Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
05.10.2017

Жорий йилда вазирлик тизимидаги илмий муассасалар томонидан Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси томонидан тасдиқланган Давлат илмий-техник дастурлари асосида жами 295 та лойиҳа, шу жумладан 21 та фундаментал, 156 та амалий, 17 та ёш олимларнинг фундаментал ва амалий, 93 та инновацион грант лойиҳалари ҳамда 8 та ноёб объектларда тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Тадқиқотлар қишлоқ хўжалигининг пахтачилик, дончилик, мева-узумчилик, сабзавот-полизчилик, чорвачилик, ветеринария ва бошқа соҳаларини янада ривожлантиришга, ер, сув, минерал ўғит ва бошқа моддий-техника ресурсларидан самарали фойдаланиш усулларини ишлаб чиқиш, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш, аграр соҳада ислоҳотларни чуқурлаштириш, фермер хўжаликларининг ишлаб чиқариш ва иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш каби муҳим масалалар ечимига қаратилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 мартдаги 1-сонли мажлиси баёни асосида жорий йилнинг 10-12 май кунлари "Ўзэкспомарказ"да ўтказилган “Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Х Республика ярмаркаси”да тизимдаги муассасалар олимлари томонидан яратилган 95 ишланма намойиш этилди ва тизимдаги 15 та илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари билан фермер хўжаликлари ва бошқа буюртмачилар ўртасида 250 дан ортиқ, жами 3,7 млрд. сўмлик ўзаро манфаатли шартномалар имзоланди.

Ҳисобот даврида тизимдаги муассасалар олимлари томонидан олиб борилаётган илмий тадқиқотларга оид 30 та халқаро, 600 дан ортиқ маҳаллий журналларда ҳамда 250 халқаро ва 580 та республика миқёсидаги анжуманларда илмий мақолалар чоп этилди. Шунингдек, 3 та халқаро, 135 маҳаллий монография, дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар нашр қилинди.

    Б.Ҳолиқов





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech