Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
21.04.2017 17:07:00

Республика бўйича 2017 йилда 451670 қути ипак қурти боқиш режалаштирилган. Шундан 201670 қути ипак қурти уруғи республикамиздаги уруғчилик корхоналарида тайёрланган, 250000 қути ипак қурти уруғи хориждан келтирилди.

2017 йилнинг 30 март ҳолатига пилла тайёрлаш корхоналари билан фермер хўжаликлари ўртасида 26000 тонна пилла етиштириш юзасидан контрактация-шартномалари тузилди.

Мавсумда фермер хўжаликларига ипак қурти парваришлаш учун зарур бўлган 1161 тонна тўшама қоғоз, 1016 тонна формалин, 800,0 минг дона термометр ва 368 минг дона психрометр етказиб берилди.

Ипак қурти уруғларини жонлантириш учун жойларда 4435 та инкубаториялар ташкил қилинди ва уларга 8910 та инкубистлар жалб қилинди. Ипак қурти парваришлаш ишларини ташкил қилишга 4357 та пиллачилик агрономлари, 19920 та пиллачилик бригадирлари ва 447 мингга яқин қурт боқувчилар танланди.

Пиллачиликка алоқадор барча корхона ва ташкилотларга хизмат кўрсатувчи банкларда махсус ҳисоблар очилиб, улар орқали аванс тўловлари бевосита пилла етиштирувчиларга етказиб берилмоқда. Ушбу мақсадлар учун банк муассасаларининг кредитлари, пилла қуритиш ва пиллани қайта ишлаш корхоналаринг маблағлари жалб этилди.

Соҳанинг озуқа базасини мустаҳкамлаш мақсадида 2017 йилнинг баҳорида 14,33 млн. туп тут кўчатлари экилди, 625,2 гектар майдонда янги тутзорлар барпо этилди.

Тут кўчатлари экиш ва янги тутзорлар барпо этиш ишлари куз ойларида давом эттирилади.

Юқоридаги тадбирларни ўз вақтида ва тўлиқ амалга ошириш 2017 йилда мўлжалдагидан ортиқ сифатли пилла етиштириш имкониятини беради. Айни пайтда ипак қурти парваришлаш мавсуми қизғин паллага кириб бормокда. Ҳар бир қурт боқувчи хонадонда ипак қурти парваришлаш бўйича белгиланган агротехник тадбирлар тизимли бажарилиши устидан қатъий мониторинг ўрнатилган.

        Ахборот хизмати





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech