Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
27.04.2016

Давлатимиз раҳбарияти томонидан пиллачиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш ва уни кенгайтириш, ипак қуртининг маҳсулдор зот ва дурагай уруғларини тайёрлашни кўпайтириш, пилла етиштирувчиларнинг моддий манфаатдорлигини таъминлашга алоҳида эътибор берилаётганлиги, соҳанинг изчил ривожланишида муҳим омил бўлмоқда.

Жорий йилда республикамиз пиллакорлари билан 26000 тоннадан зиёд пилла хомашёси етиштириш юзасидан контрактация-шартномалари тузилди. Бунинг учун уларга минтақалар иқлим шароитига мос, турли касалликларга чидамли, сермаҳсул “Ипакчи-1”, “Ипакчи-2”, “Наврўз-1”, “Наврўз-2” сингари маҳаллий ҳамда хориждан келтирилган сифатли ипак қурти зот ва дурагайларидан жами 451 минг 775 қути ипак қурти уруғи тарқатилди. Шунингдек, уларга ипак қурти парваришлаш учун зарур бўлган 1240 тонна тўшама қоғоз, 726 минг дона термометр ва 286 минг дона психрометр ва бошқа зарур воситалар етказиб берилди.

Республикамиз бўйича эрта баҳорда 14,2 млн туп тут кўчатлари экилиб, мавжуд тут қаторлари ва тутзорларга агротехник ишлов берилди.

Пиллачиликка алоқадор барча корхона ва ташкилотларга банкларда махсус ҳисоб рақамлар очилиб, улар орқали бўнак (аванс) тўловлари бевосита пилла етиштирувчиларга етказиб берилди. Ушбу мақсадлар учун банк муассасаларининг кредитлари, пилла тайёрлаш ва пиллани қайта ишлаш корхоналаринг ўз маблағлари йўналтирилди.

Ҳар бир қурт боқувчи хонадонда ипак қурти парваришлаш бўйича белгиланган агротехник тадбирлар тизимли бажарилиши устидан қатъий мониторинг ўрнатилган.

   Ахборот хизмати


Файл
Файлни юкламоқ
Размер: 12.39 KB




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech