Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
01.02.2016 15:27:02

2015 йил баҳорги қурт боқиш мавсумида туманлар пилла қуритиш корхоналари ва фермер хўжаликлари ўртасида 26000 тонна тирик пилла етиштириш юзасидан тузилган контрактация шартномаларига асосан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда минтақалар иқлим шароитига мос, турли касалликларга чидамли, серҳосил “Ипакчи-1”, “Ипакчи-2”, “Ўзбекистон-5”, “Ўзбекистон-6” сингари маҳаллий ипак қурти зотларидан жами 454 минг 600 қутидан кўпроқ ипак қурти парваришланиб, 26291,3 тонна пилла хомашёси етиштирилди.

Республикамиз бўйича ҳар бир қути ипак қуртидан олинган ҳосилдорлик ўртача 58,7 кг. ни ташкил қилди. Бу кўрсаткич Фарғона вилоятида 62,1 кг, Қашқадарё вилоятида 60,8 кг, Бухоро вилоятида 59,1, Сурхондарё ва Наманган вилоятларида 58,6 кг. ни ташкил этди.

Таъкидлаш жоизки, Амударё, Элликқалъа, Касби, Косон, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Жондор, Қоракўл, Шовот, Хонқа, Хатирчи, Кармана, Бешариқ, Фарғона, Оққўрғон, Пискент, Сирдарё, Гулистон, Каттақўрғон, Ургут, Қўрғонтепа, Жалақудуқ, Норин, Чуст, Ғаллаорол ва Бахмал туманлари пиллакорлари айниқса мўл пилла ҳосили етиштирдилар. Бу туманларда ҳар бир қути ипак қуртидан олинган пилла ҳосилдорлиги 60-67 кг. ни ташкил қилди.

Яккабоғ туманидаги “Ҳидоятов Тоғай Ҳидоятович” фермер хўжалигида ҳар қути уруғдан 92, Каттақўрғон туманидаги “Бекзод” фермер хўжалигида 74, Жондор туманидаги “Шариф Қурбон” фермер хўжалигида 72, Фурқат туманидаги “Қудратулло” фермер хўжалигида 70, Жалақудуқ туманидаги “Зокиробод нияти” фермер хўжалигида 68 килограммгача сифатли “кумуш тола” олинди.

Мавжуд тут қаторлари ва тутзорларга ўз вақтида агротехника қоидалари асосида ишлов берилганлиги, тут дарахтлари зараркунандаларига қарши кураш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида ипак қуртларини сифатли озуқа – тут барги билан тўлиқ таъминлаш имкониятини берди.

Давлатимиз раҳбарияти томонидан пиллачилик соҳасига алоҳида эътибор қаратилиб, пилла етиштирувчи фермер хўжаликларга ипак қурти парваришлаш учун зарур бўлган моддий-техника ресурслари ҳамда жиҳозлар билан ўз вақтида ва тўлиқ етказиб берилганлиги, шунингдек, пиллакорларнинг моддий манфаатдорлиги оширилганлиги муҳим омил бўлди.

Мавсумда пиллакорлар 67,3 млрд сўм аванс маблағлари билан таъминланди. Жумладан, 36,3 млрд сўм иш ҳақи учун ажратилган бўлса, қолган қисми зарур жиҳозлар (уруғлик, қоғоз, формалин, термометр, психрометр ва бошқалар) сотиб олиш учун сарфланди.

2015 йилда Наманган вилоятида 600 қути ипак қурти такрорий парваришланиб, 16,2 тонна пилла ҳосили олинди. Бунда ҳар бир қути ипак қуртидан ўртача 27,0 кг пилла ҳосили олинди.

Мамлакатимизда кейинги йилларда пиллачилик соҳасининг озуқа базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор берилмоқда. Шу мақсадда 2015 йилда 243,4 гектар майдонда янги тутзорлар барпо қилинди. Бундан ташқари дала четлари ва йўл бўйларига 14366 минг туп тут кўчатлари экилди.

Айни пайтда 2016 йил пилла ҳосилига пухта тайёргарлик кўриш, жумладан, мавжуд тут қаторлари ва тутзорларга ишлов бериш, уларнинг зараркунандаларига қарши кураш, янги тут кўчатлари экиш ишлари амалга оширилмоқда.

    Ахборот хизмати





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech