Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
01.02.2017 20:50:03

2016 йилда республикамизда 451,7 минг қутидан кўпроқ ипак қурти парваришланиб, 26,3 минг тоннадан зиёд пилла хомашёси етиштирилди, шартнома мажбуриятлари муваффақиятли бажарилди.

Республика бўйича ҳар қути ипак қуртидан ўртача 58,3 кг пилла ҳосилдорлигига эришилди. Бу ўтган йилдагига нисбатан ҳар қути ипак қуртидан 0,5 кг кўп демакдир.

Бир қути ипак қуртидан Фарғона вилоятида 61,7 кг, Қашқадарё вилоятида 60,8 кг, Бухоро вилоятида 59,2 кг, Наманган вилоятида 58,8 кг ва Сурхондарё вилоятида 58,7 кг. дан пилла ҳосили олинди. Жарқўрғон, Қумқўрғон, Жондор, Вобкент, Бешариқ, Фарғона, Боёвут, Гулистон, Касби, Китоб, Хатирчи, Янгиқўрғон, Чуст, Қизилтепа, Каттақўрғон, Ургут, Амударё, Элликқалъа, Қўрғонтепа, Олтинкўл, Бўка, Оққўрғон Ғаллаорол, Дўстлик, Боғот, Хонқа туманларида ҳар қути ипак қуртидан 60–68 килограммдан ҳосил олишга эришилди.

Пилла етиштирувчи фермер хўжаликларининг даромади 2015 йилга нисбатан 14,9 фоизга ошган.

Мавжуд тут қаторлари ва тутзорларга ўз вақтида агротехника қоидалари асосида ишлов берилганлиги, тут дарахтлари зараркунандаларига қарши кураш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида ипак қуртларини сифатли озуқа-тут барги билан тўлиқ таъминлаш имкониятини берди. Қолаверса, давлатимиз раҳбарияти томонидан пиллачилик соҳасига алоҳида эътибор берилаётганлиги, пилла етиштирувчи фермер хўжаликларига ипак қурти парваришлаш учун зарур бўлган моддий-техника ресурслари ҳамда жиҳозлар ўз вақтида ва тўлиқ етказиб берилганлиги, шунингдек, пиллакорларнинг моддий манфаатдорлиги таъминлаганлиги соҳада эришилган ютуқларнинг энг асосий омиллари бўлмоқда.

Пиллачиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш мақсадида 2016 йилда махсус ажратилган 107,0 гектар майдонда янги тутзорлар барпо қилинди. Бундан ташқари, дала четлари ва йўл бўйларига 15793,4 минг туп тут кўчатлари экилди.

   Ахборот хизмати





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech