Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
05.09.2017

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 январдаги “Ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–2717-сонли қарорининг ижросини таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилган.

Мазкур қарорга асосан давлат буюртмаси учун 2017 йилда 4 млн. 71,8 минг тонна ҳўл мева-сабзавот, полиз, картошка ва узум маҳсулотлар ишлаб чиқариш, ушбу маҳсулотларнинг 2 млн. 341,8 минг тоннаси қайта ишлашга йўналтириш,
1 млн. 277,6 минг тоннаси экспортга чиқариш ва 432 минг тоннаси қиш-баҳорда захирага қўйиш белгиланган.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимларининг ички имкониятлардан келиб чиқиб, маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш, қайта ишлаш, экспорт қилиш, ички бозорни тўлдириш ҳамда озиқ-овқат лойиҳаларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2017 йил 1 февралдаги “Республикада 2017 йилда интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иқтисодий самара бермаётган яроқсиз боғ-токзорларни реконструкция қилиш ҳамда музлаткичли-омборхоналар, иссиқхоналар ва қайта ишлаш корхоналар ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар”ги 03-12-3-сонли ва “Республикада 2017 йил ҳосили учун эрта баҳорда очиқ майдонларга, плёнка остига, боғ ва ток қатор ораларига сабзавот, полиз ва картошка экинларини экилиши бўйича чора-тадбирлар”ги
03-12-16-сонли чора-тадбирлар Дастурлари тасдиқланган.

Дастурга асосан 2017 йилда 12 млн. 963 минг тонна сабзавот, 2 млн.
423 минг тонна полиз, 3 млн. 665 минг тонна картошка, 3 млн. 380 минг тонна мева ва 1 млн. 884 минг тонна узум маҳсулотлари етиштириш прогноз кўрсаткичлари белгиланган.

Мева-сабзавот, полиз, узум ва картошка етиштирувчи фермер ва деҳқон хўжаликларида янги боғ-токзорлар барпо этиш, қишлоқ хўжалиги экинларини экиш, агротехник тадбирларини ўз муддатида ўтказиш мақсадида талаб этиладиган ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари ва минерал ўғитларни етказиб бериш тизими ишлаб чиқилди.

Институтларни олим ва мутахассислари билан биргаликда боғ-ток қатор ораларига сабзавот, полиз ва картошка экинларини экилиши, парникларда кўчатлар тайёрланиши, боғ-токзорларда агротехник тадбирлар ўтказилиши ҳамда иссиқхона ва хандакларда лимон етиштириш тўғрисида тавсияномалар тайёрланиб, фермер ва деҳқон хўжаликларига етказилди.

Бундан ташқари ҳар ойда қишлоқ хўжалигида амалга ошириладиган ишлар бўйича мақолалар тайёрланиб Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги журналининг ҳар ой сонида чоп этилмоқда ҳамда вазирликнинг интернет веб сайтига жойлаштирилиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги
“2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2460-сонли қарорга асосан 2017 йилда
59 минг гектар пахта ва ғалла майдонларии қисқартириб, уларнинг ўрнига 8,3 минг гектар картошка, 27,3 минг гектар сабзавот, 10,7 минг гектар озуқа экинлар ва 3,9 минг гектар мойли экинлар экилди ҳамда 6,0 минг гектар интенсив боғлар ва 2,9 минг гектар янги токзорлар жойлаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 июндаги “2017 йилда бошоқли дон экинларидан бўшайдиган майдонларга такрорий экинларни жойлаштириш, экиш учун талаб этиладиган моддий-техника ресурсларини ўз муддатида етказиб бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3027-сонли қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга асосан республика бўйича 1 млн. 14,8 минг гектар ўтган йилга нисбатан 2 баробарга кўп майдонга экинлар жойлаштирилган. Шундан, 227,6 минг гектар сабзавот, 37,3 минг гектар картошка, 75,2 минг гектар полиз, 22,1 минг гектар кунгабоқар, 19,0 минг гектар соя, 417,8 минг гектар дуккакли экинлар, 57,9 минг гектар шоли, 115,5 минг гектар озуқабоп экинлар, 16,4 минг гектар кунжут ва тариқ, 7 минг гектар супурги ва 16,2 минг гектар ер ёнғоқ экинлар.

Республикамиз аҳолисини эртаги сабзавот маҳсулотлари билан тўлиқ таъминлаш, бозордаги нархларни барқарорлиги сақлаш ҳамда экспорт салоҳитятини кескин ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 августдаги “2018 йил ҳосили учун август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштириш, экиш учун талаб этиладиган моддий-техника ресурсларини ўз муддатида етказиб бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3230-сонли қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорда 2018 йил ҳосили учун жами 2018 йил ҳосили учун жорий йил куз ойларида жами 218 минг гектар Жумладан, август-сентябр ойларида 47 минг гектар шундан, 27 минг гектар пиёз ва 20 минг гектар саримсоқпиёз экинлари;

Тўқсонбости усулида ноябр ва декабрь ойларида жами 171 минг гектар сабзавот шундан, 34 минг гектар пиёз, 7 минг гектар саримсоқпиёз, 32 минг гектар сабзи, 15 минг гектар ош лавлаги, 10 минг гектар карам (гул карам, броколи),
19 минг гектар кўк пиёз ва 52 минг гектар кўкатлар (укроп, кашнич, петручка, айберг салат, руколло) экинлари жойлаштирилди.

Аҳолининг шахсий ва дала томорқалардан самарали фойдаланиш, уларга талаб этиладиган уруғлик, кўчатлар, моддий-ресурсларни етказиб бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
4 мартдаги “Деҳқон хўжаликлари ва аҳолининг томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, сувга чидамли, экспортбоп дарахт плантацияларини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 119-сонли қарорга асоса жорий йилда 344 минг 436 та хонадонларда 3 минг 444,4 гектар майдонда иссиқхоналар ташкил этиб, лимон кўчатлари экиш,
172,2 минг та хонадонга 10 тупдан жами 1 млн 172 минг дона ёрек ёнғоқ ва
1 млн 172 минг дона унаби кўчатлари экиш белгиланган.

Озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш ва бозорлардаги нарх-наволарни барқарор ушлаш бўйича белгиланган чора-тадбир дастурлари асосида шартномалар тузиш, бўнак маблағлар ажратиш, талаб этиладиган уруғлик ва кўчатлар етказиб бериш, сабзавот, полиз ва картошка экинлари экиш, интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, рекоснтрукция қилиш, агротехник тадбирлар ўтказиш, белгиланган лойиҳларни ташкил этиш юзасидан доимий мониторинг юритилиб, қуйидаги ишлар амалга оширилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги барча тоифа хўжаликларининг асосий майдонларига баҳор ойларида 234,0 минг гектар сабзавот, 93,9 минг гектар картошка ва 67,9 минг гектар полиз экинлари экилган.

Ғалладан бўшаган майдонларга 151,8 минг гектар сабзавот, 28,6 минг гектар картошка ва 54,6 минг гектар полиз экинлар экилган.

2018 йил ҳосили учун жами 218 минг гектар шундан, август-сентябрда
47 минг гектар саримсоқпиёз ва пиёз ҳамда ноябрь-декабрда тўқсонбости усулида 171 минг гектар майдонга сабзавот экинлари экиш режалаштирилган. жорий йилнинг 1 октябригача 25,2 минг гектар пиёз ва 15,9 минг гектар саримсоқпиёз экинлари экилди.

Республикада барча тоифадаги хўжаликлар бўйича 272,7 минг гектар мевали боғлардан ва 148,6 минг гектар токзорлар мавжуд бўлиб, ушбу боғ ва токзорларни мавсумда агротехник тадбирлари ўтказиб келинмоқда, жумладан, қатор орасини ҳайдаш, маҳаллий ва минерал ўғитлар солиш, касаллик ва заракунандаларга қарши ишлов бериш ишлари олиб борилмоқда.

Республика бўйича жорий йилда 11,3 минг гектар интенсив боғ ва 6,1 минг гектар янги токзорлар барпо этилган. Шунингдек, республика ҳудудларида иқтисодий самара бермаётган 13,2 минг гектар боғлар ҳамда 7,1 минг гектар токзорлар реконструкция қилинган.

    Ф.Қирғизбоев





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech