Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
10.04.2012
Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази (Илмий Марказ) тизимидаги илмий муассасалар Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси томонидан эълон қилинган 2012-2016 йилларга учун фундаментал, 2012-2014 йиллар учун амалий, 2012-2013 йиллар учун ёш олимларнинг фундаментал ва амалий хамда 2012-2013 йилларга мўлжалланган инновация лойиҳалари танловида иштирок этишди. Танлов якунларига кўра 8 та Давлат илмий-техник дастурлари асосида жами 272 та лойиҳа, шу жумладан 31 та фундаментал, 207 та амалий, 10 та ёш олимларнинг фундаментал ва амалий, 24 та инновацион грант лойиҳалари ҳамда 8 та ноёб объектлари ғолиб деб топилди ва молиялаштиришга тавсия этилди. 
     Илмий Марказ ва унинг тизимидаги илмий муассасаларда 2012 йил 1-чорагида иқтисодий ислоҳотларнинг устувор йўналишлари бўйича қишлоқ хўжалиги фани олдида турган мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб қуйидаги асосий натижалар олинди:  
     Пахтачиликда. Дала ва лаборатория тажрибаларида ғўзанинг фенологик, морфобиологик хусусиятларини ўрганиш ривожланиш даражаси, касалликларга чидамлилиги ва ҳосилдорлигини аниқлашда экиш учун уруғлик материаллари компановка қилинди. С-6560 нави ва СУ-1001 навлари чигитлари Давлат нав синаш (ДНС) шохобчаларига етказилди. С-6560 навига патент олиш учун ҳужжатлар расмийлаштирилди. Ташқи муҳитнинг экстремал шароитларида ҳосилдорлик, тезпишарлик ва вилтга чидамлилик бўйича рақобатбардош, тола сифати IV-типга мос ғўза навлари ва тизмаларини турини узоқ дурагайлаш услуби асосида яратиш бўйича қимматли хўжалик белгилари бўйича лаборатория таҳлиллари амалга оширилди.  
    Ғаллачилик ва дончиликда. Республикада экишга тавсия этилган ва истиқболи кузги буғдой навларининг бирламчи уруғчилик тизимини шакллантириш ва юқори сифатли уруғликлар тайёрлаш мақсадида минтақа иқлимига мос, ётиб қолишга, касаллик ва зараркунандаларга чидамли, серҳосил ва юқори навдорлик сифатига эга бўлган кузги буғдой навларининг уруғликлари тажриба майдонларга, жумладан, 2-йилги авлодларни синаш кўчатзорига 26 хил навлар 2011 йил кузида экилиб, улар ҳозирда парваришланмокда.  
   Шоличиликда. 2012 йил бошланғич уруғчилик лабораторияси далаларида истиқболли шоли навларидан якка танланган уруғлар таҳлилдан ўтказилиб, стандарт талабларига тўла жавоб берадиган қилиб таёрлаш ишлари олиб борилмоқда. УзРос 7-13, “Лазурный”, “Искандар”, “Мустақиллик”, “Авангард”, “Истиқлол”, “Истиқбол”, “Гулжаҳон”, “Илғор” каби навларнинг жами 1350 дона оилалари биринчи йил кузатиш кўчатзори барпо этиш учун таёрланди. Ёппасига олинган уруғликлар ҳам лаборатория шароитида таҳлил қилиниб, уларни экиш учун тайёргарлик ишлари давом эттирилмоқда. 
   Ўсимликшуносликда. Ўсимликлар генофонди генетик бутунлигини интродукция, илмий экспедициялар, уруғлар унувчанлигини қайта тиклаш ва вегетатив кўпаювчи экинларни тирик ҳолда ушлаб туриш йўли билан сақлаш ҳамда бойитиш бўйича қишлоқ хўжалик экинларининг интродукция этиш орқали бойитиш ва унувчанлиги қайта тикланган ҳамда вегетатив усулда кўпаювчи экинлар генофондини кафолатли сақлашга доир изланишлар олиб борилди. Шунингдек, донли, дуккакли, сабзавот, мевали, мойли ва техник экинлар генофондининг коллекция намуналари энг мухим биологик хусусиятлари, морфологик белгилари, экстремал шароитларга чидамлилиги, меваларининг биокимёвий таркиби, технологик сифатлари, касал ва зараркунандаларга чидамлилиги уларнинг географик ва генетик келиб чиқиши ҳар томонлама ўрганилади. 
    Сабзавот-полизчилик ва картошкачиликда. Сабзавот ва полиз экинларининг юқори ҳосилдор, транспортбоп, иссиққа, касалликларга чидамли, товар ва технологик сифати яхши бўлган навлари селекцияси бўйича кўчатхоналарда помидорнинг 120 хил селекция нав намуналарининг кўчатлари етиштирилмоқда. Эрта баҳорда пиёзнинг бирламчи манба намуналари сепилди. Бодринг, тарвуз ва қовуннинг навшунослик манбалари ажратилди. Селекция иш жихозлари тайёрланди. 
    Мевачилик ва узумчиликда. Р.Шредер номли Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-ишлаб чиқариш корпорацияси ҳамда унинг вилоятларидаги филиал ва тажриба станциялари мутахассислари боғ-токзорларида баҳорги ишларни бажарилиши, янги боғ ва токзорлар барпо этиш, эскиларини реконструкция қилишда мунтазам равишда консультатив ва амалий маслаҳатлар бериб келишмоқда. Шунингдек, корпорациянинг мутахассислари томонидан республиканинг барча вилоятларида 28 январдан 14 мартгача бўлган даврда “2012 йилда боғ-токзорларда баҳорги агротехник тадбирлар” тўғрисида кўргазмали семинарлар ўтказилди. Ушбу семинарларда фермер хўжаликлари раҳбарлари, боғбон-соҳибкорлар иштирок этдилар. 2012 йилдан бошлаб шароббоп узумнинг янги “Рангдор”, олхўрининг “Киргизская превосходная” ва олтинсимон қорағатнинг “Ирода”, ўрикнинг янги “Бобо Раджаби” ва беҳининг “Мушк беҳи” навлари Ўзбекистон Республикаси Давлат реестрига киритилди. 
    Чорвачиликда. Тошкент вилоятининг Зангиота тумани “Тошкент-Агросаноат” масъулияти чекланган жамиятда қора-ола зотга мансуб соғин сигирларда 10 бошдан 3 та гуруҳ ташкил этилди. Молларнинг рационидаги озуқаларнинг таркибидаги минерал моддалар ва тўйимлилиги аниқланди. Рационда етишмайдиган макро-микроэлементларнинг рационини бойитиш меъёрлари ишлаб чиқилди. Тажрибадаги молларнинг ўртача кунлик соғими, сутдаги ёғ миқдори ва оқсил кўрсаткичлари аниқланди. Қашқадарё вилояти Шахрисабз туманидаги “Шамшир-Ал-Акбар” МЧЖдаги қорамолчилик фермасида Швиц зотли қорамолларда тадқиқотлар ўтказиш учун тажриба подалари танланди. Тажриба гуруҳларига юқори маҳсулдор сигирлар танлаб олиниб, ажратилди ва уларни тўла қийматли озиқлантириш ташкил этилди. Тивитли эчкиларнинг насл ва маҳсулдорлик хусусиятларини зич ва узун тивитли такалардан фойдаланиб, яхшилаш мақсадида жуфтлаш режаси ишлаб чиқилди. Илмий ишлар Наманган вилояти Чуст туман “Тошвой” фермер хўжалигида олиб борилмоқда. 
     Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштиришда. Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида замонавий техника воситаларидан фойдаланиш даражасини ошириш, машинасозлик корхоналарида уларни энергия-ресурстежамкорлик йўналишларида такомиллаштиришнинг назарий-методологик асослари ва оптимал моделларини ишлаб чиқиш бўйича систематик тадқиқотлар усуллари ёрдамида республика қишлоқ хўжалигида фойдаланилаётган машина-трактор агрегатларининг агротехник ва техник-эксплуатацион кўрсаткичларига таъсир этувчи ташқи ва ички омиллар тур, туркум ва гуруҳларга ажратилган ҳолда тадқиқотлар олиб борилмоқда. 
     Қишлоқ хўжалиги иқтисодиётида. Иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида чорвачилик маҳсулотлари истеъмолчиларга етказиб бериш бўғинида аграр тадбиркорликни ва интеграция жараёнларини ҳамда аграр тармоқда хизматлар бозорини янада ривожлантиршининг назарий-услубий асослари, чорвачилик тармоғини иқтисодий ривожлантиришда модернизация тушунчаси, амал қилиш қонуниятлари ва бунда аграр тадбиркорликнинг аҳамияти юзасидан илмий-назарий аҳамиятга эга бўлган хулосалар, қишлоқ хўжалигида хизматлар бозорини ташкил қилиш ва ривожланишини босқичлари илмий таҳлил қилинди ҳамда ўзига хос хусусиятлари ёритиб берилди. Сув танқислиги салбий оқибатларини юмшатишда қишлоқ хўжалиги ишлаб чикариши ва экинлар таркибини такомиллаштириш ҳамда сув тежамкор технологиялардан фойдаланишни рағбатлантиришнинг ташкилий-иқтисодий асосларини такомиллаштиришда қишлоқ хўжалигида сув муаммоси ва уни юмшатишда экинлар таркибини такомиллаштиришнинг муҳим восита сифатидаги ўрнини назарий жиҳатдан асослаб бериш ишлари олиб борилмоқда. 
     Ўсимликларни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилишда. Қашқадарё вилояти Китоб тумани ва Тошкент вилояти Қибрай туманлари боғларида зараркунадалар қишлаб қолган авлодлари ҳисоб-китоб қилинди. Бунга кўра, улар сони 2011 йилга нисбатан 12% га ошган. Профилактик ишлов ўтказилган боғларда қишлаб қолган зараркунандалар миқдори 60-68% га камайди. 
     2012 йил 25 мартда Илмий Марказ тизимидаги илмий-тадқиқот институтларининг фанда эришган натижаларига доир Ҳайъат йиғилиши ўтказилди. Ҳайъат йиғилишида тизимдаги барча илмий муассасаларнинг раҳбарларининг ўринбосарлари ҳамда илмий котиблари иштирок этиб, унда энг долзарб масалалардан бири – лойиҳаларнинг оралиқ ҳисоботларини экспертизадан ўтказиш натижалари ҳамда ишланмаларни ишлаб чиқаришга жорий этиш масаласи кўриб чиқилди. Шунингдек, жорий йилнинг 27 февраль куни Илмий Марказ ҳузуридаги қишлоқ хўжалиги ва ветеринария соҳалари бўйича Республика Мувофиқлаштириш Кенгашининг йиғилиши ўтказилди. Кенгашда Илмий Марказ тасарруфидаги илмий муассасалар ва вазирликка қарашли олий таълим муассасалари катта илмий ходим-изланувчи (5 та докторант), стажёр-тадқиқотчи-изланувчи ва мустақил тадқиқотчиларнинг (27 та аспирант ва тадқиқотчилар), жами 32 диссертация мавзулари чуқур муҳокама қилинди, тегишли талабларга мослиги эътироф этилиб маъқулланди ва Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси бюллетенида эълон қилиш учун тавсия қилинди. 2012 йилнинг 3-5 май кунлари “Ўзэкспомарказ”да ўтказилиши мўлжалланаётган “Инновация ғоялари ва лойиҳалари V Республика ярмаркаси”да Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги 25 та илмий ва олий таълим муассасалари охирги йилларда яратилган 45 турдаги ишланмалари билан иштирок этишлари режалаштирилмоқда. 
    Илмий Марказ тизимида ҳисобот даврида чоп этилган илмий мақолалар сони (ўтган йилнинг шу даври солиштирма равишда): хорижий нашрларда 2(6) та, маҳаллий нашрларда 74(95) та; монографиялар: маҳаллий 4(3) та; дарслик ва ўқув қўлланмалар 11(12)та; илмий анжуманларда чоп этилган мақолалар сони: халқаро илмий анжуманларда 7(13) та, республика илмий анжуманларида 67(50) та. 
      О.Олимжонов




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech