Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
03.12.2015

Цитрус ўсимликларини иссиқхоналарда етиштириш технологияси бўйича тавсиялар

Республикамизда ўстирилаётган мева ўсимликлар ичида цитрус ўсимликлари алоҳида ўрин тутади. Цитрус ўсимликлари мевасининг таркибида кўп миқдорда дармон дорилар (витаминлар), минерал моддалар, органик кислоталар, инсон организми учун зарур бўлган кўплаб моддалар мавжуд.

      Р.Абдуллаев, Ж.Агзамходжаев,Ж.Файзиев, У.Икрамов

03.12.2015

Мевали боғ қатор ораларида сабзавот, полиз ва картошка экинларини етиштириш бўйича тавсиялар

Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик тармоқларида ислоҳотларни жадал суръатлар билан ривожлантириш, бозор иқтисодиёти талаблари даражасида истиқболларини белгилаш, бу соҳани ривожлантиришга илмий жиҳатдан ёндошишни талаб этади.

   Р.Ҳакимов, Б.Азимов, М.Холдоров, Ф.Расулов

03.11.2015

Уруғчилик ва кўчатчиликни такомиллаштириш қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларнинг муҳим йўналиши

Жаҳон ҳамжамиятида уруғчилик соҳасидаги муносабатлар давлатнинг қишлоқ хўжалиги бўйича иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлаш ва юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади. Шу муносабат билан юртимизда ҳам қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда уруғчилик соҳасига катта эътибор қаратиб келинмоқда. Жумладан, 1996 йил 29 августда Ўзбекистон Республикасининг «Уруғчилик тўғрисида»ги Қонуни, 2000 йил 1 майда Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада шоли уруғчилигини такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги, 2001 йил 27 июнда «Картошка уруғчилиги тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги, 2004 йил 23 декабрда «Ғўза уруғчилигини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2014 йил 3 апрелда «Суғурта уруғлик фондини ташкил этиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорлари ва бошқа қатор қонун ҳужжатларининг қабул қилинганлиги шу соҳанинг ҳуқуқий пойдеворини белгилаши билан бир қаторда, унинг мамлакатимиз иқтисодиётида аҳамияти юқори эканлигини, соҳанинг босқичма-босқич ислоҳ қилинаётганлигини ўзида мужассам этган.

   А.Джуманов, Д.Ҳусаинов

03.11.2015

Жаҳон пахта бозори Ўзбекистонда

Яқинда пойтахтимизда Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан ташкил этилган ўн биринчи Халқаро Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик ярмаркаси бўлиб ўтди.

     Т.Долиев

29.10.2015 14:20:00

Мева-сабзавотчилик соҳаларини ривожлантириш борасида 2015 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот

Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш, истеъмолчилар талабини мамлакатимизда етиштирилаётган мева-сабзавот, полиз, узум ва картошка маҳсулотлар ҳисобига тўла қондириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

     Ахборот хизмати

03.08.2015 16:37:00

Республикада мева-сабзавотчилик соҳасида 2015 йилнинг I ярим йиллигида амалга оширилган ишлар тўғрисида МАЪЛУМОТ

Аҳолига озиқ-овқат маҳсулотларини узлуксиз етказиб бериш ва ички бозорларда маҳсулотлар нарх-наволарининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида мамлакатимизда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Ахборот хизмати
05.05.2015

Мева-сабзавот, узум, полиз ва картошкачиликда 2015 йилнинг 1-чорагида амалга оширилган ишлар тўғрисида

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 декабрдаги “2015 йилда мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз ва узум ишлаб чиқариш ҳамда улардан фойдаланиш прогноз параметрлари тўғрисида”ги 334-сонли қарорига асосан жорий йилда барча тоифа хўжаликларининг асосий, оралиқ ва такрорий майдонларига жами 2,4 тонна сабзавот уруғи, 547,1 тонна полиз уруғи ва 381,1 минг тонна уруғлик картошка фермер хўжаликлари ва аҳоли хонадонларига етказиб берилган.
      Ахборот хизмати
05.09.2014

Йиғим-теримни уюшқоқлик билан ўтказиш халқимизнинг пахта хирмони юксак бўлишини таъминлайди

Жорий йилда пахта хомашёси етиштирувчи фермер хўжаликлари учун барча шарт-шароитлар яратилганлиги, уруғлик чигит, минерал ўғит, ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари ўз вақтида дала бошига етказилиб берилганлиги, сувдан оқилона фойдаланилганлиги, деҳқону-фермерларимизнинг фидокорона меҳнатлари эвазига далаларда мўл ҳосил тўпланишига эришилди. Галдаги асосий вазифа фидокорона меҳнат ҳамда катта харажат эвазига етиштирилган пахта ҳосилини қисқа муддатларда ва сифатли йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этишдан иборат.
    О.Матёқубов
05.08.2014

Август-ҳосилга ҳосил қўшиш ойи

Ҳосилнинг эртаги, сифатли ва мўл бўлиши айни кунларда ғўзани ҳар қачонгидан ҳам эътибор билан парваришлашга боғлиқ. Зеро, агротехника тадбирлари талаб даражасида бажарилса, ғўза ривожи тезлашиб, кўсаклар сони ортади, вазни ошади, толаси ҳам пишиқ бўлиб етилади. Шунинг учун ушбу маъсулиятли ойда фермеру мутахассислар, сувчи-ю механизаторлар, энтомологлар ўз ишига ўта жиддий ёндашмоғи даркор. Негаки, пахтачиликда ишга доимий эътибор, уюшқоқлик ва бирдамлик ўта муҳимдир. Бепарволик ва бефарқлик фақат зарар келтиради. Айниқса, ҳосил тақдири ҳал бўлаётган шу кунларда бундай ҳолатларга мутлақо йўл қўйиб бўлмайди.
   Б.Ниёзалиев, Ф.Хасанова, Ш.Абдуалимов
 
02.06.2014

Июнь ойида ғўза парваришида амалга ошириладиган агротехник тадбирлар бўйича тавсиялар

Далаларимизда мўл ва сифатли пахта ҳосили етиштириш кўп жиҳатдан агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказиш, минерал ва маҳаллий ўғитлар, суғориш иншоотларидан ҳамда ресурстежамкор агротехнологиялардан унумли фойдаланишга боғлиқ.
    Пахтачилик ва техник экинларни ривожлантириш бошқармаси
11.04.2014 17:42:00

2014 йилнинг биринчи чорагида мева-сабзавот, узум, полиз ва картошка маҳсулотларини ишлаб чиқариш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 20 ноябрдаги “2014 йилда мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз ва узум ишлаб чиқариш ҳамда улардан фойдаланишнинг истиқбол кўрсаткичлари тўғрисида”ги 311-сонли қарорига асосан Жумладан: Сабзавот – 8 млн. 880 минг тонна Полиз – 1 млн. 594 минг тонна Картошка – 2 млн. 398 минг тонна Мева – 2 млн. 472 минг тонна Узум – 1 млн 362,5 минг тонна етиштириш белгилаб олинган.
    Ахборот хизмати
05.10.2013

Сифатли экиш ва тўлиқ ниҳол олиш мўл ғалла ҳосили гаровидир

Бу йил деҳқону фермерларимиз мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги тарихида илк бор 7 миллион 610 минг тоннадан зиёд ғалла хирмони уйишди. Ҳосилдорлик гектарига ўртача 55 центнерни ташкил қилди. Илғор фермер хўжаликлари бу кўрсаткични 75–85, ҳатто 100 центнергача етказишга муваффақ бўлишди.
    Қ.Тўрақулов, А.Қурбонбоев, Р.Сиддиқов
23.09.2013

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш йўлида

Мустақилликка эришганимиздан сўнг Юртбошимиз томонидан халқимизни озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш, аҳоли талабини ўзимизда етиштирилаётган экологик ва сифатли мева-сабзавот, полиз, узум ва картошка маҳсулотлар ҳисобига тўла қондириш масалаларига алоҳида эътибор берилмоқда.
   З.Артиқов
03.07.2013

Ғўзани чилпиш бўйича тавсиялар

Пахтачиликда июль ойида бажариладиган юмушлар ҳосил чўғининг юқори, эртаги ва сифатининг яхши бўлишини таъминлайди. Ушбу ойдаги энг долзарб ишлардан бири ғўзани оби-тобида суғориш ва чилпишдир.
   Б.Ҳолиқов, Ш.Абдуалимов, М.Ҳасанов
05.06.2013

Ғўзани парваришлаш агротехникаси ёхуд июнь ойида пахтакорларнинг юмушлари

Жорий йилги мураккаб об-ҳаво шароитида пахтадан мўл ва сифатли ҳосил етиштиришда пахтакорларимиз ҳар бир кунни ғанимат билиб, барча агротехник тадбирларни жадаллаштиришлари зарур. Ўсимликнинг жадал ривожланишида, қатор ораларига ишлов бериш катта аҳамиятга эга.
     Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech