Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
26.07.2016

Жорий йилда вазирлик тизимидаги илмий муассасалар томонидан Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси томонидан тасдиқланган Давлат илмий-техник дастурлари асосида жами 301 та лойиҳа, шу жумладан 36 та фундаментал, 156 та амалий, 20 та ёш олимларнинг фундаментал ва амалий, 89 та инновацион грант лойиҳалари ҳамда 8 та ноёб объектлар доирасида тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Тадқиқотлар қишлоқ хўжалигининг пахтачилик, дончилик, мева-узумчилик, сабзавот-полизчилик, чорвачилик, ветеринария ва бошқа соҳаларини янада ривожлантиришга, ер, сув, минерал ўғит ва бошқа моддий-техника ресурсларидан самарали фойдаланиш усулларини ишлаб чиқиш, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш, аграр соҳада ислоҳотларни чуқурлаштириш, фермер хўжаликларининг ишлаб чиқариш ва иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш каби муҳим масалалар ечимига қаратилган.

Жорий йилнинг 11-13 май кунлари бўлиб ўтган Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар IX Республика ярмаркасида тизимдаги муассасалар олимлари томонидан яратилган 84 та янги ишланма намойиш этилди ва фермер хўжаликлари билан жами 11 млрд 701 млн сўмлик 770 та шартномалар тузилди. Ярмаркада академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти “Энг яхши ишланма” номинациясига сазовор бўлди.

Ҳисобот даврида тизимдаги муассасалар олимлари томонидан олиб борилаётган илмий тадқиқотларга оид халқаро журналларда 70 та, маҳаллий журналларда 353 та ҳамда халқаро ва республика миқёсидаги анжуманларда 608 та илмий мақолалар чоп этилди. Шунингдек, 1 та халқаро, 52 та маҳаллий монография, дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар нашр қилинди.

Бу йўналишлардаги илмий изланишлар давом эттирилмоқда.


Файл
Файлни юкламоқ
Размер: 55.00 KB




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech