Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизими-даги илмий ва олий таълим муассасаларида 2010 йилда 7 та давлат илмий-техник дастурлари асосида тадқиқот ишлари олиб борилди. Тадқиқотлар қишлоқ хўжалигининг пахтачилик, дончилик, мева-узумчилик, сабзавот-полизчилик ва картошкачилик, чорвачилик, ветеринария ва бошқа соҳаларини янада ривожлантиришга, деҳқончилик маданиятини кўтариш, ер, сув, маҳаллий ва минерал ўғитлар ҳамда бошқа моддий-техника ресурсларидан самарали фойдаланиш усулларини ишлаб чиқиш, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш, аграр соҳада ислоҳотларни чуқурлашти-риш, фермер хўжаликларининг ишлаб чиқариш ва иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш каби муҳим масалаларни ечишга қаратилди. 
2010 йилда соҳа олимлари томонидан аграр ислоҳотларнинг устувор йўналишлари бўйича қишлоқ хўжалиги фани олдида турган мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб тегишли чора-тадбирлар амалга оширилди ҳамда қуйидаги асосий натижалар олинди: 
Пахтачиликда. Ўзбекистон Республикасининг ирригация эррозиясига чалинадиган тупроқлар харитаси барпо этилди, қишлоқ хўжалигида модел-лаштириш ишларини амалга оширган олимлар, шу жумладан чет эл олимла-ри ишлари таҳлил қилинди. Қишлоқ хўжалигида экиладиган экинлардан мўл ва сифатли ҳосил етиштириш, дала шароитида олиб борилган илмий-тадқиқот ишларини тўғрилигини исботловчи математик моделлаштиришнинг дастури яратилди. Ғўзанинг ўсиш ва ривожланиш прогноз омилларининг 5 та математик модели яратилди. Эррозия жараёнларини кучайтирувчи ёки камайтирувчи коллоид гуруҳи аниқланди. 
“Андижон-36” нави 2011 йилда Андижон ва Фарғона вилоятлари бўйича 33 минг га майдонга экиш учун режалаштирилди ва шу майдонга етарлик уруғлик тайёрланди. “Андижон-36” ғўза нави 2009 йилда Давлат реестрига киртилди. Ўтказилган тадқиқотлар натижасида Андижон-36 ғўза навининг навдорлиги 99-100 % га етказилди. 
Ғаллачиликда. Суғориладиган шароитга мос қаттиқ буғдой навларини яратиш мақсадида биологик ва хўжалик белгилари билан бир-биридан фарқ қиладиган ҳамда қимматли белги ва хусусиятларига эга, юқори ҳосилли, касалликларга чидамли, дон сифати талабга жавоб берадиган қаттиқ буғдой нав ва линиялари ўртасида дурагайлаш ишлари олиб борилди. Энг юқори ҳосилдорлик “Қахрабо” навида 56,2 центнерни ташкил этиб, синовдаги “Садаф” навида 55,6, “Лек-2134п303” линиясида 54,9, “Лелёк” навида 54,3, “Николаша” навида 54,2 центнерни ташкил этди. Авлодларини синаш кўчатзорига “Қахрабо” навидан 600 та, “Садаф” навидан 300 та, “Олмос”, “Николаша”, “Крассар”, “Лелёк” навларидан 500 тадан типик бошоқлар танлаб олиниб биринчи йиги авлодларни синаш кўчатзори ташкил этилди. 
Янги навлар яратиш ва селекцияга бирламчи манбалар ажратиш учун суғориладиган ерларда юмшоқ буғдойнинг 2700 та, лалми ерларда эса юмшоқ буғдойнинг 316 та, суғориладиган ерларда қаттиқ буғдойнинг 296 та, лалми ерларда қаттиқ буғдойнинг 178 та, жами буғдойнинг 3450 нав намуналарининг синовлари олиб борилди. Юмшоқ буғдойнинг 38 та нав намуналари сариқ ва қўнғир занг касаллигига дала шароитида чидамлилигини номоён этди. Қаттиқ буғдойнинг 286 та нав намуналаридан 80 таси эрта, 128 таси ўрта, 78 таси эса кеч пишарлиги аниқланди. 
Ўсимликшуносликда. Ўсимликшунослик ИТИда яратилиб районлаштирилган истиқболли ғалла, техник, сабзавот-полиз экинлари навларининг бирламчи уруғчилик усулларини такомиллаштириш бўйича 6 хил қишлоқ хўжалик экинларнинг навдорлигини (тозалигини) сақлаш мақсадида танлаш, назорат ва ёппасига танлаш услуби билан тадқиқотлар олиб борилди. 2010 йилда қуйидаги қишлоқ хўжалик экинларининг навларидан суперэлита уруғлари олинди: буғдойнинг 2 та навидан “Добрая”, “Карлик-85”; маккажўҳориниг “Узбекская зубовидная”, ғўзанинг “Оқ-олтин-10”; ер ёнғоқнинг 3 та навидан “Қибрай-4”, “Мумтоз”, “Саломат”; тарвузнинг “Олмос” ва помидорнинг “Майкопский” навларидан уруғ олинди. Жами 149 кг суперэлита ва 80 кг элита уруғлари тайёрланди. 
Сабзавотчиликда. Бодрингнинг “Зилол”, помидорнинг иссиқхоналар учун “Турон”, тарвузнинг “Чиллаки F1”, қовуннинг “Кичкинтой”, ош лавлагининг “Диёр”, патисоннинг “Зар Кокил” навлари 2010 йилдан қишлоқ хўжалик Давлат реестрига киритилди. Тарвузнинг “Шарқ неъмати” нави, помидорнинг “Нурафшон F1”, бақлажоннинг “Замин F1”, ширин қалампир-нинг “Жайхун F1” дурагайлари ва картошканинг “Умид-2” нави Давлат нав синаш назоратида синовдан ўтмоқда. Пиёзнинг “Оқ дур” нави ва АЦИРО ташкилоти билан ҳамкорликда бақлажоннинг “Глобус”, аччиқ қалампирнинг “Пикант 2” нави 2010 йилда Давлат нав синаш комиссияси (ДНСК)га топширилди. Помидорнинг Л-202-22, Л-202-28, Л-200-10, Л-202-8 линиялари бўйича селекция ишлари олиб борилди. 
Мевачиликда. 2010 йилда узумнинг йирик донали: Кишмиш Хишрау, Кишмиш ВИРа, Кишмиш Ботир, Кишмиш Согдиана, Қора Кишмиш (назорат) навларини ҳар хил конструкцияли палаткаларда қурутиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича ишлар олиб борилди. Олинган натижаларга кўра тажрибадаги синалаётган навларда қуруқ маҳсулотнинг кўплиги ҳамда сифати таққос навга нисбатан 3-4%га кўп бўлди. Энг кўп қуруқ маҳсулот 28% Кишмиш Хишрау навида кузатилди. Р.Шредер номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-ишлаб чиқариш корпорацияси марказий тажриба майдонида мева-узум маҳсулотини кетма-кет (паточный) усулида қуритиш учун махсус линия қурилди. Палаткада штабел усулида қуритиш технологияси ишлаб чиқилди. Ноёб мевалардан экилган жийда, беҳи ва олҳўрининг янги “Киргизская превосходная” навидан фукат тайёрлаш технологияси ишлаб чиқилди. 
Субтропик мевалиларни ўрганиш натижасида шарқ хурмосининг икки янги “Нафис” ва “Зафар” навлари ДНСКга топширилди. Кузатишлар натижа-сида шарқ хурмосининг “Пирамидка” нави транспортабелли юқори бўлмасдан, юқори ҳосилдорлиги жиҳатидан анжирнинг “Бианко Гроссо”, анорнинг “Салаватский” навлари бошқа навларга нисбатан юқори кўрсатгичларга эга бўлди. Юқорида айтиб ўтилган шарқ хурмосининг “Пирамидка” навидан 5 минг дона, анорнинг “Салаватский” навидан 3 минг дона кўчатлар тайёрланиб, фермер хўжаликларига берилди. 
Виночилик сифатини яхшилаш учун янги шароббоп узум навларини яратиш устида институт томонидан тадқиқотлар олиб борилди. Шароббоп 3 та янги “Рубиновый Кибрая”, “Олтиндай” ҳамда “Улуғбек” навлари ДНСКга топширилди. 2010 йилда шароббоп узум навларининг майдони 3 гектарга кенгайтирилди. Ушбу майдонлардан юқори ҳосил олиш технологияси ишлаб чиқилди. 
Чорвачиликда. Йирик шохли қорамолларнинг ўсишини ва маҳсулдорлигини оширишда биологик фаол органоминерал қўшимчалар билан бойитилган озиқлантиришда қора-ола зотга мансуб соғин сигирлардан 10 бошдан 3 та гуруҳ ташкил этилди ва назорат гуруҳидаги ёш моллар мавжуд озуқалар асосида рацион тузилиб озиқлантирилди. Тажриба даврининг 4 ойида назорат гуруҳидаги бузоқларнинг тирик вазни 130,5 кг, I гуруҳда 140 кг, II гуруҳда 137,5 кг ни ташкил этди. Ўртача кунлик ўсиш кўрсаткичлари гуруҳлар бўйича тегишлича 520 гр., 589 гр., ва 567 гр. ни ташкил қилди. 
Англер зотли буқалардан олинган сигирларнинг 1 лактациядаги сут маҳсулдорлиги 2849 кг ни, сутнинг ёғлилиги 3,72 % ни, сут ёғи чиқими 105,9 кг ни, ўртача тирик вазни 407,8 кг ни, сутдорлик коэффициенти 698,6 кг ни ташкил этди. 
Тажриба гуруҳларида 7 ой боқилган 8486 рақамли қўчқорлардан олинган эркак қўзиларнинг ўртача тирик вазни назоратга (43,2 кг) нисбатан сезиларли ортганлиги (60,0 кг) аниқланди. Катта ёшли наслли тажриба қўчқорларнинг тирик вазни 90-92 кг, она қўйларники 62-65 кг, жун қирқими 1,3 кг, ни ташкил қилди. Янги туққан сигирларнинг сут маҳсулдорлигини 18-22 % га оширишга эришилди. 
Ветеринарияда. Қишлоқ хўжалик ҳайвонлари организмида (қорамол, қўй, эчки ва бошқалар) 16 турга мансуб муқим ва муваққат зоопаразитлар мавжудлиги кузатилди. Rhipicephalus thuranicus ва Alveonasus lahorensis қон сўрувчи каналарининг янги экологик-адаптив миграция ҳолати аниқланди. Қашқадарё, Самарқанд, Навоий, Хоразм, Бухоро, Сурхондарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси чорвачилик хўжаликларининг эпизоотик вазияти ўрганилди, 19 та чорвачилик хўжалигида жами 1067 бош қорамол кўрикдан ўтказилди. Касалликка гумон қилинган ҳайвонлардан келтирилган 68 та патологик намуналар бактериологик текширилди. Ажратилган касаллик қўзғатувчиларнинг биологик хусусиятлари лаборатория шароитида аниқланди. 
Ипакчиликда. Тут ипак қуртининг жаҳон коллекциясини сақлаш, уни тўлдириш, унга кирувчи тизим, зотларни ўрганиш ва паспортлаштиришда, ипак қурти коллекцияси ипакчиликда фундаментал муаммоларни ечимида ҳамда юқори маҳсулдор зот, линия ва дурагайларни яратишда жинслар бўйича грена ва капалак қурти генотиплари ҳосил бўлиши босқичида илмий база деб ҳисобланиб, коллекциядаги ипак қурти 117 зотларнинг асосий генетик фонди сақлаб олинди. Изланишларни давом эттириш бўйича ҳар бир зотнинг 60-70 грена кладкалари тайёрлаб қўйилди. Коллекциядаги барча зотларнинг биологик таҳлили ўтказилди. Умуман олганда, 2010 йилда ипак қуртининг 68 зотлари паспортлаштирилди. 
Паррандачиликда. Бройлер жўжалари учун ноанъанавий озуқа турлари ва биологик актив моддалардан фойдаланиб озиқлантириш рационлари ишлаб чиқилди. Тажриба гуруҳида 25 кундан катта ёшдаги бройлер жўжаларнинг рационида соя шроти 25% га пахта шроти билан алмаштирил-ди. Тажриба гуруҳида бройлер жўжаларнинг 6 хафталик ёшида тирик вазни 2238,6±4,8 граммни, 1 кг тирик вазни ўсишига озуқа сарфи 1,92 кг ни, сақланиши 98% ни ташкил қилиб, 1 тн омухта емнинг нархи назоратга нисбатан 8,1% га арзонлашди. 1000 бош бройлер жўжага иқтисодий самарадорлик 477,97 минг сўмни ташкил қилди. 
Қишлоқ хўжалигини механизациялашда. Синовдан ўтган 79 та қишлоқ хўжалиги машиналарини машина ва технологиялар тизимига киритиш учун танлаб олинди. 2011-2015 йилларга мўлжалланган машина ва технологиялар тизимига истиқболли техник воситаларни яратиш, синаш, ишлаб чиқариш, такомиллаштириш, хориждан келтириш даврлари асосланди; “Пахта етиштириш бўйича 2010 йилларга мўлжалланган намунавий технологик карталар” ишлаб чиқилди, нашр эттирилди ва фермер хўжаликларига етказиб берилди; 2011-2015 йилларга мўлжалланган “Асосий қишлоқ хўжалик экинларини парваришлаш ва маҳсулот етиштириш бўйича намунавий технологик карталар” лойиҳаси ишлаб чиқилди. 
Қишлоқ хўжалиги иқтисодиётида. Қишлоқ хўжалигида бошқарувни демократлаштириш ва эркинлаштиришнинг назарий асослари ишлаб чиқи-либ, ишлаб чиқаришини бошқариш услубларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрланди. Иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификация-лаш жараёнида қишлоқ хўжалиги тармоқларининг инвестицион жозибадор-лиги стратегиясини белгилаш бўйича таклифлар тайёрланди ва уларни баҳолаш ҳамда хориж тажрибаларидан фойдаланиш йўналишлари бўйича услубий тавсия ишлаб чиқилди. 
Илмий Марказ ҳузуридаги қишлоқ хўжалиги ва ветеринария соҳалари бўйича Республика Мувофиқлаштириш Кенгашининг 2 февраль, 30 март, 20 май, 6 август ва 20 декабрь кунлари йиғилишлари ўтказилди. Кенгашда Илмий Марказ тасарруфидаги илмий муассасалар ва вазирлик тизимидаги олий таълим муассасаларининг докторант (8 та), аспирант ва тадқиқотчиларнинг (101 та) жами 109 та диссертация мавзулари чуқур муҳокама қилинди ҳамда улар Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси бюллетенида эълон қилиш учун тавсия этилди. 
2010 йилнинг 1-3 март кунлари “Ўзэкспомарказ”да “Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар III Республика ярмаркаси” муваффақиятли ўтказилди. Ярмаркада Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги 22 илмий муассаса ва олий ўқув юртлари жами 121 та ишланмалар билан иштирок этишиб, Илмий Марказ тизимидаги илмий муассасалар билан фермер хўжаликлари ва бошқа буюртмачилар ўртасида 331,46 млн.сўмлик 31 та шартномалар имзоланди. 
2011 йилнинг март ойида ўтказилиши мўлжалланган “Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар IV Республика ярмаркаси”га тизимдаги илмий муассасалардан жами 50 турдаги ишланмалар бўйича таклифлар қабул қилиб олинди. Улардан долзарб ва аҳамияти юқори бўлган 34 таси танлаб олиниб, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлан-тиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг ишчи гуруҳига кўриб чиқиш учун тақдим этилди.

Ахборот хизмати





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech