Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
05.09.2017

Мамлакатимиз тупроқ-иқлим шароити сабзавот экинлари етиштириш учун ғоят қулай ҳисобланади. Мавжуд суғориладиган майдонлардан самарали ва унумли фойдаланиш, бир майдондан йил давомида бир неча маротаба ҳосил олиш ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш имконини беради.

Юқори сифатли ҳосил олиш учун, аввало, ҳар бир экиннинг биологияси, унинг ўсув даврида озуқага бўлган талаби, экиш муддатларини аниқ билиш ва етиштириш жараёнидаги ҳар бир тадбир ўз вақтида, сифатли ўтказилишини таъминлаш зарур.

Экиш режалаштирилган экин навларини тўғри танлаб, сифатли уруғ экиб, илмий асосланган етиштириш агротехнологияларга қатъий риоя қилиш натижасида сабзавот экинлари ҳосилдорлиги ошиб бормоқда.

Сабзавот экинларини жойлаштиришда, албатта уларни алмашлаб экиш кўзда тутилиши шарт. Бир оилага мансуб экинлар кетма-кет экилиб қолса, экин касалликлари кўпайиб кетиш эҳтимоли кучаяди. Уларни экиш муддатларини тўғри белгилаш катта аҳамиятга эга. Экиш муддатлари бир ҳафтага кечикса, ҳосилдорлик 20–25 фоизга камаяди.

Кузда асосий экинлар ҳосилидан бўшаган ер майдонларидан келгуси йилда, эрта мўл ҳосил етиштириш – ушбу майдонларни сифатли қилиб ҳайдаб, совуққа чидамли сабзавотлардан ҳисобланган пиёз, сабзи, ош лавлаги ва кўкатларни экиш муҳим тадбирлардан саналади. Чунки, эрта баҳорда ёғингарчилик ҳисобига ернинг етилиши, айниқса ўтлоқи ерларда қийин бўлиб, эртаги экинларни экиш муддатлари чўзилиб кетиши мумкин.

Майдонларни экишга тайёрлашда дастлаб у ердаги барча ўсимлик қолдиқларини сеткали ёки зиг-заг бороналар ёрдамида майдон ташқарисига чиқариб тўплаш, сўнг майдонларни нотекис қисмлари бўлса, бу қисмларни ер текислаш мосламалари ёрдамида текислаб чиқиш лозим.

Текисланган майдонларга экин тури учун тавсия қилинган фосфор ҳамда калий ўғитлари меъёрининг 70 фоизи миқдорида ва ҳар бир майдон учун 2025 тонна маҳаллий ўғитларни ўғит сепиш мосламалари ёрдамида сепиб чиқиб, бу майдонларни ПН-3-35 русумли плуг билан 2830 см агар майдон шўрланган ёки ёввойи ўтлари кўп бўлса, ПЯ-4-35 русумли плуг билан 3538 см чуқурликда ҳайдаш тавсия қилинади.

Сифатли қилиб текис ҳайдалган экин майдонларини маълум қисмини экишга тайёрлаб, ушбу майдонга совуққа чидамли сабзавотлардан сабзи, пиёз, ош лавлаги, кашнич, петрушка, салат ва исмалоқ каби сабзавотларни тўқсонбости усулида экиш, эрта кўкламда таннархи арзон бўлган сифатли эртаги экспорбоп сабзавот маҳсулотларини етиштириш имкониятини беради. Тўқсонбости услубида экилган сабзавот экинлари уруғлари эрта кўкламда ердан жуда барвақт униб чиқиб, тез ривожланиши ҳисобига эрта ҳосил беради.

Сабзавот уруғлари экилган эгатлар устидан чириган маҳаллий ўғитлар ёки дарахт қипиқлари билан мульчалаш ёки шаффоф полиэтилен плёнкаларини ёпиш тадбирларини қўллаш экилган сабзавот уруғларини эрта кўкламда барвақт униб чиқиб, жадал ўсиб-ривожланиши ҳисобига эрта баҳорда экишга қараганда ҳосил етилиши 2530 кунгача эртароқ, ҳосилдорлиги эса 1520 фоизга ортиқроқ бўлади.

Кеч кузда совуқ ва намгарчилик бошланмасдан олдин тўқсонбости усулида экиш учун ноябрнинг охири-декабрь ойининг биринчи декадасида совуққа чидамли сабзавот экинларидан сабзи, пиёз, ош лавлаги, кўкат сабзавотлар (исмалоқ, укроп, петрушка, сельдерей, кашнич, салат) экинларининг уруғлари сепилади. Тўқсонбости қилиб сепиладиган сабзавот уруғлар сарфи 20 фоизгача кўпроқ бўлиши керак.

Бу муддатда сепилган сабзавот экинларининг уруғлари қиш мавсумида унмайди, қишки ёғингарчиликлар натижасида уруғлар тупроқдаги намликка тўйинади ва ҳаво ҳарорати 45оС бўлганда кўкламда барвақт бегона ўтлар уруғларидан олдин ер нами билан униб чиқа бошлайди.

Ҳарорат 1820оС бўлганда тўлиқ унади, кузда экилган сабзи, пиёз ва лавлагининг барглари кўкламда экилганига қараганда 1,52 баравар катта бўлиб, ҳосил 2530 кун олдин етилади ҳамда ҳосилдорлиги гектаридан 1415 фоизгача юқори бўлади. Бунда ушбу экинларнинг эркаклаб кетмайдиган навларини экиш мақсадга мувофиқдир.

Республикамизнинг об-ҳаво ва тупроқ шароитига қараб ҳар бир минтақа учун янги районлаштирилган, мўл ҳосилли, сифат кўрсаткичлари юқори бўлган, зараркунанда ва касалликларга чидамли, механизмлар ёрдамида ишлов беришга мослашган, ҳар бир экиш муддати учун мос навларни тўғри танлаш лозим.

ПИЁЗ

Пиёз майдони ҳамда олинадиган ҳосилнинг миқдори жиҳатидан сабзавот экинлари ичида помидордан кейинги ўринда туради.

Пиёз таркибида инсон организми учун зарур бўладиган азотли моддалар (1,72,5%), қандлар ва витаминлар кўп сақланади. Унинг таркибидаги эфир мойлари ўзига хос ҳид ва аччиқлик беради. Янгилигича истеъмол қилинадиган барра пиёз таркибида аскарбин кислотаси 1957 мг/% ни ташкил этади. Бундан ташқари, уни таркибида А, В1, В2 витаминлари ҳамда олма ва лимон кислоталари мавжуд. Пиёз эфир мойлари фитонцидлик хусусиятига эга бўлганлиги ҳамда инсон организмда йиғиладиган оҳакни эритиш хусусиятига эга эканлиги сабабли ундан тайёрланадиган препаратлар медицинада ошқозон хасталиклари, нафас йўллари ҳамда юрак-қон томир тизимини даволашда қўлланилади.

Тўқсонбости муддатда пиёзнинг маҳаллий шароитда яратилган Истиқбол, Зафар, хорижнинг Манас, Дайтона, Леоне, Банко, Родар, ёзги-кузги муддатда эса маҳаллий шароитда яратилган Оқ дур, Сумбула, чет элнинг Сибир, Алдоба каби нав ва дурагайларини экиш тавсия этилади. Пиёз уруғини тўқсонбости усулида экиш муддатига кўра жанубий вилоятларда 5–30 декабрда, марказий минтақада жойлашган вилоятларда 15 ноябрь–15 декабрь ва шимолий минтақаларда 1–30 ноябрга тўғри келади. Пиёз уруғи ҳар бир гектарига 20 кг. гача сарфланади.

Пиёз СКОН-4,2, СММ-4 русумли сеялка билан ернинг нишабига қараб қатор ораларини 70–90 см. дан олиб уч-тўрт қаторли усулда ёки қўлда сочиб экилади. Уруғлар 1,5–2 см чуқурликка кўмилиши таъминланади.

Пиёз икки-уч марта дастлаб ўсимликларнинг бўйи 6–8 см. га етганда, иккинчи марта боғлаб чиқариладиган товар ҳолига келганда ўтоқ ва ягана қилинади. Қатор ораларидаги бегона ўтлар КРН-2,8А русумли культиватор билан 15–16 см чуқурликда ишлов берилади.

Ўғитлаш. Пиёз ўсимлиги патак илдизли сабзавот бўлиб, илдиз тизими асосан тупроқнинг устки қисмига яқин жойлашган. Шунинг учун у ернинг устки қисмида асосий озиқа элементларни кўп бўлишини талаб қилади.

Пиёздан 30 тоннагача ҳосил олиш учун ҳар гектар ерга тупроғи юқори унумдор майдонларда 250 кг азот, 200 кг фосфор, 80 кг калий, ўртача унумдор тупроқларда 300 кг азот, 220 кг фосфор ва 90 кг калий, паст унумдор тупроқларда 320 кг азот, 220 кг фосфор ва 100 кг калий берилиши лозим.

Пиёз учун мақбул бўлган азот ўғити аммиак селитраси, фосфор ўғитларидан эса суперфосфат, аммофос ўғитидир. Турли даражада шўрланга ерларда пиёз етиштирилганда азот ўғити сифатида аммоний сульфат, калий ўғитларидан калий хлорид, калий сульфат каби ўғитларни бермаслик керак. Бу хилдаги ўғитлар тупроқда оз миқдорда бўлса ҳам шўрланиш даражасини оширади. Бу пиёз ўсимлигини униб чиқаётганда, ўсиб-ривожланишига, ниҳоят олинадиган ҳосилга, маҳсулот сифатига салбий таъсир этади.

Ўғитларни бериш муддати. Режалаштирилган ҳосилга белгиланган фосфор ўғит йиллик миқдорининг 70–75 фоизи ернинг асосий ишловида, қолган қисми эса бороналашдан олдин берилади. Азот ўғитини эса вегетация даврида озиқлантириш пайтида тенг иккига бўлиб берилади. Биринчи озиқлантириш пиёз яганалаб, пиёз боши ўтоқ қилингандан сўнг, иккинчиси эса шакллана бошлаганда берилади. Пиёз ўсимлигига органик ўғитлардан янги гўнгни бериш тавсия этилмайди. Гўнг берилганда унинг таркибидаги бегона ўтлар уруғлари униб чиқиб, олинадиган ҳосилга салбий таъсир этади.

Суғориш. Пиёз ҳаво нами паст жойларда яхши ўсади, аммо тупроқнинг сернам бўлишини хоҳлайди. Пиёзнинг барг шапалоғини кичиклиги ва сувни тежаб-тергаб сарфлашига қарамасдан, унинг илдизи яхши ривожланмаганлигидан тупроқ намлигига талабчанлиги ниҳоятда кучли. Уруғ униб чиқаётган ва пиёз боши шаклланаётган даврда экиннинг сувга талаби айниқса ошади. Фақат ўсув даврининг охирида ва пиёз бошлари етилган пайтдагина ўсимликнинг сувга бўлган талаби бир оз камаяди. Бу даврда тупроқ ҳаддан ташқари сернам бўлса, пиёз кечроқ етилади ва уни узоқ сақлаб бўлмайди. Тупроқ нами етишмаса, пиёз бошининг катталашиши сустлашади, ўсув даврини барвақт тугаллайди, камбарг ва пиёзбоши майда бўлади, оқибатда ҳосилдорлик кескин камаяди.

Суғорганда тупроқ етарли даражада намиқмаса барги оқиш-яшил тусга кириб, учи эгилади. Ортиқча намланганда эса барги оч яшил рангга киради.

Эрта кузги муддатда пиёз экилиши биланоқ кетма-кет суғорилади. Уруғни қийғос ундириб олиш учун уруғ суви берилади. Бунда сув жилдиратиб оқизилиб, марзанинг тепаси қорайгунча тўхтатилмайди. Шунда тупроқ бир текис намиқиб, уруғнинг ёппасига кўкариши учун шароит яратилади. Ўсимлик яхши илдиз отиб, ўзини обдон ўнглаб олгунича (кеч кузгача) сувдан қолдирилмайди. Шу мақсадда, август-сентябрь ойида экилган пиёз кузги ёғингарчилик бошлангунича ўсув даврида уруғ сувидан ташқари яна икки марта суғорилади. Кузги пиёз кўкламда апрель ойидан бошлаб, яъни ёғин-сочин тўхтагандан кейин, кўклам-ёзда эса баҳорда экилган пиёз каби суғорилади. Шуни унутмаслик керакки, август пиёзи қарийб бир ой эртароқ етилади. Шунга мувофиқ экин ўсув даврида икки-уч сувни камроқ ичади.

Юқорида айтилганидек, пиёз илдизлари тупроқнинг юза қатламига таралишини ҳисобга олиб, ҳар галги суғоришда гектарига 350400 м3 ҳисобидан сув берилади.

Тўқсонбости усулида экилган пиёз баҳорда майсалари кўрингандан кейин суғорилади. Биринчи сув одатда баҳорги ёғин-сочин тўхтагандан кейин берилади. Кўклам серёғин келган йилларда бу муддат апрелнинг иккинчи ярмига, ёғингарчилик кам бўлган йилларда эса апрелнинг бошларига, айрим ҳолларда эса ҳатто, март ойининг охирига тўғри келади.

Сизот суви чуқур жойлашган бўзтупроқли ерларда кўкламнинг охири-ёзнинг бошларида пиёз ҳар 710 кунда суғорилади.

Пиёзни тез-тез суғориш то пиёз боши шаклланишининг охиригача давом эттирилиб, янги барг ўсиб чиққандан сўнг тўхтатилади. Июнь ойининг иккинчи ярмидан бошлаб, яъни пиёзбошининг ўсиши тўхтагандан кейин экин 1214 кун оралатиб, икки марта суғорилади ва йиғиб-териб олишга бир ой қолганда суғориш тўхтатилади. Экин шу тарзда суғорилганда пиёзбоши қаттиқ-тиғиз ва узоқ сақланадиган бўлиб етилади. Мана шу даврда ўсимлик суғориб турилса, у қайтадан кўклаб кетади ва бундай пиёз яхши сақланмайди. Сизот суви чуқур жойлашган бўз тупроқли ерларда пиёзни ўсув даврида 1113 марта, сизот суви яқин бўлган участкаларда 79 марта суғориш керак.

Касаллик ва зараркунандаларга қарши кураш. Пиёз пашшаси, тамаки трипси ва бошқа зараркунандаларга қарши курашда 1 гектарга препаратлардан 10 фоизли ДВА-трин эм.к. (300–400 мл) ёки Талстар эм.к. (300–400 мл) ёки 20 фоизли Конфидор эм.к. (250–300 мл), касалликлардан сохта ун шудринг, илдиз чириш, бўғин чириш касаллигига қарши 1 фоизли Бордо суюқлиги (мис сульфати бўйича 60–80 кг/га) билан ишлов берилади. 10–15 кундан кейин қайта ишлов берилади. Ун шудрингга қарши 10 фоизли Топаз эм.к. (125–150 мл) ёки Курзат Р (200–250 г) препаратларини 600 литр сувга аралаштириб пуркаш тавсия қилинади.

Вегетация даври: 150–180 кун.

Ҳосил пишиш даври: Июль-август.

САБЗИ

Сабзининг илдизмеваси қизил бўлган маҳаллий Зийнатли, Фаровон, хорижнинг Шантане–2461, Курода Шантанэ, Нантская 4, Канада, Карсон каби нав ва дурагайларини экиш тавсия этилади. Ушбу навлардан ўртача 220–230 ц/га ҳосил олинади.

Тўқсонбости услида экиш ишларини жанубий вилоятларида 15–30 декабрь, марказий минтақада жойлашган вилоятларда 10 ноябрь–10 декабрь, шимолий минтақаларда эса 1–30 ноябрда амалга ошириш маъқул ҳисобланади.

Сабзи уруғлари СКОН-4,2, СММ-4 русумли сеялкалар билан 1,5–2 см чуқурликка 52x8, 62x8 см схемада ёки қўлда сочиб экилади. Уруғ сарфи гектарига 5–6 кг. ни ташкил этади.

Сабзи уруғлари баҳорда униб чиқиши билан дарҳол бегона ўтларни ўташга ва яганалашга киришиш керак. Сабзи 2 марта ўталади. Дастлабки ўташ сабзи битта чинбарг чиқарганда, кейингиси эса 3–4 барг чиқарганда ўтказилади. Ҳар ўтоқ давомида ягана ҳам қилиб борилади.

Бегона ўтларни йўқотиш учун гербицидлардан фойдаланилади. Бир йиллик ўтларга қарши, экишдан олдин гектарига Гезагард–50 ёки Прометрин препаратини ҳар гектарига 2–3 кг. дан бегона ўтлар уруғи ердан унгунга қадар ёки 1–2 чинбарг чиқарган вақтда, 12,5 фоизли Фюзилад Супер препаратини гектарига 1–2 кг ҳисобидан бегона ўтлар 2–4 та барг чиқарганда пуркалади.

Сабзи иккинчи марта ягана қилиниб, ўтдан тозалангандан кейин қатор оралари трактор культиваторида юмшатилади.

Суғориш. Сабзи ўсимлигининг илдизи яхши ривожланган, тупроққа нисбатан чуқур таралади, барг шапалоғи унчалик катта эмаслигидан сувни кўп буғлантирмайди, аммо тупроқнинг бир оз чуқур қатламидан нам тортиб олиш қобилиятига эга. Демак, уларни сувга ўта талабчан эмаслигининг боиси ҳам шунда. Лекин мамлакатимиз шароитида экинларни суғормасдан мўл ва сифатли ҳосил олиб бўлмайди. Агар экин қондириб суғорилмаса, ҳосилдорлик ва шунинг билан бирга маҳсулотнинг сифати пасаяди.

Сабзи ўстиришда тупроқнинг чекланган дала нам сиғимига нисбатан суғоришдан олдинги тупроқ намлиги 70–75% бўлиши керак.

Илдиз мевали сабзавотлар ўсув даврида сувни ҳар хил миқдорда талаб қилади. Уруғнинг униб чиқиш, шунингдек, баргнинг жадал суратда ўсиш ва ҳосил тўплаш даврида экинларнинг сувга талабчанлиги бир оз ошади. Илдизмеваси етилган вақтда экин ҳаддан ташқари кўп суғорилса, уни узоқ сақлаб бўлмайди ва ёрилиб кетиши мумкин.

Тупроқнинг намлиги етишмаса сабзининг барги қораяди, ортиқча сернам бўлса оч яшил тусга киради. Шунга мувофиқ сабзи баргининг ўсиши анча секинлашади, майдалашади ва у тўқ қизил-бинафша ранг билан қопланади. Ортиқча нам бўлганда барги яшил, томирлари эса оч қизғиш рангга киради.

Уруғ қишда ва баҳорда ёққан ёғиндан тўпланган нам ҳисобига бемалол униб чиқади. Айрим, яъни кўкламда ёғингарчилик кам келган йиллардагина уруғнинг униб чиқишини тезлаштириш мақсадида уруғ суви берилади.

Сабзи апрель ойининг иккинчи ярмидан бошлаб суғорилади. Дастлабки пайтларда экин ҳар 1,5–2 ҳафтада, май ойининг иккинчи ярмидан эътиборан, яъни илдизмевалар жадал суратда катталашаётганда эса ҳар 7–8 кунда суғорилади. Ҳосил етилиб, йиғим-терим пайти яқинлашганда суғориш тўхтатилади.

Сизот суви чуқур жойлашган ерларда эртаги сабзи ўсув даврида 8 мартагача, сизот суви юза далаларда эса 5–6 марта суғорилади. Тупроқ шароитига қараб гектарига 550–600 м3 ҳисобидан суғорилади. Сабзини ҳаддан ташқари катта меъёр билан суғориш тавсия этилмайди.

Ўғитлаш. Сабзи ўсимлиги бошқа сабзавотлар каби тупроқ унумдорлигига, асосий озиқа элементларига талабчандир. Озиқа элементлари етарли миқдорда, тавсия этилган миқдорда берилганда юқори хосил олиш имкони бўлади.

Сабзининг гектаридан 30 тоннагача ҳосил олиш учун тупроғи юқори унумдор майдонларда 175 кг азот, 130 кг фосфор, 80 кг калий, ўртача унумдор тупроқларда 220 кг азот, 160 кг фосфор ва 100 кг калий, паст унумдор тупроқларда 250 кг азот, 200 кг фосфор ва 120 кг калий берилиши лозим.

Бериладиган маъдан ўғитлар ичида аммиак селитраси, аммофос, суперфосфат ўғитини қўллаш яхши натижа беради.

Шўрланган, тақир тупроқларда сульфат аммоний, калий сульфат, калий хлорид ўғитларини бериш тавсия этилмайди, сульфат аммоний ўрнига аммиак селитраси, калий ўғитлари сифатида нитрат калий ўғитларини бериш тавсия этилади. Янги гўнгни бериш тавсия этилмайди. Гўнгни бериш тупроқда бегона ўтларнинг кўпайишига олиб келади, уни ўтоқ қилиш учун қўшимча сарф-харажатлар кўпаяди, сабзи ўсимлигининг ўсиб-ривожланиши орқада қолади, ҳосилдорлик камаяди.

Суғориш. Сабзи ўсимлигининг илдизи яхши ривожланган, тупроққа нисбатан чуқур таралади, барг шапалоғи унчалик катта эмаслигидан сувни кўп буғлантирмайди, аммо тупроқнинг бир оз чуқур қатламидан нам тортиб олиш қобилиятига эга. Уларнинг сувга ўта талабчан эмаслигининг боиси ҳам шунда. Лекин юртимиз шароитида экинларни суғормасдан мўл ва сифатли ҳосил олиб бўлмайди. Агар экин қондириб суғорилмаса, ҳосилдорлик ва шунинг билан бирга маҳсулотнинг сифати пасаяди.

Вегетация даври: 90–110 кун.

Ҳосил пишиш даври: Апрель-май.

ОШ ЛАВЛАГИ

Ош лавлагининг маҳаллий Диёр, Ягона ва хориждан келтириладиган навларидан Бордо–237, Бикорес, Боро F1, Детройт, Пабло F1 дурагайлари тавсия этилади. Ушбу навлардан гектаридан ўртача 220–230 ц ҳосил олинади.

Лавлаги уруғлари 4–5оС да униб чиқа бошлайди, ўсиб-ривожланиб бориши учун энг қулай ҳарорат 20–25оС дир. Лавлаги совуқ (-2–3о) ва юқори ҳарорат таъсирига чидамли бўлади, тупроқда нам етарли даражада бўлганда юқори ҳосил беради.

Тўқсонбости усулида экиш муддати жанубий вилоятларида 15–30 декабрь, марказий минтақада жойлашган вилоятларда 10 ноябрь–10 декабрь ва шимолий минтақаларда 1 ноябрь–10 декабрда экилади. Уруғ сарфи тўқсонбости усулида экишда 16–18 кг. Экиш эгатлари 60–70 см бўлиб, 2–3 қаторли, ўсимлик оралари 8–10 см, 2–3 см уруғлар чуқурликка экилади.

Ерни шудгор килишдан олдин гектарига 25–30 тонна чириган гўнг, 320 кг аммофос, 180 кг калий хлор ўғити солинади. Баҳорда вегетация даврида азот ўғити иккига бўлиб берилади. Биринчи озиқлантириш ўтоқ қилиб ўсимлик сийраклаштирилгандан сўнг 240 кг карбамид ёки 550 кг сульфат аммоний, иккинчиси эса 3–4 чинбарг пайдо бўлганда юқоридаги миқдорда солинади. Илдизмева шаклланиши даврида 10 л сувга 200 г карбамид солиниб, баргидан пуркаш йўли билан озиқлантирилади.

Ош лавлаги ўстиришда тупроқнинг чекланган дала нам сиғимига нисбатан суғоришдан олдинги тупроқ намлиги 65–70% бўлиши керак.

Илдиз мевали сабзавотлар ўсув даврида сувни ҳар хил миқдорда талаб қилади. Уруғнинг униб чиқиш, шунингдек, баргнинг жадал суратда ўсиши ва ҳосил тўплаш даврида экинларнинг сувга талабчанлиги бир оз ошади.

Сизот суви чуқур жойлашган ерларда ош лавлаги ўсув даврида 7–8 мартагача, сизот суви юза далаларда эса 5–6 марта суғорилади. Тупроқ шароитига қараб гектарига 500–550 м3 ҳисобидан суғорилади. Сабзини ҳаддан ташқари катта меъёр билан суғориш тавсия этилмайди.

Ўғитларни бериш муддати: Фосфор ўғити йиллик миқдорининг 75 фоизини, калийнинг ҳаммаси ерларни асосий ишлов даврида, қолган 25% фосфорни ерни бороналаб эгат олишда бериш тавсия этилади. Азотли ўғитларнинг ҳаммаси вегетация даврида озиқлантиришда иккига бўлиб берилади. Биринчи озиқлантириш ўтоқ қилиб ўсимлик сони сийраклаштирилгандан сўнг, иккинчиси эса 2–3 тадан чинг барг пайдо бўлганда ўтказилади. Ўғитлар ўғитлагич мосламалар билан қатор ораларига ўсимликка яқинроқ қилиб берилади.

Касаллик ва зараркунандаларга қарши кураш. Шира, лавлаги узунбурун зараркунандаларга қарши курашда 1 гектар экин майдонига препаратлардан 20 фоизли Конфидор эм.к. (150–250 мл) ёки Маспилан (150–250 мл) ёки 57 фоизли Фуфанон (80–100 мл) препаратларини 600 литр сувга аралаштириб пуркаш тавсия қилинади.

Вегетация даври: 80–100 кун.

Ҳосил пишиш даври: Апрель–май.

КЎКАТ САБЗАВОТЛАР

Кўкат сабзавотлар овқатга турли кўринишда ишлатилади. Уларга бир йиллик, икки йиллик ва кўп йиллик маданий сабзавотлар киради. Кўкат сабзавотлар витаминларга, минерал тузларга, эфир мойларига ва ферментларга бой бўлиб, зиравор сифатида сабзавотларни тузлашда ҳам ишлатилади.

Кўкат сабзавотлар юқори ҳосилдорлиги, тезпишарлиги, иссиққа кам талабчанлиги, тупроқга, намга ва озиқ моддаларга кўп талабчанлиги билан бошқа сабзавотлардан ажралиб турадилар.

Кўкат сабзавотлар ниҳоллари пайдо бўлгандан кейин 30–40 кунда ҳосили йиғиб олинадиган даражага етади. Уларни йил давомида экиб янги сабзавот етиштириб туриш имконияти бор. Кўкат сабзавотлар асосан барги учун етиштирилади, шу сабабли уларнинг уруғи анча қалин экилади.

Кўкат сабзавотларга юқори ҳарорат салбий таъсир қилади, иссиқ ортиқча ва ҳавонинг нисбий намлиги паст (60%) бўлса, ўсимлик барвақт гулпоя чиқаради, барглари суст ўсади, ҳосили камаяди, баргининг сифати пасаяди, шираси кам, ўзи дағал бўлиб қолади. Улар яхши гўнгланган, унумдор ерларга экилса юқори сифатли ҳосил олинади.

САЛАТ

Салат бир йиллик ўсимлик бўлиб, у йирик барглардан иборат паст тупбарг ёки салат боши ҳосил қилади. Умуман салатнинг 4 хил тури бор.

Салатнинг маҳаллий Кўк шох ва хориждан келтириладиган Фиоретт, Конкорд F1, Лагунас F1, Левистро F1, Саула F1 нав ва дурагайлари экиш учун тавсия этилади.

Салат совуққа чидамли ўсимлик. Баргларининг ўсиши ва бош ўраши учун қулай ҳарорат кундузи 15–20оС ва кечаси 12–15оС бўлиши керак. У 5оС ҳароратда ҳам оз бўлсада ўсаверади.

Баргли ва бош ўрайдиган салатлар кузда, яъни сентябрь ойининг 2-ярми ва октябрь ойида очиқ далага экилади. Уруғи 15–20 см чуқур олинган полларга ёки лентасимон усулида 2–3 қатор қилиб экилади. Бунда ленталар ораси 45–60 см, лентадаги қаторлар ораси 15 см қилинади. Бир гектар ерга салат уруғидан 4–5 кг, бошли салатникидан 3–4 кг экилади. Майсалар униб чиққандан 10–12 кун ўтгач 1-марта, 2–3 ҳафта ўтгач 2-марта ягана қилинади. Бунда барг салат тупларининг орасида 8–10 см, бошли салатда эса 12–15 см масофа қолдирилади.

Салат ўсимлигини парваришлашга – ўташ, қатор ораларини юмшатиш, суғориш ва минерал ўғитлар билан озиқлантириш ишлари киради. Баргли салат майсалар пайдо бўлгандан 30–40 кундан кейин ҳосили бир йўла йиғиштириб олинади. Бошли салатни ҳосили 45–50 кундан кейин уларни етилишига қараб кундузи, баргидан шудринг кўтарилгандан кейин бирин- кетин узиб олинади. Баргли салатнинг гектаридан 100–120 центнер, бошли салатникидан 170–180 центнердан ҳосил олинади.

Салат ўстиришда тупроқнинг чекланган дала нам сиғимига нисбатан суғоришдан олдинги тупроқ намлиги 70–75% бўлиши керак.

Илдиз мевали сабзавотлар ўсув даврида сувни ҳар хил миқдорда талаб қилади. Уруғнинг униб чиқиш, шунингдек, баргнинг жадал ўсиш ва ҳосил тўплаш даврида экинларнинг сувга талабчанлиги бир оз ошади.

Сизот суви чуқур жойлашган ерларда салат ўсув даврида 7–8 мартагача, сизот суви юза далаларда эса 2–3 марта суғорилади. Тупроқ шароитига қараб гектарига 450–500 м3 ҳисобидан суғорилади. Салатни ҳаддан ташқари катта меъёр билан суғориш тавсия этилмайди.

Ўғитларни бериш муддатлари: Фосфор ўғити йиллик миқдорининг 75 фоизи, калийнинг ҳаммаси ерларни асосий ишлов даврида, қолган 25% фосфор ерни бороналаб эгат олишда бериш тавсия этилади. Азотли ўғитларни ҳаммаси вегетация даврида озиқлантиришда иккига бўлиб берилади. Биринчи озиклантириш ўтоқ қилиб ўсимлик сони сийраклаштирилгандан сўнг, иккинчиси эса 2–3 тадан чингбарг пайдо бўлганда ўтказилади. Ўғитлар ўғитлагич мосламалар билан қатор ораларига ўсимликка яқинроқ қилиб берилади.

Касаллик ва зараркунандаларга қарши кураш. Салатни узунбурун, ва қўнғизли зараркунандаларга қарши курашда 1 гектар экин майдонига препаратлардан 20 фоизли Конфидор эм.к. (150–250 мл) ёки Маспилан (150–250 мл) ёки 57 фоизли Фуфанон (80–100 мл) препаратларини 600 литр сувда аралаштириб пуркаш тавсия қилинади.

Вегетация даври: 40–60 кун.

Ҳосил пишиш даври: Феврал, март, апрель.

ИСМАЛОҚ

Исмалоқ – бир йиллик ўсимлик бўлиб, илдиз бўғзидан 8–10 та баргдан иборат тупбарг ва ўтсимон тик поя чиқаради.

Исмалоқ ўсимлиги совуққа чидамли сабзавотлар қаторига киради. Уруғи 3оС ҳароратда кўкариб чиқади. Ёш ўсимликлари 6–8оС гача совуққа бардош беради. Ҳароратнинг юқори бўлиши ва ҳаво намлигини пасайиб кетиши ўсимликка салбий таъсир қилади, барглари майда бўлиб қолади. Исмалоқ ҳосили ниҳоллар пайдо бўлгандан 25–40 кундан сўнг йиғиб олинади.

Исмалоқни фақат битта Нафис нави Давлат реестрига киритилган. Исмалоқ сабзавот сеялкалари билан қўш қаторлаб, ленталар ораси 50–60 см ва қаторлар орасини 15–20 см. дан қилиб экилади. Ҳар гектар ерга 15–20 кг уруғ, 2–3 см чуқурликка кўмилади.

Ўсув даврида парвариш қилиш ишлари экинни суғориш, қатор ораларини юмшатиш ва бегона ўтларни ўташдан иборат. Озиқ-овқатга ишлатадиган исмалоқ ягана қилинмайди. Исмалоқ 5–6 та барг чиқаргандан бошлаб кесилиб ёки юлиниб ҳосили бир неча марта йиғиштирилади. Гулпоялар чиқарганда ҳосили терилмайди. Исмалоқнинг ҳосилдорлиги гектарига ўртача 120–150 ц/га. ни ташкил этади.

Исмалоқ ўстиришда тупроқнинг чекланган дала нам сиғимига нисбатан суғоришдан олдинги тупроқ намлиги 70–75% бўлиши керак.

Илдиз мевали сабзавотлар ўсув даврида сувни ҳар хил миқдорда талаб қилади. Уруғнинг униб чиқиш, шунингдек, баргнинг жадал ўсиш ва ҳосил тўплаш даврида экинларнинг сувга талабчанлиги бир оз ошади.

Сизот суви чуқур жойлашган ерларда исмалоқ ўсув даврида 7–8 мартагача, сизот суви юза далаларда эса 2–3 марта суғорилади. Тупроқ шароитига қараб гектарига 450–500 м3 ҳисобидан суғорилади. Исмалоқни ҳаддан ташқари катта меъёр билан суғориш тавсия этилмайди.

Ўғитларни бериш муддатлари: Фосфор ўғити йиллик миқдорининг 75 фоизи, калийнинг ҳаммаси ерларни асосий ишлов даврида, қолган 25% фосфор ерни бороналаб эгат олишда бериш тавсия этилади. Азотли ўғитларни ҳаммаси вегетация даврида озиқлантиришда иккига бўлиб берилади. Биринчи озиклантириш ўтоқ қилиб ўсимлик сони сийраклаштирилгандан сўнг, иккинчиси эса 2–3 тадан чингбарг пайдо бўлганда ўтказилади. Ўғитлар ўғитлагич мосламалар билан қатор ораларига ўсимликка яқинроқ қилиб берилади.

Касаллик ва зараркунандаларга қарши кураш. Салатни узунбурун зараркунандаларга қарши курашда 1 гектар экин майдонига препаратлардан 20 фоизли Конфидор эм.к. (150–250 мл) ёки Маспилан (150–250 мл) ёки 57 фоизли Фуфанон (80–100 мл) препаратларини 600 литр сувга аралаштириб пуркаш тавсия қилинади.

Вегетация даври: 35–50 кун.

Ҳосил пишиш даври: Февраль, март, апрель.

ОТҚУЛОҚ (ШОВУЛ)

Отқулоқ (шовул) – илдизи кўп йиллик ва бир йиллик, пояси ҳар йили ўсиб чиқадиган сабзавот. Отқулоқ экилган йили илдиз бўғзидан тупбарг чиқаради, иккинчи ва ундан кейинги йилларда эса гулпоясини ташлайди.

Отқулоқнинг серҳосил Широколистний нави районлаштирилган. Отқулоқ сояда ҳам ўсаверадиган, совуққа чидамли ўсимлик, у 7–10оС гача совуққа бордош беради. Уруғи 2–3оС ҳароратда кўкариб чиқади. Отқулоқ уруғдан ва илдиз бўлакчаларидан кўпайтирилади.

Отқулоқ уруғи лентасимон усулда қўш қаторлаб ёки 3 қатор қилиб сабзавот сеялкасида экилади. Ҳар гектар ерга 3 кг уруғ сарфланади. Уруғи укроп сингари ҳам сепилади.

Уруғ экилгач, унинг унишини тезлатиш учун устидан гектарига 10–12 тонна чириган гўнг, 300–400 кг суперфосфат сочилса, ҳосили мўл бўлади ва барвақт етилади. Эрта кўкламда ҳосилни тез етиштириш учун азотли ўғит солинади. Отқулоқ парвариши ўташ ва суғоришдан иборат.

Отқулоқ барги 5–6 тага етганда уни пичоқ билан кесиб олиш ёки катталарини банди билан суғуриб олиш мумкин. Ҳосил ўриб олингандан кейин орадан 12–15 кун ўтгач, уни яна ўриб олса бўлади, отқулоқ бир мавсумда 3–4 марта ўрилади. У гуллаши билан уни уруғга қолдириш мумкин. Отқулоқ яхши парвариш қилинганда гектаридан ўртача 12–15 тонна ҳосил беради.

Отқулоқ ўстиришда тупроқнинг чекланган дала нам сиғимига нисбатан суғоришдан олдинги тупроқ намлиги 70–75% бўлиши керак.

Илдиз мевали сабзавотлар ўсув даврида сувни ҳар хил миқдорда талаб қилади. Уруғнинг униб чиқиш, шунингдек, баргнинг жадал ўсиш ва ҳосил тўплаш даврида экинларнинг сувга талабчанлиги бир оз ошади.

Сизот суви чуқур жойлашган ерларда отқулоқ ўсув даврида 7–8 мартагача, сизот суви юза далаларда эса 2–3 марта суғорилади. Тупроқ шароитига қараб гектарига 450–500 м3 ҳисобидан суғорилади.

Ўғитларни бериш муддатлари: Фосфор ўғити йиллик миқдорининг 75 фоизи, калийнинг ҳаммаси ерларни асосий ишлов даврида, қолган 25% фосфор ерни бороналаб эгат олишда бериш тавсия этилади. Азотли ўғитларни ҳаммаси вегетация даврида озиқлантиришда иккига бўлиб берилади. Биринчи озиклантириш ўтоқ қилиб ўсимлик сони сийраклаштирилгандан сўнг, иккинчиси эса 2–3 тадан чингбарг пайдо бўлганда ўтказилади. Ўғитлар ўғитлагич мосламалар билан қатор ораларига ўсимликка яқинроқ қилиб берилади.

Касаллик ва зараркунандаларга қарши кураш. Отқулоқни зараркунандаларга қарши курашда 1 гектар экин майдонига препаратлардан 20 фоизли Конфидор эм.к. (150–250 мл) ёки Маспилан (150–250 мл) ёки 57 фоизли Фуфанон (80–100 мл) препаратларини 600 литр сувга аралаштириб пуркаш тавсия қилинади.

Вегетация даври: 40–60 кун.

Ҳосил пишиш даври: Февраль, март, апрель.

УКРОП

Укроп бир йиллик ўсимлик ҳисобланади. Укропнинг маҳаллий Узбекский–243, Ором ва хориждан келтириладиган Анет навлари экилади. Кўклигида ишлатиладиган укроп уруғи полларга қалин қилиб сепилади. Бир гектар ерга 20–25 кг уруғ сарфланади.

Укроп уруғи секин униб чиқади. Укроп ўтоқ қилиш, ленталар орасини юмшатиш ва бостириб суғориш йўли билан парвариш қилинади.

Кўклигида ишлатиладиган укроп апрел ойидан бошлаб, бўйи 10–15 см. га етганда ўриб олинади. Укроп кўклигида ишлатиш учун экилганда гектаридан 10–12 тоннагача ҳосил олинади.

Укроп ўстиришда тупроқнинг тўйинган дала нам сиғимига нисбатан суғоришдан олдинги тупроқ намлиги 70–75% бўлиши керак.

Илдиз мевали сабзавотлар ўсув даврида сувни ҳар хил миқдорда талаб қилади. Уруғнинг униб чиқиш, шунингдек баргнинг жадал ўсиш ва ҳосил тўплаш даврида экинларнинг сувга талабчанлиги бир оз ошади.

Сизот суви чуқур жойлашган ерларда укроп ўсув даврида 7–8 мартагача, сизот суви юза далаларда эса 2–3 марта суғорилади. Тупроқ шароитига қараб гектарига 450–500 м3 ҳисобидан суғорилади.

Ўғитларни бериш муддатлари: Фосфор ўғити йиллик миқдорининг 75%, калийнинг ҳаммаси ерларни асосий ишлов даврида, қолган 25% фосфор ерни бороналаб эгат олишда бериш тавсия этилади. Азотли ўғитларни ҳаммаси вегетация даврида озиқлантиришда иккига бўлиб берилади. Биринчи озиклантириш ўтоқ қилиб ўсимлик сони сийраклаштирилгандан сўнг, иккинчиси эса 2–3 тадан чинг барг пайдо бўлганда ўтказилади. Ўғитлар ўғитлагич мосламалар билан қатор ораларига ўсимликка яқинроқ қилиб берилади.

Касаллик ва зараркунандаларга қарши кураш. Укропни зараркунандаларга қарши курашда 1 гектар экин майдонига препаратлардан 20 фоизли Конфидор эм.к. (150–250 мл) ёки Маспилан (150–250 мл) ёки 57 фоизли Фуфанон (80–100 мл) препаратларини 600 литр сувга аралаштириб пуркаш тавсия қилинади.

Вегетация даври: 40–60 кун.

Ҳосил пишиш даври: Февраль, март, апрель.

КАШНИЧ

Маҳаллий аҳоли кашнични янги узилган барра маҳсулот ҳолида ва қуритиб қишда ҳам ишлатади. Бу кўкат сабзавот йил бўйи истеъмол қилинади.

Кашничнинг Орзу ва Янтарь навлари районлаштирилган.

Кашнич совуққа чидамли бир йиллик ўтчил ўсимлик ҳисобланади. Унинг уруғини ўсиши учун 5–6оС, кўкариб ҳосил яратиши учун 15–16оС ҳарорат керак. Кашнич вегетация бошида секин ўсади, кейин тез ривожланади. Унинг барра баргларини 2–3 марта ўриб олиш мумкин. Бунда 1–1,5 см танаси қолдирилади, тегишли шароит яратилганда барги яна ўсиб чиқаверади. Вақтида ўриб олинмаса, уруғпоя ҳосил қилади.

Кашнич ер танламайди. Уруғи экилгандан сўнг 35–40 кунда ҳосили етилади. Кашнич тўқсонбости усулида 25 ноябрдан 10 декабргача экилади.

Пол қилиб сепилганда гектарига 8–10 кг уруғ сарфланади. Уруғ экилгандан сўнг, устидан майда чириган гўнг сепилади. Асосий парвариши 1–2 марта ўташ, қалин ерларини бир оз яганалаш ва вақтида суғоришдан иборат. Яхши парваришланганда гектаридан 12–15 тоннагача ҳосил олиш мумкин.

Кашнич ўстиришда тупроқнинг тўйинган дала нам сиғимига нисбатан суғоришдан олдинги тупроқ намлиги 70-75 % бўлиши керак.

Илдиз мевали сабзавотлар ўсув даврида сувни ҳар хил миқдорда талаб қилади. Уруғнинг униб чиқиш, шунингдек баргнинг жадал ўсиш ва ҳосил тўплаш даврида экинларнинг сувга талабчанлиги бир оз ошади.

Сизот суви чуқур жойлашган ерларда кашнич ўсув даврида 7–8 мартагача, сизот суви юза далаларда эса 2–3 марта суғорилади. Тупроқ шароитига қараб гектарига 450–500 м3 ҳисобидан суғорилади.

Ўғитларни бериш муддатлари: Фосфор ўғити йиллик миқдорининг 75%, калийнинг ҳаммаси ерларни асосий ишлов даврида, қолган 25% фосфор ерни бороналаб эгат олишда бериш тавсия этилади. Азотли ўғитларни ҳаммаси вегетация даврида озиқлантиришда иккига бўлиб берилади. Биринчи озиклантириш ўтоқ қилиб ўсимлик сони сийраклаштирилгандан сўнг, иккинчиси эса 2–3 тадан чинг барг пайдо бўлганда ўтказилади. Ўғитлар ўғитлагич мосламалар билан қатор ораларига ўсимликка яқинроқ қилиб берилади.

Касаллик ва зараркунандаларга қарши кураш. Укропни зараркунандаларга қарши курашда 1 гектар экин майдонига препаратлардан 20 фоизли Конфидор эм.к. (150–250 мл) ёки Маспилан (150–250 мл) ёки 57 фоизли Фуфанон (80–100 мл) препаратларини 600 литр сувга аралаштириб пуркаш тавсия қилинади.

Вегетация даври: 40–60 кун.

Ҳосил пишиш даври: Февраль, март, апрель.

   Ахборот хизмати





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech