Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
06.01.2017 17:30:00

Қишлоқ хўжалигида белгиланган устувор вазифалар доирасида тизимдаги илмий муассасалар томонидан 2016 йилда Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси томонидан тасдиқланган 8 та Давлат илмий-техник дастурлари асосида жами 298 та лойиҳа, шу жумладан 32 та фундаментал, 134 та амалий, 17 та ёш олимларнинг фундаментал ва амалий, 18 идоралараро фундаментал ва амалий, 89 та инновацион грант лойиҳалари ҳамда 8 та ноёб объектларида тадқиқотлар олиб борилди.

Олиб борилган илмий тадқиқотларда самарасида қуйидаги асосий натижалар олинди:

Пахтачиликда ғўзанинг янги С-6570, С-8295 (Уйчи-55), ва С-6778, С-911, С-6779 навлари давлат нав синовига топширилди. Катта нав синаш кўчатзорларида ўрганиш учун 2 та янги тизмалар берилди. С-6550 нави Сурхондарё вилояти бўйича давлат реестрига киритилди. Наманган-102 нави эса Қашқадарё вилояти учун истиқболли деб топилди.

Ғаллачиликда арпанинг “Ихтиёр”, “Адир”, “Абу-Ғофур” навлари Давлат реестрига киритилди, юмшоқ буғдойнинг “Истиқлол-20”, “Истиқлол-6” навлари истиқболли деб топилди.

Боғдорчилик ва узумчиликда апелсиннинг “Клементин”, мандариннинг “Гамлин”, олманинг “Камола”, қулупнайнинг “Ўзбекистон гўзали”, қорағатнинг “Рухшона”, узумнинг “Хусайне Мускатный” ва “Орзу” навлари Давлат реестрига киритилди.

Узумнинг истиқболли шароббоп “Олтиндай”, “Мускат”, “Орзу”, “Рангдор” навларинининг она боғлари ва мевали дарахталарнинг интенсив типдаги боғларини яратишда янги замонавий интекляр усулда етиштирилган кўчатлар асосида тайёрланган 1200 минг тупдан ортиқ сифатли кўчатлар хўжаликларга етказиб берилди.

Академик М.Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти қошидаги “Боғбонлар мактаби”да ҳудудлардан келган 250 нафар боғдорчилик фермер хўжаликлари раҳбарлари малака оширдилар.

Сабзавотчиликда. Помидорнинг янги “Дархон”, сабзининг “Фаровон” ва ош лавлагининг “Ягона” навлари нави Давлат реестрига киритилди.

Иссиқхона учун помидорнинг майда мевали “Умид”, пушти рангли “Наврўз” навлари ҳамда очиқ дала учун янгидан яратилган “Заковат”, саримсоқнинг “Чидамли”, ширин қалампирнинг “Юлдуз” навлари давлат нав синовига топширилди.

Сабзавот ва полиз экинларининг 18 турининг 37 та навлари бўйича бирламчи уруғчилик ишлари илмий асосда олиб борилди ва 450 кг суперэлита, 2150 кг элита ва 18900 кг 1-репродукцияли, жами 21150 кг сабзавот ва полиз уруғлари етиштирилди.

Картошканинг ҳосилдорлиги юқори, касаллик ва зараркунандаларга чидамли янги 18 та линия ва клонлари ажратиб олинди.

Ўсимликларни ҳимоя қилишда Бухоро вилоятида 1000 гектар майдонда триходерма антагонист замбуруғи асосидаги биопрепарат тажриба тариқасида ғўзанинг фузариоз вилт касаллигига қарши қўлланилди. Қашқадарё вилояти пахта далаларида барг ва поя чириш касаллигини қўзғатувчи алтернария, муғор замбуруғлари, фузариоз вилт касаллигини келтириб чиқарувчи патоген замбуруғ тури аниқланиб, унга қарши чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Чорвачилик ва ипакчиликда “Қоракўлчилик ширкатларида чорва молларнинг ёши ва турлари бўйича гуруҳларга ўтказишнинг меъёр ва талаблари, чорва молларининг табиий ва хўжалик харажатлари учун чиқим қилишнинг намунавий меъёрлари” бўйича тавсиялар ишлаб чиқилиб, хўжаликларга етказиб берилди.

Шофиркон ўрмон хўжалигида 300 та оилада маҳаллий популяциядаги асалари генофондини сақлаш усуллари, Жиззах вилоятидаги “Омон-Зомин асали” фермер хўжалигида 450 та оилада сунъий усулда она асалари етиштириш технологиялари жорий этилди.

Ипак қуртининг Ўзбекистон-5, Ўзбекистон-6, Олтин водий-1 ва Олтин водий-2 дурагайларини ташкил этувчи 4 та зотларнинг ҳар биридан жами 600-800 та бошланғич селекцион тухум қўймалари вилоятларнинг наслчилик корхоналари ва ипак қурти уруғчилик корхоналарига етказиб берилди.

Ветеринария соҳасида республикамизда биринчи марта, импорт ўрнини босувчи, чорва молларининг қутуриш касаллигига қарши воситалар тайёрлаш мақсадида моноспецифик гипериммун қон зардоби олишга эришилди.

Қўй, қўзилар пастереллёз ва диплококкозига қарши экспериментал ГОА формол вакцинанинг лаборатория тажриба нусхаси ҳамда брадзот энтеротоксемия касалликларига қарши вакцинанинг тажриба серияси тайёрланди.

Қўйларнинг пастереллёз касаллигига қарши ГОА формол вакцинадан 25-30 минг доза ишлаб чиқарилиб, хўжаликларга жорий этилди.

Колибактериоз, сальмонеллёз, пастереллёз касалликларига қарши 180-200 литр поливалент радиовакцина ишлаб чиқилди ва чорвачилик хўжаликларига етказилди. Импорт ўрнини босувчи қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг қутуриш касаллигига қарши 450-500 л, бруцеллёз касаллигини аниқловчи 40-50 л антиген ишлаб чиқарилиб амалиётга жорий этилди.

Қишлоқ хўжалигини механизациялашда тракторнинг олди ва орқасига осиладиган мобил тупроққа ишлов бериш машиналарининг конструктив схемалари ишлаб чиқилди. Ишлаб чиқаришида қўлланиши мумкун бўлган “push-pull” системасидаги тупроққа ишлов бериш машиналарининг параметрлари асосланди.

Тупроққа ишлов бериш машиналарини яратишда ерларни текис шудгорловчи дискли плуг, комбинациялашган дискли борона ва пушталарга ишлов берувчи қурилманинг конструктив схемалари ва параметрлари бўйича тажриба нусхалари ишлаб чиқилди. Уруғидан экиладиган ва такрорий экинларни доимий пушталарда етиштиришга мўлжалланган комбинациялашган агрегат синовлари ўтказилди нусхаси тайёрланди.

Экинлар уруғини саралагич қурилмасининг тажриба нусхаси тайёрланди.

Дискли плуг ва комбинациялашган машина ҳамда универсал иш органлари билан жиҳозланган культиватор-озиқлантиргичнинг саноат нусхалари тайёрди. Давлат синовидан ижобий ўтган 18 турдаги янги қишлоқ хўжалиги машиналари ва хўжалик синовлари натижасида самарадорлиги исботланган 29 турдаги трактор ва машиналарни «Ўзагросаноатмашхолдинг» компанияси тизимидаги машинасозлик корхоналарида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича келишув имзоланди.

Соҳа олимлари томонидан 15 та ишланма “ТТЗ”, “Агрегат заводи”, “Чирчиққишлоқмаш”, “БМКБ-Агромаш” ОАЖлари, “Навоий машинасозлик заводи” ИЧБ, “Ургенчкорммаш” АЖ томонидан ўзлаштирилиб, буюртма асосида улар хўжаликларга етказиб берилди, 31 та муҳандислик ишланмалари эса “Ўзагросоноатмашхолдинг” компаниясига ишлаб чиқаришда ўзлаштириш учун тақдим этилди.

2016 йилнинг 11-13 май кунлари бўлиб ўтган Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар IX Республика ярмаркасида тизимдаги муассасалар олимлари томонидан яратилган 84 та янги ишланма намойиш этилди ва фермер хўжаликлари билан жами 11 млрд 701 млн сўмлик 770 та шартномалар тузилди. Ярмаркада академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти “Энг яхши ишланма” номинациясига сазовор бўлди.

   Ахборот хизмати





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech