Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
30.01.2018 09:42:00

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги илмий муассасалар томонидан жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги томонидан ажратилган жами 295 илмий лойиҳалар, шу жумладан 32 та фундаментал, 166 та амалий, 89 та инновацион грант лойиҳалари ҳамда 8 та ноёб объектлар бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилди.

Қишлоқ хўжалиги фани олдида турган долзарб вазифалардан келиб чиқиб, олиб борилган илмий тадқиқотлар бўйича қуйидаги асосий натижалар олинди:

Пахтачилик соҳасида.

ғўзанинг “Наманган-102” нави Қашқадарё вилояти бўйича Давлат реестрига киритилди, “С-6550” ғўза нави эса Сурхондарё вилояти учун районлаштирилди;

- ғўзанинг 13 та навлари ДНСга топширилди ҳамда Ташкилотлараро комиссия хулосасига кўра 7 та тизма грунтконтролга тавсия этилди;

-Тармоқлараро комиссияси томонидан катта нав синови кўчатзоридан 7 та тизма ва навлар грунтназоратга тавсия этилди.

- ғўзанинг 9 та нави (Истиқлол-14, Пахтакор-1 Наманган-102, С-8294 (Гурлан), С-01, УзПИТИ-103, Жарқўрғон, С-8286, С-6565) истиқболли деб топилди;

- институт олимлари томонидан яратилган ва районлаштирилган ғўза навлари республика бўйича ҳар йили жами 970-990 минг гектар, янги навлар эса 4-5 минг гектар майдонида жорий этилмоқда;

- қисқа навбатли алмашлаб экиш тизими бўйича тайёрланган илмий ишланмалар ҳар йили 450-500 минг гектар майдонида жорий этилмоқда;

- шўрланган ерлар мелиоратив ҳолатини яхшилаш тадбирлари бўйича тавсиялар республика бўйича ҳар йили 600 минг гектар майдонга жорий этилмоқда;

- олти қаторли сеялка ва культиватор билан ғўзани паваришлаш технологияси ҳар йили Самарқанд вилоятида 100-120 га майдонда, Тошкент вилоятида 7-80 га майдонда қўлланилмоқда;

- ғўзани парваришлашда ноанъавнавий агрорудаларни ва улар асосида тайёрланган компостларни қўллаш технологияси Сурхандарё вилоятида 10 минг гектар майдонларда қўлланилиб келинмоқда.

Ғаллачилик соҳасида.

- рақобатли нав синов кўчатзорида тадқиқотлар асосида 27 та нав ва дурагай линиялар ичидан танлаб олинган АС-2005-С62 (Ўзбекистон-25) ва АС-2005-С48 (Умид) линиялари давлат нав синовига топширилди.

Шунингдек, Давлат комиссияси хулосаларига кўра Давлат реестрига:

- арпанинг “Ихтиёр” нави Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларининг суғориладиган ерларида кузда ва бахорда экиш учун,

- арпанинг “Адир” нави Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд вилоятларининг лалмикор ерларда кузда экиш учун;

- арпанинг “Абу-Ғофур” нави Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд вилоятларининг лалмикор ерларда кузда экиш учун киритилди.

- юмшоқ буғдойнинг юқори ҳосилдорлик “Тараққиёт” (ШЎР-8(UZ14-3)) ва “Шукрона” (ШЎР-69(KR14-9815)) навлари ДНС комиссиясига топширилди;

- қаттиқ буғдойнинг рақобатли нав синаш кўчатзоридан 5 та навлари эртапишарлилиги, ҳосилдорлиги ва доннинг сифат кўрсаткичлари бўйича танлаб олиниб янги навлар яратиш ҳамда “Ғаллакор” ва “Равон” навлари ДНС комиссиясига топширилди;

- янгидан яратилган юмшоқ буғдойнинг “Истиқлол 20” нави Жиззах ва Қашқадарё вилоятлари сувли ерларида кузги муддатда экиш ҳамда “Истиқлол 6” нави Жиззах ва Қашқадарё вилоятлари лалми ерларида кузги муддатда экишга истиқболли деб топилган;

- “Чиллаки”, “Аср”, “Дурдона”, “Яксарт”, “Бобур”, “Омад”, “Матонат”, “Андижон-1”, “Андижон-2”, “Андижон-4”, “Жайхун” навлари ва уларни парваришлаш агротехнологиялари республика ғалла майдонларининг 25-30 фоизида жорий этилмоқда.

- илмий лойиҳалар якунлари билан ҳар йили кейинги йил ҳосили 18-20 номдаги кузги буғдой навларидан 500-550 тоннадан ортиқ оригинал уруғлик тайёрланиб, сараланиб, дориланиб республиканинг барча вилоятларидаги уруғчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларига кейинги авлод уруғларини етиштириш учун етказиб берилмоқда;

- кузги буғдойнинг “Фарғона”, арпанинг Қизилқўрғон, Ихтиёр, тритикаленинг Сардор, Фархад, Дўстлик-4 ҳамда мошнинг Дурдона навларининг супер элита уруғликлари Фарғона илмий тажриба станциясида жами 6 гектар майдонда жорий этилди;

-ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси ва 12 та вилоят учун “Экилаётган ғалла навларини етиштириш агротехнологияси” бўйича ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда илмий асосланган амалий тавсиялар тайёрланиб, соҳа раҳбарлари ва фермер хўжаликларига етказиб берилмоқда;

Боғдорчилик ва узумчилик соҳасида.

-республиканинг лалми, тоғ ва тоғолди ҳудудларига районлаштириш учун ўрганилган бодом дурагайларидан истиқболли “Колхозный” ва “Тян-Шанский” навлари Давлат нав синовига белгиланган тарибда тақдим этилди;

- лимоннинг “Мейер”, апелсиннинг “Клементин”, мандариннинг “Гамлин” навлари яратилиб, Давлат реестрига киритилди;

- олманинг “Камола”, қулупнайнинг “Ўзбекистон гўзали”, қорағатнинг “Рухшона”, узумнинг “Хусайне Мускатный” ва “Орзу” навлари Давлат реестрига киритилди;

- хўраки узумнинг “Мускат Шавқи” навига Нав гувоҳномаси олиниб (Гувоҳнома №548), Давлат реестрига киритилди;

- хўраки узумнинг янгидан яратилган “Истиқлол” ва “Гавҳар” навлари Давлат нав синаш комиссиясига топширилди;

- “Ин-витро” лабораториясида ўтказилган тажрибалар асосида узумнинг хўраки навлари куртакларини стериллаган ҳолда вирусдан ҳоли бўлган куртакларни турли озиқа муҳитларида ўстириш бўйича тажрибалар асосида самарали озуқа муҳити таркиби ишлаб чиқилди (МС519).

Данакли интенсив мева боғлари учун вегетатив йўл билан кўпаядиган 7 турдаги пайвандтаглардан оналик боғи яратилди. Уруғли интенсив мевали боғлар учун пайвандтаг оналик боғлари, янги 3 турдаги пайвандтаглар билан бойитилиб шу асосда пакана ва ярим пакана кўчалари етиштирилмоқда

Ер ёнғоқнинг «Қибрай-4», «Мумтоз», «Саломат» ва «Лидер» навларининг суперэлита уруғлари тайёрланди ва кўчатчилик хўжаликларига етказиб берилмоқда.

“Интенсив боғларни барпо қилиш ва унинг агротехникаси”, “Мева дарахтлари кўчати етиштириш, интенсив боғ барпо қилиш технологияси”, “Боғ ва узумзорларда қишки ва баҳорги агротехник тадбирлар”, “Токзорни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилиш”, “Чилонжийда кўпайтириш ва унинг агротехникаси” бўйича тавсиялар вазирлик ва фермер хўжаликларига тақдим этилди.

Ҳар йили вилоятларда барпо қилинган узумнинг истиқболли шароббоп Олтиндай, Мускат Орзу, Рангдор навларинининг она боғлари ва мевали дарахталарнинг интенсив типдаги боғларини яратишда янги замонавий интеркляр усулда етиштирилган кўчатлар асосида тайёрланган 1000-1200 минг донада ортиқ сифатли кўчатлар хўжаликларга етказиб берилмоқда.

Академик М.Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик ИТИ қошидаги “Боғбонлар мактаби” да респуликамиз вилоятларидан келган 200-250 та боғдорчилик фермер хўжаликлари раҳбарлари ўқиб (7 кунлик дастур асосида) малака оширишмоқда.

Сабзавотчилик соҳасида.

- помидорнинг янги “Дархон” ва аччиқ қалампирнинг “Саид” навлари Давлат реестрига киритилди;

- очиқ дала учун янгидан яратилган помидорнинг “Юлдуз” нави Давлат нав синаш коммисиясига топширилди.

- давлат нав синаш комиссиясига помидорнинг “Фахрий” нави, помидорнинг иссиқхона учун помидорнинг майда мевали “Умид”, пушти рангли “Наврўз” навлари, ҳамда очиқ дала учун янгидан яратилган “Заковат”, саримсоқнинг “Чидамли”, ширин қалампирнинг “Юлдуз” навлари Давлат нав синаш коммисиясига топширилган ва ҳозирда синовдан ўтмоқда;

Соҳа олимлари томонидан яратилган сабзининг турли муддатларда экишга мўлжалланган “Фаровон” ва ош лавлагининг бир ўсимтали “Ягона” навлари Давлат реестрига киритилди;

Сабзавот экинлари уруғини эгат тубига экиб бир вақтда пленка ёпадиган агрегат бўйича Давлат патент идораси томонидан фойдали модел услубига Патент (№ FAP 00586) олинган.

Помидорнинг эртапишар, бўртма нематодаси ва кладоспориозга чидамли F1 дурагай ва линиялари, бақлажоннинг эртапишар, бўртма нематодасига чидамли линиялари, ширин қалампирнинг эртапишар, очиқ далада ва плёнкали қопламалар остида етиштириш учун мўлжалланган нав ва F1 дурагайлари яратилган.

Эртаги муддатда картошканинг истиқболли 6 та клон намуналарини Санте нави билан, кечки муддатда эса 6 та клон намуналари, картошкани 18 та дурагай оилаларидан 293 та линия ва клонлар, картошка коллекциясининг 18 дурагай оилаларидан яхши, ҳосилдор, касаллик ва зараркунандаларга чидамли линиялари яратилди.

Зарафшон воҳаси учун картошканинг Қувонч 1656 м, Бахро 30, Ҳамкор 1150 ва Сантэ навлари бахорги ва ёзги муддатларда етиштириш учун яроқли деб топилди.

Инновацион ишланмалар доирасида ҳар йили сабзавот, полиз экинларининг 40 ортиқ турлари бўйича 18-20 тоннадан ортиқ уруғлари етиштирилиб, уруғчилик хўжаликларига етказиб берилмоқда.

- олимлар томнидан яратилган помидорнинг “F1 Навруз” ўртапишар, йирик мевали, пушти ранг ва майда мевали “Черри”, “Умид” чўзинчоқ шаклдаги навларининг жорий этиш майдони 2017 йилда 30,0 гектарни ташкил этди;

- сабзавот ва полиз экинларининг 17 турининг 37 та навлари бўйича бирламчи уруғчилик ишлари илмий асосда олиб борилиб, юқори тоифали 1213 кг суперэлита, 4588 кг элита ва 33888 кг 1-репродукция жами 39689 кг уруғ ишлаб чиқарилди ҳамда фермер ва деҳқон хўжаликларига етказиб берилди.

Чорвачилик ва ипакчилик соҳаларида.

- Швиц зотли сигирларнинг 2 та сермаҳсул тизимлари яратилди ва патент олиш учун Интеллектуал мулк агентлигига ҳужжатлар тақдим этилди;

- Тошкент вилоятида Германиядан келтирилган “Голштин” зотли қорамолларда маҳаллий шароитда мослаштириш мақсадида 2 та селекцион гуруҳи ҳамда Янгийўл туманида танлаш ва саралаш асосида иккита она эчкилар селекцион гуруҳи шакллантирилди;

- Йирик жуссали сур рангли қоракўл терилари берувчи қўйларнинг “Шофрикон” завод типи учун Давлат Патент идорасига талабнома берилди;

- Жиззах вилояти Фориш туманидаги қоракўлчилик ширкат хўжаликларида терескеннинг “Тўлкин” нави; Навоий вилояти фермер хўжаликларида эса эркак ўтнинг “Ишонч” нави; Самарқанд вилояти, Нуробод тумани ширкат хўжаликларида Хуросон эспарцети уруғчилиги жорий қилиниб, чўл яйловларида ёввойи ўтлар уруғларини сунъий экиш ишлари йўлга қўйилмоқда.

Шофиркон давлат ўрмон хўжалигида маҳаллий асалари популяциясига мансуб юқори маҳсулдор дурагайларини яратиш мақсадида 10 тадан тажриба ва назорат гуруҳлари ташкил этилди.

Шофиркон ўрмон хўжалигида 300 та оилада маҳаллий популяциядаги асалари генофондини сақлаш усуллари, Жиззах вилояти “Омон-Зомин асали” ф/х да 450 та оилада сунъий усулда она асалари етиштириш технологиялари жорий этилди.

Республикада сутдор эчкилар бўйича селекция –наслчилик ишларида бирламчи зоотехния ҳужжатларини юритиш бўйича тавсиялар тайёрланиб, Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекциясида жорий қилинган.

Вилоятларда сунъий сув ҳавзаларида балиқ етиштиришни биологик меъёрларда амалга ошириш, балиқ касалликлари олдини олиш, ҳавзалар ҳосилдорлигини ошириш бўйича тайёрланган тавсиялар хўжаликларга етказиб берилди.

Ипак қуртининг Ўзбекистон 5, Ўзбекистон 6, Олтин водий 1 ва Олтин водий 2 дурагайларини ташкил этувчи 4 та зотларнинг ҳар биридан йилига 50-80 тадан, жами 600-800 та бошланғич селекцион тухум қўймалари вилоятларнинг наслчилик корхоналари ва ипак қурти уруғчилик корхоналарига етказиб берилди;

- ипак қуртининг Олтин водий 1, Олтин водий 2, Зарафшон, Гулшан х Нафис, Линия 27 х Линия 28 саноатбоп дурагай тухумлари вилоятлар уруғчилик корхоналарига, ҳамда фермер хўжаликларига жорий этилмоқда.

Ветеринария соҳасида.

Республикада биринчи марта, импорт ўрнини босувчи, чорва молларининг қутириш касаллигига қарши моноспецифик гипериммун қон зардоби олинди.

Қўй, қўзилар пастереллёз ва диплококкозига қарши экспериментал ГОА формол вакцинанинг лаборатория тажриба нусхаси ҳамда брадзот энтеротоксемия касалликларига қарши вакцинанинг тажриба серияси тайёрланди.

Лаборатория шароитида ҳар йили қўйларнинг пастереллёз касаллигига қарши ГОА формол вакцинадан 25-30 минг доза ишлаб чиқарилиб, хўжаликларга жорий этилмоқда.

Мўйнали ҳайвонлар пастереллёзига қарши экспериментал ва паррандаларнинг колибактериоз касаллигига қарши ГОА формол вакцинанинг тажриба серияси тайёрланди. Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий, Жиззах вилоятларида- колибактериоз касаллигига қарши – 150-200 литр, колибактериоз ва сальмонеллёз касалликларига қарши – 50-80 литр, пастереллёз касаллигига қарши – 60-80 литр вакциналар жорий этилмоқда.

Ҳар йили маҳаллий штаммлар асосида импорт ўрнини босувчи қишлоқ хўжалик хайвонларининг қутуриш касаллигига қарши 450-500 литр, бруцеллёз касаллигини аниқловчи 40-50 литр антиген ишлаб чиқарилиб амалитёга жорий этилмоқда.

Қишлоқ хўжалигини механизациялаш соҳасида.

Қишлоқ хўжалигида тракторнинг олди ва орқасига осиладиган мобил тупроққа ишлов бериш машиналарининг конструктив схемалари ишлаб чиқилган. Қишлоқ хўжалигида қўллаш мумкун бўлган “push-pull” системасидаги тупроққа ишлов бериш машиналарининг параметрлари асосланди.

Тексилагич-юмшатгич машинасининг тажриба нусхаси ҳамда ғалла комбайнларини мойли экинларни йиғишга мослашнинг ва мойли экинлар уруғини тозалаш машинасининг параметрлари асосланди, уруғ тозалаш машинасининг тажриба нусхаси ишлаб чиқилди.

Дискли плуг, комбинациялашган дискли борона ва пушталарга ишлов берувчи қурилманинг тажриба нусхалари ишлаб чиқилиб, дала синовлари ўтказилди.

Уруғидан экиладиган ва такрорий экинларни доимий пушталарда етиштиришга мўлжалланган комбинациялашган агрегатнинг макет нусхаси тайёрланди.

Қишлоқ хўжалик экинлари уруғини сараловчи энергия ресурстежамкор қурилманинг тажриба нусхаси тайёрланган.

“БМКБ-Агромаш”ОАЖ билан ҳамкорликда дискли плуг ва комбинациялашган машина ҳамда универсал иш органлари билан жиҳозланган култиватор-озиқлантиргичнинг саноат нусхалари тайёрланди.

Ғўза кўсакларига интенсив ишлов берувчи (КИИБ) пахта териш аппаратининг саноат нусхаси тайёрланиб, «Тошкент қишлоқ хўжалик техникалари» заводига тақдим этилди.

Янгидан ишлаб чиқилган 15 та ишланмалар “ТТЗ” ОАЖ, “Агрегат заводи” ОАЖ, “Чирчиққишлоқмаш” ОАЖ, “Навоий машинасозлик заводи” ИЧБ, “Ургенчкорммаш” АЖ ва “БМКБ-Агромаш” ОАЖлари томонидан ўзлаштирилган ва буюртма асосида хўжаликларга етказиб берилмоқда.

     Б.Ҳолиқов





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech