлиги туфайли лимон баргларида куйганга ўхшаш доғлар пайдо бўлади. Бироқ ўсимликлар сув билан етарлича таъминланса, бундай доғлар пайдо бўлмайди. Сув етишмаганда ўсимликларни мато билан соялаб қўйилса ҳам доғлар пайдо бўлаверади.

Цитрус ўсимликлар ёруғликни ҳам турлича талаб қилади. Лимон ёруғсеварлиги билан ажралиб туради. Цитрус ўсимликлар ўсиши ва ҳосил тугиши учун тик тушадиган нурлар эмас, балки тарқоқ ҳолдаги кучли ёруғлик фойдалидир. Ёруғлик етишмаса, фотосинтез сусаяди, углеводлар кам тўпланади, барг пластинкаси шакли ва йирик майдалиги ўзгаради, барглари тўкилади.

Цитрус ўсимликларнинг ёруғлика талаби ўсимликларнинг ҳолатига ва атроф-муҳит ҳароратига боғлиқ. Қишки тиним даври ҳолатига ҳарорат 10оС дан пасайганда ёруғлик интенсивлиги 2–2,5 марта камайиши мумкин, лекин бунда ўсимликларга зарар етмайди. Муайян ҳароратда (+3оС га яқин), ҳаво ҳамда тупроқ доими мўътадил қуруқ бўлганда, лимоннинг узоқ вақтгача барглари тўкилмай, 2–3 ойгача соя жойларда ўсаверади. Новдалари жадал ўсаётган ва мевалари пишаётган даврда 15–16оС ҳароратда ёритилиш даражаси бу даврдаги тўлиқ ёруғликнинг 70 фоиздан паст бўлмаслиги керак.

Тажрибалардан маълум бўлишича, цитрус ўсимликлар ҳар хил тупроқларда ўса олади, лекин яхши ривожланиши учун тупроқ аэрацияси яхши бўлиши ва сизот сувлари камида 3 м чуқурликда жойлашган бўлиб, оқар сувлар туриб қолмаслиги керак.

Серҳосил, қумоқ, ўртача зич тупроқли, таркибида етарли миқдорда минерал моддалар бўлган ерлар цитрус ўсимликлари учун жуда мақбулдир. Нейтрал ёки унга яқин бўлган кучсиз кислотали ва кучсиз ишқорли тупроқларда улар гуркираб ўсади. Шўр ва ботқоқ ерларда цитрус ўсимликлар мутлоқо ўсмайди.

Билогик хусусиятлари

Ўзбекистонда цитрус ўсимлклар ҳар хил шаклдаги усти ёпиқ жойларда экиб ўстирилади. Уларни икки асоси типга бирлаштириш мумкин: қиш даврида иситилмадиган усти ёпиқ жой ва совуқ вақтда иситиладиган усти ёпиқ жой. Турли хилдаги траншея (хандақ) – чуқурлар биринчи типга, ҳар хил конструкциядаги ер усти иссиқхоналар иккинчи типга киради.

Иссиқхоналарда иситиш тармоқлари бўлганлигидан йилнинг совуқ даврида цитрус ўсимликлари парвариш қилишда ҳаво ҳароратни тартибга солиш мумкин. Траншеяларда қиш ойларидаги ҳаво ҳароратининг режими ернинг ва траншеялар усти ёпилган иншоотларнинг иссиқлик беришга қараб аниқланади. Цитрус ўсимликлар траншеяларда иссиқхоналарга қараганда анчагина қаттиқ шароитда ўсади. Бу ҳол ўсиб-ривожланиш босқичлар жадаллигида ва ҳосил тугиш мудатларда намоён бўлади.

Цитрус ўсимликлар илдиз қисмининг ривожланиши ва жойлашиши асосан тупроқ шароитига боғлиқ. Траншеяларда тупроқнинг унумдор қатлами унча қалин бўлмаганлигидан, одатда ўсимликларнинг илдиз қисми иссиқхоналардагига қараганда юзароқ бўлади.

Лимони илдиз қисми ихчам, яхши шохлаган патак илдизи кўп, асосан тупроқнинг 10–15 сантиметрли қатламда горизонтал жойлашган бўлади. Лимонинг илдизи оқиш оч кул рангли. Горизонтал илдизлари яхши ривожланган, вертикал ўсув илдизлари суст ривожланган бўлади.

Лимон экилгандан кейин тўртинчи йили илдизи ён томонга 2,7–3 метргача таралиб, 50 см. гача чуқур кириб ўсади. Бунда илдиз қисмининг диаметри 2,5–4 марта катта бўлади. Олтинчи йили ён томонга 3–3,7 метрга таралиб ва 60 см. гача чуқурга кириб ўсади. Бу ёша илдиз қисмининг диаметри (илдизнинг горизонтал ўсиши) шох-шаббанинг диметридан 3,1–3,8 маротаба катта бўлади. Ер ҳар хил тартибда суғорилганда лимоннинг илдиз қисми ернинг юқори (10–40 см) қатламида горизонтал равишда ривожланаверади, лекин асосий ва попук илдизлар нисбати ҳамда уларнинг тарқалиши радиуси ўзгаради. Тупроқнинг суғоришда олдинги намлиги паст бўлса, асосий илдизлар сони ортади ва уларнинг тарқалиш радиуси узаяди.

Цитрус ўсимликларининг ўсиб-ривожланиш хусусиятлари маълум даражада траншея ва иссиқхоналарнинг ҳарорати ва сув берилиш тартибига боғлиқ. Суткалик ўртача ҳарорати +8оС бўлганда, цитрус ўсимликлари тиним ҳолатида бўлади. Ўсимликлар бу даврдан уйғониш учун беш кун ичида тупроқнинг 20 см. ли қатламида суткалик ўртача ҳарорат 9–10оС бўлиши керак.

Траншеяларда ҳавонинг суткалик ўртача ҳарорати 10–12оС дан юқори бўлганда цитрус ўсимликлар ўсиб, шона чиқара бошлайди. Ўзбекистоннинг жанубий туманларида, одатда мартнинг иккинчи декадасида ҳарорат ана шундай бўлади. Апрелнинг биринчи ярмида 16–18оС ҳароратда цитрус ўсимликлари ёппасига шоналайди. Иссиқхоналарда февралнинг иккинчи ярмида дастлабки шоналар пайдо бўлади. 25–28 кун давомида ёппасига шоналайди.

Новдалар уч-тўрт давр мабайнида ўсади, баъзан бешинчи даврда ҳам кузатилади: уларнинг ўса бошлаш муддати ва қанча вақт ўсиши йилнинг об-ҳаво шароитига, агротехника ва ҳоказоларга боғлиқ. Тиним даврида 25–35 кун давом этади, бу даврда янги барглари ва новдалари етилади. Ўсиш ва тиним даврлари доим ҳам аниқ ифодаланавермайди.

Иссиқхоналарда цитрус ўсимликлар февралда ва март ойининг бошида, яъни траншеядигидан анча эрта ўса бошлайди, чунки иссиқхоналарда иқлим ҳарорат анча қулай бўлади. Бу ерда ҳам ўсимликлар суткалик ўртача ҳаво ҳарорати 12оС бўлиб, тупроқ +9оС илиганда ўса бошлайди.

Траншеяларда цитрус ўсимликлар апрелнинг учинчи ўн кунлигида май бошларида, яъни ҳаво ҳарорати 18–22оС бўлганида ёппасига гуллай бошлайди ва 12–15 кун давомида гуллаб туради. Иссиқхоналарда эса мартнинг иккинчи ярмида биринчи гуллари пайдо бўлади. Мартнинг охири-апрелнинг биринчи ярмида, суткалик ўртача ҳарорат 20–22оС ёппасига гуллайди. Мева тугиши ва улар ривожланиши учун биринчи ўн кунликда ҳаво 20–25оС гача қизиши ва нисбий намлик 70–80% бўлиши зарур. Бундай шароитда цитрус ўсимликлар анча яхши гуллаб, мўл мева ҳосил тугади.

Май-июнда меваси тез ўсади. Кейин ўсиши бир оз секинлашади, лекин октябргача, яъни пўсти сарғайгунча йириклашаверади. Ноябрь-декабрь бошларида пишади. Ноябрда лимон ўсимлиги тиним даврига киради.

Мейер нав лимон эрта пишади, яъни мевасини октябрь охирида-ноябрнинг биринчи ўн кунлигида узиш мумкин. Меваси келгуси йил баҳорда (мартда) пишадиган Верния нави энг кечпишар ҳисобланади.

Лимон траншеяларда кузда гуллаши мумкин, лекин бу вақтда гуллари баҳоргилардан кам бўлади. Кузда гулидан тугилган меваларга иссиқлик етишмайди. Натижада улар яхши ривожланмай, тугунчалари тўкилиб кетади. Иссиқхоналарда ўстириладиган лимон деярли ҳар йили кузда гуллайди, гули ва тугунчалари кўп бўлади. Кузда гуллаганда тугилган мевалар лимон ҳосилининг анча қисмини ташкил этади. Кузда тугилган мевалар тез пишади, лекин баҳордагилардан майдароқ ва юмалоқроқ бўлади.

Траншеяларда ўстириладиган лимоннинг новдалари, одатда мартнинг ўрталарида ўса бошлайди, апрель-майда жадал, ёз-кузда бирмунча суст ўсади, 5–6 йиллик ўсимлиги шохчаларининг 50–60 фоизи бир марта, асосан, баҳорда ўсади.

Лимон траншеяларда ўстирилганда 3, баъзан 4 та ўсув даври кузатилади, улар орасида ҳар хил муддат давом этадиган тиним даври бўлади. Бир неча йилги ўртача маълумотларга кўра, биринчи ўсув мартнинг охирида, апрелнинг бошларида бошланиб, май охирида тугайди, яъни 1,5–2 ой давом этади. Иккинчи ўсув даври июннинг иккинчи ярмидан июлнинг иккинчи ярмигачан чўзилади, яъни 1 ой ва ундан ошади. Учинчи ўсув даври июлнинг охири-августнинг бошларидан сентябрнинг ўрталаригача давом этади. Тўртинчи ўсув даври сентябрнинг иккинчи ярми-октябрга тўғри келади.

Траншеяларда ўсиб ҳосил бераётган лимон учун бринчи ўсув даври энг катта давр ҳисобланади, чунки бу даврда новдалари кўп, йиллик бўлиб, йиллик ўсишининг 50–60 фоизи ушбу даврга тўғри келади. Иккинчи ўсув даврида камроқ, учинчида янада кам, тўртинчи даврда ниҳоятда кам ўсади.

Қишда ҳарорат паст бўлганлигидан траншеялардаги лимон тиним даврига киради. Иккинчи ўсимтали новдалар сони, одатда ҳамма новдаларнинг 20–30 фоизини, уч ўсимталар 5–10 фоизини ташкил этади. Лимоннинг юқорисида жойлашган, анча бақувват бўлиб ўсадиган новдалари икки, уч, тўрт ўсув даврини ўтади. Ёш ўсимликларда қайтадан ўсаётган новдалар катта ёшдаги ўсимликлардагига қараганда кўпроқ бўлади.

Сунъий иситиладиган ва яхши ёритиладиган иссиқхоналарда лимон бошқача ўсади. Ҳарорат юқори, ёруғлик ва намлик кўп бўлса, лимон йил бўйи ўсиши мумкин. Бунда новдалар 4–5 ўсув даврини ўтади. Иссиқхонада ўсаётган лимон новдаларининг биринчи ўсув даври февралда бошланиб, апрелда тугайди. Иккинчиси апрелнинг охиридан бошлаб, июлнинг бошигача давом этади, яъни траншеяларда ўсаётган лимоннинг биринчи ўсув даврига тўғри келади. Учинчи ўсув даври иссиқхоналарда июлнинг бошидан сентябрь бошигача давом этиб, траншеялардаги лимоннинг учинчи ўсув даврига тўғри келади, тўртинчи ўсув даври сентябрнинг ўртасидан ноябрнинг ўрталаригача давом этади. Бешинчи ўсув даври ноябрнинг иккинчи ярми билан декабрга тўғри келади.

Шундай қилиб, траншеялардаги етиштирилаётган лимондан фарқли ўлароқ иссиқхоналардаги лимоннинг биринчи ўсув даври анча эрта бошланиб, узоқ давом этади.

Иссиқхоналардаги лимон биринчи ва учинчи ўсув даврида энг кўп, тўртинчи, айниқса бешинчи ўсув даврида энг кам новда чиқаради. Иккинчи ўсув даври энг иссиқ вақтга тўғри келди, бу вақтда юқори ҳарорат ўсимлик ривожига салбий таъсир этади.

Лимон ёз ва кузда тиним давридан уйғонган баҳорги новдаларининг узайиши ҳисобига, шунингдек, ёзда камдан-кам ҳолда кузда ўса бошлаган янги новдалари ҳисобига ўсади.

Ёз-кузги ўсув давридаги новдаларнинг бир қисми танаси ва асосий уйқудаги куртаклардан ўсиб-ривожланади.

Шундай қилиб, янги новдалар турли ёздаги шохлардан ўсиб чиқади.

Учки куртаклар энг тез ўсади. Бир йиллик шохлардаги пастки куртаклар эса аксинча, камроқ ривожланади. Шунинг учун бир йиллик шохлардаги кўпларининг юқори қисмидан чиқади. Учки новда пасткига қариганда анча йўғон бўлади.

Лимонинг бир йиллик шохларининг кейинги йилларида янги новда ҳосил қилиш хусусияти ҳар хил. Уларнинг бир қисми 2–3 йил давомида тинч ҳолатда бўлиб, кейин улардан новда чиқади. Икки–уч йиллик тиним ҳолатидаги шохлар сони анчагина: баҳорги новдалар 30–70% қисмини ташкил этади.

Траншея шароитида лимон ўсимлиги йиллик навдаларининг 70–90 фоизи баҳорда ҳосил бўлади. Ўсимликлар ёши ошган сайин ёзги кузги новдалар камая боради. Дарахт қариган сайин бир неча ўсув даврини ўтган новдалар сони ҳам камаяди. Шу билан бир вақтда новда ҳам ўзгаради: ингичка, калта, барги кам бўлиб қолади. Қари дарахтларнинг ёзги тиним даври ёш дарахтларникидан узоқроқ бўлади.

Иссиқхонадаги лимоннинг қаита ўсаётган новдаларни сони ва ҳар хил шохлардан ўсиб чиқиш хусусиятлари траншеялардаги ўхшаш бўлади.

Лимон новдалари табиий равишда ўсишда тўхтаганда, турли вақтларда ҳар хил шохлардаги новдаларнинг учи қуриб, синиб тушади. Новда бўйига ўсиб бўлгандан кейин йўғонлашади, барглари (айниқса учкилари) йириклашади.

Цитрус ўсимликларнинг ҳосилдорлиги кўп жиҳатдан янги новдалар чиқишига ва улар сонига боғлиқ. Лимоннинг ҳар хил новдаларида бир йиллик шохларидаги новдаларнинг 45–55 фоизи, икки йиллик шохлардагиларнинг 15–30 фоизи ва ундан катта ёшли шохлардаги новдаларнинг 20–30 фоизи гуллайди.

Лимонинг ҳосилдор новдаларининг кўпи бир йиллик шохлардан ва икки йиллик шохларидан чиқади. Демак, ҳар хил ёшдаги шохларнинг юқори қисмидан ўсиб чиқадиган баҳорги бир йиллик ва икки йиллик новдалар энг ҳосилдор бўлар экан.

Ҳосилдор новдаларнинг асоси қисми ҳар бир шохнинг охирги новдасида ўсиб чиқади. Бу ҳол, лимон йил давомида кўп новда чиқарганлигидан, унинг асосан кузги, яъни охирги новдалари ҳосил беради деган нотўғри фикрга олиб келади. Иссиқхоналардаги лимон ҳосилининг 75–80 фоизи иккинчи, учинчи ва тўртинчи ўсув шохларидаги новдаларда, траншеларда эса шунча ҳосил иккинчи-учинчи ўсув шохлардаги новдаларда етилади. Иссиқхоналардаги ҳосилнинг энг кўпи, яъни 60 фоизи учинчи ўсув давридаги ўтган йилги шохлардан чиққан новдаларда, 30 фоизигача қисми тўртинчи, 4–6 фоизи иккинчи ва 2–3 фоизи биринчи ўсув даврдаги шохлар новдасида тугилади. Траншеяларда ҳам иккинчи ўсув даврдаги шохлар новдасида 60, учинчисида 35, биринчи ўсув даврдагисида 5 фоизга яқин ҳосил тугилади.

Гулкуртаклар фақат шу йилги новдалардан чиқади, бу новдалар бир-икки-уч йиллик шохлардан ўсиб чиқади. Тиним даврида гулкуртаклар ҳосил бўлмайди. Барча турдаги цитрус ўсимликларда гулкуртаклар фақат тиним давридан кейинги ўсиш вақтида бирин-кетин пайдо бўла бошлайди.

Цитрус ўсимликлари гули баргилар ёки ёш новдалар учида якка-якка ёки кичик шингил шаклда ҳосил бўлади. Аввал учки гул шаклланади, сўнгра ҳосил новдаси ўса борган сари барглари қўлтиқидан гуллар шаклланади. Анча кучли ўсадиган новдаларда қўлтиқ куртаклар кам ҳосил бўлади. Ҳосилдор новдалар баргининг ҳаммаси мева куртаклар ёзилишидан олдин шаклланади, вегетатив куртакларда эса кузатилмайди, ҳосилдор ва вегетатив новдаларнинг ўсиши, гулкуртакларнинг бирин-кетин ҳосил бўлиши ва шаклланиши бир вақтга тўғри келади.

Лимон ремонтан ўсимлик ҳисобланади, яъни гулкуртаклари икки марта, яъни 2–3 ой дам олиб, баҳорда ва кузда ҳосил бўлади ва шаклланади. Лимон тупида бир вақтнинг ўзида ҳамма фазаларни: гулкуртакдан тортибочилган гул, тугунча ва мевани кўриш мумкин. Бундай шаклланиш жараёни 15–18 кун давом этади.

Ўзбекистоннинг жанубида март ойининг биринчи ярмидан бошлаб траншеялардаги лимонда гулкуртаклар бирин-кетин пайдо бўлади ва шаклланади. Иссиқхоналарда бу жараён эртароқ, яъни февралда ўтади. Апрелда лимон ёпасига гуллайди, бу жараён 10–12 кунга чўзилади. Октябрь-ноябрда ҳам лимоннинг қисман гуллаши кузатилади.

Траншеяларда лимон яхши гуллайди. Мейер навида ҳосил тугадиган гуллар миқдори 24,3, Вилла-Франкники 14,1 фоизни ташкил қилади. Мевалари ноябрь-декабрда пишади. Узилмай тупида қолиб кетаган мевалари баҳорда қайтадан яшил тусга кириб ўсади, лекин пўсти қалинлашиб, дағалашиб, деярли истеъмол қилиб бўлмайдиган бўлиб қолади.

Иссиқхоналарда лимон бошқача, яъни аниқ икки мудатда: кузда (ноябрь) ва баҳорда (февраль-март) гуллайди. Ўтган қиш агрофон яхши ва ҳарорат юқори бўлган бўлса, баҳордагига қараганда кузда яхши гуллайди ва гули, тугилган мевалари кўпроқ бўлади. Агар қишда иссиқхона ҳавосининг ҳарорати 8–10оС дан пасайиб кетса, лимон баҳорда жадал гуллайди.

Лимон ўз-ўзидан чангланади, лекин четдан чангланганда ҳам энг кўп ҳосил тугади.

Цитрус ўсимликларининг анча йириклашиб қолган ёш тугунчалари баъзан тўкилиб кетади. Бу ҳолат асосан май ойидан июннинг ўрталаригача давом этади. Тугунчалар ҳосил бўлаётган даврда нисбий намлик кам, ҳаво ҳароратининг юқори бўлиши уларнинг тўкилишига сабаб бўлади. Ҳарорат юқори бўлса, нуқсонли тугунчалар кучли ривожланади ва кеч баҳорда тугилганлари айниқса кўп тўкилади. Гуллари ривожланаётган даврда траншеяларда ҳаво ҳароратини рослаб, ўз вақтида шамоллатиб туриш зарур. Ёппасига шоналаш ва гуллаш давридаги мақбул ҳарорат 17–22оС бўлиши керак. Бунда ҳаво билан тупроқнинг ўртача ҳарорати орасида фарқ бўлмаслиги лозим. Ёруғлик етишмаслиги лимоннинг ҳосил тугишига айниқса салбий таъсир этади. Қишда траншеялар устини ёпишда ана шуни эътиборга олиш ва умумий юзасининг камида 50 фоизини ойна билан қоплаш керак. Ойнаванд иссиқхоналар қишда иситилгани учун ундаги ўсимликларда биологик жараёнлар нормал кечади.

Шу йилги новдалар гулласа, ҳар хил ёшдаги новдалардан бир нечтадан янги ва мева берадиган новдалар чиқса, лимон ва бошқа цитрус ўсимликлар ҳосили мўл бўлади. Зеро, ҳосилдорлик кўрсаткичи ҳам янги навдаларнинг бўлишига ва уларнинг сонига қараб белгиланилади, бу эса кўп жиҳатдан траншея ва иссиқхонадаги цитрус ўсимликларининг агротехник ҳолатига боғлиқ.

Апельсин доим яшил ўсимлик бўлиб, баргини тўкадиган дарахтларга хос қишки тиним даври йўқ. Иқлим шароитига, ўсимликларнинг ёшига ва ўстириш усулига кўра, апельсин йил давомида уч-тўрта ўсув даврини ўтади. Новдаларининг ўсиши, одатда мартдан, яъни ҳавонинг нисбий ҳарорат 13–14оС бўлганда бошланиб, траншеяларда октябрь-ноябрда, иссиқхоналарда ноябрь-декабрда тугайди.

Апельсин новдаларида икки хил: аралаш (вегетатив-генератив) ва вегетатив куртаклар ҳосил бўлади. Ташқи кўринишидан улар бир-биридан фарқ қилади ва кесиб кўрилганда ҳам ажралиб туради.

Гулкуртаклар, яъни генератив куртаклар шу йилги ҳар хил ёшдаги учинчи-тўртинчи ва ундан юқори тартиб шохларидан чиққан новдаларда ҳосил бўлади. Гулкуртаклар, одатда февраль-март ойларда бирин-кетин пайдо бўлади. Траншея шароитида мартнинг биринчи ярмида шоналаш фазаси бошланади. Мартнинг охири-апрелда, одатда суткалик ўртача ҳарорат 17–23оС бўлганда гуллайди.

Апельсин навларининг ҳосилдорлиги гуллар сонига ва тутиб қоладиган мевалар тутиш фоизиги боғлиқ. Битта апельсин ўсимлиги тўлиқ ҳосилга кирганда 500 тадан 4000 тагача гул чиқаради. Тўлиқ тугилиш фоизи (навлари бўйича), одатда 1–10% атрофида ўзгариб туради. Масалан, Вашингтон Навел навида бу кўрсаткич – 0,9, Гамлинда – 3,7, Неополитанский навида – 9,3 фоизга тенг.

Бир йиллик новдаларининг узун-қисқалиги ҳам ҳосилга маълум даражада таъсир этади. Яхши ўсган нормал узунликдаги новдада 3–5 та мева бўлади. Ўртача ўсган новдаларда 1–2 та мева тугилади. Нимжон, калта ва бачки новдалар умуман беҳосил бўлади.

Асосий ҳосил бирлиг баҳорги ўсиш даврида пайдо бўлган новдаларда етилади. Бу яна биринчи ўсув даврида ҳосил бўлган новдаларнинг кўплигига ҳам боғлиқ. Ёзда ва ёз-кузда яхши шаклланган ўтган йилги шохлардаги учки ва ундан пасроқдаги курттаклардан энг серҳосил новдалар ривожланади.

Апельсин ўзидан чангланувчи ўсимлик, лекин четдан чангланганда ҳосил кўпаяди. Ўзбекистонда апельсин ноябрь-декабрда пишади.

Мандарин тираншеяда ўстирилганда йил давомида учта ўсув даврини ўтади. Умуман олганда, апельсин ва лимонга қараганда мандарин суст ўсади. У жанубда траншеяларда 10–20 апрелда, яъни лимондан 10–15 кун олдин ёппасига гуллайди. Итальянский ва Климинтин навларининг маваси ноябрнинг биринчи ярмида, яъни Мейер нав лимон билан бир вақтда пишади. Кавано-Васе навининг мевалари октябрнинг охири-ноябрь бошларида етилади.

Цитрус ўсимликларининг барги бир йилдан уч йилгача яшнаб туради. Қариган барглари ўрнига аста-секин ёш барглари эгаллайди, шунинг учун улар доим яшил кўринишда бўлади. Бир ёшдан катта барглар ҳосил тугилишида аҳамиятга эга: чунки улар захира моддалар тўплайдиган жой ҳисобланади. Шунинг учун бундай баргларнинг сақлаб туриш мўл ҳосил олишда муҳим аҳамиятга эга. Қишлаш даврида шароит ноқулай бўлиб, барглари тўкилиб кетса, ўсимликлар янги барг чиқаради, лекин шу йили ҳосил бермайди.

Цитрус ўсимликларининг навлари

Цитрус ўсимликлар усти ёпиқ жойда ўстирилганда уларнинг шох-шаббасининг ихчам тузилишига нисбатан қатъий талаблар қўйилади. Республикамизда цитрус ўсимликлари тарқалган йилдан бошлабоқ академик М.Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот иниститути траншея ва иссиқхоналарда илмий-амалий ишлар олиб борилади. Натижада лимон, апельсин, мандарин, грепфрут, помпельмуснинг серҳосил энг яхши етиштириш имкони туғилди. Эрта ҳосилга кирадиган, муттасил мўл мева берадиган, меваси мазали истиқболли навларва формалар танлаб олинди.

Кўп йиллик текширишлардан ва кенг кўламдаги ишлаб чиқариш тажрибасидан маълум бўлишича, синаб кўрилган барча лимон навларидан фақат Мейер нави траншея ва иссиқхоналарда ўстириш учун энг мақбул нав эканлиги аниқланди: бу нав суст ўсиши ва бошқа навларга қараганда серҳосиллиги билан фарқ қилади. Шунингдек, Вилла Франка, Монария, Ўзбекистон тўнғичи навлари ҳам яхши кўрсаткичларга эга бўлди. Ўзбекистон тўнғичи нави ўртачи ўсиш ва ҳосилдорлигига кўра Мейер навларига яқин туради. Мевалари сифат жиҳатидан (хушбўйлиги, таркибидаги лимон ва аскарбин кислота миқдори бўйича) ундан устун туради.

Апельсиннинг Гамлин, Вашингтон Навел навларини алоҳида айтиб ўтиш керак. Бу навлар мевасининг сифатлилиги билан фарқ қилади, экилгандан кейин 3-йили ҳосилга киради. 6 ёшли бир туп апельсин ўртача 100 дона мева олиш мумкин. Вашингтон Навел нави апельсин ҳосилдорлиги бошқа навлардан камроқ, лекин мевалари сифати жиҳатидан улардан устун туради. Мевалари йирик, серсув, хушбўй бўлиб, шакар ва кислоталар нисбати ҳам юқори.

Мандариннинг Килиминтин, Химера иссиқхона ва траншеяларда яхши натижа беради. Миагава Васе навидан энг кўп ҳосил олинди, 6 ёшли тупининг ўртача ҳосилдорлиги 8–10 кг. ни ташкил этади. Кавано Васе ва Абхазский эртапишар навлари ҳам ҳосилдорлиги жиҳатидан истиқболлидир. Экилгандан кейин 6-йил бу навларнинг ҳар тупидан 5 кг. гача мева олиш мумкин.

Ёпиқ жойларда цитрус ўсимликлар тупининг кичикроқ бўлгани афзалдир. Бу жиҳатдан олганда, пакана (паст бўйли) мандаринлар бақувват ўсадиган Уншу формаси фойдалидир. Паст бўйли мандарин эрта ҳосилга киради, мевалари 20–25 кун олдин етилади.

Грепфрут республикамизда кам тарқалган. Академик М.Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот иниститутида мавжуд грепфрут нави – Марш Сидлеснинг ҳар тупидан 20 килограммгача ҳосил олинди. Мевасидан шарбат олиш миқсадида бу навни экиб ўстиришни тавсия этиш мумкин.

Пампельмусни Кабаянш Миканг нави серҳосил, меваси сифатли ва серсув экинлиги аниқланди.

Янги цитрус мевазорлари барпо этишда навларни ишлаб чиқариш учун тавсия этиладиган нисбатда танлаш. Яъни 70% лимон, 15% апельсин, 10% мандарин ҳамда бошқа цитрус мевалардан 5% миқдорда экиш керак.

Таъкидлаш жоизки, цитрус ўсимликлар қишда иситиладиган иссиқхоналарда етиштирилганда, ўсув даври узоқ бўлганлигидан уларнинг ҳосилдорлиги ва мевасининг сифата, одатда траншаяларда ўстирилгандагига қараганда юқори бўлади, чунки траншеяларда ҳароратнинг табиий пасайиши ва йиллик совуқ мавсуми бошланиши муносабати билан вегетатция даври эрта тугаланади.

Лимон навлари. Мейер нави энг серҳосил, эртапишар навлардан бири. Лимонанж, яъни лимон билан апельсиннинг табиий дурагайи ҳисобланади.

Тупи кучсиз ўсган, шох-шаббаси ихчам бўлади. Траншеяларда ўстириладиганда 10 ёшда бўйи 1,8–2 м. га, шох-шаббасининг эни 2 м. гача етади. Танаси ва танаси ва асосий шохлари ўртача йўғонликда, танасининг диаметр 8–9 см, шохларда сийрак жойлашган майда тиканлар мавжуд. Бир йиллик новдалар тўқ яшил яшил рангда, ўртача узунликда, ингичка, учи бурчаксимон, сербарг бўлади. Барглари тўқ яшил рангда, қалин ва пишиқ, ўртача йирик, овалсимон, асосан ва учи ингичгалашган, деярли бир оз эгик кўринишга эга. Баргларининг чети кучли аррасимон. Барг банди майда қанотчалари бўлиб, барглари бир оз апельсин баргларига ўхшаб кетади.

Гули ўртача, оқ рангда, жуда хушбўй ҳидли бўлиб, даста-даста бўлиб жойлашади. Яхши ҳосил тукканидан тупига оғирлик қилади, мевалари майдалашиб, сифати пасайаб кетади.

Меваси ўртача йирикликда (вазни 40–90, баъзан 200 г. гача), юмалоқ-овал шаклда, туб томони бир оз ингичка, бир оз бўртиб турадиган сўрғичи бор, сўрғичи баъзан ноксимон, бўйни узун бўлади. Мевасини шакли ўзгариб туради. Пўсти силлиқ, ялтироқ, юпқа, этидан осон ажраладган, етилиши лодидан лимон ранг сариқ, тўлиқ етилганда қовоқ ранг сариқ бўлади. Мевасининг таъми яхши, ёқимли нордон ва хушбўй, серсув. Таркибида ўртача 3,4–4,5% лимон кислотаси, 2,0–3,0% шакар, 30–35 мг/% С витамин бор.

Меваси эрта – октябрь охири-ноябрь бошларида етилади. Тупида меваларнинг ҳаммаси бир вақтда етилмайди, шунинг учун улар 2–3 марта териб олинади. Мевалари сақаланади ва ташиганда уринмайди. Мейер лимонни ўзидан чангланувчи ҳасобланади, эрта, яъни иккинчи-учинчи йили ҳосилга киради, 3–4 йили тавар ҳосил беради.

Бу нав жуда серҳосил бўлиб, траншеяда ўстирилганда 9–10 ёшли дарахтлар 200–300, баъзан эса 500–600 дона мева тугади. Совуққа жуда чидамлилиги билан бошқанавлардан фарқ қилади. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, цитрус меваларнинг ҳаммаси ҳам уларни ташиш ва сақлаш вақтида уринмайди.

Филла франка. Бу лимоннинг тупи ўрта бўйли, шох-шаббаси ёйиқ, сербарг ва пишиқ бўлади. Шохлари тикансиз ёки кам тиканли, барглари ўртача йирик, оч яшил рангда, чўзиқ асоси тор, учи ўткир бўлади. Барг бандида қанотчалари кам. Гули нисбатан майда, апрелнинг охири май бошларида гуллайди.

Мевасини вазни ўртача 70–80 г келади.чўзиқ овал шаклда (9×6 см). Сўрғичлари мевадан паст жойлашган, энли, ўтмас, халқа шаклдаги эгатча билан ўралган. Мевасининг асоси юмалоқлашган. Пўсти оч сариқ, ўртача қалин, силлиқ, пишиқ, йирик ёғ безлари бор.

Эти оч сариқ рангда, майин серсув, хушбўй, мазаси ёқимли, 9–11 паллага ажралади, таркибида 6–7% кислота, 50–70 мг/% С витамин, 2,0–2,4% шакар бор. Ҳар бир мевасида 25–30 тадан уруғ бўлади. Мевалари декабрда етилиб пишади. Мейер лимонига уланган Вилла Франк экилгандан кейин учинчи йили ҳосилга киради. Ҳосилидорлиги ўртача бўлиб, тўла ёшдаги туплардан 150–200 донадан лимон олинади.

Апельсин навлари. Гамлин – апельсиннинг энг серҳосил, эртапишар нави бўлиб, Ўрта денгиз гуруҳига киради. Бу траншеяларда ўстириш мумкин бўлган энг яхши нав. Тупи паст бўйли, жуда сер шох, сербарг. Барглари ўртача йирик, оч яшил рангда, чўзиқ-овалсимон, учи ўткирлашган,асоси юмалоқ. Барг банди қалин, қанотчасиз ёки ингички қанотчали. Гули оқ ўртача, жуда хушбўй ҳидли, тўп-тўп жойлашган. Апрелнинг охирида гуллайди. Экилганидан кейин тўртинчи йили ҳосилга киради. Мевалари Ноябрь охирида пишади.

Меваси ўртача йирикликда, баъзан майда, вазни 100–130 г келади, шакли ясси-юмалоқ ёки шарсимон (45×48 см). Меваси асоси ва учи юмалоқ, баъзан бир оз ясси. Учида кўпинча бир оз ботиб кетган доирача бўлиб, унинг диаметри 2 см. га яқин келади. Пўсти юпқа, юмшоқ, ялтироқ, тўқ сариқ ёки тўқ сариқ-қизғишрангда, этидан яхши ажралади. Эти очиқ рангда тўқ сариқ, майин, серсув, хушбўй ҳидли, аччиқ-чучук, жуда мазали. 10–13 паллага ажралади, паллаларни ўраб турган пардаси юпқа. Мевасининг умумий вазни нисбатан 45–50% шарбат чиқади. Шарбатида 6,5–7,0% шакар, 1,0–1,1% кислота ва 50–55 мг/% С витамини бор. Мевасида 4–6 дона уруғ бўлади.

Бу навнинг мева тугиш даври унча узоқ эмас. Тўлиқ ҳосилга кирганда ўртача йиллик ҳосилдорлиги ҳар тупдан 13–20 кг ёки гектарига айлантириб ҳисобланганда (ўсимликлар қалинлиги гектарига 700 туп бўлганда) траншеяларда 91–140 центнерни ташкил этади ёки иссиқхоналарда (ўсимликлар қалинлиги гектарига 1050 туп бўлганда) траншеяларда 130–210 центнерни ташкил этади.

Вашингтон Навел нави Америкадан келиб чиққан. Тупи ўрта бўйли, бўйи 3–4 метрга етади, шох-шаббаси юмалоқ шаклда, баъзан кенг ёйилган, тикансиз бўлади. Шохларни бўғим оралиғи узун. Ёш новдалари оч яшил, бир оз тукли. Барглари ўртача йирик, тўқ яшил рангда, ялтироқ, чўзиқ-овалсимон шаклда. Гули йирик, оқ, жуда хушбўй бўлади.

Меваси йирик, вазни 130–150 г, баъзилари 250–300 г ва ундан оғир келади, деярли юмалоқ, учига томон бир оз ингичкалашган. Учи тўмтоқ, жуда кичик чуқурча жойлашган етилмаган қўшимча мевача билан тугайди, бу ушбу навнинг ўзига хос хусусиятидир. Киндиги очиқ ёки пўст билан ўралган. Пўсти қалин, юзаси ғадир-будир, баъзан тўқ сариқ ёки тўқ сариқ-қизғиш тусли, ўртача серсув, баъзан қуруқ ва дағал бўлади. Эфир мойи чиқарадиган безчалар пўстига ботиб кирган ёки пўсти юзасида бўлади. Паллалари орасидаги парда ўртача қалинликда. Паллалар 9–13 та, ўтмас понасимон, йирик донадор оч қовоқ ранг сариқ. Мевасидан 45–50% шарбат чиқади.

Эти аччиқ-чучук, ёқимли. Шираси таркибида 7,0–7,5% шакар, 0,8–1,0% турли кислоталар, 40–45 мг/% С витамини бор.

Меваларининг айримларидагина уруғ бўлади. Кўпинча мевасининг эти қуруқроқ, бу навнинг камчилиги ҳисобланади. Ҳосилдорлиги (ҳар туп дарахтдан йилига) 5 кг. дан 24 кг. гача ўзгариб туради.

Королёк грушовидний навининг тупи кучсиз, сербарг шох-шаббаси ғуж бўлиб ўсади. Барглари майда, овалсимон, тўқ яшил рангда, гули майда, ҳидли, апрелнинг охирида гуллайди. Экилгандан кейин бешинчи йили ҳосилга киради. Ҳосилдорлиги ўртача, меваси жуда кеч – декабрнинг ўртасида ёки охирида пишади.

Мевасининг ўртача вазни 100–120 г, шакли юмалоқ, бир оз чўзиқ ёки ноксимон, учи овал. Асоси ҳам овалсимон, баъзан чўзиқ, бурмали бўлади. Пўсти ўртача қалин, ғадир будир, тўқ сариқ ёки қизғиш. Эти қизил рангда, серсув, майин, 8–13 паллага осон ажралади. Этининг таъми аччиқ-чучук, хушбўй, жуда мазали. Таркибида 5–6% шакар, 1,3% кислота, 52 мг/% С витамини бор.

Мандарин навлари. Климинтин мандарини тупи кичик, шох-шаббаси қалин, сербарг, шохлари ингичка. Барглари майда, чўзиқ, учи ўткирлашган. Мевалари ўртача йирик ёки майда, ясси шарсимон, вазни 65–75 г. Пўчоғи тўқ сариқ юпқа, деярли силлиқ, устида зич жойлашган ёғ безлари бор, этидан осон ажралади. Эти тўқ сариқ, донадор, майин, серсув, ўзига хос ҳидли. Шарбати аччиқ-чучук, таркибида 10% шакар, 1% кислота бор. Мевасида 20 тагача уруғ бўлади.

Климинтин нави траншеяларда ўстирилганда мевасининг ўртача вазни 70–80 грамм, пўстининг оғирлиги меванинг умумий вазнига нисбатан 28–30 фоиздир. Шарбатнинг кислоталиги 1,02, умумий шакар миқдори 8,1%, С витамини 44,0 мг/% ни ташкил этади. Экилгандан кейин олтинчи йили ҳар тупнинг ҳосилдорлиги 23 килограммга етади.

Миагава Васе паст бўйли мандаринлар навига киради. Тупи кичикроқ, бўйи 1,5–2 метргача етади. Шох-шаббаси ихчам, новдалари калта.

Мевалари ўртача йирик, вазни 80–100 грамм келади, юмалоқ шаклда. Пўсти қалин, тўқ сариқ, этидан осон ажралади. Шарбатида 1,4% турли кислоталар, 7,2% шакар, 44 мг/% С витамини бўлади. Иссиқхона шароитида экилганда иккинчи йили ҳосилга киради. Тўртинчи йили ҳар тупидан 5–6 кг ва ундан ортиқ ҳосил олинади.

Кавано васе паст бўйли мандарин нави. Тупи кичикроқ, шох-шаббаси ихчам, бўйи 1,5–2 метрга етади. Новдалари калта, сербарг.

Мевалари юмалоқ, ўртача йирик, вазни 120–140 г келади. Пўсти оч-сариқ, мазаси аччиқ-чучук. Шарбати таркибида 0,6–0,8% кислота, 6,5–7,0% шакар, 15–20 мг/% С витамини бўлади. Экилганидан кейин 6–5, айрим тупларидан 12–15 килограммгача ҳосил олиш мумкин.

Цитрус ўсимликларининг кўчатини етиштириш

Цитрус ўсимликлари уруғдан ва вегетатив йўл билан кўпаяди. Пайвандтаг етиштиришда ва селекция ишларида асосан уруғи экиб кўпайтирилади. Навдор кўчатлар вегетатив йўл билан етиштирилади.

Цитрус ўсимликларнинг пайвандланмаган кўчати, одатда экилгандан кейин 8–12-йили ҳосилга киради.

Уруғдан экиб кўпайтирилган ўсимликлар қимматли хўжалик белгилари жиҳатидан бошланғич навга нисбатан сифатсиз бўлади. Ишлаб чиқариш шароитида цитрус мевалари кўчати вегетатив йўл билан – қаламчадан ёки куртак пайванд қилиш орқали етиштирилади. Вегетатив йўл билан етиштирилган кўчатлар анча эрта ҳосилга киради ва асосий (она) навнинг қимматли белгиларни ўзида сақлаб қолади. Масалан, Мейер нав лимоннинг қаламчадан етиштирилган кўчатлари 2–3-йили ғуж-ғуж мева туга бошлайди. Қаламчадан кўпайтиришда бир йилида, пайванд қилиб кўпайтиришда 2 йил, баъзан 3 йилда стандарт кўчат олиш мумкин. Ўзбекистоннинг корбанатли тупроқли ерларида Мейер лимони мевалар учун яхши пайвандтаг ҳисобланади.

Лимон қаламчасидан осон кўпаяди, апельсин қийин, мандарин ундан ҳам қийин илдиз олади. Мейер нав лимонни қаламчасидан кўпайтириш маъқул. Бунда ўсимликлар унча катта бўлмагани ҳолда ҳосилдорлиги яхши бўлади. Мавжуд лимон навлари (Вилла Франка ва бошқ.) қаламчадан кўпайтирилганда вегетатив новдалар яхши ўсган, ҳосилдорлиги ўртача, гаммоз билан кўп касалланадиган ўсимликлар етишади. Шунинг учун уларни (лимон, апельсин ва мандарин) тегишли пайвандтагларга куртак пайванд қилиб кўпайтириш керак.

Мейер лимонниннг қаламчадан кўпайтирилган 1-2 йиллик кўчатлар мавжуд лимонларнинг сифатли навлари учун яхши пайвандтаг бўлади.

Апельсин бигорадиянинг ёки бошқа апельсин навларининг уруғ-кўчатига куртак пайванд қилиб кўпайтирилади. Мейер лимонининг қаламчадан етиштирилган кўчатлари ҳам яхши пайвандаг ҳисобланади.

Мандарин, одатда ҳар хил пайвандтагларга куртак пайванд қилиб кўпайтирилади. Ўзбекистонда мандарин навлари Мейер лимонидан етиштирилган пайвандтагга куртак пайванд қилинади.

Грейпфрут учун лимон ва апельсин пайвандтаг ҳисобланади.

Ҳозирги вақтда Мейер лимонниннг қаламча кўчатлари Ўзбекистонда ёпиқ жойда цитрус ўсимликлар ўстиришда энг яхши пайвандтаг ҳисобланади. Мейер лимонига пайванд қилинган ўсимликлар суст ўсиши, эрта ҳосилга кириши, мевалар икки-уч ҳафта олдин пишиши ва гоммозга чидамлилиги билан ажралиб туради.

Қаламчадан кўпайтириш цитрус ўсимликлар иссиқхоналарда қаламчадан кўрайтирилади. Бу ерларда йил бўйи қаламча олиш мумкин, бироқ баҳор (февраль охири-мартнинг бошлари) ва эрта куз пайтида (августнинг иккинчи ярми-сентябрь бошлари) Мейер лимони қаламчадан экиладиган энг яхши нав ҳисобланади. Эрта баҳорда (февраль-мартда) қаламча қилинганда энг кўп – 80–90% тутади. Баҳорда қаламча қилинганда қаламчаларнинг иссиқхоналарда туриш муддати ниҳоятда қисқариб, шунга мувофиқ кўчат етиштиртиш сарф-харажатлари ҳам камаяди.

Баҳорда экиш учун пишган ва чала пишган, пўстлоғи тўқ яшил ва 4–5 миллиметрли ўтган йилги новдалар қаламча қилинади. Ингичка, кучсиз ривожланган, шунингдек, бачки новдалардан қаламча олмаслик керак. Новдалардан ўткир ток қайчи билан 8–10 см узунликдаги қаламча кесилади. Пастда бевосита барг банди тагидан тўғри бурчак остида, юқорида барг бандида 3–5 мм балланддан кесилади. Кесишда пўсти шилиниб кетмаслиги керак. Сўнгра пастки бир-иккита барги олиб ташлаб, қолганларида барг пластинкасининг 1/3 қисми кесилади. Қаламчалар кам сув буғлатиш ва уларни анча қалин экиш учун шундай қилинади.

Новдаларни таёрлаш, қаламча кесиш ва қаламчалар ишлаш вақтида қуриб қолмаслиги учун вақти-вақти билан сув пуркаб туриш ва устини ёпиб қўйиш керак.

Яхши илдиз олиши учун 50–100 донадан боғлаб қўйилган қаламчалар 18–20 соат давомида тиккасига эритмага солиб қўйилади (гидруксининг 0,01 фоизли концентратли эритмаси 1 л сувга 100 мг ҳисобида олинади). Шундан кейин улар иссиқхона стеллажига экилади.

Иссиқхоналарнинг ичи ва стеллажлар қаламча экишдан 2–3 ҳафта олдин профилактик мақсадида касалликка қарши Импак препаратининг 3 фоизли эритмаси, ҳашаротларга қарши – Каратэ, Гаучи ҳамда Вертимэкс препаратларининг 5 фоизли эритмасидан стеллажлар дориланади. Деворлари оҳакка мис купороси (1 л эритмага 100 г) қўшиб оқланади, стеллажлар усти ёпилиб димланади. Қаламчалар махсус тайёрланган тупроқа солинган стеллажларга экилади. Стеллажнинг тагида сув оқиб тушиши учун тешик бўлиб, тубига 15 см қалинликда майдаланган тош (шибёнка) дренаж қатлами ҳосил қилинади. Сўнгра шағал кўмилгунча йирик қум солинади, унинг устига 10–12 см қалинликда 1/3 қисм яхши чим тупроқ, яна шунчадан чириган гўнг ва қумдан иборат аралашма солинади. Бир текис бўлиши ва яхши аралашиши учун тупроқ, гўнг ва қумни олдин элаш керак. Бу аралашма устига яна 5–7 см қалинликда йирик тоза қум солинади. Ҳаммасининг умумий қалинлиги 30–35 см. га етади.

Қаламча экишдан 5–6 олдин қум билан озуқли аралашма 1 м2 майдонга 5 л, касалликка қарши Импак препаратининг 3 фоизли эритмаси ёки хлор оксимед (ХОМ), ҳашаротларга қарши – Каратэ, Гаучи ҳамда Вертимэкс препаратларининг 5 фоизли эритмаси билан ишланади. Яхшиси бу эритмаларни тупроқ солинган стелажларга сепиш керак. Шундан кейин стелажлар рама билан беркитилиб, иссиқхона эшиги ёпиб қўйилади. Қаламча экишдан бир кун олдин устидаги рамалар олиниб, иссиқхоналар шамоллатилади. Қаламчалалар стеллаждаги қумнинг намланган устки қатламига 5×5 см оралиқда экилади. Улар қумга кўпи билан 2–2,5 см кириб туриши керак. Қаламчалар 1 м2 га 400 дона. Қаламчалар яхши тутишига шароит яратиш учун стеллажлар рама билан зич беркитилади, шунда ҳарорат бир хил ва ҳаво намлиги юқори бўлади.

Қумни нам ҳолатда сақлаш зарур, унинг қуриши ёки жуда ҳўл бўлишига йўл қўймаслик керак. Қаламчалар илдиз олгунича кунига 2–3 марта тоза сув пуркалади. Тўкилган ва чириган барглари олиб ташланади. Қаламчани илдиз олиши учун энг қулай ҳарорат 20–25оС ҳисобланади, ана шунда 10–12 кунда каллюс ҳосил бўлади, 3 ҳафтадан кейин ёппасига илдиз ола бошлайди. Илдиз жадал ўсиши учун 1–2 марта озиқлантирилади (стеллажни 2 м2 га 10 л сувга 25 г аммиакли ўғит аралаштирилиб сепилади).

Қаламчаларни кўпи илдиз олганидан кейин, яъни улар кўчатзорларга экилишидан кечи бир ҳафта олдин рамалар узоқроқ фақт очиб қўйилади, кейинчалик ўсимликлар очиқ ҳавога ўргатилиш учун бутинлай усти очиб қўйилади. Эшик-фортичкалар очилиб, иссиқхона яхшилаб шамоллатилади.

Эрта баҳорда қаламча қилинганда, улар стеллажларга экилгач бир ярим ойдан кейин бақувват илдиз тизимини ҳосил қилади ва очиқ жойга – кўчатзорга экиш учун тайёр бўлади. Кузда қаламча қилинганда, улар баҳоргача иссиқхонада 8–10оС ҳароратда ўстирилади. Илдиз олган қаламчаларни очиқ жойга ўтқазишдан 14–15 кун олдин улар озуқали аралашма тўлдирилган қоғоз стаканчаларга кўчирилади. Стаканчаларда тикланиб олгач, илдиз тизими тупроқнинг маълум ҳажмини эгаллайди. Лимон кўчатлари кўчатзорларга, очиқ жойга ана шу стаканчалари билан экилади.

Агар иссиқхона бўлмаса, кичик, бир томонлама нишаб, чуқурлиги 0,4, эни 1,8 м, бўйи исталганча узунликда бўлган траншеяларда лимон кўчати етиштириш мумкин. Траншелар шарқдан ғарбга томон йўналишидан узун қилиб ковланади, шимолий чеккаси жанубий чеккасига қараганда анча баланд бўлиши керак. Траншея тубига ҳар 1 м2 майдон ҳисобига 10 кг. дан чиринди ва 1 челакдан қум солиниб, аралаштирилади, сўнг 20 см чуқурликда чопилади. Cўнгра яхшилаб текисланиб, 5 см қалинликда йирик тоза қум солинади. Қаламчалар ана шу қумга экилади.

Лимон кўчатлари кичик траншеяларда етиштириладиган бўлса, ёзнинг охири-кузнинг боши қаламча олинадиган ва экиладиган энг қулай муддат ҳисобланади. Қаламча таёрлаш ва уни экиш техникаси, шунингдек, уларни кейинги парвариш қилиш ишлари иссиқхонадаги стеллажларга экиш билан бир хил. Траншеяларга қаламча ўтқазилгандан кейин, улар оқланган ойнали рама ёки 5 см йўғонликдаги рейкалардан ясалган ва икки томонига полиэтилен плёнка қопланган рама билан зич беркитилади. Қаламчалар суғорилганда ва бошқа агротехника ишлари бажарилганда, рамалар галма-галдан очилиб, кейин яна зич беркитиб қўйилади. Қаламчалар илдиз олгандан сўнг траншеяларни шамоллатиш ва ҳаво намлигини камайтириш учун рамалар кўтариб қўйилади.

Илдиз олган каламчалар қишда траншеяда ўстирилади. Совуқ вақтда рамалар усти мато ва унинг устидан плёнка билан беркитилади. Илдиз олган қаламчалар баҳорда кунлар исиши билан очиқ жойдаги кўчатзорларга экилади.

Цитрус ўсимликлар кўчатзори барпо этиладиган майдон текис, сув билан таъминланган, суғориш учун қулай, ўртача зичликдаги унумдор тупроқдали, шамолдан, айниқса гаримселдан тўсилган бўлиши керак. Бундай ерларни кузда чуқур шудгорлашда ҳар гектарига 20 тоннагача гўнг ва 5000 кг суперфасфат солинади. Баҳорда ерлар чизелланади ёки отвалсиз плугда ҳайдалади ва бороналанади. Кўчат экишдан олдин 70 см. ли эгатлар олиниб, сўнг суғорилади.

Баҳорги қаламчадан етиштирилган кўчатлар май ойидан кечиктирмай, яхшиси, апрелнинг биринчи ярмида, яъни кунлар исиганда кўчатзорга ўтқазилади. Улар илдизи атрофидаги тупроқ билан кўчириб олиниб, туплар орасини 20–25, қаторлар орасини 70 см. дан қилиб жойлаштирилади. Кейин қондириб суғорилади.

Кўчатлар кўчириб ўтқазилган дастлабки кунлар ҳар куни суғорилади. Яхши тутиб, ўса бошлангандан кейин суғориш камайтирилади, тупроқ доим нормал нам ҳолатда сақланади. Ҳар бир суғоришдан кейин эгатлар культивацияланади. Ёз давомида қаторлар 2–3 марта юмшатилади. Икки марта қўшимча озиқлантирилади. Бунда ҳар сафар гектарига 60 килограммдан: биринчи марта кўчатлар ўса бошлаганда, иккинчи марта июлнинг охирида азотли ўғит солинади.

Кўчатлар ўтқазилгандан кейинги биринчи ойларда навдалари секин ўсади, вегетация даврининг иккинчи ярмида, яъни илдиз системаси яхши ривожлангандан кейин, ер усти қисми кучли ўсабошлайди, яхши парвариш қилинса, одатда кеч кузгача ўсаверади.

Мавсум охирида кўчатларда, одатда бир нечта биринчи тартиб новдалар, бир қисмида иккинчи тартиб новдалар ўсади. Айрим ўсимликлардан бир ёки иккита новда ўсиб чиқади. Одатда тез ўсадиган бундай новдаларнинг бўйи 25–30 см. га етганда уларнинг шохлаши ёки тез ўсиши учун учи кесилади (чилпилади). Шох-шаббасини парвариш қилишда тез ўсадиган новдалари қисқартирилади, илдиз бўйнидан чиққан новдалар кесиб ташланади.

Кўчатзорда етиштирилган кўчатлар, одатда октябрь ойида, кузги совуқлар бошлангунча кўчириб экилади. Уларни ковлаб олишда 1–1,5 ой олдин кўчатзор 2–3 марта суғорилади, лекин ер ишланмайди, чунки кўчатни ковлаб олишда илдиз атрофидаги тупроқ зич ёпишиб туриши керак.

Ковлаб олинган кўчатлар илдизи атрофидаги тупроғи (лойи) билан бирга тезда тайёр траншея ва иссиқхонадаги доимий жойга ўтқазилади. Агар кўчатлар баҳорда экиладиган бўлса, кўчатзордан ковлаб олинганлари қишда сақлаш учун траншеяга ёки яхши ёритилган жойга кўмилиб қўйилади: бу ерда кўчатлар тиним даврини ўташи ва совуқдан сақлаши учун шароит бўлиши керак. Бунда улар қалин қилиб, ер усти қисмини очиқ қолдириб, илдизига қалин тупроқ тортиб кўмилади. Кўчатлар қатори бўйлаб эгат олиниб, уларни кўмиб бўлиш билан (зарур бўлса, қишда ҳам) суғорилади. Тупроқ доим нармал намликда сақланади. Цитрус ўсимликлар кўчати сақланадиган бинолар ёруғ бўлиши ва доим ошамоллатиб турилиши керак.

Куртак пайванд қилиб кўпайтириш. Цитрус ўсимликларнинг уруғи унувчанлигини тез ёқотади. Шунинг учун мевадан ажратиб олиниши билан уларни тезда ерга ёки нам қумга экиш керак. Уруғ 5–8оС ҳароратда сақланади.

Ўзбекистоннинг шимолий минтақаларида уруғни очиқ ерга экиш учун апрелнинг биринчи ярми, жанубий вилоятларда эса апрелнинг бошлари энг қулай муддат ҳисобланади. Уруғ қаторининг ён томонига, сув кўтариладиган чизиқдан 2–3 см юқорига, 2–3 см чуқурликка экилади. Уруғ экилгандан кейин эгатлар мульчаланади. Экилгандан 15–20 кундан кейин, яъни майсалар чиққунча эгатлар қондириб суғорилади, қуриб ёки ҳаддан ташқари бўкиб кетишига йўл қўйиб бўлмайди. Майсалар чиққандан кейин қатор оралари культиватцияланади, қаторлар юмшатилади. Биринчи жуфт барги чиққанда кўчатлар яганаланиб, оралиғида 20 см. дан масофа қолдирилади. Кейинчалик ер тоза, нам ва юмшоқ ҳолда сақланади.

Пайвандтаг сифатида мейер лимони олинганда, калта қаламчалардан етиштирилган ва баҳорда кўчатзорга экилган кўчатларга куртак пайванд қилинади.

Куртак пайванд қилишда новданинг диаметри камида 4–5 миллиметрли, пишган ўртача қисми кесиб олинади. Қаламчалар ўша куни ёки бевосита пайвандлаш олдидан таёрланади. Уларнинг барги кесиб ташланади. Пайвандлангунча ва пайвандлаш вақтида қаламчалар сувга солиб қўйилади. Бошқа жойдан олинган қаламчаларни сув билан ювиб, кесилган жойи янгиланилади ва бир сутка давомида сувга солиб қўйилади.

Куртак пайванд августнинг иккинчи ярмида ёки сентябрь бошларида ўтқазилади. Танаси асосининг диаметри 8–10 см. ли ўсимликлар куртак пайванд учун яроқли ҳисобланади. Пайвандлашда олдин тупи барг ва шохлардан тозаланади, 3–4 кун олдин қондириб суғорилади. Эрталаб ва кечқурун куртак пайванд қилинадиган энг яхши вақтдир. Бунда имкони борича, илдизга яқин жойдан куртак кесиб олинади. Полиэтилен плёнка билан бойланади. Куртак пайванд қилиш усули оддий, яъни бошқа мевали ўсимликларникига ўхшаш. Пайвандлангач, икки ҳафтадан кейин куртак тутган-тутмаганлиги текшириб кўрилади. Куртак ранги яшил, бармоқ билан тегилганда барг банди осон тушиб кетса, куртак тутган ҳисобланади. Бундай куртакларнинг боғичи бир оз бўшатилади. Куртак тутган ўсимликларда пайвандаг яшил массасининг бир қисми кесиб ташланади ва боғич ечилади. Совуқ бошлангунча, одатда октябрда, пайвандланган кўчатлар тупроғи билан кўчирилиб олиниб, қиш даврида траншеяда сақланади.

Пайванд қилинган туплар баҳорда орасини 25–30, қаторлар орасини 70 см. дан қилиб қайтадан очиқ жойга – кўчатзорга ўтқазилади. Ўса бошлагандан кейин пайвандаг секатир билан 10–12 см юқоридан кесиб ташланади.

Вегетация даврида ер суғорилади, юмшатилади ва бегона ўтлар йўқотилади. Икки марта: биринчи марта ўса бошлаганда ва иккинчи марта июль ойида қўшимча озуқлантирилади: бунда ҳар сафар гектарига 60 кг. дан азот солинади. Кузда кўчатлар тупроғи билан кўчириб олинади, траншеядаги доимий жойига экилади ёки баҳоргача кўмиб қўйилади.

Доимий жойга экиш учун кўчатзорлардан олинадиган цитрус ўсимликларнинг стандарт кўчат тупининг диаметри 0,7–1 см ва яхши ривожланган 3–4 та биринчи тартиб шохи бўлиши керак.

Цитрус етиштириладиган усти ёпиқ жойларнинг типлари

Экиб ўстириш усулига ва иншоотлар тузилишининг хусусиятларига кўра цитрус ўсимликлари учун мўлжалланган усти ёпиқ жойларни уч асосий типга бўлиш мумкин: ҳар хил траншеялар; ҳар хил тузилишдаги иссиқхоналар, улар доими синчли ва ойнаванд бўлиб, сунъий равишда истилади. Вақтинча иншоотлар, булар цитрус ўсимликлар экилган жойга қиш вақтида қурилади, ўсимликларни сўвиқдан яхши сақлаш учун ичига вақтинча иситиш асбоблари ўрнатилади.

Траншеялар қишда истилмайди. Бунда траншеянинг деворлари ва туби орқали ердан ўтадиган иссиқликдан фойдаланади.

Траншеялар ерни ҳар хил шаклда ва турлича узунликда ўйиб таёрланган чуқурлардир. Чуқурлиги 17, тубининг эни 2,7, юқорсиники 3 метрли траншеялар энг кўп тарқалган. Траншеялар ичига цитрус ўсимликлар экилади, йилнинг иссиқ вақтида улар очиқ ҳолда бемалол ўсади. Қишда траншеяларнинг усти ёғоч тўсиқ, плёнка тортилаган ёки ойна солинган рама билан беркитилади.

Цитрус ўсимликлар траншеяларда яхши қишлаш учун уларнинг усти яхши ёпилиши керак, яъни траншея ичининг иссиқлик изолацияси ўсимликлар қишки тиним даврида нормал ҳаётчанлигни таъминлайдиган даражада ишончли ва етарлича ёритилган бўлиши зарур. Траншея ичи бутунлай қоронғи ёки бир оз ёруғ бўлса, ўсимликлар баргини тўкиб юборади ва келгуси йил ҳосили нобуд бўлади.

Қишда траншеялардаги ўсимликларнинг нормал ҳаётчанлигини таъминлаш учун ёпинчиқнинг 50 фоизи ойнаванд бўлиши, яъни қуёш нурини ўтказиши керак. Ана шунда ўсимликлар қишдан омон чиқади.

Траншеяларда нормал иссиқликни таъминлаш, яъни қаттиқ совуқдан ўсимликларни сақлаб қолиш учун ойнаванд рама тагидан полиэтилен плёнка тортилади, бунда ойна билан плёнка орасида 5–6 см бўшлиқ бўлиши керак. Бундай қўш қават рамалар икки қават плёнка тортилган, оралиғи 5–6 см бўшлиқ қолдирилган рамалар билан ёпилган траншеялардагига қараганда ҳарорати 2–3оС юқори бўлади.

Ёпилган рамалар турига кўра, траншеялардаги ҳарорат ташқи ҳаво ҳароратидан 8–12оС юқори бўлади, бу эса -20оС совуқда ҳам цитрус ўсимликларнинг омон қолишини таъминлайди. Ўзбекистоннинг жанубида камдан-кам ҳолда -20оС ли совуқ бўлади, бўлганда ҳам узоқ давом этмайди.

Траншеялардаги ҳарорат ташқи ҳаво ҳароратнинг пасайиш даражасига ва совуқнинг давом этишига боғлиқ. Ҳарорат қисқа вақт, яъни бир неча соатгача -18–20оС гача пасайса ҳам усти яхши беркитилган траншеялардаги ниҳоллар зарарланмайди. Узоқроқ давом этганда 12–15оС ли совуқ ҳам ниҳолларни жиддий зарарлаши мумкин. Агар жуда қаттиқ совуқ бўлса, траншеялардаги цитрус ўсимликларни сақлаб қолиш учун оддий иситиш қурилмалари, масалан, темир печка ўрнатилади. Траншеялар ичини электр лампаллар билан иситиш ҳамда ёритиш мумкин, бу эса жуда фойдалидир.

Усти икки томонлама нишаб қилиб беркитиладиган ва юқорисининг эни 3, туби 2,7, чуқурлиги 1,7 метрли траншеялар асосий типдаги траншеялар бўлиб, тўсинининг баландлиги 1,4–1,7 м олинади. Траншеяларнинг узунлиги 40–80 м бўлиши мумкин, бироқ 60 м энг қулай ҳисобланади. Бундай траншеяларга кўчитлар бир қатор қилиб экилади. Ўсимликларни парвариш қилиш осон бўлиши учун янги лойиҳадаги траншеяларни юқорисининг эни 3,5, туби 3 м қилиб қазилади. Деворларининг қиялиги уларнинг чидамлилигини таъминлайди ва траншея қуришдаги ишларни камайтиради.

Траншеялар шарқдан ғарбга томон узун қилиб қурилади: бунда эрталаб ва кечқурин ўсимликларига ёруғликнинг яхши тушиши, устини ёпиш осон бўлиши кўзда тутилади, шимол томони ёғоч тўсиқлар, жануб томони ойнали рамалар билан беркитлади. Траншеялар 1–2 гектар ва ундан катта жойни эгаллаган блок шаклида қурилади. Ҳар бир блокда бир нечтадан траншея бўлиб, улар берк умумий йўлак ва чиқиш эшиги билан ўзаро бирлаштирилган. Кенглиги 3,5–4 метрли йўлакдан цитрус ўсимликларни парвариш қилишда, меваларни сақлаш ва жойлашда қўшимча хона сифатида фойдаланилади. Блокнинг параллел траншеялари орасидаги масофа 4 м бўлиши керак. Бу траншеяларнинг иссиқлик билан таъминлашини яхшилайди. У ердан ёғин-сочин сувлари оқиб кетади, тўсиқ ва рамалар тахлаб қўйилади, ўсимликларни парвариш қилиш борасидаги ҳар хил ишлар ҳам шу ерда бажарилади. Траншея скреперда ёки кичик эксковаторда ковланади, кейин қияликлари, четлари ва туби қўлда тўғирланади. Ер ковлашда устки унумдор қатлам тупроғи бир жойга, унумсиз қатлам тупроғи бошқа жойга ташланади. Траншея туби лойиҳадагидан чуқуроқ олинади, чунки бу ерга юқори қатламдан олинган тупроқ солинади. Бир текис суғориш учун ер туби яхшилаб текисланади. Ён томонлари бетон, ёки лойдан девор урилади. Девор ер сатҳидан 20–30 см баланд бўлиб, усти 75 см кенгликдаги бетон отмостик билан мустаҳкамланади. Деворлари битгач, икки томонлама нишаб синчлар қурилади, ҳар 3 метрга 50 мм. ли тахтадан старапил ишланади. Уларнинг смола шимдирилган учи девордан 30 см чиқиб туради. Ҳар хил конструкциядаги металл каркаслар ҳам ишлатилади. Траншеялараро полосада девордан 1 метр қочириб сув чиқиб кетадиган ариқ олинади. Траншеядаги ўсимликлар у ерда ётқизилган қувурлар орқали суғорилади.

Лимон, апельсин, мандариннинг тез ўсадиган навларини ўстириш, шунингдек, траншеялар блокининг ҳар гектарида секин ўсадиган ўсимликлар сонини кўпайтириш учун эни 6–7, чуқурлиги 2 метрли кенг траншеялардан фойдаланади. Бундай траншеяларнинг ён томонларига ғишт ёки бетондан девор олинади. Тўсин оралиқ таянчсиз, лекин мустаҳкам қилинади. Шимолга нишаб томони икки қатор тўсиқ билан, жанубга нишаб томони ойнали рама билан икки қатор қилиб беркитилади. Иссиқ вақтида улар олиб, тахлаб қўйилади. Катта ва кенг траншеялар ҳам оддай траншеялар каби қурилади. Кенг траншеяларга цитрус мевалари 2–3 қатор қилиб экилади. Бундай траншеялар қишда оддий траншеяларга қараганда совуқроқ бўлади, шунинг учун иситиш қурилмаларидан фойдаланиш зарурияти туғилади. Юртимизнинг жанубий минтақаларида бундай траншеяларнинг самарадорлиги айниқса юқори бўлади.

Цитрус ўсимликларни траншеяларда ўстиришнинг ўзига хос камчиликлари бор. Биринчидан, ерни ишлаш ва ўғит солишда механизмдан фойдаланиш имкони бўлмайди, траншеяларнинг устини очиб, қишда ёпиш зарурлиги туфайли анчагина қўл меҳнати сарфланади. Ердан фойдаланиш рационаллиги пасаяди: ҳар бир типавой лиманарий траншеяларда умумий майдоннинг атиги 0,36 фоизини ўсимликлар эгаллайди, қолгани хизмат қилиш жойлари ҳисобланади.

Траншея шароитида ўсиши ва ҳосил тугиш чекланган бўлади. Траншеяларнинг чекланган ички параметрлари ҳам фақат кучсиз ўсадиган кичик ўсимликлар етиштиришга мослашган.

Траншеялар кенг бўлса, ўсимликлар яхши ўсади, лекин камчиликларнинг ҳаммаси тугатилмайди. Хусусан, қишда чекланган даражада, асосан юқоридан ёритилади, холос. Натижада цитрус ўсимликлар шох-шаббасининг траншеядан кўтарилиб чиқиши тезлашади. Иссиқхоналар етарли бўлмаган тақдирдагина траншеялардан фойдаланиш мумкин.

Иссиқхоналар – цитрус ўсимликлар ўстириладиган усти ёпиқ жойнинг иккинчи асосий хилдир. Бундай иссиқхоналарнинг 4 та асосий элименти бор: фундаменти; таянч конструкциялари (деворлари, тирговучи, тўсини); том ва деворлари қопланадиган ёруғлик ўтказувчи матерал; иситиш, вентиляция сув билан таъминлаш ва ёритиш тизими. Иссиқхоналарнинг конструкциясига қараб у ёки бу элементга бирмунча ўзгариш киритиш мумкин.

Иссиқхоналарга ўтказилган цитрус ўсимликлар йил бўйи нормал ўсиши, ривожланиш ва мева тугишини таъминлайдиган сунъий иқлимда яшайди.

Иссиқхона қуришга сарфланадиган йирик капитал маблағларни, улардан фойдаланишда ҳар йили сарфланадиган харажатларни ҳисобга олиб, йил давомида цитрус ўсимликлар ўстиришнинг энг тежамли режимини яратиш зарур. Бунда иссиқхонанинг иқлим режими шундай белгиланадики, у биринчидан, энг юқори ҳосил олишни, иккинчидан, меҳнат, маблағ ва энергиядан рационал фойдаланиш ҳисобига иқтисодий самарадорликни ва рентабелликни энг кўп даражада оширишни таъминлаши керак.

Ўзбекистон иқлими ҳамда иссиқхонадаги цитрус ўсимликларнинг ривожланиш фазаларни ҳисобга олган ҳолда, ойлар бўйича ҳавонинг ҳарорати ва намлигини тахминан қуйидаги даражада тутишни тавсия этамиз: январда суткалик ўртача ҳарорат 6–8оС ва ҳавонинг нисбий намлиги 50–60%; февралда – мос равишда 8–12оС ва 60–70%; мартда - 19–20оС ва 70–80%; апрелда 18–22оС ва 70–80%; майда 20–24оС ва 70–80%; июнда 22–26оС ва 60–70%; августада 22–28оС ва 50–60%; сентябрда 20–24оС ва 40–60%; октябрда 16–20оС ва 40–50%; ноябрда 10–14оС ва 40–50%; ноябрда 10–14оС ва 40–50%; декабрда 8–10оС ва 50–60%.

Иссиқхоналарда иситиш, вентиляция, суғориш тизимларини тегишли режимда ишлатиб, ҳароратни ва ҳавонинг намлигини зарур даражада сақлаб туриш мумкин.

Цитрус ўсимликлар иссиқхоналарда ўстириш траншеялардагига қараганда умуман анча қимматга тушади. Бироқ иссиқхоналарда майдон бирлигидан яхши фойдаланади, кўпроқ ҳосил олинади, яъни траншеялардагига нисбатан ҳосилдорлик 1,5–2 баравар кўп бўлади. Бундан ташқари ниҳолларни парвариш қилишда механизмдан фойдаланиш учун шароит яратилади, меҳнат унумдорлиги ортади, энг муҳими, иссиқхоналарда сунъий иқлим яратиш имконияти борлигидан ўсимликларнинг ҳосилдорлигини ошириш ва ундан фойдаланиш мумкин.

Цитрус ўсимликлари етиштириладиган иссиқхоналарни қуриш анча мураккаб бўлиб, махсус ҳисоблаш ишларини олиб боришни талаб этади: улар тегишли лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида қурилади. Траншея ёки иссиқхона қуриш учун ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитини ўрганиш зарурур. Айниқса, қиш даврида минимал ҳарорат яратишга алоҳида эътибор бериш керак.

Цитрус меваларни ерга экиб ўстириш анча қулай ҳисобланади. Бунда қиш вақтида уларнинг усти вақтинча беркитилади, натижада қўл меҳнати кам сарфланади, ўсимликларни боғлардаги каби парвариш қилиш мумкин бўлади. Цитрус ўсимликлар очиқ ерда ўстирилганда траншея ва иссиқхоналардагига қараганда вегетатция даврида ўсиш шароити энг яхши бўлади. Очиқ жойда ўстирилаётган цитрус ўсимликларнинг усти ҳам (қишда) траншеядаги каби ёпилади.

Ўзбекистоннинг жанубий минтақаларда очиқ жойда ўстириладиган цитрус ўсимликларнинг усти оддий усулда, яъна тагидан плёнка, устидан ойнали рама билан ёпилса, қишки -12–14оС ли совуқда ҳам уларни яхши сақлаш мумкин. Ерда ўстирилган цитрус меваларнинг усти беркитилаганда, ҳарорат траншеядагидан 3–5оС паст бўлади. Шунинг учун бу ерни қўшимча иситиш керак. Иситиш даври қишда мамлакатимизнинг жанубида 10–20 кундан ошмаслиги зарур. Ана шу қисқа давр ичида иситиш воситаларидан (электр, темир печка ва ҳ.к.) фойдаланишни ҳисобга олиш керак.

Текширишлардан ва баъзи ҳаваскор цитрусчилар тажрибасидан маълум бўлишича, республикамизнинг жанубий туманларида ёки совуқдан паналанган кичикроқ майдонларда цитрус ўсимликларни очиқ майдонга экиш мумкин экан. Бунда майдон бирлигига траншеядагига қараганда 2 марта кўп ўсимлик жойлаштирилади. Мейер лимони туплар орасини 1,5–2, қаторлар ораси 4 м. дан олинади. Агротехникаси траншеядаги билан бир хил, лекин бунда механизациядан фойдаланиш мумкин. Ўсимликлар паст бўйли, қаторлар бўйлаб ярим ётиқ ўсади. Усти ёпилиши олдидан ҳосил териб олинади.

Траншеядаги каби бунда ҳам, цитрус ўсимликларнинг усти ойнали ёки плёнкали рама ва тахта тўсиқ билан беркитилади, улар қаторларга ўрнатилган устунларга маҳкамланади. Устунларнинг баландлиги 1,4–1,5 метр бўлади. Қишда шамоллатиш учун уларга фортичка қилинади. Ҳаво анча совиб кетса, усти плёнка, бордон билан қўшимча ёпилади, иситиш асбоблари ўрнатилди.

Цитрус ўсимликларини экиш

Янги цитрус кўчатзорларни ихтисослашган цитрусчилик фермер хўжаликлари ёки томорқаларда ташкил этиш мумкин бўлган майдонларда барпо этиш мақсадга мувофиқдир. Катта-катта цитрусзорлар иқтисодий самарадорликни оширишга ёрдам беради.

Цитрус ўсимликлар экиладиган майдонларнинг рельефи траншея ва иссиқхоналар қуриш учун қулай, сув билан яхши таъминланган ва шамолдан тўсилган бўлиши керак. Коллекторлар ва ҳоказоларга яқин бўлган, сизот сувлари юза жойлашган, қишда совуқ ҳаво туриб қолган пастлик жойларда траншея ҳамда иссиқхоналар қуриш мақсадга мувофиқ эмас. Траншея учун тупроғи шўрланмаган қаттиқ ерни танлаш керак. Юмшоқ, шағал аралаш тупроқли ерлар ярамайди. Оғир тупроқлар сувни ёмон ўтказади, шунинг учун бундай тупроқли ерларга цитрус ўсимликлар экиш тавсия этилмайди. Сизот сувлари юқори кўтарилганда, траншея тубида ва ер юзасидан 3 метр пастда бўлиши зарур.

Қаттиқ шамол эсадиган жойларда траншея ва иссиқхоналар яхши ҳимояланган бўлиши керак, акс ҳолда ёпқични шамол учириб кетиб, ўсимликларни совуқ уриши, уларнинг гуллаши ва мева тугишига зарар етказиши, оқибатда ҳосилдорлик пасайиши мумкин. Майдон атрофига – траншея ва иссиқхоналардан 15–20 метр нарига 2–3 қатор дарахт экилади: бу ихота дарахтзор қишда ҳам, ёзда ҳам ўсимликларни шамолдан сақлайди.

Цитрус ўсимликлар тупроқ унумдорлигига жуда талабчан, шунинг учун уларни экишдан олдин иссиқхона ва траншеяларнинг тупроғини таёрлашга алоҳида эътибор бериш керак. Тупроқни органик моддалар билан бойитиш, яъни унинг структурасини яхшилаш ва таркибидаги озиқ моддаларни кўпайтириш жуда муҳимдир. Органик ўғит тариқасида нафақат чириган гўнг, балки бошқа моддалар – компост ва ҳоказоларни ҳам ишлатиш мумкин.

Кўчат экишдан олдин ерни тайёрлашда органик ўғитлар траншея тубига ва иссиқхона ичига ёйиб солинади, шунда вояга етган цитрус ўсимликлар илдизлари улардан яхши фойдаланади. Траншея тубига органик ўғитлар ёпасига солинганда тупроқ таркибидаги гумус миқдори ошади.

Траншея қазиб бўлгандан кейин унинг ҳар 1 м2 майдонига 20–25 килограммдан чириган гўнг, 50 граммдан суперфосфат, 15 граммдан калий ўғит солиб, 35–40 сантиметр чуқурликда ҳайдалади. Шундан кейин 70 см чуқурликдан оралатиб 3 қатор эгат олинади, сўнгра тупроқ яхши ўтиргунча суғорилади ҳамда ер юзаси текисланиб, тупроғи майин ҳолга келтирилади.

Иссиқхоналар қурилиши битгач, текисланиб, ҳар гектарига 80–100 тоннадан чириган гўнг, 500 кг суперфосфат, 150 кг калийли ўғит солинади. Ўғитлар аралаштирилиб иссиқхона майдонига ёйилади, сўнг 35–40 см чуқурликда ҳайдалади ёки чопилади. Сўнгра қатор оралари 70 см. дан қилиб эгат олинади ва тупроқ яхши чўккунча суғорилади. Шундан кейин тупроқ юзаси текисланиб, юза юмшатилади. Цитрус ўсимликлар баҳорда (март-апрель бошларида) ва кузда (сентябрь-октябрда) экилади. Кузда экилганлари қишгача яхши тутади, эрта баҳорда тез ривожланади.

Кўчат экишдан 20 кун олдин эгатлардан сув оқизиб траншеяларни туби ва иссиқхона тупроғи 50–70 см чуқурликда намланади, юзаси қуригандан кейин бир оз юмшатилиб, кўчат экиш учун тайёрланади. Ўсимликларни жойлаштириш схемаси уларни ўстириш шароитига боғлиқ.

Лимон, апельсин, мандарин траншеяда ўстирилганда ҳар бир қаторга бир-биридан 2 метрдан оралатиб кўчат ўтқазилади. Мандариннинг пакана (паст бўйли) формалари 1,5 метрдан оралатиб экилади. 2 метрдан оралатиб экканда, траншеянинг ҳар гектарига 630 туп кўчат жойлаштирилади.

Цитрус кўчатлар кенглиги 6 метрли траншеяларга икки қатор, қаторлар ораси 3 метрдан олиб ва траншея деворидан 1,5 м қочириб экилади. Лимон шпалера шаклида ўстириладиган бўлса, траншеянинг эни 7 м. га етказилади ва кўчатлар 3 қатор ўтқазилади. Бунда қатор оралари 2,2, туплар оралиғи 2 метрдан олинади. Энг четки қаторлар девордан 1,3 м нарида бўлиши керак. Лимон шпалер шаклида ўстирилганда кенг траншеялар блокининг ҳар гектарига 1330 та кўчат жойлашади.

Цитрус ўсимликлар ерда ўстирилганда қатор ораларини механизмлар билан ишлаш учун уларнинг кенглиги 4 метрдан олинади. Кўчатлар ораси 2 м бўлиб, ҳар гектарига 1250 туп лимон жойлаштирилади. Бундан зич экилса, ўсимликларнинг шох-шаббаси қалинлашиб кетиб, бир бирини қисиб қўяди, натижада новдалар ғовлаб ўсиб, ҳосилдорлиги пасаяди.

Иссиқхоналарда механизмлардан фойдаланиладиган бўлса, қатор ораси 3, ўсимликлар ораси 2 м олинади. Лимон, апельсин, мандарин, грепфрут кучли ўсадиган йирик ўсимликлари ораси 2,5 ёки 3 м бўлиши керак. Бунда иссиқхонанинг ҳар гектарига 1250, 1000 ва 830 ўсимлик сиғади. Мандариннинг паст бўйли формалари 2×2 схемада экилади. Траншеяга бир қатор қилиб ўтқазилганда 1,5 метрдан оралатилади.

Иссиқхонага цитрус ўсимликлар экиш схемасини аниқлашда унинг конструкцияси хусусиятларини: эни ва бўйини, устунларининг жойлашишини ва бошқаларни ҳисобга олиш керак. Масалан, колориферлар вояга етган ўсимликларнинг шох-шаббаси орасига тушмаслиги, устунларни иссиқхона ичига ўсимликлар қатори бўйлаб ўрнатиш керак. Ички девори бўйлаб йўл қолдириш, қаторлар механизмлар ёрдамида ишлаш учун қулай бўлиши керак ва ҳ.к.

Кўчат ўтказиладиган жойга экиш тахтачаси ёрдамида назорат қозиқ қоқилди ва чуқур ковланди. Кўчат экиладиган чуқурлар 40×40 см ҳажмда бўлади. Чуқурдан олинган тупроққа 4–5 кг чиринди, 50 г суперфасфат, 10 г гексахлорид қўшиб аралаштирилади ва кўчат илдизи атрофига чуқурга кўмилади.

Кўчатларни ўтқазишдан олдин яхшилаб текшириб, касалланмаган ва зарарланмаганлари олинади. Экиладиган кўчатлар новдаси секатир ёки ўткир пичоқда 1/3 қисмигача қисқартилиб, қуриган, чирмашиб кетган ва ортиқча новдалари, синган илдизлари кесиб ташланади. Кўчатларни кўздан кечириш ва унга ишлов бериш жуда тезлик билан бажарилади, акс ҳолда илдиз атрофи қуруқшаб, тутмайдиган ҳолга келиши мумкин. Агар кўчат бошқа хўжаликлардан олиб келинса, илдиз тизими очиқ бўлса, бир сутка давомида илдизи билан сувга солиб қўйиш керак. Кўчатларни илдизига ёпишган тупроқ билан экиш керак, ана шунда улар яхши тутади.

Кўчатлар экиш тахтачаси ёрдамида ўтказилади. Бу тахтача кўчатлар қабул қилинган схемага мувофиқ ва зарур чуқурликда экилишини таъминлайди. Кўчатларнинг илдиз бўйини ердан 2–3 см баландда бўлиши керак.

Кўчатлар ўтқазилгандан кейин дарҳол икки томонидан 25–30 см оралатиб олинган эгатлар бўйлаб суғорилади. Экилгандан 1–2 кун ўтгач, ўсимликларнинг ҳолати текширилади, тупроғи утиришган чуқурларга тупроқ солинади, туплар атрофидаги тупроқ текисланади. Сўлиб қолган кўчатлар алоҳида парвариш қилинади: челакда сув қуйилади, соялатилади, шохлари қисқартирилади. Кўчатларни тутиб кетиши кўп жиҳатдан тупи атрофидаги тупроқнинг юмошқ ва нам бўлишига боғлиқ.

Кўчатлар экилган дастлабки йилдаги агротехникаси тадбирларининг яхши тутиши ва вегетацияси даврида яхши ўсиб-ривожланишини таъминлашга қаратилган бўлиши керак. Бунда мунтазам равишда суғориш ва зарар куандаларга қарши курашиш, шох-шаббасини парвариш қилишга этибор бериш керак.

Кўчатларни суғоришда сув бериш нормаси алоҳида аҳамият бериш лозим. Эгат тубидан 40–50 см. гача бўлган тупроқ намланса кифоя. Агар ёппасига суғоралиб, тупроқ ҳаддан ташқари намланиб кетса, илдиз тизии димиқиб қолади ва ўсимликлар гоммоз билан касалланади.

Кўчат экилгач 2–3 кундан кейин улар бутунлай тутиб кетиши учун сув берилади. Яхши ўса бошлаганда бир ҳафтада бир ва ундан кўпроқ оралатиб суғорилади. Суғориш режими шундай ташкил этилиши керакки, ўсимликларнинг илдиз системаси зонасидаги тупроқ дала нам сиғимига нисбатан 70–85% миқдорда намланиши зарур. Ер етилиши билан у майин ҳолга келтирилади. Охирги марта ноябрда суғорилади ва қишда нам узоқ сақланиши учун траншеянинг туби ёеи иссиқхона тупроғи юмшатилади.

Вегетация даврида ўсиб кетган новдаларнинг учи кесиб қисқартилади. Шунда улар яхши шохлайди. Зарурат бўлса, касаллик ва зараркунандалар ҳамда бегона ўтларга қарши ишлов берилади.

Кузги энг қаттиқ совуқ бошланиши олдидан траншея, иссиқхона ва парникларнинг усти яхшилаб беркитилади.

Цитрус ўсимликларни парвариш қилиш

Траншея ва иссиқдаги цитрус ўмликларни парвариш қилиш – ниҳолларнинг шох-шаббасини тўғирилаб, уларга шакл бериш, ўз вақтида суғориш, ер юмшатиш ва бегона ўтлардан ҳоли тутиш, ҳаво ҳарорати ва намлигини тартибга солиш, касаллик ва зараркунандаларга қарши зарур чора-тадбирларни амалга оширишдан иборат.

Шакл бериш ва буташ. Траншея ва иссиқхонадаги цитрусв ўсимликлар шох-шаббасига шакл беришда ажратилган жойдан ошиб ўсамайдиган, шох-шаббасига шакл бер ишда ажратилган жойдан ошиб ўсмайдиган, шох-шаббаси бир текис ривожланган, ихчам, майда шохчалари кўп ва сербарг, паст. Бўйли ўсимликлар етиштиришга асосий эътибор берилади. Уларнинг асосий шохлари ва танаси калта 10–15 см. дан ошмаслиги керак. Цитрус ўсимликлар кўчатзорлар ва улар доимий ўтқазилган бу иш давом эттирилади. Чунки шох-шаббага тўғри шакл бериш юқори ҳосилдорликни таъминлайди.

Шакл бериш ва буташдаги асосий ишлар новдаларни чилпиш, сўнг кесиш ва ҳали ёғочланмаган ортиқча навдаларни синдириб олиб ташлашдан иборат. Баъзан ён шохлари, шунингдек, қуриган, синган, шох-шаббани қалинлаштириб юборадиган шохлар ва новдалар кесиб ташланади. Ўсимликлар ҳар йили етарли миқдорда янги новда чиқарса, улар тўхтовсиз ҳосил беради.

Пастак шакл берилганда дастлаб уч асосий тартиб шохларнинг узунлиги 20–25, ўртача бўйли шаклда 35–40 см. ли бўлади.

Шакл берилган стандарт кўчатнинг 8 танаси ва 3–4 та шиша керак. Стандарт бўлмаган кўчатлар ўтқазилган 25 см. дан ортиқ қисми (пастдан) кесиб ташланади ва 3–4 та бўлажак асосий шохи қолдирилади. Биринчи тартибдаги шохлар бир-биридан 5–8 см оралиқда жойлашган бўлиши керак. Қолган шохлар ва новдалари кесиб ташланади.

Цатрус ўсимликларга пастак шакл беришда биринчи тартиб новдаларнинг узунлигини тахминан 25 см. га етганда, учи 2–3 та барги билан кесиб ташланади. Шундан сўнг бир ҳафта ўтгач, новда бир оз узайиб, ёғочлашганда, 20 см узунликда қолдириб, ички томондаги куртагигача кесиб ташланади. Кейин ҳар бир биринчи тартиб шохда 2 та иккинчи тартиб, уларнинг ҳар бирида 2 тадан учинчи тартиб шох қолдириб кесилади. Баъзан битта ёки учта шох қолдирилади. Қолдириладиган кейинги тартиб шохлари сони уларнинг бошқа шохлар орасида мавжудлиги ва жойлашишига, олдинги тартиб шохларнинг ривожланиш даражасига боғлиқ. Қолдирилган новдалар ҳар хил барг бўғимларида жойлашган бўлиши керак. Битта барг бўғимидан бир нечта новдадан фақат биттасини қолдириб, бошқалари кесиб ташланади. Қолдирилган иккинчи, учинчи, тўртинчи тартиб новдалар ҳар бўйи 25 сантиметрга етганда учи чилпиб ташланади. Тахминан бир ҳафтадан кейин, улар ёғочлашганда 20 см. дан ориғи кесиб ташланади. Бунда, одатда иккинчи томондаги ён куртагигача кесилади.

Дастлабки 3–4 та тартиб шохлар танланганда уларнинг бир текис жойлашишига алоҳида эътибор бериш керак, чунки шох-шаббаларнинг асосий қисми кенг, новдаларни ён томонига ўсишига ёрдам берадиган, шох-шаббанинг ўртасидан юқорига қараб ўсишни тезлаштирмайдиган бўлиши зарур. Ғовлаб кетган новдаларнинг ҳаммаси кесиб ташланади.

Траншея ва иссиқхоналарда ўстириладиган Мейер нав лимонинг шох-шаббасига ҳам ана шундай шакл берилади. Лимон ва апельсиннинг кучли ўсадиган навларига ярим пастак шакл бериш мумкин, бунда дастлабки уч асосий тартиб шохлар узун қолдирилади. Бундай шакл беришда новданинг узунлиги 35–40 см. га етганда учи чилпилади, 30–35 см. дан ортиғи кесилади. Қолган барча тартиблар пастак шакл беришдаги кабидир.

Цитрус ўсимликлар новдаси ўсиш суръати жиҳатидан бир-биридан фарқ қилади, баъзилари йўғон, бошқаларимайда, нозик бўлганлигидир ҳар доим ҳам шакл бериш учун етарли бўлмайди, натижада бу иш иккинчи йили ҳам давом эттирилади. Ўсаётган новдалар ўз вақтида чилпиб, пишгандан кейин кесилса, шох-шаббага керакли шакл бериш мумкин бўлади. Чилпиб ташланган новдалар, одатда биттадан янги новдалар чиқаради. Кўпроқ шохлаш учун бу новда пишгандан кейин кесиб қисқартирилади. Агар фақат битта куртак ўсиб чиқса, яна иккинчи марта пастроқдан кесилади. Лекин иккинчи марта кесиш кўпинча ўзини оқламайди. Кўп кесилса маълум миқдордаги шох ва барглар кесилиб кетади ва ўсимлик нимжонлашиб қолади. Шунинг учун чилпиш ва кесиш шох-шаббанинг ҳолатига мос равишда олиб боралиши керак. Чилпигандан кейин тез ўсиб кетадиган новдалар кесиб қисқартирилади. Кучли ўсадиган новдалар ва шохларнинг ён шохлари кесилади.

Асосий шохлардаги сербарг калта шохчалар қолдирилади, чунки улар айниқса биринчи йили ўсимликлар яхши ўсишини таъминлайди. Новдалар бутун вегетация даврида чилниб кесилаверади, бунинг учун ҳар ойда ўсимликлар 2–3 марта кузатиб турилади. Бу тадбирларни ўз вақтида бажариш мақсадга мувофиқдир.

Ўсимлик агротехника қоидаларига риоя қилган ҳолда парвариш қилинса биринчи йили камида икки тартиб шох чиқаради. Экилгандан 2–3 йил ўтгач чиққан 4–5 тартиб новдалар гуллаб мева тугади. Шуни айтиш керакки, тегишли тартибдаги новдалар цитрус ўсимликларнинг ҳосилга кириш қобилятини тўлиқ белгиламайди, бу жуда кўп омиларга боғлиқ. Ўсимликлар ҳосилга кирганда ҳам уларга шакл бериш иши давом эттирилади, бунда уларнинг шох-шаббаси мўлжаллангандан катта бўлиб кетмаслиги керак. Айрим шохлар новдасининг ўсиши тартибга солинади, кесилади. Ҳосилга кирган ўсимликларни буташ, одатда энг серҳосил бўлган ўртача узунликдаги шохларни чиқаришга қаратилган.

Кейинги йилларда цитрус ўсимликларга ҳар хил шакл бериш бўйича олиб борилган тажрибалар траншея ва иссиқхоналарда пастак ва ярим пастак шакл билан бир қаторда, вертикал сўри формасида шакл бериш ҳам юқори самара беришини кўрсатади. Шпалер (сим бағаз) формасида шакл берилганда шох-шабба ичига ёруғлик яхши тушади ва улар яхши озуқланади, ҳосилдорлиги ортади, траншея ва иссиқхонада уларни парвариш қилиш сонлашади, ҳар гектарига кўпроқ кўчат экиш мумкин бўлади. Лекин бундай шакл берилганда цитрус ўсимликларни энг юқори агротехника даражасида парвариш қилиш, уларнинг энг яхши ўсишини таъмилайдиган шароит яратиш керак. Умуман олганда, шпалер формасида шакл берилганда цитрус ўсимликлар ҳосилдорлигининг ортиш эвазига сарфланган харажатни тўла қоплайди.

Траншея ва иссиқхоналардаги цитрус ўсимликлар учун ҳам токзорлардаги каби сим бағаз қилинади, яъни кўчатлар қаторининг ҳар олти метрига темир-бетон устун ўрнатилиб, уларга 50 см кенгликдан уч қатор сим тортилади. Симбағазларда ўстириладиган цитрус ўсимликларга, одатда пальметта (симбағазларга боғлаш) тирида шакл берилади.

Симбағазларга шакл бериб ўстириладиган кўчатлар ўтқазишдан олдин 25 сантиметрдан ортиғи кесиб ташланади. Энг яхши ривожланган юқориги учта новдаси қолдирб, бошқалари олб ташланади. Иккита ён новдаси 70–75 см. га етганда симнинг пастки қаторига горизонтал ҳолида боғланади. Бу новдалар биринчи ярусни ҳосил қилади. Учинчи новда иккинчи, кейин учинчи ярус ҳосил қилиш учун асос бўлади.

Асосий шохлардан чиққан новдаларнинг узунлиги 25 сантиметрга етганда учи чилпиб ташланади, кейин учинчи ва ундан юқори тартиб новдалар чиқоши учун кесилади. Тарвақайлаб четга қараб ўсаётган новдалар симбағазга боғлаб қўйилди. Симбағазлар оралиғи 1,2–1,4 метр. Кейинги парвариш ишлари пастак шакл берилишшаги каби бажарилади.

Уч-тўрт йилдан кейн бўйи 2 метр ва ундан ошадиган яхлит цитрус ўсимликлар девори ҳосил бўлади. Кейинги ишлар ўсимликларнинг склети асосини сақлаш, шох-шаббасини қалинлаштириб юборадиган ортиқча шохларни кесиб ташлаш, новдаларнинг ўсишини тартибга солиш ва ҳоказолардан иборат.

Доим яшил ўсимликларнинг барги запас озиқ моддлар тўпланадиган жойдир, буташ пайтида баргларнинг кўплаб олиб ташлаш ўсимликларнинг ҳаёти фолиятига салбий таъсир этади. Буташда ана шуни эътиборга олиш керак. Кесилган шохларда вегетатив ўсиш, чилпилган шохларда генератив ўсиш устунлик қилади. Шунга кўра, вегетация даврида ўсимликларни доим кузатиб бориш зарур.

Траншея ва иссиқхоналар ўлчамининг чекланганлиги, цитрус ўсимликларининг ўзига хос биологик хусусиятлари айниқса ҳосил шохларининг юқори қисми кўпроқ ривожланиши шохларни кесиш узунлиги маълум талаблар қўяди. Қанча кесиш кераклиги ўсимликлар ҳосил новдаларнинг узунлигига боғлиқ. Масалан, Мейер лимонининг новдалари ўртача 15–20 см узунликда кесилади.

Цитрус ўсимликлар ҳосилга кирган даврда асосан қишда, яънишоналагуняа ва новдалари ўсгунича буталади. Қуриган, синган, чирмашиб, қалинлашиб кетган шохлар кесиб ташланади, ишлашга ҳалақит берадиганлари қисқартирилади. Ҳосил бериб бўлган шохлари мева тугилган жойнинг пастроғидан кесиб ташланади.

Юқоридаги тадбирлани йил давомида 3–4 марта ўз вақтида ўтказш лозим. Бир галги муддатда кесилмай қолса, кераксиз новдалар кўп ўсиб чиқиб, новдалари чиқиши ва ривожланиши сусайиб кетади. Кеч кесилса ҳам вегетатив массаси ва унга сарфланган озуқ моддалар бекор кетиб, ўсимликлар нозиклашиб қолади, ҳосилдорлик пасаяди.

Мейер лимони новдаларининг тахминан 20 см. дан ортиғи чилпиб ташланади, чунки янги новдалар асосан 15–20 см. ли шохлардан чиқади. Чилпилгандан кейин новда анча ўсиб, дастлабки бўйнининг 30 фоизигача етади. Одатда цитрус ўсимликлари новдаси 10–12 та барг чиқарганда чилпилади. Бу жараён олдинроқ ўтказилса, ҳосил новдаларнинг ўсиб чиқишига салбий таъсир этади.

Чилпилган ўсимликларнинг новдаси вақтинча ўсишдан тўхтайди. Бунда фақат энг юқори куртак ўсади, тана ва шохлар ўсмайди. Шунинг учун, новдалнинг 2–3 та баргли учи чилпиб ташлангач, бир ҳафтадан кейин шу новдалар кесиб қисқартирилади.

Ён томондаги ва горизонтал жойлашган новда ҳамда шохларни чилпилса бас, кесмаса ҳам бўлади, чунки улар илдизнинг тез ёки секин ўсишига таъсир этмайди, лекин мева тугилишини жадалаштирилади. Шох шаббанинг пастки шохларини соялаб қўядиган вертикал ўсган новдаларини ҳалқалаш ёки кўпроқ кесиш керак. Чунки юқориқисмидаги новдалар кучли ўсади, лекин ҳосил бармайди.

Одатда ҳосилдор новдалар шохларнинг учидан чиқади, шунга кўра шохлар кесилса, ҳосил бирмунча камайши мумкин. Шунинг учун чилпиш билан бирга ҳали ёғочланмаган новдалар синдириб ташланди, агар шакл бериш учун зарур бўлса, фақат кучли ўсган новдалари кесиб қисқартирилади.

Дастлабки новданинг ҳар бирида кейин ўсиб чиққан новдалардан иккитадан қолдирилади. Қолганлари кўклаганда синдириб ташланади. Шохнинг ёки новданинг ҳар бир бўғимдан биттадан новда ўсиб чиқса бас, қолганларини олиб ташланса бўлаверади.

Ҳосил берадиган шохларидан янги новда чиқариш мумкин: бунинг учун ҳосилни териб олингандан кейин улар кесиб қисқартилади. Цитрус ўсимликлар асосан олдинги йиллари ўсиб чиққан баҳорги новдаларида мева тугади. Ёзги ва кузги новдалари билан кесилса, ҳосилдорликка унча таъсир этмайди. Кузги новдалар, одатда чилпилмайди. Бачки новдалар ўсиб чиқиши билан олиб ташланаверади ёки ҳалқа шаклда кесилади. Баъзан шох-шаббасининг бўш жойларни тўлдириш учун улардан фойдаланиш мумкин.

Етти-саккиз ёшли цитрус ўсимликлар кўпроқ бутилади. Шох-шаббанинг юқори қисмидаги бақувват ўсган кейинги 2–3-тартиб новдалар ҳалқа шаклида кесилади, баъзан 2–3-тартиб асосий шохлар янгиланади. Шох-шабба орасидан ўсиб чиққан новдалар ва шохлар кесиб ташланади.

Ўсимликларни ёши ошган сари унинг танаси катталашади, новдалар шох-шаббанинг четларига томон камроқ ўсади. Шунинг учун ёшартириш учун буташ заруряти туғилади, бу иш қишки тиним даврида амалга оширилади. Шу мақсадда 3–4-тартиб шохланганча бўлган ҳамма асосий шохлар кесиб ташланади. Вегетация даврида янги тартиб новдалар чиқади.

Лимон, апелсин, мавндаринм ўсимликларига умуман бир хил усулдаги шакл берилади. Улар ҳосилга кирганда шох-шаббаси юқорида айтиб ўтилган системада, ҳар хил новдаларни ва ҳар хил дарахтларнинг ўсиш кучини ҳисобга олган ҳолда парвариш қилинади.

Лимонзорларда ҳосилдор дарахтлар билан бир қаторда кам ҳосил, бақувватлари ҳам бўлади. Бундай туплар траншеяларда лимон етиштириш самарадорлигини анча пасайтиради. Бундай кўчатларнинг ҳар биттаси ўрнига янги кўчат ўтқазиш бефойда, чунки унинг ён-атрофидаги ўсимликлар уни соялаб қўяди, оқибатда у ўсишда ва мева тугишда орқада қолади. Бундай ҳолларда лимон ҳосилини ҳар хил усуллар билан ошириш керак бўлади; бундай усулларнинг энг яхшиси ҳосилсиз дарахт шохига ҳосилдор дарахтнинг куртакларини пайвандлашдир.

Бир-икки уч йиллик новдаларга куртак пайванд қилинади, бундай новдалар ҳосил бўлиши учун ўсимликлар кўпинча баҳорда буталади. Августнинг охири-сентябрнинг биринчи ярмида куртак пайванд қилган маъқул. Икки йилликдан ортиқ ёшдаги шохларда куртакларнинг ҳаммаси яхши тутмайди. Бир туп дарахтдаги 10–12 та куртак пайвандланади, улар 1–2 йилдан кейин ҳосилга киради. Баъзан ҳосилга кирмаганларига қайтадан қаламча пайванд қилинади.

Цитрус ўсимликларнинг ҳосилга киришини тезлаштириш ва ҳосилдорликни ошириш мақсадида тупни ёки айрим шохларни маҳкам боғлаш ва ҳалқалаш усули қўлланилади, лекин бу усуллар куртак пайвандга нисбатан кам самара беради. Бу усулларнинг фойдаси фақат бир мавсум давомида сезилади. Агар июнь ойида боғланса, унинг таъсири кейинги йили намоён бўлади. Шохларини эгиб, горизонтал тортилган сим боғлаб қўйилганда ҳам ҳосил кўп тугилади. Ҳалқалаш ва маҳкам боғлаш озоқ моддаларнинг барглардан пастга – илдиз томон ҳаракатланишига тўсқинлик қилади, куртаклар, гул, тугунча ва меваларнинг яхши ривожлантиришига ёрдам беради. Бу усуллар қўлланилса, ҳосилсиз апельсин ҳосилга кириши мумкин.

Дарахтларни танаси ва шох-шиббаси ҳалқаланганда пўстлоқ билан луб 0,3–0,5 см кенгликда ўткир пичоқ билан кесиб олиб ташланади. Бу усул ҳар йили ҳосил териб олинганда кейин такрорланади.

Туп ёки шохлар эса июнь ойида боғланади. Бунда уларга икки қават қалан қоғоз ўралиб, устидан сим билан маҳкам боғланди. Шохлар ўсиши натижасида боғланган жойда чуқурча ҳосил бўлмагунча сим ечилмайди. Бу патцесс, одатда бир мавсум давом этади. Кейин сим ва қоғоз олиб ташланади. Ҳалқаланган ва сиқиб боғланган шохлар кўп гул чиқаради, мўл мева тугади. Меваларнинг кимёвий таркиби ва таъми ўзгармайди.

Суғориш ва ерни ишлаш. траншеядаги цитрус ўсимликлар нормал ўсиб-ривожланиши учун уларни доим суғориб туриш, илдиз тарқалган қатламнинг намлиги тўлиқ дала нам сиғими 75–85% миқдорда бўлиши керак. Ҳосил тугаётган даврда ва энг иссиқ вақтда (июнь-августда) тез-тез суғориш керак, чунки бир оз чанқаб қолса ҳам барглари ва гуллари офтобда куйиши, ҳатто тўкилиб кетиши, оқибатда ҳосилдорлиги пасайиб кетиши мумкин.

Суғориш зарурияти тупроқнинг ва ўсимликларнинг ҳолатига қараб аниқланади. Намлик етишмаса, қалин ялтироқ барглари куннинг иссиқ вақтида хиралашиб қолади, юқоридаги новдаларнинг барглари сўлиб, кечқурунга бориб асл ҳолига қаетади. Бундан ташқари ёш новдалар тургор ҳолатини ўзгариши, пастки барглари сариқ доғларнинг пайдо бўлиши ҳам чанқоқлик белгисидир. Бундай ҳолатда зудлик билан суғориш керак. Ўсимликлар икки томондан 25–30 см орлатиб очилган 15–20 см чуқурликдаги 2 қатор эгатдан суғорилади. Сувни жилдиратиб, тупроқнинг 50–60 см қатлами яхши намиқадиган қилиб оқизилади.

Экилган йили дастлабки ойларда ҳар 2–3 кунда бир мартадан суғорилади. Улар яхши илдиз олиб, ўса бошлагандан кейин суғориш куни узайтирилади. Агар иккинчи йили қайта (орасига) экилган кўчатлар бўлса, улар алоҳида-алоҳида, ҳар гал 2 челакдан сув бериш керак. Улар ҳам тутиб кетгандан кейин бошқа ўсимликлар каби ёпассига суғорилаверади.

Тез-тез, ҳафтада 2–3 марта суғорилганда, ер ҳаддан ташқари захлаб кетиб, ўсимликлар касалланиши мумкин. Кўп сув ичиб, яхши илдиз олган ўсимликларнинг кам шохлаган новдалари жадал ўсади.

Суғориш сони ва давомилиги йил фаслига ва тупроқнинг табий ҳолатига боғлиқ. Ёзда 6–8 кун, қишда 30 кундан ортиқ қараб сув берилади. Енгил тупроқли қумли ерларга қараганда тез-тез суғориш керак. Тупроқнинг намини сақлаш ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Ҳосилга кирган ёш ўсимликларни: март ойида 1 марта, апрель ва майда 1–2 мартадан, июнь, июль ва августда 3 мартадан, сентябрда 2, октябрда 1–2 марта, умуман олганда, йил давомида ҳаммаси бўлиб 16–18 марта суғорилади.

Жанубий вилоятлардаги қумоқ ерларда ўстириладиган ҳосилга кирган лимонни баъзи йиллари 26 марта: март ойида 1, апрелда 3, май, июнь, июль ва августда 4 мартадан, сентябрда 3, октябрда 2, ноябрда 1 марта суғоришга тўғри келади.

Ёш кўчатзорларда дарахтлар шох-шаббаси ўсиб туташиб кетгунча, 2–3 марта суғорилгандан кейин ер етилиши билан қатор ораси юмшатилади. Шундан кейинги даврда йил давомида 3–4 марта юмшатилади.

Ўсимликлар суғорилганда фақат тупроқнинг зарур намлигини таъминланмасдан, балки траншея ва иссиқхоналар ҳавосининг намлиги ҳам ортади. Тупроқдан нам буғланиши ҳавонинг намлигини оширади, бу эса цитрус ўсимликларнинг ўсиб-ривожланишига яхши таъсир этади (айниқса, тугунча ва мевалар шаклланиши даврида). Тез-тез суғорилганда, траншея ва иссиқхоналар ҳавоси бирдай ва юқори даражада намланиб туради.

Цитрус ўсимликлар эгатлаб ва кечқуринлари махсус ёмғирлатиб ҳам суғорилади. Бунда ҳавонинг намлиги ортиши билан бирга, ўсимликлар барги чанг ва ғубордан тозаланади, фотосинтез самарадорлиги ортади.

Траншея ва иссиқхоналардаги ўсимликларни қондириб (жилдиратиб) суғоришдан ташқари, ёмғирлатиб, томчилатиб ва ҳоказо усулларида суғориш мумкин. Суғориш усулларидан яна бири ёмғирлатишдир. Ёмғирлатиш учун траншея тубига диаметри 15 мм. ли қувур ётқазилиб, унинг ҳар 50 сантиметрида диаметри 1–2 мм. ли тешик очилади. Бу қувурларга ариқдан сув келади. Сув сарфи ва суғориш давомийлигини вентиль орқали тартибга солиш мумкин.

Траншея ва иссиқхоналардаги цитрус ўсимликларни суғоришнинг энг яхши усули томчилатиб суғоришдир, бунда қувурлар системаси ва махсус қурилма орқали бевосита ўсимликнинг илдиз тизими зонасига киради. Сув оқадиган пластинка ёки алюмин қувурлар ўсимликлар қатори бўйлаб ётқизилади. Ўсимлик тупидан (икки томонидан) 20–40 см наридан ўтказилган қувур ёки шлангда сувни норма билан сарфлайдиган биттадан тешик очилади. Сув ўсимликларнинг талабига қараб озиқланади.

Томчилатиб суғориш усулини (ёмғирлатиш билан бирвақтда) осон қўлаш мумкин, усуғоришни автоматлаштириш ва сувни тежаш имконини беради. Бунда нам тўплаш заруряти қолмайди, бевосита ҳар туп ўсимликнинг илдиз тизими зонасига суғориш билан бир вақтда минерал моддалар қўшиб солиш мумкин.

Ерга ишлов берилганда цитрус ўсимликларнинг илдиз тизимини шикастмаслик керак. Лимон, апельсин, мандариннинг илдиз тизими юза жойлашган бўлади. Қишда ёки эрта баҳорда траншея ва иссиқхоналарга ўғит солингандан кейин қатор оралари чопилади. Йил двомида ер 3–5 марта юмшатилади.

Ўғитлаш. Цитрус ўсимликлар ҳам бошқа барча экинлар сингари ерга органик ва минерал ўғитлар муттасил солиб турилгандагина ҳар йили мўл ҳосил беради. Ҳосилдорликка органик ўғитлар айниқса яхши тасир кўрсатади. Органик ўғит сифатида чириган қўй қийи ва қорамол гўнги, парранда қийи, чириндили компост ишлатилади. Ҳар бир ўсимлик ҳисобига тўлиқ нормада бериладиган органик ўғит таркиби: 100 г азот, 120 г фосфор, 60 г калий ва 10 кг чириган гўнгдан иборат бўлади. Ушбу меъёр ҳосилдорликни сезиларли даражада оширади.

Экилгандан кейин дастлабки 2 йил давомида ҳар бир ўсимлик тагига 8–10, 3–4 йиллик ўсимликларга 12–15, кейинги йили 16–20 кг гўнг солинади. Парранда қийи кучли ўғит бўлиб, таркибида озиқ моддалар кўп. Шунинг учун битта ўсимликка 2–3 кг. дан парранда қийи берилади.

Минерал ўғитлар кўчат экилгандан кейин иккинчи йилдан бошлаб солинади. Ўғитлаш меъёри ўсимликнинг ёшига ва ҳолатига қараб белгиланилади. Тахминий меъёр қуйдагича: 1–2 йиллик ўсимликлар учун 20–30 граммдан азот ва фосфор, 10–15 г калий; 3–4 йиллик ўсимликлар учун 40–50 г. дан азот ва фосфор, 20–30 г калий; ҳосилга кирган 5–6 ёшли ва ундан катта ўсимликлар учун 80–100 г. дан азот ва фосфор ҳамда 40–70 г калий.

Ўғитлар таркибидаги ушбу озиқ моддалар миқдори бўйича тегишли ҳисоб олиб борилади. Солинадиган ўғитларнинг аниқ меъёри тупроқнинг агрокимёвий таҳлил маълумотлари, суғориш режими, ўсимликларнинг ҳолати ва ҳосилдорлигини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.

Фосфорли ва калийли ўғитлар чириган гўнг аралаштирилиб, бир марта, яъни вегетация бошланишдан олдин, яхшиси, ҳосил териб олингандан кейин Ноябрь-декабрда солинган маъқул. Азотли ўғитлар икки муддатда: умумий меъёрнинг ярми мартда, яъни биринчи гуллаш олдидан ва қолгани июннинг иккинчи ярми-июлнинг биринчи ўн кунлигида, яъни тугунчалар тўкилиб, мевалар шаклланиб бўлгандан кейин, галдаги суғориш олдидан эгатларга солинади.

Цитрус ўсимликларни гўнг шилтаси билан озиқлантириш яхши самара беради. У тенг миқдорда олинган қорамол гўнги билан парранда қийини сувда яхшилаб аралаштириб тайёрланади. Бундай ўғитни эгатлардан бир йилда 5–6 марта оқизиб суғориш мумкин.

Тегишли нормада ўғитланган цитрус ўсимликлар совуққа чидамли бўлади. Бунда калий моддаси катта роль ўйнайди. Бу ҳол қиш совуқ келган айрим йиллари иситилмайдиган траншеялардаги ўсимликларни совуқдан сақлашда жуда муҳимдир.

Кузда совуқ тушгунча траншеялар устига ёпиладиган тўсиқ ва рамалар, шунингдек, иссиқхоналарнинг олиб қўйиладиган рамалари ҳолига келтирилади. Траншеялар устини ёпиш учун стандарт катталикдаги тўсиқ ва рамалардан фойдаланиш керак. Траншеялар юқорисининг кенглиги 3 м бўлса, тўсиқ ва рамаларнинг бўйи 2 м бўлиши керак. Рамаларга ойна солинади. Тўсиқлар тахтадан ясалади, пишиқ, сув ўтказмайдиган бўлади, бу уларнинг чидашини таъминлайди. Бунинг учун тўсиқлар устига плёнка қопланади.

Иссиқхоналарнинг устини ёпишдан олдин дарахт туплари ва асосий шохлари мис купоросининг 1 фоизли эритмаси қўшилган оҳак, деворларига эса 3 фоизли эритмаси қўшилган оҳак пуркалади.

Траншеялар усти бақувват, яъни қаттиқ совуқ бошланмасдан (октябрнинг иккинчи ўн кунлигидан) ёпила бошлайди. Олдин траншеянинг шимолий томини тахта тўсиқ билан тўсилиб, устидан сомонли лой билан сувалади. Кечаси совуқ бўладиган пайтларда жанубий томони ойнали рамалар билан беркитилади. Иссиқлик яхши сақланиши учун бу рамаларнинг орқа томонига полиэтилен плёнка қопланади. Ўсимликлар нормал қишлаши учун ёпқич матералининг камида ярми ойнали бўлиши керак.

Траншеянинг икки томонига ҳам ойнали рама ёпиш мумкин, бу ёруғлик режимини яхшилайди, қишда ўсимликлар нормал ўсишига ёрдам беради. Бироқ бутунлай ойнавандли қилиб ёпилганда ўсимликларни совуқдан сақлаш қийин бўлади, қаттиқ совуқда қўшимча равишда устига плёнка ёпиш ёки траншея ичига иситиш қурилмаси ўрнатиш зарурияти туғилади.

Ҳозирги траншеялар усти плёнка тортилган рамалар билан ёпиш кенг расм бўлмоқда. Бундай рамалар траншеянинг иккала томонига ёпилади. Улар енгил, ишлатиш қулай, ўсимликлар совуқдан яхши ҳимоя қилади ва улардан иссиқхоналар деворини и беркитишда фойдаланиш мумкин.

Траншеялар усти ёпилгандан кейин туйнук-тешиклари сомонли лой билан суваб беркитилади. Рамалар юқориги чети билан траншея тўсинларига маҳкамланиб қўйилади. Кун иссиқ вақтларда пастки четини кўтариб, тирговуч қўйиб шамолатилади.

Қишда яхши ёритилиши учун фақат траншеянинг деворлари эмас, балки тўсиқларнинг ички томони ҳам оқланади.

Ташқи ҳавонинг ҳарорати -15оС гача пасайганда ва қор қалин бўлса, траншеялар устига яна плёнка ёпилади қамиш ё похол ташлаб қўйилади, кунлар иссиши билан улар олиб ташланади. Ҳар қандай ёпқичдан фойдаланилганда ҳам ўсимликлар яхши қишлаши, ўсиб ҳосилга кириши учун траншея ва иссиқхонага энг кўп ёруғлик тушишини таъминлаш зарур.

Траншея ва иссиқхона қуришда фойдали вентиляцияни ҳам назоратда тутиш керак. Чунки уларнинг усти тўлиқ ёпилгандан кейин ҳавонинг намлиги ва ҳарорати кескин кўтарилиб кетади. Шу боис шамоллатилмаса, юқори намлик ва ҳароратда тиним ҳолатидан уйғониб, қишда ўса бошлайди ва барвақт гуллайди, бу эса баҳорги гуллаш ва мева тугилишига салбий таъсир этади. Намлик ортиқ бўлса, ўсимликларда ва траншея деворларида моғор пайдо бўлади.

Иссиқхоналар конструкциясида кўзда тутилган вентиляция тизими ёрдамида шамоллатилади, улар ҳар хил бўлади. Траншеялар эса ойнали рамаларнинг айримларини кўтариб қўйиб шамоллатилади.

Ташқи ҳавонинг ҳарорати қулай бўлса ва траншея ичидаги ҳарорати
5–6оС дан кўтарилиб кетса, 4–5 та рамани қия очилиб шамоллатиш керак. Баҳорда кўпроқ шамоллатилади, совуқ ўтиб кетгандан кейин, одатда апрелнинг биринчи ярмида траншеялар усти очилади. Бунда аввал жануб томондаги рамалар, 7–10 кундан кейин эса шимол томондаги тўсиқлар олинади.

Ҳосилни териш. Кўчатлар агротехника талабларига мувофиқ парвариш қилинса, экилгандан кейин учинчи йили мева бера бошлаши, 5–6 йили тўлиқ ҳосилга кириши мумкин. Тўлиқ ҳосилга кирган йили ҳар тупидан ўртача 250–300 донадан лимон олинади.

Траншеяда ўстирилганда Мейер лимонининг ҳар тупидан йилига ўртача қуйидагича ҳосил олишни режалаштириш тавсия этилади: экилгандан кейин 3-йили 35–40 дона ёки 3–4 кг, 4-йили 70–80 дона ёки 7–8 кг, 5-йили 130–150 дона ёки 20–22 кг, 6-йили 200–220 дона ёки 20–22 кг, кейинги йиллари, яъни тўлиқ ҳосилга кирган даврда 250–300 дона, яъни 25–30 кг. Иссиқхоналарда траншеядагидан кўпроқ ҳосил олинади.

Мейир лимони октябрнинг иккинчи ярмида пиша бошлайди. Ноябрнинг биринчи ярмида мевалари ёппасига сарғаяди. Сўнгра тўлиқ етила бошлайди – қизғиш товланади. Сарғайганда териб олинади. Бошқа навларнинг меваси кечроқ – ноябрнинг иккинчи ярми-декабрда терилад. Апельсин ҳосили пўсти бутунлай сарғайганда терилади, бу вақтда таркибида шакар энг кўп бўлади. Етилган мевалар тупида узоқ қолиши мақсадига мувофиқ эмас, ҳатто зарарлидир.

Мевалар ўз вақтида териб олинса, тупи толиқиб (кучсизланиб) қолади, гуллаб, ҳосилга кириши кечикади, мева тугилиши шароити ёмонлашади, бу эса кейинги йилги ҳосилдорлигига салбий таъсир этади. Бундан ташқари, ҳосил жуда кеч терилса, меваларнинг сифати пасаяди, пўсти қалинлашиб, дағалашиб, эти кам сув бўлиб қолади.

Лимон ҳосили 2–3 марта терилади. Дастлабки икки теримда ўртача ва йирик мевалари узилади. Охирги теримда ёппасига узилади. Апельсин ва мандарин ҳосили бир марта – ҳаммаси сарғайиб, тўқ сариқ тусга кирганда терилади. Ҳосилни теришдан 8–10 кун олдин суғориш тўхтатилади.

Мевалари секатир билан бандидан кесиб олинади, бунда пўсти шикастланмаслиги керак. Терилган меваларни саватга ёки челакка солиб, саралаш жойига ташилади. У ерда сараланиб, яшикларга эҳтиётлаб жойланади. Лимон мевалари диаметрига кўра 5 та: 31–40, 41–50, 51–60, 61–70, 70 миллиметрли ва ундан йирик мевалар гуруҳига ажратилди. Механик шикастланмаган майда мевалар ностандарт ҳисобланади ва қайта ишлаш учун фойдаланилади. Лимонни ичига қоғоз тўшалган стандарт яшикаларга жойлашда босмасдан, ҳар бир гуруҳ алоҳида яшикка жойланади. Лимон жойлаш учун (2 қатор қилиб жойлашганда) ўртача йирикликдаги 140–150 та лимон сиғадиган 60×35×13 см ҳажмдаги яшиклар ишлатилади. Мевалар ташишда рефрожекторлардан фойдаланиш керак.

Цитрус мевалар уюлган ҳолда ёки катта яшикларда сақланса, сўлинқираб қолаб, товарбоплик сифатини йўқотади. Шунинг учун терилган меваларни сараланмаган ва жойланмаган ҳолда бир кундан ортиқ сақлаш мумкин эмас.

Цитрус меваларининг қанчалик яхши ва узоқ сақланиши ҳароратга боғлиқ. Лимонни сақлаш учун 6–8оС, апельсин учун 4– оС, мандарин учун
2–3оС ли ҳарорат нормал ҳисобланади. Бундай шароитда ноябрнинг иккинчи ярми-декабрнинг бошларида жойлаб қўйилган лимон ва апельсин майгача, ноябрь бошида жойланган мандарин мартгача бузилмасдан яхши сақланади.

Яшикка жойлангач, тахминан бир ойдан кейин меваларнинг ириган-чириганлари олиб ташланади. Сақлаш давомида ҳар ойда ўртача: апельсин ва лимоннинг 1,0–1,2, мандариннинг 1 фоизгача бўлган қисми бузилади. Лимон ва апельсин яқин жойдаги махсус омборхоналарда сақланади. Мандаринни фақат холадильникда сақлаш керак.

Цитрус ўсимликларини зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилиш

Цитрус ўсимликларни доимо текшириб, уларнинг зараркунанда ва касалликларини ўз вақтида аниқлаш зарур.

Траншея шароитида цитрус ўсимликларни кўпинча қалқондорлар, каналар, шира (бит) зарарлайди. Қалқондорлар энг кўп тарқалган бўлиб, уларга қарши курашда 6–8 кун оралатиб икки марта Фозолоннинг 3 фоизли эритмаси (10 л сувга 30 г Фозолон), шунингдек, БИ-58 (янги) препаратининг 0,1 фоизли эритмаси пуркалади.

Цитрус ўсимликлар шоналаб гуллаётган даврида кимёвий ишлов берилмайди.

Баҳор-ёз даврида қалқондор, шираларнинг личинкасига қарши икки-уч марта 30 номерли препаратнинг 1–2 фоизли эмульцияси ёки Тиофосининг 0,15 фоизли эритмасига (30% концентрацияли) 30 нормал препаратнинг 0,3 фоизли эритмасидан қўшиб пуркалади. Зарарланиш белгилари пайдо бўлиши биланоқ ўсимликларга кимёвий ишлов зарур ҳолларда такрорланади. Каналарга қарши кельтаннинг 0,15 фоизли эритмаси (10 л сувга 15 г) пуркалади.

Қалқондорлар ахлатида қоракуя замбруғлар бўлади, улар барглардан ювилиб кетмайди. Уларга қарши қўшимча равишда Бордо суюқлигининг 1 фоизли эритмаси пуркалади. Қўнғизларни личинкасига қарши курашга ерга (1 м2 га 10 граммдан) 12 фоизли Гексахларан дусти солинади. Гексахларан солинган куниёқ тупроқнинг 10–15 см чуқурлигига кўмиб юбориш керак, акс ҳолда қуёш нурлари таъсирида дорининг токсик хусусиятлари йўқолади.

Цитрус ўсимликларнинг оқ капаллагига қарши Фозалоннинг 0,15 фоизли эритмаси эрталаб ва кечқурунлари, яъни капаллаклар ёппасига учиб чиққанда пуркалади. Бу иш 8–10 кунда такрорланади. Ўсимликлар гуллаётганда кимёвий ишлов берилмайди.

Бактериал некроз ва гаммоз цитрус ўсимликларининг энг хафли касаллиги ҳисобланади. Бу замбруғ ва бактерия касалликларига қарши тегишли профилактика чора-тадбирларни амалга ошириш: барча қуриган шох-шаббани кесиб, ёқиб ташлаш; траншеяни шамолатиш ва у ерда ҳароратни нормал сақлаш; март, апрель ойида ва қишда устини ёпиш олдидан ўсимликларга Бордо суюқлигининг 1 фоизли эритмасини пуркаш зарур.

Гоммоз цитрус ўсимликларнинг хафли касаллиги бўлиб, нотўғри агротехника ва ноқулай ўсиш шароити таъсирида келиб чиқади. Одатда ўсимликлар чуқур экилганда тупроқ ўта нам бўлса ёки ҳаддан ташқари зичлашиб кетса, илдиз бўйнида гоммоз пайдо бўлади. Ўсимликлар гоммоз билан касалланганда танасининг зарарланган қисмидаги пўстлоғи ва ёғочланган қисми соғлом қатламигача тозаланади ва мис купаросининг 3 фоизли эритмаси билан дезинфекцияланади, тозаланган жойларига бир қисм мис купоросига икки қисм оҳак қўшиб тайёрланган масса суркаб қўйилади. Ўсимликларнинг бутун танаси ва айни бир вақтда илдизи гаммоз билан зарарланган бўлса, тупни илдиз билан ковлаб олиб, ёқиб ташлаш керак. Дарахтнинг ўрнидаги тупроқ формалиннинг 1 фоизли эритмаси билан дезинфекцияланади.

Зараркунанда ва касалликларга қарши барча кураш чоралари цитрус ўсимликларнинг парвариш қилишнинг белгиланган комплекси билан бир вақтда амалга оширилиши керак. Парвариш сусайтирилганда, ўсимликларнинг зараркунанда ва касалликлар билан зарарланиши кучаяди. Фақат траншея ва иссиқхонада эмас, балки теварак-атрофдаги бегона ўтларни ҳам муттасил юлиб, йўқотиб туриш керак.

Ўсимликларни касалликлардан ҳимоя қилишда профелактика чора-тадбирлари: траншеяларни шамоллатиш ва намлигини нормал сақлаш; траншея деворларига рама, тўсиқ ҳоказоларга янги сўндирилган оҳакнинг 1,0–1,5 фоизли эритмасига 0,5–1 фоизли мис купороси қўшиб пуркаш, кузда траншеялар устинт ёпишдан олдин ва баҳорда усти очилгандан кейин 1 фоизли Бордо суюқлиги пуркаш муҳим аҳамиятга эга.

Хонадон шароитида лимон ўстириш

Очиқ жойда етиштириш имкони бўлмаган шароитларда кўпинча хонадонларда цитрус ўсимликлари ўстирилади. Хонадонларда бундай ўсимликларни бочка,яшик ва тувакларда парваришлаш мумкин. Бироқ кўпинча хонадондагилар цитрус ўсимликларнинг биологияси ва уларни парвариш қилишни яхши билмасликлари оқибатида яхши натижага эришолмайдилар.

Хонада ўстириш учун лимоннинг бўйи пастроқ, чидамли, яхши ҳосил берадиган навлари мос келади. Лимоннинг Мейер, Вилли-Франки, Лисбон навларини хонадон шароитида ўстириш тавсия этилади. Апельсин ва мандарин хонадонда кам ўстирилади. Ўзбекистонда лимонлар қисқагина қиш даврида хона ичида сақланади. Баҳорда (мартда) кунлар исиб кетгандан кейин улар ҳовлига, айвонга олиб чиқилади ва шу ерда ноябргача сақланади, ҳарорат 8–10оС гача пасайгач, хона ичига олиб кирилади.

Хона шароитида, томорқада кўчатлари етиштиришда ерни таёрлаш, экиш, куртак пайванд, кўчатларни кўчириб ўтказиш ва ҳоказо ишлар траншеядаги билан бир хил.

Лимон кўчатлари бўйи 40–45, кенглиги юқорисида 45–50, пастда 30–35 см бўлган конуссимон бочкаларга экилди. Бошқа шаклдаги ва катта-кичик идишларга ҳам ўтқазиш мумкин: ўсимликлар нормал ривожланиши ва кўчириш осон бўлиши учун идишлар катта, туби конуссимон бўлгани маъқул.

Ортиқча сув оқиб кетиши учун идишнинг туби тешик бўлиши керак. Идиш ичига дастлаб 6–8 см қалинликда шағал ёки керамзит, устига йирик қум солинади. Бу тупроқ 2 қисм чимли тупроқ, бир қисм чиринди ва бир қисм қум аралашмасидан иборат бўлиб, у идишга шиббаланади (четидан 2–3 см пастроқдан). Ана шу тупроққа лимон кўчатни ўтказиб, тезда суғорилади, идишлар сояга қўйилади. Биринчи ҳафтада ҳар куни эрталаб ва кечқурин суғорилади, лекин тупроғи ҳаддан ташқари намланиб кетмаслиги керак.

Хонада ўстирилаётган лимонни парвариш қилишда уни ҳарорати ва намликнинг кескин ўзгаришдан ҳимоя қилиш зарур, акс ҳолда ўсимликлар яхши ўсмайди, барглари тўкилади, ҳосил камайиб кетади. Лимоннинг ҳосилга кириши баргларига боғлиқ. Барглар тўкилса, ҳосил тугилмайди ва шохларнинг бир қисми қуриб қолади. Шунга кўра, лимон нормал ҳосил бериши учун баргнинг юзаси яхши ривожланиши керак.

Ўсимликлар қишлаши учун ёруғ бўлмаган, ҳарорати 4–6оС дан ошмайдиган қуруқ совуқ хоналар жуда қулай келади.

Хонадонларда лимон жануб, жанубий-ғарб ва жанубий-шарқ томондаги дераза ёнидаги энг ёруғ жойга, лекин иситиш манбалардан нарироқда қўйилади. Лимонни дераза токчаларига ва форточка тагига қўймаслик керак, чунки бу ерларда ҳарорат кескин ўзгариб туради. Ўсимликларни бевосита тушадиган қуёш нурларидан ҳимоя қилиш зарур. Қиш даврида лимон ўсимликлари қўшимча ёритилади, бунда 75–100 ватт лампочкали рефлектор ёки отражателдан фойдаланилади. Улар ўсимликдан тахминан бир метр юқорига ўрнатилади.

Лимонли идишлар тупроқнинг намлиги бир текс бўлиш муҳим аҳамиятга эга. Намлик етишмаса, барглари сўлиб қолади, бу ҳол такрорланса, барглари тўкилиб кетиши мумкин. Намлик ортиб кетса ва туриб қолса, илдизи чириб қуриб қолади. Лимон хона ҳароратидаги ёки ундан бир оз илиқроқ сув билан суғорилади. Жуда совуқ сув билан суғорилса, илдизи касалланиб, қуриб қолади. Чучук сув билан суғориш, тупроқ қотиб кетган бўлса, уни юмшатиш керак.

Қиш даврида 5–6 кунда бир марта, 4–6 оС ли иссиқхоналарда ҳар ойда 1–2 марта суғориш зарур. Ёзда ҳар куни, яхшиси эрталаб суғориш лозим, эрталаб ва кечқурунлари баргларига тоза сув пуркалади. Қишда 1–2 марта пуркалади ёки барглари юмшоқ нам латта ёки пахта билан артилади.

Лимон хонадонда ўстирилганда органик ва минерал ўғитдан фойдаланиб, нормал озоқланиш режимини таъминлашнинг аҳамияти катта. Органик ўғитлардан гўнг шилтаси энг фойдали ҳисобланади. Уни таёрлаш учун парранда қийи ёки мол гўнги идишга солиб устига ўшанча миқдорда сув қуйиб, 5–10 кун ачитилади. Кейин ҳосил бўлган атала сувга қўшиб (мол гўнги йилига 10–15 марта, парранда қийи 15–20 марта) суғорилади.

Минерал ўғитлар ҳам одатда ярим фоизли эритма ҳолида ишлатилади. Бунда 1 литр сувга 30 грамм аммиакли селитра ва 20 грамм калийли ўғит, яъни 2 ош қошиқ азот ва 1 ош қошиқ калийли ўғит қўшилади. Ҳосил бўлган эритмага сув қўшиб (10 марта) суюлтирилиб, сўнгра ерга солинади. Фосфирли ўғит сифатида, одатда суперфосфат ишлатилади. Ундан 1 л сувга 50 г қўшиб, сариқ суюқлик ҳосил бўлгунча қайнатилади. Кейин бу суюқлик тиндириб, сув қўшиб (10 марта) суюлтирилиб, сўнг лимон суғорилади. Фосфорли ўғитларни гўнг шилтаси билан қўшиб солиш мақсадга муофиқдир.

Ўғит солиш муддати ва миқдори ўсимликларни ҳолатига, йилнинг вақтига ва ҳаказоларга боғлиқ. Яхши ўсаётган бўлса, ўғит миқдор камайтирилади ёки умуман солинмайди. Қиш даврида, ўсимликлар тиним даврига кирганда ўғит солинмайди. Баҳор-ёзда, ўсимликлар вегетацияси даврида ҳар ойда 1–2 марта ўғит солинади. Идишлар тупроғи тўлиқ намланиши учун 3–4 марта суюқ ўғит қуйилади. Суюқ ўғит солишдан бир кун олдин тоза сув билан суғорилади.

Хонадонда ўстириладиган цитрус ўсимликларга шакл бериш ва буташнинг асосий усуллари траншеядаги билан бир хил.

Ўсимликлар бўйи 10–15 см келадиган дарахт шаклида, шох-шаббасига юмалоқ шакл бериб ўстирилади. Новдаларнинг учини чилпиш керак. Шох-шаббаси қалинлашиб кетмаслиги учун бутаб турилади, қуриган ва касалланган шохлар кесиб ташланади. Ғовлаган новдалари бўш жойларни тўлдириш учун қолдирилиб керакли йўналишда эгиб, боғлаб қўйилади.

Агар учи чилпилгандан ва кесилгандан кейин фақат битта новда вертикал ўсаётган бўлса, уни пастга эгиб қўйилади ана шунда бир нечата куртак чиқади, ўсиб чиққан учки куртак олиб ташланади. Зараркунанда ва касалликларга қарши кураш чоралари траншеядаги билан бир хил.

Лимон ўсимликлари узоқ вақт битта идишда ўсса, тупроғи ориқлаб кетиб, ҳосилдорлиги пасаяди. Шунинг учун уни кўчириб, тупроғни янгилаб туриш зарур.

Лимон, одатда 2–3-йили, яъни идишдаги ёки яшикчалардаги тупроқда илдизлар чувалашиб кетганда қайта ўтқазилади. Бунда тупроқнинг илдизигача бўлган юқори қатлами олиб ташланди, илдизга ёпишган тупроққа тегилмайди, илдизлари зарарлантирилмасдан, аста-секин тўғирланади. Шундан кейин эскирган тупроқ ўрнига янги тупроқ солинади. Бунда икки қисм чимли тупроқ, бир қисм чиринди ва бир қисм дарё қум аралаштирилади. Идиш тубига шағал солинади. Кўчат қайта ўтқазилиши биланоқ суғорилади. Эрта баҳор, яъни новдалар ўсишидан олдинги давр кўчатни кўчириб ўтқазиш учун энг қулай муддат ҳисобланди.

Апельсин. Мейер нави

Оригинатор – Хитой

Нав муаллифи – номаълум

Ўсув даври – 220–240

Ўсимлик бўйи – 2-2,5м

Ҳосилдорлиги – 200–250 ц

Бир тупдаги ҳосил вазни – 22–25 кг

Бир дона мева вазни – 80–100 г

Навнинг афзаллиги – тез ҳосилга киради, серҳосил.

Навнинг морфологик хусусиятлари. Мейер – нави лимон билан апельсинни чатиштиришдан олинган табиий дурагай ҳисобланади. Нав кучсиз ўсувчи дарахт бўлиб, тиканчалар билан бироз қопланган ёки тикансиз. Ҳосилга 2–3 йилда киради. Мевалари октябрь ойида пишади.

Мевалари турли шаклда бўлиб, овалсимон, юмалоқ ёки ноксимон шаклда, ўртача ёки йирик ўлчамда, вазни 80–100 г. Мевалари узоқ муддат сақланмайди. Ҳар йили мўл ҳосил беради. Энг қимматли шифобахш ва тетиклантирувчи мева ҳисобланади. Унинг таркибида 2 фоизга яқин шакар, 6–8 фоиз турли кислоталар (асосан лимон кислотаси), 1 фоиздан кўпроқ пектин моддалар, 0,5 фоизга яқин ҳар хил минерал тузлар, 60–90 мг/% С витамини, маълум миқдорда А, В1, В2, РР гуруҳи витаминлари мавжуд. Лимон узоқ сақланганда ва қайта ишланганда ҳам таркибидаги витаминлар яхши сақланади, бу унинг қимматли хусусиятидир.

Навнинг қисқача агротехникаси. Кўчатлар вегетация давомида доимо нам ҳолатда тутилади. Ўтказилгандан сўнг учинчи йилда суғориш эгатлари ўсимлик танасидан 50 см. га кўчирилиб, 30–40 см. гача чуқурлаштирилади.

Цитрус ўсимликлари нормал ўсиши ва яхши мева бериши учун тупроқнинг оптимал намлиги тўла намлилик сиғимидан 70–85%ни ташкил этиши керак. Суғоришлар бўлиб-бўлиб (мавсумда 25 мартагача) ўтказилиши керак, уларнинг миқдори об-ҳаво шароити ва ўсимлик ҳолатига қараб белгиланади. Зичлиги ўртача қумоқ тупроқларда тахминан февралда 1 марта, мартда 2, апрель ва майда 3 мартадан, июнда 4, июль ва августда 4–5 марта, сентябрда 3 марта, октябрда 2 марта, ноябрда 1–2 марта, шу жумладан 5–6 марта шарбат билан суғорилади. Иссиқ ёз кунларида кечқурун ва эрталаб суғорилади. Ҳар бир суғоришдан кейин тупроқ 10–15 см чуқурликда намликни сақлаш мақсадида юмшатилинади.

Баҳорда иссиқхонанинг ҳаво ҳарорати кескин ошганида, баргларнинг сарғайиши ва тўкилиши кузатилади. Бунинг олдини олиш учун қуёшли, совуқ бўлмаган кунларда ҳаво билан тупроқ ўртасидаги ҳарорат, барглар буғланган сув билан илдизлар томонидан тупга етказиб берилаётган сув ўртасидаги диспропорциясини пасайтириш учун иссиқхона шамоллаттирилади.

Нав Ўзбекистоннинг барча минтақаларида ўстириб парвариш қилиш учун Давлат реестрига киритилган.

Апельсин. Гамлин нави

Оригинатор – Италия

Нав муаллифи – номаълум

Ўсув даври – 220–240

Ўсимлик бўйи – 2–2,5 м

Ҳосилдорлиги – 190 ц

Бир тупдаги ҳосил вазни – 14 кг

Бир дона мева вазни – 100–130 г

Навнинг афзаллиги – тез ҳосилга киради, серҳосил.

Навнинг морфологик хусусиятлари. Гамлин – ўрта ўсувчи шох-шаббали ёйиқ дарахт. Новдалари турли катталикдаги тиканларга эга. Ҳосилга 3–4 йилда киради. Мевалари ўртача ва йирик бўлиб, оғирлиги 100–130 г, юмалоқ-узунчоқ шаклда. Унинг таркибида 6–10 фоизга яқин шакар, 1,0–1,4 фоиз турли кислоталар, 1 фоиз пектин моддалар, 60–100 мг/% С витамини, маълум миқдорда А, В1, В2, РР гуруҳи витаминлари мавжуд. Ҳар йили мўл ҳосил беради, мевалари октябрь-ноябрь ойларида пишади

Навнинг қисқача агротехникаси. Кўчатлар вегетация давомида доимо нам ҳолатда тутилади. Апельсин ўсимлиги нормал ўсиши ва яхши мева бериши учун тупроқнинг оптимал намлиги тўла намлилик сиғимидан 70–85 фоизни ташкил этиши керак. Суғоришлар бўлиб-бўлиб (мавсумда 25 мартагача) ўтказилади, уларнинг миқдори об-ҳаво шароити ва ўсимлик ҳолатига қараб белгиланади. Зичлиги ўртача қумоқ тупроқларда тахминан февралда 1 марта, мартда 2, апрель ва майда 3 мартадан, июнда 4, июль ва августда 4–5 марта, сентябрда 3 марта, октябрда 2 марта, ноябрда 1–2 марта, шу жумладан 5–6 марта шарбат усулида суғорилади. Иссиқ ёз кунларида кечқурун ва эрталаб суғорилади. Ҳар бир суғоришдан кейин тупроқ 10–15 см чуқурликда намликни сақлаш мақсадида юмшатилади.

Нав Ўзбекистоннинг барча минтақаларида ўстириб парвариш қилиш учун Давлат реестрига киритилган.

Мандарин. Климинтин нави

Оригинатор – Италия

Нав муаллифи – номаълум

Ўсув даври – 220–240

Ўсимлик бўйи – 2–2,5м

Ҳосилдорлиги – 130–150 ц

Бир тупдаги ҳосил вазни – 10 кг

Бир дона мева вазни – 80–100 г

Навнинг афзаллиги – тез ҳосилга киради, серҳосил.

Навнинг морфологик хусусиятлари. Нав шох-шаббаси қалин катта бўлмаган дарахтчадир. Новдалари тикансиз. Ҳосилга 2–3-йили киради. Мевасининг ўртача вазни 80–100 г, шарсимон шаклда, пўсти юпқа, силлиқ ёки бироз ғадир-будир, қизил-тўқ сариқ рангда. Ҳар йили мўл ҳосил беради. Мевалари ноябрь-декабрь ойларида пишади.

Цитрус ўримликлари орасида мевалари десерт сифатида жуда машҳур бўлиб, асосан янгилигида истеъмол қилинади. Мандарин меваси таркибида 7–8 фоизгача шакар, 0,8–1,0 фоиз турли кислоталар, 0,6–0,7 фоиз пектин моддалар 30–60 мг/% С витамини, маълум миқдорда А, В1, РР гуруҳи витаминлари мавжуд.

Навнинг қисқача агротехникаси. Кўчатлар вегетация давомида доимо нам ҳолатда тутилади. Ўтказилгандан сўнг учинчи йилда суғориш эгатлари ўсимлик танасидан 50 см. га кўчирилиб, 30–40 см. гача чуқурлаштирилади. Цитрус ўсимликлари нормал ўсиши ва яхши мева бериши учун тупроқнинг оптимал намлиги тўла намлилик сиғимидан 70–85 фоизни ташкил этиши керак. Суғоришлар бўлиб-бўлиб (мавсумда 25 мартагача) ўтказилиши керак, уларнинг миқдори об-ҳаво шароити ва ўсимлик ҳолатига қараб белгиланади. Зичлиги ўртача қумоқ тупроқларда тахминан февралда 1 марта, мартда 2, апрель ва майда 3 мартадан, июнда 4, июль ва августда 4–5 марта, сентябрда 3 марта, октябрда 2 марта, ноябрда 1–2 марта, шу жумладан 5–6 марта шарбат усулида суғорилади. Иссиқ ёз кунларида кечқурун ва эрталаб суғорилади. Ҳар бир суғоришдан кейин тупроқ 10–15 см чуқурликда намликни сақлаш мақсадида юмшатилади.

Нав Ўзбекистоннинг барча минтақаларида ўстириб парвариш қилиш учун Давлат реестрига киритилган.

   Ж.Агзамходжаев





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech