Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази тизимидаги илмий муассасалар 2011 йилнинг I чорагида 2009-2011 йилларга мўлжалланган, Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси танловидан ўтган 7 та Давлат илмий-техник дастурлари асосида жами 444 та, шу жумладан, 31 та (5 та ёш олимлар) фундаментал (15 та ташкилот), 345 та (9 ёш олимлар) илмий-амалий (35 та ташкилот), 19 та идоралараро илмий-амалий (8 та ташкилот), 41 та инновацион (25 та ташки-лот) грант лойиҳалари устида ҳамда 8 та (7 та ташкилот) ноёб объектларда тадқиқот ишлари олиб бормоқдалар. 
Тадқиқотлар қишлоқ хўжалигининг пахтачилик, дончилик, мева-узумчи-лик, сабзавот-полизчилик, чорвачилик, ветеринария ва бошқа соҳаларини янада ривожлантиришга, деҳқончилик маданиятини кўтариш, ер, сув, минерал ўғит ва бошқа моддий-техника ресурсларидан самарали фойдала-ниш усулларини ишлаб чиқиш, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш, аграр соҳада ислоҳотларни чуқурлаштириш, фермер хўжаликларининг ишлаб чиқариш ва иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш каби муҳим масалаларни ечишга қаратилган. 
2011 йилнинг I чорагида иқтисодий ислоҳотларнинг устувор йўналиш-лари бўйича қишлоқ хўжалиги фани олдида турган мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб тегишли чора-тадбирлар белгиланди ва қуйидаги асосий натижалар олинди: 
Пахтачиликда. Пахта хом-ашёси ва толанинг лаборатория ва органолептик баҳолаш ишлари амалга оширилди. “Фитотрон” мажмуаси шароитида ота-она кўчатзори барпо этилди. Пахта хом ашёси орасида чиқитга чиқариш ишлари амалга оширилиб, дала тажрибалари учун уруғлик ашёлар компоновка қилинди. Илгари яратилган навларнинг уруғлари давлат нав синовига, 2 та янги тизма институтнинг кичик ва 1 та тизма катта нав синовига топширилди. 
Ғаллачиликда.
 Намуналар питомнигида 400 та юмшоқ ва қаттиқ буғдой, 200 та арпа, 150 та нўхат ҳамда қайта тиклаш учун 300 та, бошқа қишлоқ хўжалик экинларидан 150 та нав намуналари, дурагайлар питомнигида 500 та юмшоқ буғдой линиялари 2011 йил ҳосили учун ҳозирги кунда кузги ва баҳорги агротехник тадбирларга тўлиқ риоя қилинган ҳолда экилди. 
Лалмикор майдонларда маҳаллий ҳамда хориждан келтирилган нав намуналари питомнигида зиғирнинг 10 та, махсарнинг 11 та, танлов питомнигида зиғирнинг 37 та, махсарнинг 66 та, селекция 1-йил питомнигида зиғирнинг 74 та махсарнинг 97 та, 2-йил селекция питомнигида зиғирнинг 73 та, махсарнинг 76 та тизмалари, назорат майдонида зиғирнинг 14 та, махсарнинг 7 та, дастлабки нав синашда зиғирнинг ва махсарнинг 7 тадан навлари, рақобат нав синаш майдонида ҳар бирининг 13 тадан янги тизмалар ва навлари услубий қўлланмалар асосида дала тажрибаларига экилди. 
Ўсимликшуносликда. Генбанкда сақлаш учун 26 хил қишлоқ хўжалик экинларнинг эски репродукция уруғлари экилди ва 998 намунанинг янги репродукция уруғлари олинди (донли-164, дуккакли-дон-145, техник – 546, сабзавот экинларидан 143 намуна). 
Намуналар питомнигида 400 та юмшоқ ва қаттиқ буғдой, 200 та арпа, 150 та нўхат ҳамда қайта тиклаш учун 300 та, бошқа қишлоқ хўжалик экинларидан 150 та нав намуналари, дурагайлар питомнигида 500 та юмшоқ буғдой линиялари 2011 йил ҳосили учун ҳозирги кунда кузги ва баҳорги агротехник тадбирларга тўлиқ риоя қилинган ҳолда экилди. 
Сабзавотчилик ва картошкачиликда. Пиёзнинг “Оқ дур”, бақлажоннинг “Феруз”, аччиқ қалампирнинг “Саид”, тарвузнинг “Шарқ неъмати” ва картошканинг “Умид-2” навлари Давлат нав синаш назоратида синовдан ўтказилмоқда. 
Сабзининг “Фаровон”, ош лавлагининг “Ягона”, саримсоқнинг “Чидамли” навлари устида танлов синови олиб борилмоқда. Гулкарам экининг уруғчилиги технологиясини ишлаб чиқиш ва янги навини яратиш бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда. 
Картошканинг “Серҳосил” ва “Кўксарой” навлари 2011 йилдан қишлоқ хўжалиги Давлат реестрига киритилди. Умид-2, “Серанав” ва “Пском” навлари Давлат нав синаш назоратида синовдан ўтмоқда. Эртаги муддатда синаш боғчасида 12 та дурагай намуналар 10 мартда экилди. 
Мевачиликда. Ўзбекистонда тоғ ва тоғолди ҳудудларида ўстириш учун мевали ўсимликлар ва узумнинг истиқболли тур ва навларини танлаш, уларни ўстириш технологиясини ишлаб чиқиш” лойиҳаси бўйича бодомнинг совуққа чидамли, истиқболли, янги “Малика” ва фундукнинг “Далер” навлари 2011 йилдан Ўзбекистон Республикаси Давлат реестрига киритилди. 
Чорвачиликда. 2-3 лактациядаги қора-ола зотга мансуб соғин сигирлардан 10 бошдан 3 та гуруҳ ташкил этилиб, хўжаликдаги мавжуд озуқалар асосида рацион тузилиб озиқлантирилди. Натижада сигирларнинг ўртача кунлик сут соғими назорат гуруҳида 18,2 кг, I тажриба гуруҳида 19,8 кг, II-тажриба гуруҳида 18,9 кг-ни ташкил қилди. Тажрибадаги моллар учун аралаш озиқларнинг рецептлари ишлаб чиқилди. Унга қўра таркибида пичан 9-12%, сомон 5-6%, сенаж 10-12%, маккажўхори силоси 50-55%, омухта ем 8-19%, лавлаги 10-15% -ни ташкил этди. 
Қоракўлчиликда. Қоракўл қўйларининг генофондини кенгайтириш, наслли молларни сертификациялаш тартибини ишлаб чиқиш мақсадида республиканинг “Жонгелди”, “Сарибел” ва “Ғозғон” наслчилик хўжаликларида тажриба молларидан ҳозирги кунгача олинган 3268 бош қора, сур рангли авлодлар баҳоланиб, ўстиришга қолдирилди. Сертификациялаш йўналишида олинган авлодлар бўйича наслли молларнинг ирсий хусусиятларини категориялаш ишлари амалга оширилди. 
Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштиришда. 2011 йил I-чорагида “Қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлаш ва махсулот етиштириш бўйича намунавий технологик карталар” 2011-2015 йиллар учун (I- ва II- қисмлар) 2000 донадан нашр эттитрилди ва Республикамиз қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига тадбиқ этилди. Деҳқончилик бўйича 2011-2015 йилларга мўлжалланган қишлоқ хўжалигини комплекс механизациялаш машиналар ва технологиялар тизими техник воситаларнинг турлари ва ишлаб чиқиш даврлари асосланмоқда. 
Ўсимликларни ҳимоя қилишда. Республикамизда мавжуд бўлган карантин объекти Комсток қуртининг биологияси ва тарқалиш ареаллари аниқланди. Лаборатория шароитида Комсток куртига қарши Псевдофикус энтомофаги кўпайтирилмоқда. Бундан ташқари, Республикамиз ҳудудида олдин мавжуд бўлмаган карантин зараркунандалари Қора цитрус оқ қаноти ва Картошка куяси ўчоқлари аниқланди. Ҳозирда ушбу зараркунандалар биологияси ўрганилмоқда. 
Қишлоқ хўжалиги иқтисодиётида. Президентимиз И.А.Каримовнинг 2011 йил 21 январдаги Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, маҳсулот ишлаб чиқариш, уни қайта ишлаш, соҳаларини техника ва технологик жиҳатдан янгилаш ҳамда ер унумдорлигини ошириш бўйича Дасурга киритиладиган асосий йўналишлар бўйича таклифлар берилди. 
2011 йил 31 январь куни Илмий Марказнинг 2010 йил якунига бағишланган, яъни Илмий Марказ тизимидаги илмий-тадқиқот институт-ларининг фанда эришган натижаларига доир Ҳайъат йиғилиши ўтказилди. Ҳайъатда 2010 йил лойиҳаларининг оралиқ ҳисоботларини экспертизадан ўтказиш натижалари ҳамда ишланмаларни ишлаб чиқаришга жорий этиш масалалари кўриб чиқилди. 
Илмий Марказ ҳузуридаги қишлоқ хўжалиги ва ветеринария соҳалари бўйича Республика Мувофиқлаштириш Кенгашининг жорий йилнинг 29 март куни йиғилиши ўтказилди. Кенгашда Илмий Марказ тасарруфидаги илмий муассасалар ва вазирликка қарашли олий таълим муассасалари докторант (5 та), аспирант ва тадқиқотчиларнинг (33 та), жами 38 диссерта-ция мавзулари чуқур муҳокама қилинди, тегишли талабларга мослиги эътироф этилиб маъқулланди ва Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси бюллетенида эълон қилиш учун тавсия қилинди. 
Илмий Марказ тизимида ҳисобот даврида чоп этилган илмий мақолалар сони (ўтган йилнинг шу даври солиштирма равишда): хорижий нашрларда 6(15) та, маҳаллий нашрларда 95(225) та; монографиялар: маҳаллий 3(7) та; дарслик ва ўқув қўлланмалар 12(24)та; илмий анжуманларда чоп этилган мақолалар сони: халқаро илмий анжуманларда 13(13) та, республика илмий анжуманларида 50(121) та.

Ахборот хизмати





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech