Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
05.06.2013

Деҳқончилик маданияти-фермерлар мажбурияти (фермерлар учун тавсиялар)

Мазкур тавсияда деҳқончилик тадбирлари ва юмушларини белгилаб қўйилган тартиб ва талабларга мос равишда бажариш ёки бошқача айтганда, деҳқончилик маданиятига амал қилиш, фермер хўжаликлари бошлиқлари ва аъзоларининг бу борадаги вазифа ва мажбуриятлари баён этилган.
    Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Фермерлар Кенгаши
31.10.2012

Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик форуми дунё нигоҳида

   Ўзбeкистoн дунёдa пaxтa eтиштириш бўйичa Хитой, Ҳиндистон, АҚШ, Покистон ва Бразилиядан кейинги ўринда туради. Серқуёш заминимизда бободеҳқонларимизнинг меҳнати эвазига етиштирилаётган пахта толаси ўзининг сифат кўрсаткичлари юқорилиги билан ажралиб туради. Шу боис жаҳон бозорида ўзбек толасига бўлган талаб тобора ортиб бормоқда. Буни жорий йилнинг 17–18 октябрь кунлари пойтахтимизда бўлиб ўтган VIII Халқаро Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик ярмаркасига ўтган йиллардагидан анча кўп – жаҳоннинг қирққа яқин мамлакатидан пaxтa вa тўқимaчилик сaнoaти вaкиллaри, трeйдeрлaр, соҳа мутахассислари қатнашганлиги ҳам исботлаб турибди. 
     О.Норбеков 
03.10.2012

Лалмикор майдонларда кузги ғалла экиш

Мамлакатимизда дон етиштиришни янада кўпайтиришнинг муҳим омилларидан бири лалмикор ғалла етиштириш ҳисобланади. Лалмикор ерларда табиий намликдан тежамли фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва оширишда ғалла-тоза шудгор ёки ғалла-банд шудгор (нўхат, кунжут, полиз экинлари) алмашлаб экиш тизимини кенг жорий этиш муҳим аҳамиятга эга. 
     Р.Сиддиқов, Ҳ.Юсупов
04.09.2012

Мева-сабзавотчиликни ривожлантириш - устувор вазифа

Юртбошимиз Ислом Каримов раҳнамолигида аҳолининг озиқ-овқат маҳсулот-ларига бўлган талабини ички имкониятлар ҳисобига барқарор таъминлаш, шу билан биргаликда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажмини кўпайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини ривожлантириш, зарурий инфратузилма объектларини ташкил қилиш ҳамда етиштирилган маҳсулотларни сотиш тизимини такомиллаштириш каби масалалар қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан бири сифатида белгиланмоқда. 
     М.Қосимов, Ф.Қирғизбоев, Ж.Эшниёзов, Б.Тешабоев 
 
04.09.2012

Пахтачилик илми равнақ топмоқда

Истиқлол йилларида Муҳтарам Президентимиз томонидан пахтачиликни ривожлантириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ушбу тармоқнинг равнақ топишида муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилди ва мамлакатимизда пахта етиштириш ҳамда уни қайта ишлашга бўлган ёндашув тубдан ўзгарди. Тармоқдаги ютуқлар илгаригидек рақамлар билан эмас, балки кўриладиган соф фойда салмоғи билан баҳоланадиган бўлди. Даромаднинг юқори бўлиши эса кўп жиҳатдан маҳсулот сифатига, демакки, ғўза нави ва унинг парваришига боғлиқ. 
     Б.Ҳолиқов, А.Шамсиев
06.08.2012

Дон мўллиги-дастурхон тўкинлиги

Президент Ислом Каримовнинг Республикамиз ғаллакорларига йўллаган табриги кечани кеча, кундузни кундуз демай меҳнат қилган ғаллакор фермерларни, деҳ-қону сувчиларни, механизаторларни, қўйингчи соҳада меҳнат қилган барчани бирдек руҳлантирди. Негаки, деҳқоннинг меҳнати давлат раҳбари эътиборидан четда қолмади, унинг ҳалол меҳнати қадрланди. Мамлакатимизда 2012 йил ҳосили учун 1340,5 минг гектар, шу жумладан, 1137,5 минг гектар сувли, 203 минг гектар лалми ерларга бошоқли дон экинлари экилди. Асосий майдонларга бошоқли дон экинларини мақбул муддатларда сифатли қилиб экилгани юқори ҳосил гарови бўлди. 
   М.Санақулов 
06.08.2012

Ғўза дефолиациясини ўтказиш бўйича тавсиялар

Пахта ҳосилини ёғин-сочинли кунларга қолдирмай, тез ва сифатли йиғиб-териб олишда ғўза дефолиацияси катта аҳамиятга эгадир. Ўз вақтида ва сифатли ўтказилган дефолиация ғўза баргларини тўлиқ тўкилишини таъминлайди. 
    Р.Назаров, Ф.Тешаев, У.Абдураҳмонов
06.08.2012

Август-ҳосилга ҳосил қўшиш ойи

Пахтачиликда августда бажариладиган тадбирларнинг аҳамияти ўзгача. Негаки, ҳосилни сифати юқори ва эртаги бўлиши фермерларнинг айни шу ойдаги фидокорона меҳнатларига боғлиқ. Зеро, ғўза агротехника талабларига кўра парваришланса, ривожи тезлашиб кўсакка кўсак қўшилади. Шунинг учун бу ойда барчанинг ўрни далада бўлиши айниқса, сувчи, механизатор, энтомолог ўз ишига маъсулият билан ёндашмоғи даркор. Ғўзани суғориш, культивация қилиш, чилпиш ва ҳосилни зараркунанда ҳамда касалликлардан асраш тадбирларига жиддий эътибор қаратилиши шарт. 
    Б.Ҳолиқов, Ф.Ҳасанова, Ш.Абдуалимов
03.07.2012

Кунгабоқар-бебаҳо такрорий экин

Серқуёш диёримизнинг тупроқ-иқлим шароити суғориладиган ерларда бир йилда икки, ҳатто уч маротаба ҳосил етиштириш имконини беради. Ёзда қуёш энергиясидан кенг фойдаланишнинг энг яхши воситаси такрорий экинлар етиштиришдир. Жумладан, бошоқли донли экинларидан бўшаган майдонларга кунгабоқар экиб гектаридан 15–20 центнергача ҳосил олиш мумкин. 
  Кунгабоқардан олинадиган мой дунёда кенг тарқалган бўлиб, таъми, мазаси, фойдалилиги билан ажралиб туради. Кунгабоқар мойи балиқ, мева-сабзавот маҳсулотларини консерва қилишда, маргарин, совун тайёрлашда кенг ишлатилади. 
    Т.Азизов, И.Анорбоев
03.07.2012

Саратон суви-дарахт дармони

Маълумки, миришкор деҳқонлар қадимдан экинларни саратон сувига қондириб суғоришга алоҳида эътибор берганлар. Чунки қуёш ҳарорати энг забтига оладиган бу даврда барча экинлар, жумладан, мевали дарахтларнинг сувга бўлган эҳтиёжи янада ортади. Шунинг учун боғ ва токзорлар июль ойида қондириб суғориш зарур. 
   Р.Абдуллаев, А.Арипов
03.07.2012

Июль ойи ғўза зараркунандаларидан ҳимоя қилишда энг масъулиятли даврдир

Fўза парваришида энг масъулиятли давр ҳисобланган июль ойида ҳосил органлари вужудга келиши баробарида, турли зараркунандаларнинг ёпирилиши кузатилади. Бу даврда бошқа агротехник тадбирлар билан бир қаторда ғўзани зараркунандалардан ҳимоя қилишга катта эътибор бериш талаб этилади. Бу муддатда ғўза ҳосилдорлигига ўргимчаккана ва кўсак қурти катта зарар етказади. 
    Ш.Хўжаев, А. Саъдуллаев, З.Пўлатов
03.07.2012

Ғўза парваришида июль ойида нималарга эътибор бериш керак

Фермер ва мутахассисларимизнинг самарали меҳнати, агротехник тадбирларнинг мақбул муддатларда, сифатли бажарилиши эвазига айни пайтда пахта майдонларида ғўзанинг ўсиш-ривожланиши ўтган йилларга нисбатан 10–12 кун эртаги бўлишини таъминлади. Бу эса ўз навбатида, июль ойида ўтказиладиган агротехник тадбирларни ҳар йилгига нисбатан эртароқ ўтказишни талаб қилмоқда. 
    Б.Ҳолиқов, Ш.Абдуалимов, А.ШамсиевИ.Маматқулов 
31.05.2012

Боғ-токзорлар ҳосилдорлиги ва ҳосил сифатини ошириш бўйича тавсиялар

Республикамизда ҳар йили катта майдонларда янги боғ-токзорлар барпо этилиб, эски боғ-токзорлар қайта таъмирланмоқда. Ёз мавсумида парвариш ишларига, кўчатларни бехато илдиз олишига, яхши ўсиши ва ривожланишига диққат-эътибор қаратиш лозим. Июнь ойи¬да икки-уч маротаба суғориш амалларини ўтказиш жоиз. Ҳар суғоришдан кейин эгатлар ва дарахтлар атрофи юмшатилади. 
   Р.Абдуллаев, Х.Утаганов 
31.05.2012

Такрорий сабзавот ва картошка экинларини экиш ҳамда парваришлаш

Бу йилги баҳорнинг кеч келиши эртаги карам, картошка ва бош¬қа экинлар ҳосили кеч пишишига сабабчи бўлмоқда. Шуни таъкидлаш керакки, ҳаво ҳарорати 18–20 0С га етганда картошка туганак тугишдан, оқбош карам ўрашдан тўхтайди. Шу боис уларнинг ҳосили 15–20 июнгача йиғиштириб олинмаса, ҳосилнинг сифати бузилади ва ҳосилдорлик янада камаяди. 
   Эртаги сабзавот, картошка ва бошоқли дон экинларидан бўшаган майдонларни такрорий экин экиш учун тайёрлашда аввало ишни ўсимлик қолдиқларидан тозалашдан бошлаш зарур. Майдон ўсимликлар қолдиқларидан тозалангач, қондириб суғорилади. Тупроқ етилиши билан далага экин турига қараб маъдан ўғитларнинг бир қисми сепилади ва 25–28 см чуқурликда ҳайдалиб, кетма-кет бороналанади ва экиш эгатлари олинади. 
   Б.Азимов, А.Расулов, М.Холдоров 
31.05.2012

Ғўза парваришида июнь-ҳосил тўпланишига пойдевор яратадиган ойдир

Fўза парваришида агротехник тадбирларни ўз вақтида, маромига етказиб бажариш эртаги, мўл ва сифатли ҳосил етиштиришни таъминлайди. Жумладан, июнь ойида ғўзанинг генератив ва вегетатив органлари жадал ўсишини ҳисобга олиб, қатор ораларига ишлов беришга алоҳида эътибор қаратиш талаб қилинади. Культиваторнинг ишчи органларини жойлаштириш ва мақбул чуқурликни белгилашда дала тупроғининг механик таркиби, сизот сувларининг жойлашиш чуқурлиги, навнинг морфо-биологик хусусиятларини инобатга олиш зарур. 
   Пахтачилик ва техника экинларини ривожлантириш бошқармаси 


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech